Норасмий таржима
Халқаро интеллектуал мулк ташкилотининг
Шартномаси
Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисида
1-модда
Қисқартирилган иборалар
Қисқартирилган иборалар
Ушбу шартнома мақсадлари учун ва махсус изоҳлар бўлмаган тақдирда:
(i) «Идора» — аҳдлашувчи томон белгиларни рўйхатдан ўтказиш учун топширган агентликни англатади
(ii) «рўйхатдан ўтказиш» — Идора томонидан белгини рўйхатдан ўтказиш;
(iii) «талабнома» — белгини рўйхатдан ўтказиш учун топширилган талабномани англатади;
(iv) «Хабар» — идорага тақдим этилган ариза ёки рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ҳар қандай ариза, илтимоснома, ёзишмалар ёки бошқа маълумотлар;
(v) «шахс»га мурожаат қилиш деганда, ҳам жисмоний, ҳам юридик шахсга ҳаволалар тушунилади;
(vi) «эга» — белгилар реестрида рўйхатдан ўтказган эгаси сифатида кўрсатилган шахс;
(vii) «белгилар реестри» идора томонидан ташкил этилган маълумотлар йиғиндисини англатади. Рўйхатга олиш китоби қаерда сақланганлигидан қатъий назар, барча рўйхатдан ўтказилган талабномалар таркибини ва унга киритилган барча маълумотларни ўз ичига олади;
(viii) «Идорада ўтказиладиган жараён» — идорадаги ариза ёки рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ҳар қандай идоравий жараённи англатади;
(ix) «Париж конвенцияси» — 1883 йил 20 мартда Парижда қайта кўриб чиқилган ва ўзгартирилган ҳолда имзоланган Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясини англатади;
(х) «Нисса таснифи» — 1957 йил 15 июнда Ниссада, қайта кўриб чиқиш ва ўзгартишларни эътиборга олган ҳолда, имзоланган Белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадида товар ва хизматларни халқаро таснифлаш тўғрисидаги Нисса келишуви кўзда тутилади;
(хi) «Лицензия» — Аҳдлашувчи томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгидан фойдаланиш учун лицензияни англатади;
(xii) «лицензиат» — номига лицензия берилган шахсни англатади;
(xiii) «Аҳдлашувчи томон» ушбу Шартноманинг иштирокчиси бўлган ҳар қандай давлатни ёки ҳукуматлараро ташкилотни англатади;
(xiv) «Дипломатик конференция» Шартномани қайта кўриб чиқиш ёки унга ўзгартириш киритиш мақсадида Аҳдлашувчи томонларнинг чақирувини англатади;
(хv) «Ассамблея» — 23-моддада эслатилган Ассамблеяни англатади;
(xvi) «ратификация ёрлиғи»га ҳаволалар деганда қабул қилиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжатга ҳаволалар тушунилади;
(хvii) «Ташкилот» — Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотини билдиради;
(хviii) «Халқаро бюро» — Ташкилотнинг халқаро бюросини билдиради;
(xix) «Бош директор» — Ташкилотнинг Бош директорини англатади;
(xx) «Йўриқнома» 22-моддада эслатиб ўтилган ушбу Шартномага йўриқномани англатади;
(xxi) «Модда» ёки модданинг параграфи ёки бандига ҳаволалар йўриқномаларнинг тегишли қоидаларига ҳаволаларини ўз ичига олади;
(xxii) «1994 йилда қабул қилинган TLT шартномаси» — 1994 йил 27 октябрда Женевада имзоланган Товар белгисига оид қонунлар тўғрисидаги шартномани англатади.
2-модда
Шартнома қўлланиладиган белгилар
Шартнома қўлланиладиган белгилар
(1) [Белгиларнинг ўзига хос хусусияти] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ушбу Шартномани ўз қонунчилигига мувофиқ товар белгиси сифатида қайд қилиниши мумкин бўлган белгилардан иборат бўлган белгиларга нисбатан қўллайди.
(2) [Белгилар тоифалари]
(а) Ушбу Шартнома товарларга (товар белгиларига) ёки хизматларга (хизмат кўрсатиш белгилари) ёки товар ва хизматларга тегишли белгиларга нисбатан қўлланилади.
(б) Ушбу Шартнома жамоавий, сертификатлаш ва кафолат белгиларига тааллуқли эмас.
