Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Рим, 1961 йил 26 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 26 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 18 майда маъқулланган
Ижрочилар, фонограмма тайёрловчилар ва эшиттириш ташкилотлари ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Рим, 1961 йил 26 октябрь) қуйидаги қўшимча шартлар инобатга олинган ҳолда қўшилинсин:
1) Халқаро конвенциянинг 6-моддаси 2-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, у фақат эшиттириш ташкилотининг бош қароргоҳи бошқа Аҳдлашувчи давлатда жойлашган ва узатиш айни ўша Аҳдлашувчи давлатдаги узатгич ёрдамида амалга оширилган тақдирда, эфирга узатиш муҳофазасини таъминлайди»;
2) Халқаро конвенциянинг 16-моддаси 1-банди а) (iii) кичик банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, у тайёрловчиси бошқа Аҳдлашувчи давлатнинг фуқароси ёки юридик шахси бўлмаган фонограммаларга нисбатан 12-моддани қўлламайди».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 июнь,
ЎРҚ-930-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.06.2024 й., 03/24/930/0403-сон)