3-модда
Талабнома
Талабнома
(1) [Талабнома таркибидаги ёки унга иловадаги кўрсатма ёки элементлар; Божлар]
(а) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон талабномада қуйидаги кўрсатма ёки элементларнинг айримларини ёки барчасини ўз ичига олишини талаб қилиши мумкин
(i) рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза;
(ii) талабнома берувчининг исми ва манзили;
(iii) талабнома берувчи фуқаро бўлган давлатнинг номи, агар у бирон бир давлат фуқароси бўлса; у яшаш жойи бўлган давлатнинг номи, агар мавжуд бўлса; талабнома берувчининг бошқа давлат ҳудудида амалдаги ва ноқонуний бўлмаган саноат ёки тижорат корхонаси мавжуд бўлган давлатнинг номи, агар шунақаси мавжуд бўлса;
(iv) юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий табиати ва давлатнинг номи, зарур ҳолларда, ушбу юридик шахс ташкил этилган давлатнинг ҳудудий бирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ — агар талабнома берувчи юридик шахс бўлса;
(v) талабнома берувчи вакилининг исми ва манзили, агар бор бўлса;
(vi) 4(2)(b)-моддага биноан талаб қилинса, иш ёзишмалари учун манзил;
(vii) агар талабнома берувчи устуворлик ҳуқуқидан фойдаланишни истаса, — Париж конвенциясининг 4-моддасига мувофиқ талаб қилиниши мумкин бўлган илгари берилган талабнома бўйича устуворликни талаб қилувчи ариза ва шу каби устуворликни исботловчи далиллар;
(viii) кўргазмада товар ва/ёки хизматларнинг намойиш этилишидан келиб чиқадиган ҳимоя талаб қилинадиган ариза ҳамда Аҳдлашувчи томоннинг қонунчилигига мувофиқ талаб қилинадиган бундай баёнотни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар; — агар ариза берувчи бундай ҳимоядан фойдаланмоқчи бўлса;
(ix) Йўриқномада кўрсатилган белгиларнинг камида битта кўриниши;
(х) мумкин бўлган ҳолларда, йўриқномада белгиланган тартибда, белгининг турини кўрсатувчи ариза, шунингдек, ушбу турдаги белгилар учун махсус талаблар;
(xi) мумкин бўлган ҳолларда, йўриқномада белгиланган тартибда, талабнома берувчи идорада фойдаланиладиган стандарт белгилар ёрдамида белгининг рўйхатдан ўтказилишини ва нашр этилишини исташини кўрсатувчи ариза;
(xii) мумкин бўлган ҳолларда, йўриқномада белгиланган тартибда талабнома берувчи белгининг ажралиб турувчи элементи сифатида рангни ҳимоя қилишни талаб қилмоқчи бўлганлиги тўғрисидаги ариза;
(хiii) белгининг ёки унинг айрим қисмларининг транслитерацияси;
(xiv) белгининг ёки унинг айрим қисмларининг таржимаси;
(xv) Нисса таснифи синфлари бўйича гуруҳланган белгини рўйхатдан ўтказиш сўралган товарлар ва/ёки хизматлар номи, бунда ҳар бир гуруҳ олдин товарлар ёки хизматлар ушбу гуруҳга тегишли бўлган Тасниф синф рақамидан олдин бўлиши керак ва гуруҳлар таснифда кўрсатилган синфлар тартибида тақдим этилиши керак;
(xvi) Аҳдлашувчи томон қонунчилигининг талабларига мувофиқ белгидан фойдаланиш нияти тўғрисида ариза.
(b) (a)(xvi) бандда кўрсатилган белгидан фойдаланиш нияти тўғрисидаги ариза ўрнига ёки унга қўшимча равишда, талабнома берувчи ушбу белгидан амалда фойдаланиш тўғрисида ариза бериши ва Аҳдлашувчи томон қонунчилигининг талабларига мувофиқ далилларни тақдим қилиши мумкин.
(c) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ўз идорасига берилган талабнома билан боғлиқ равишда божларни тўлашни талаб қилиши мумкин.
(2) [Бир нечта синфларга тегишли товар ва/ёки хизматлар учун битта талабнома] Айнан битта талабнома бир нечта товар ва/ёки хизматларга, Нисса таснифининг бир ёки бир нечта синфига мансублигидан қатъий назар, тегишли бўлиши мумкин.
(3) [Ҳақиқий фойдаланиш] Агар белгидан фойдаланиш нияти тўғрисидаги ариза (1)(a)(xvi)-моддага мувофиқ топширилган бўлса, ҳар қандай Аҳдлашувчи томон миллий қонунчиликда белгиланган муддатда ва Йўриқномада белгиланган энг кам муддатни ҳисобга олиб, талабнома берувчидан ўз идорасига ушбу қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ушбу белгидан амалда фойдаланиш тўғрисида далиллар талаб қилиши мумкин.
(i) ҳар қандай сертификат ёки савдо реестридан кўчирма тақдим этиш;
(ii) талабнома берувчининг саноат ёки тижорат фаолияти билан шуғулланаётганлиги, шунингдек тегишли далиллар тақдим этилиши;
(iii) талабнома берувчида талабномада келтирилган товар ва/ёки хизматлар билан мувофиқ фаолият олиб боришини кўрсатувчи белги, шунингдек тегишли далилларни тақдим этиш;
(iv) агар талабнома берувчи Париж конвенциясининг 6quinquies-бандини қўллашни талаб қилмаса, ушбу белги бошқа Аҳдлашувчи томон ёки Париж конвенциясининг иштирокчи-давлатларида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида далиллар тақдим этилиши.
(5) [Далиллар] Талабнома бўйича экспертиза жараёнида ҳар қандай Аҳдлашувчи томон, агар идорада талабномада келтирилган ҳар қандай кўрсатма ёки элементнинг ҳақиқийлигига шубҳа туғилса, идорага далилларни тақдим этишни талаб қилиши мумкин.
4-модда
Вакиллик; Ишга доир ёзишмалар учун манзил
Вакиллик; Ишга доир ёзишмалар учун манзил
(1) [Тасдиқланган вакиллар]
(а) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ўзининг идорасида ҳар қандай жараён мақсадлари учун тайинланган вакилдан қуйидагиларни талаб қилиши мумкин:
(i) амалдаги қонунларга асосан идорада талабномалар ва рўйхатга олишлар билан иш олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади, мумкин бўлган ҳолларда, идора амалиётида иштирок этади;
(ii) ўз манзили сифатида ҳудуддаги манзилни тақдим этиши Аҳдлашувчи томон томонидан белгиланади.
(b) (а) кичик бандга мувофиқ Аҳдлашувчи томон томонидан қўлланиладиган талабларга жавоб берадиган вакил идорада амалга ошириладиган ҳар қандай жараёнга нисбатан, вакилни тайинлаган шахслар, талабнома берувчи, белги эгаси ёки бошқа манфаатдор шахс томонидан амалга ошириладиган ҳаракатлар таъсирига эга бўлса.
(2) [Мажбурий вакиллик; Ишга доир ёзишмалар учун манзил]
(a) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ўз идорасида ҳар қандай жараён мақсадлари учун талабнома берувчидан, белги эгасидан ёки унинг ҳудудида ҳақиқий ва ноқонуний бўлмаган ишлаб чиқариш ёки тижорат корхонасига эга бошқа манфаатдор шахсдан вакил тайинланишини талаб қилиши мумкин.
(b) (а) кичик банд маъносида вакиллик қилишни талаб қилмайдиган ҳар қандай Аҳдлашувчи томон идораси талабнома берувчидан, белги эгасидан ёки бошқа манфаатдор шахсдан, бу давлатда яшамайдиган ва ўз ҳудудида амалдаги ва ноқонуний бўлмаган саноат ёки тижорат корхонасига эга бўлмаган манфаатдор шахсдан, у томонидан қўлланиладиган ҳар қандай жараён мақсадлари учун ушбу ҳудудда бизнес ёзишмалар учун манзил бўлишини талаб қилиши мумкин.
(3) [Ишончнома]
(а) Агар Аҳдлашувчи томон талабнома берувчидан, белги эгасидан ёки бошқа манфаатдор шахсдан ўз идорасида вакил томонидан иш юритилишини талаб қилса, у ушбу вакил алоҳида ҳужжат (бундан буён матнда — ишончнома деб юритилади) билан тайинланишини талаб қилиши мумкин, унда, вазиятга қараб, талабнома берувчининг, белги эгасининг ёки бошқа шахснинг номи кўрсатилади.
(b) Ишончнома уларда кўрсатилган бир ёки бир нечта талабномаларга ва/ёки рўйхатга олинган белгиларга, ёки, истисно қилинган ҳолатлар бундан мустасно, вакилни тайинлаган шахс томонидан барча мавжуд ва келажакда топшириладиган талабномаларига ва/ёки рўйхатга олинган белгиларга тегишли бўлиши мумкин.
(c) Ишончнома вакилнинг ваколатини муайян юридик ҳаракатлар билан чеклаши мумкин. Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ишончномасини чақириб олишга ёки белгини рўйхатдан ўтказишни рад этишга ҳақли бўлган ишончномада буни аниқ белгилаб қўйишни талаб қилиши мумкин.
(d) Агар хабар идорага вакил сифатида кўрсатилган шахс томонидан етказилган бўлса, лекин бундай хабарни олиш пайтида идорада зарур ишончнома бўлмаса, йўриқномада кўрсатилгандек, Аҳдлашувчи томон бундай ваколатни белгилаган муддатда ва минимал муддатни ҳисобга олган ҳолда ўз идорасига топширилишини талаб қилиши мумкин. Агар ишончнома Аҳдлашувчи томон томонидан белгиланган муддатда идорага топширилмаса, Аҳдлашувчи томон кўрсатилган шахснинг хабарлари ҳақиқий эмас деб топиши мумкин.
(4) [Ишончномага ҳавола] Ҳар бир Аҳдлашувчи томон вакил томонидан унинг идораси фойдаланиладиган жараён мақсадлари учун юборилган ҳар қандай хабарда вакил ўз фаолиятини амалга оширадиган ишончномага ҳаволани киритишни талаб қилиши мумкин.
(5) [Бошқа шартларни талаб қилишни тақиқлаш] Ҳеч бир Аҳдлашувчи томон (3) ва (4) ҳамда 8-моддаларда кўзда тутилганидан ташқари, ушбу бандларда кўзда тутилган масалаларга нисбатан бажарилишини талаб қила олмайди.
(6) [Далиллар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон, агар идора (3) ва (4)-моддаларда эслатиб ўтилган ҳар қандай хабарномадаги ҳар қандай кўрсатманинг тўғрилигига шубҳа туғдирса, ўз идорасига далилларни тақдим этишни талаб қилиши мумкин.
5-модда
Талабнома топшириш санаси
Талабнома топшириш санаси
(1) [Рухсат берилган талаблар]
(а) (b) ва (2) бандни ҳисобга олган ҳолда, Аҳдлашувчи томон талабнома топширилган сана сифатида, Идорага 8(2)-моддада белгиланган тилда қуйидаги кўрсатмалар ва элементларни олган санани белгилайди:
(i) белгини рўйхатдан ўтказиш учун сўралган аниқ ёки кўзда тутилган элемент;
(ii) талабнома берувчини аниқлаш учун кўрсатмалар;
(iii) идорага талабнома берувчига ёки агар мавжуд бўлса, унинг вакили билан боғланишига имкон берадиган кўрсатмалар;
(iv) талабномада рўйхатдан ўтказиш сўраладиган белгининг етарлича аниқ тақдим этилиши;
(v) рўйхатдан ўтказиш талаб қилинадиган товар ва/ёки хизматлар рўйхати;
(vi) агар 3(1)(а)(xvi) ёки (б)-модда қўлланилса, Аҳдлашувчи томон қонунчилигининг талабларига мувофиқ 3(1)(а)(xvi)-моддада эслатиб ўтилган баёнотлар ёки 3(1)(b)-моддада эслатиб ўтилган баёнотлар ва далиллар.
(b) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон идораси талабнома топширилган сана сифатида барчасини эмас, балки фақат (а) кичик бандда эслатиб ўтилган баъзи белгилар ва элементларни ёки уларни 8(2)-моддада кўзда тутилган тилдан бошқа тилда олишни белгилаши мумкин.
(2) [Рухсат берилган қўшимча талаблар]
(а) Аҳдлашувчи томон талабнома топшириш санасини белгиланган божлар тўланмагунча белгиламаслиги мумкин.
(b) Аҳдлашувчи томон (а) кичик бандда қайд этилган талабни, агар у ушбу Шартноманинг иштирокчиси бўлган кунда қўлласагина амалга ошириши мумкин.
(3) [Тузатишлар ва муддатлар] (1) ва (2)-моддаларга мувофиқ тузатиш шартлари ва қоидалари йўриқномада белгиланади.
(4) [Бошқа шартларни талаб қилишни тақиқлаш] Ҳеч бир Аҳдлашувчи томон талабнома топшириш санасига нисбатан (1) ва (2) бандларда кўрсатилганлардан ташқари шартларнинг бажарилишини талаб қила олмайди.
6-модда
Бир нечта синфларга тегишли бўлган товарлар ва/ёки хизматлар учун битта рўйхатдан ўтиш
Бир нечта синфларга тегишли бўлган товарлар ва/ёки хизматлар учун битта рўйхатдан ўтиш
Агар Нисса таснифининг бир нечта синфларига тегишли бўлган товарлар ва/ёки хизматлар битта талабномага киритилган бўлса, у ҳолда ушбу талабнома битта рўйхатдан ўтказади.
7-модда
Талабномани ажратиш ва рўйхатдан ўтказиш
Талабномани ажратиш ва рўйхатдан ўтказиш
(1) [Талабномани ажратиш]
(а) Бир нечта товарлар ва/ёки хизматлар рўйхати берилган ҳар қандай талабнома (бундан буён матнда — дастлабки талабнома):
(i) ҳеч бўлмаганда идора белгини рўйхатдан ўтказишга қарор қилгунча,
(ii) идорани белгини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарорига эътирозни ўрганиш билан боғлиқ ҳар қандай жараён давомида,
(iii) белгини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай жараён давомида,
талабнома берувчи томонидан ёки унинг илтимосига биноан дастлабки талабномада санаб ўтилган товарлар ва/ёки хизматлар ўртасида тақсимлаш йўли билан иккита ёки ундан ортиқ талабномаларга (бундан кейин — ажратилган талабномалар) бўлиниши мумкин. Ажратилган талабномалар дастлабки талабномани топшириш санасини ва агар мавжуд бўлса, устуворлигини сақлаб қолади.
(b) (а) кичик бандни ҳисобга олган ҳолда, ҳар қандай Аҳдлашувчи томон талабномани ажратиш, шу жумладан бож тўлаш бўйича талабларни белгилашга ҳақлидир.
(2) [Рўйхатдан ўтказишни ажратиш] Қайта кўриб чиқилган ҳолда (1) банд рўйхатдан ўтказишни ажратишга нисбатан қўлланилади. Қуйидаги ажратишга рухсат берилади::
(i) идорада учинчи шахсларнинг рўйхатдан ўтишни ҳақиқий эмас деб топиш талаби билан боғлиқ ҳар қандай жараён давомида,
(ii) идоранинг аввалги жараён давомида қабул қилинган қарор устидан шикоят қилиш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай жараён давомида,
Агар Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказишни ажратиш имкониятини кўзда тутмаса, агар унинг қонунчилиги учинчи шахсларга белгини рўйхатдан ўтказишга қадар рўйхатдан ўтказишга қарши чиқса шундай ажратиш амалга оширилиши мумкин.
8-модда
Хабарлар
Хабарлар
(1) [Етказиш воситалари ва хабарлар шакли] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон хабарларни узатиш воситаларини, шунингдек уларни қоғозда, электрон ёки бошқа шаклда олиш шаклини танлаши мумкин.
(2) [Хабарлар тили]
(а) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон исталган хабарни унинг идораси қабул қилган тилда етказилишини талаб қилиши мумкин. Агар идорада бир нечта тилларга рухсат берилса, талабнома берувчидан, белги эгасидан ёки бошқа манфаатдор шахслардан идорага нисбатан қўлланиладиган бошқа тил талабларига риоя қилиш талаб қилиниши мумкин, агар хабарнинг белгиси ёки элементи бир нечта тилларда тақдим этилишини талаб қилинмаса.
(b) Ҳеч бир Аҳдлашувчи томон, ушбу Шартномада кўзда тутилганидан ташқари, ҳар қандай хабарнинг таржимасини гувоҳлик тасдиқлаш, нотариал тасдиқлаш, асллигини тасдиқлаш, легализация қилиш ёки бошқа тасдиқни талаб қилиши мумкин эмас.
(с) Агар Аҳдлашувчи томон хабарни ўз идораси қабул қилган тилда тақдим этишни талаб қилмаса, у бундай хабарни расмий таржимон ёки вакил томонидан Идора томонидан қабул қилинган тилга таржима қилинишини талаб қилиши мумкин.
(3) [Қоғоздаги хабарларни имзолаш]
(a) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон қоғозда юборилган хабарни талабнома берувчи, белги эгаси ёки бошқа манфаатдор шахс томонидан имзоланишини талаб қилиши мумкин. Агар Аҳдлашувчи томон хабарномада имзо талаб қилса, у Аҳдлашувчи томон Йўриқномада белгиланган талабларга жавоб берадиган ҳар қандай имзони қабул қилади.
(b) Агар бирон-бир Аҳдлашувчи томон қонун ҳужжатларида рўйхатдан ўтказишни рад этиш муносабати билан имзо қўйишни тасдиқламаса, бирон бир имзони гувоҳлик тасдиқлаш, нотариал тасдиқлаш, асллигини тасдиқлаш, легализация қилиш ёки бошқа тасдиқни талаб қилиши мумкин эмас.
(c) (b) кичик бандига қарамай, Аҳдлашувчи томонлар, агар идорада қоғозда кўрсатилган ҳар қандай имзонинг ҳақиқийлигига шубҳа қилиш учун асос бўлса, идорага далилларни тақдим этишни талаб қилиши мумкин.
(4) [Электрон шаклда ёки электрон воситаларда юборилган хабарлар] Агар Аҳдлашувчи томон идорага электрон шаклда ёки электрон воситаларда хабарларни узатишга рухсат берса, у ҳар қандай бундай хабарларнинг Йўриқномаларда кўрсатилган талабларга жавоб беришини талаб қилиши мумкин.
(5) [Хабарни тақдим этиш] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон, агар ушбу Йўриқномаларда кўзда тутилган бўлса, ўхшаш намунавий халқаро шаклга мос келадиган хабарни топширишни қабул қилади.
(6) [Бошқа шартларни талаб қилишни тақиқлаш] Аҳдлашувчи томонларнинг ҳеч бири (1) — (5)-бандларда ушбу моддада кўрсатилганлардан ташқари шартларнинг бажарилишини талаб қилиши мумкин эмас.
(7) [Вакил билан алоқа воситалари] Ушбу моддада ҳеч нарса талабнома берувчи, белги эгаси ёки бошқа манфаатдор шахс ва унинг вакили ўртасидаги алоқа воситаларини тартибга солмайди.
9-модда
Товарлар ва/ёки хизматлар таснифи
Товарлар ва/ёки хизматлар таснифи
(1) [Товарлар ва/ёки хизматларни кўрсатиш] Нисса таснифи бўйича гуруҳланган ва кўрсатилган синфлар тартибида гуруҳланган, товарлар ва/ёки хизматлар кўрсатилишини ўз ичига олган, талабнома ёки рўйхатга олиш билан боғлиқ ҳолда ҳар қандай рўйхатга олиш ва ҳар қандай нашр идорада амалга оширилади. Бу ҳолда, ҳар бир гуруҳда олдин товарлар ёки хизматларга тегишли бўлган таснифлашнинг синф рақами, гуруҳлар эса ушбу Тасниф синфлари тартибида тақдим этилади.
(2) [Битта синфга ёки турли синфларга тегишли товарлар ёки хизматлар]
(а) Товарлар ёки хизматлар бир-бирига ўхшаш деб қаралиши мумкин эмас, чунки идора томонидан амалга оширилган ҳар қандай рўйхатдан ўтиш ёки нашр қилишда улар Нисса классификациясининг бир хил синфига киради.
(b) Товар ёки хизматлар бир-бирига ўхшаш эмас деб қаралиши мумкин, чунки идора томонидан ҳар қандай рўйхатдан ўтиш ёки нашр этишда улар Нисса таснифининг турли синфларида пайдо бўлади.
10-модда
Ном ва манзилни ўзгартириш
Ном ва манзилни ўзгартириш
(1) [Белги эгасининг номи ва манзилини ўзгартириш]
(а) Агар рўйхатга олинган белгининг эгаси аввалги бўлиб қолса, лекин унинг номи ва/ёки манзили ўзгарган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи томон идорага тегишли рўйхатдан ўтказиш рақами ва рўйхатдан ўтказилиши керак бўлган ўзгартиришни кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказилган белгилар рўйхатига бундай ўзгартириш киритиш тўғрисидаги аризани қабул қилади.
(б) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон аризада қуйидагилар кўрсатилишини талаб қилиши мумкин:
(i) белги эгасининг номи ва манзили;
(ii) агар белги эгасининг вакили бўлса, вакилнинг номи ва манзили;
(iii) агар рўйхатдан ўтган белги эгасининг иш ёзишмалари учун манзили, бор бўлган тақдирда.
(с) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ўз идорасига ариза билан боғлиқ равишда бож тўланишини талаб қилиши мумкин.
(d) Ўзгариш бир нечта рўйхатга олишларга тегишли бўлса ҳам, битта тегишли ариза етарли, агар унда барча тегишли белгилар рақамлари келтирилган бўлса.
(2) [Талабнома берувчининг номи ёки манзилини ўзгартириш] Тегишли ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, (1) параграф агар ўзгартириш талабнома ёки талабномаларга, ёки талабнома ёки талабномаларга ва рўйхатдан ўтган белги ёки рўйхатдан ўтган белгиларга тегишли бўлса қўлланилади, агар тегишли талабномаларга ҳали рақам берилмаган бўлса ёки бундай рақам талабнома берувчига ёки унинг вакилига маълум бўлмаса, ариза Йўриқномада кўрсатилган талабномани англатади.
(3) [Вакилнинг номи, манзили ёки иш юритиш учун манзилини ўзгартириш] Тегишли ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда (1) параграф, агар мавжуд бўлса, вакилнинг исми ёки манзилида ҳар қандай ўзгариш, шунингдек, ёзишмалар манзили билан боғлиқ ҳар қандай ўзгаришларга нисбатан қўлланилади.
(4) [Бошқа шартларни талаб қилишни тақиқлаш] Ҳеч бир Аҳдлашувчи томон ушбу моддада эслатиб ўтилган декларацияга нисбатан (1) — (3)-банд ва 8-моддада эслатиб ўтилганлардан ташқари бошқа шартларнинг бажарилишини талаб қилиши мумкин эмас. Хусусан, бундай ўзгартиришни тасдиқловчи ҳар қандай ҳужжатни тақдим этиш талаб қилиш мумкин эмас.
(5) [Далиллар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон, агар идорада талабномада келтирилган ҳар қандай кўрсатманинг тўғрилигига шубҳа туғилса, идорага далилларни тақдим этишни талаб қилиши мумкин.
11-модда
Белги эгасини ўзгартириш
Белги эгасини ўзгартириш
(1) [Рўйхатдан олинган белги эгасини ўзгартириш]
(а) Рўйхатга олинган белги эгаси ўзгарган тақдирда, ҳар бир Аҳдлашувчи томон ўз идораси учун рўйхатга олинган белгининг олдинги эгаси ёки рўйхатга олинган белгининг янги эгаси бўлган шахс (бундан кейин янги эгаси деб аталади) томонидан ёзилган хабарда ўз белгиларининг реестрига бу ҳақда ўзгартириш киритилишини сўраб, тегишли рўйхатга олиш рақамини ва ўзгартишни кўрсатган аризани қабул қилади ва реестрга киритиши лозим.
(b) Белги эгасини ўзгартириш шартноманинг тузиш натижаси бўлса, исталган Аҳдлашувчи томон талабномани бераётган томоннинг илтимосига биноан қуйидаги ҳужжатлардан бири илова қилинган баёнотда кўрсатилишини талаб қилиши мумкин:
(i) шартнома нусхаси, ушбу нусханинг шартноманинг асл нусхасига мувофиқлиги нотариус ёки бошқа ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланиши талаб қилиниши мумкин;
(ii) рўйхатдан ўтган белги эгасини ўзгартиришни акс эттирувчи шартномадан кўчирма нотариус ёки бошқа ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланиши талаб қилиниши мумкин;
(iii) Йўриқномада белгиланган шакл ва таркибга мувофиқ тузилган ва белгининг олдинги ва янги эгалари томонидан имзоланган белгига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги нотариал тасдиқланмаган гувоҳнома;
(iv) Йўриқномада белгиланган шакл ва таркибга мувофиқ тузилган ва белгининг олдинги ва янги эгалари томонидан имзоланган белгига бўлган ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги нотариал тасдиқланмаган ҳужжат.
(c) Агар белгининг эгаси ўзгариши қўшилиш натижасида юзага келган бўлса, ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ваколатли орган томонидан тузилган ва бундай қўшилишни тасдиқловчи ҳужжат нусхасини илова қилинадиган баёнотда кўрсатилишини талаб қилиши мумкин, масалан, савдо реестридан кўчирма нусхаси талаб қилиниши мумкин. Ушбу нусханинг асл нусхаси уни берган орган ёки нотариус ёки бошқа ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
(d) Шартнома ёки қўшилиш натижасида ҳамма белги эгалари эмас, балки бир ёки бир нечта белги эгалари ўзгарган тақдирда, ҳар қандай Аҳдлашувчи томон, ўзгариш таъсир кўрсатмаган ҳар қандай белги эгалари имзолаган ҳужжатда ўзгартиришга аниқ розилик берилишини талаб қилиши мумкин.
(e) Белги эгасининг ўзгариши шартнома ёки қўшилиш натижаси бўлмаса, лекин бошқа сабабларга кўра юзага келган бўлса, масалан, қонун ёки суд қарори қўлланилса, ҳар қандай Аҳдлашувчи томон буни ўзгартиришни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинган баёнотда кўрсатилишини талаб қилиши мумкин. Ҳужжатнинг асл нусхаси ҳужжатни берган орган, нотариус ёки бошқа ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланганлигини таъминлаш талаб қилиниши мумкин.
(f) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон аризада қуйидагилар кўрсатилишини талаб қилиши мумкин:
(i) белгининг аввалги эгасининг номи ва манзили;
(ii) белгининг янги эгасининг номи ва манзили;
(iii) агар у бошқа давлат фуқароси бўлса, белгининг янги эгаси бўлган давлатнинг номи; бор бўлса, белгининг янги эгасининг яшаш жойи бўлган давлатнинг номи; бор бўлса, янги эгаси амалдаги ва ноқонуний бўлмаган саноат ёки тижорат корхонаси жойлашган давлатнинг номи;
(iv) юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий табиати ва давлатнинг номи, агар белгининг янги эгаси юридик шахс бўлса ва, зарур бўлса, қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу юридик шахс ташкил этилган давлатнинг ҳудудий бирлиги;
(v) агар белгининг аввалги эгасининг вакили бўлган бўлса унинг номи ва манзили;
(vi) агар белгининг аввалги эгасининг ёзишмалар учун манзили бўлган бўлса манзили;
(vii) агар белгининг янги эгасининг вакили бўлса, унинг исми ва манзили;
(viii) 4(2)(b)-моддага асосан талаб қилинса, ёзишмалар учун белгининг янги эгасининг манзили.
(g) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ўз идорасига ариза билан боғлиқ равишда бож тўлашни талаб қилиши мумкин.
(h) Белги эгасининг ўзгариши бир нечта рўйхатга олинган белгиларга тегишли бўлса ҳам, агар белгининг аввалги ва янги эгалари ўзгармаган бўлса ва ушбу рўйхатга олинган рақамлари аризада кўрсатилган бўлса битта ариза топшириш етарли.
(i) Агар белги эгасини ўзгартириш аввалги эгаси номига рўйхатдан ўтказилган барча товарлар ва/ёки хизматларга тааллуқли бўлмаса ва амалдаги қонунчилик бундай ўзгартиришни қайд этишга рухсат берса, идора белги эгаси ўзгарган товарлар ва/ёки хизматларга тегишли алоҳида рўйхатга олишни амалга оширади.
(2) [Талабноманинг эгасини ўзгартириш] Тегишли ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда, (1) параграф, агар белги эгаси ўзгариши талабнома ёки талабномаларга, ёки талабнома ёки талабномаларга, рўйхатдан ўтиш ёки рўйхатдан ўтишларга тегишли бўлса, агар бирон-бир тегишли талабномага ҳали бирон бир рақам берилмаган бўлса ёки рўйхатдан ўтмаган бўлса, бундай рақам талабнома берувчига ёки унинг талабномада кўрсатилган вакилига маълум бўлмаса, талабнома Йўриқномада кўрсатилган тартибда аниқланади.
(i) (1)(c)-банд шартларини ҳисобга олган ҳолда ҳар қандай ҳужжат ёки савдо реестридан кўчирма тақдим этиш;
(ii) белгининг янги эгаси саноат ёки тижорат фаолияти билан шуғулланаётганлиги тўғрисида маълумотнома, шунингдек тегишли далиллар тақдим этилиши;
(iii) белгининг янги эгаси ўзгариши билан тегишли товарлар ва/ёки хизматлар билан боғлиқ фаолиятни амалга ошираётганлигини кўрсатувчи ҳужжат, шунингдек тегишли далилларни тақдим этиш;
(iv) белгининг олдинги эгаси ўз компаниясининг ёки номоддий активларнинг тўлиқ ёки қисман янги эгасига топширганлиги тўғрисида ҳужжат, шунингдек тегишли далиллар тақдим этилиши.
(4) [Далиллар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон идорада далилларни тақдим этишни ёки (1)(с) ёки (е)-бандларнинг қоидалари қўлланилган ҳолларда, агар идорада талабномада ёки ушбу моддада кўрсатилган ҳар қандай ҳужжатнинг тўғрилигига шубҳа туғилса, қўшимча далиллар талаб қилиниши мумкин.
12-модда
Хатоларни тўғрилаш
Хатоларни тўғрилаш
(1) [Рўйхатга олишга тааллуқли хатоларни тўғрилаш]
(а) Ҳар бир Аҳдлашувчи томон талабномада ёки ўз идорасига берилган бошқа аризада йўл қўйилган хатони тузатиш тўғрисидаги ҳужжатни тан олади, ва рўйхатдан ўтказилган белги эгаси томонидан юборилган хабарда тегишли белгилар реестрида ва/ёки идоранинг ҳар қандай нашрида акс эттирилган хатоларни тузатиши ва тузатишлар рўйхатга олиш китобига киритиши керак.
(b) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон декларацияда қуйидагилар кўрсатилишини талаб қилиши мумкин:
(i) белгининг эгаси исми ва манзили;
(ii) белги эгасининг вакили бўлса, унинг исми ва манзили;
(iii) белги эгасининг иш ёзишмалари учун манзили, агар бўлса.
(с) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ўз идорасига ариза билан боғлиқ бож тўлашни талаб қилиши мумкин.
(d) Агар тузатиш бир шахснинг бир нечта рўйхатдан ўтган белгиларини назарда тутса ҳам, битта ариза кифоя қилади, агар хато ва зарур бўлган тузатиш ҳар бир рўйхатдан ўтган белги учун бир хил бўлса ва ушбу рўйхатдан ўтган белгиларнинг барча рақамлари аризада кўрсатилган бўлса.
(2) [Талабномага тегишли хатони тузатиш] Тегишли ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда (1) параграф хато талабнома ёки талабномаларга, ёки талабнома ёки талабномаларга ҳамда рўйхатдан ўтган белги ёки рўйхатдан ўтган белгиларга тегишли бўлса қўлланилади, агар тегишли талабномаларга ҳали рақам берилмаган ёки бундай рақам талабнома берувчига ёки унинг вакилига маълум бўлмаса, аммо талабнома Йўриқномада кўрсатилгандек белгиланади.
(3) [Бошқа шартларнинг бажарилишини талаб қилишни тақиқлаш] Ҳеч бир Аҳдлашувчи томон ушбу моддада кўрсатилган декларацияга нисбатан (1) ва (2)-бандлар ва 8-моддада эслатиб ўтилганлардан ташқари бошқа шартларни бажарилишини талаб қила олмайди.
(4) [Далиллар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон идорасида, агар тахмин қилинган хатонинг ҳақиқатан ҳам хато эканлигига асосли шубҳа бўлса, идорага далилларни тақдим этишни талаб қилиши мумкин.
(5) [Идорадаги хатолар] Бир Аҳдлашувчи томоннинг идораси ўзининг хатоларини ёки талабига биноан тузатишларни ҳеч қандай божларсиз тузатади.
(6) [Тузатиб бўлмайдиган хатолар] Ҳеч бир Аҳдлашувчи томон қонун ҳужжатларига мувофиқ тузатиб бўлмайдиган ҳар қандай хатога нисбатан (1), (2) ва (5)-бандларни қўллаши шарт эмас.
13-модда
Рўйхатдан ўтган белгининг амал қилиш муддати ва уни узайтириш
Рўйхатдан ўтган белгининг амал қилиш муддати ва уни узайтириш
(1) [Рўйхатга олинган белгини амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида аризада келтирилган ёки унга илова қилинган кўрсатмалар ёки элементлар; Божлар]
(а) Ҳар бир Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказилган белгининг муддатини узайтиришни ариза бериш орқали талаб қилиши мумкин ва бундай ариза қуйидаги кўрсатмаларнинг айримларини ёки барчасини ўз ичига олиши мумкин:
(i) рўйхатдан ўтказилган белгининг муддатини узайтириш тўғрисида ариза;
(ii) рўйхатдан ўтказилган белги эгасининг номи ва манзили;
(iii) рўйхатдан ўтказилган белги рақами;
(iv) Аҳдлашувчи томоннинг ихтиёрига кўра тегишли рўйхатдан ўтказилган белги бўйича талабнома топширилган сана ёки тегишли рўйхатдан ўтган санаси;
(v) агар вакили бўлса, унинг номи ва манзили;
(vi) иш ёзишмалар учун манзил, агар белги эгасида бор бўлса;
(vii) рўйхатдан ўтказилган белгиларни амал қилиш муддатини узайтириш талаб қилинадиган реестрга киритилган товарлар ва/ёки хизматларнинг номлари ёки рўйхатдан ўтказилган белгиларни амал қилиш муддатини узайтириш талаб қилинмайдиган товарлар ва/ёки хизматларнинг номи, Нисса таснифи синфлари бўйича гуруҳланган гуруҳлар; бундан ташқари, ҳар бир гуруҳ олдин товарлар ёки хизматлар ушбу гуруҳга тегишли бўлган ушбу таснифнинг синф рақами ва гуруҳлар кўрсатилган тасниф синфлари тартибида тақдим этилиши керак. — агар Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказилган белгининг товар белгилари реестрига киритилган айрим товарлар ва/ёки хизматлар учун муддатини узайтиришга рухсат берса, ва бундай узайтириш талаб қилинса;
(viii) белги эгаси ёки унинг вакилидан ташқари бошқа шахснинг номи ва манзили, агар Аҳдлашувчи томон рўйхатга олинган белгининг амал қилиш муддатини узайтириш учун аризани шундай шахс томонидан беришга рухсат этса.
(b) Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон рўйхатга олинган белгининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза билан боғлиқ равишда идорага бож тўлашни талаб қилиши мумкин. Рўйхатга олинган белгининг дастлабки даври учун ёки рўйхатга олинган белгининг амал қилиш муддатини узайтиришнинг ҳар қандай даври учун бож тўланганидан кейин, рўйхатдан ўтказишнинг ушбу даври учун бошқа тўловлар талаб қилинмайди. Ушбу кичик банднинг мақсадлари учун белги қўлланилганлиги тўғрисида ариза ва/ёки далилларни тақдим этиш билан боғлиқ божлар рўйхатга олишнинг амал қилиш даври учун тўлов сифатида қабул қилинмайди ва ушбу банднинг қоидалари уларга нисбатан қўлланилмайди.
(c) Томонлардан ҳар бири Аҳдлашувчи томоннинг қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда, Йўриқномада белгиланган энг кам муддатларни ҳисобга олган ҳолда, рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтириш тўғрисида ариза берилишини ва (b) кичик бандда кўрсатилган тегишли божни тўлашни талаб қилиши мумкин.
(2) [Бошқа шартларнинг бажарилишини талаб қилишни тақиқлаш] Ҳеч бир Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказишни тиклаш тўғрисидаги аризадан (1) кичик банд ва 8-моддада кўрсатилганлардан ташқари бошқа шартларнинг бажарилишини талаб қила олмайди. Хусусан, қуйидаги шартлар талаб қилиниши мумкин эмас:
(i) белгининг ҳар қандай тақдимоти ёки бошқа идентификацияси;
(ii) ушбу белги рўйхатдан ўтказилганлигини ёки белгини рўйхатдан ўтказиш бошқа ҳар қандай рўйхатга олиш китобида рўйхатга олинганлигини тасдиқловчи далилларни тақдим этиш;
(iii) белгидан фойдаланиш тўғрисидаги ариза ва/ёки далилларни тақдим этиш.
(3) [Далиллар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон рўйхатга олишни қайта узайтириш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш пайтида, агар идорада узайтириш тўғрисидаги аризада келтирилган ҳар қандай кўрсатма ёки элементнинг тўғрилигига шубҳа туғилса, ўз идорасига далилларни тақдим этишни талаб қилиши мумкин.
(4) [Моҳиятан экспертиза ўтказишни тақиқлаш] Бирон бир Аҳдлашувчи томоннинг идораси рўйхатдан ўтказишни узайтириш мақсадида моҳиятан экспертиза ўтказиши мумкин эмас.
(5) [Рўйхатга олишнинг амал қилиш муддати] Дастлабки рўйхатга олиш ўн йил давомида амал қилади ва амал қилиш муддати кейинги ўн йилликларга узайтирилиши мумкин.
14-модда
Белгиланган муддатларга риоя қилинмаганда бериладиган енгиллик
Белгиланган муддатларга риоя қилинмаганда бериладиган енгиллик
(1) [Муддат тугашидан олдин бериладиган енгиллик] Аҳдлашувчи томон, агар муддат тугашидан олдин, муддатни узайтириш тўғрисидаги ариза идора томонидан қабул қилинган бўлса, идора томонидан ариза ёки рўйхатдан ўтказишга нисбатан кўрилиши мумкин бўлган ҳаракат муддатини узайтиришни кўзда тутиши мумкин.
(2) [Белгиланган муддат ўтганидан кейин бериладиган енгиллик] Агар талабнома берувчи, белги эгаси ёки бошқа манфаатдор шахс ариза ёки рўйхатдан ўтиш билан боғлиқ равишда Аҳдлашувчи томоннинг идорасида бирон бир ҳаракатни амалга ошириш учун белгиланган муддатга (кейинги ўринларда тегишли муддат) амал қила олмаган бўлса, Аҳдлашувчи томон қуйидаги енгилликлардан бирини ёки бир нечтасини тақдим қилиши керак. Йўриқномада белгиланган талабларга мувофиқ, агар идорага узайтириш тўғрисида ариза топширилган бўлса:
(i) тегишли муддатни Йўриқномада белгиланган муддатга узайтириш;
(ii) талабнома бериш ёки рўйхатдан ўтказиш бўйича жараённи давом эттириш;
(iii) талабнома берувчининг, белги эгасининг ёки бошқа манфаатдор шахснинг талабнома бериш ёки рўйхатдан ўтказишга нисбатан ҳуқуқларини тикланиши, агар идорада тегишли чоралар кўрилганига қарамай ёки Аҳдлашувчи томон ихтиёрига кўра бундай кечикиш бехосдан юзага келган бўлса.
(3) [Истиснолар] Ҳеч қайси Аҳдлашувчи томон (2)-бандда санаб ўтилган истисноларни Йўриқномада кўзда тутилган истиснолар деб назарда тутиши шарт эмас.
(4) [Божлар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон (1) ва (2)-бандларда санаб ўтилган ҳар қандай истиснолар учун бож тўлашни талаб қилиши мумкин.
(5) [Бошқа шартларнинг бажарилишини талаб қилишни тақиқлаш] Ҳеч бир Аҳдлашувчи томон (2)-бандда қайд этилган ҳар қандай енгилликка нисбатан ушбу моддада ва 8-моддада эслатиб ўтилганлардан ташқари бошқа шартларнинг бажарилишини талаб қила олмайди.
15-модда
Париж конвенциясига риоя қилиш мажбурияти
Париж конвенциясига риоя қилиш мажбурияти
Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон белгиларга нисбатан Париж конвенциясининг қоидаларига риоя қилиш мажбуриятини олади.
16-модда
Хизмат кўрсатиш белгилари
Хизмат кўрсатиш белгилари
Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон хизмат белгиларини рўйхатдан ўтказади ва бундай белгиларга Париж конвенциясининг товар белгиларига нисбатан тегишли қоидаларини қўллайди.
17-модда
Лицензияни рўйхатдан ўтказиш учун ариза
Лицензияни рўйхатдан ўтказиш учун ариза
(1) [Лицензияни рўйхатдан ўтказиш учун ариза бериш учун талаблар] Агар Аҳдлашувчи томоннинг қонунчилигида идорада лицензияни рўйхатдан ўтказиш кўзда тутилган бўлса, Аҳдлашувчи томон рўйхатдан ўтказиш учун ариза қуйидагича берилишини талаб қилиши мумкин:
(i) Йўриқномада кўрсатилган талабларга мувофиқ берилган бўлса, ва (ii) Йўриқномада кўрсатилган тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда.
(ii) Йўриқномада кўрсатилган тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда.
(2) [Божлар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ўз идорасига лицензияни рўйхатдан ўтказиш учун бож тўлашни талаб қилиши мумкин.
(3) [Бир нечта рўйхатдан ўтган белгига тегишли битта ариза] Агар битта лицензия бир нечта рўйхатдан ўтган белгиларга тегишли бўлса ҳам, битта ариза кифоя қилади, агар ариза барча тегишли рўйхатга олинган белгилар рақамларини ўз ичига олган бўлса, белги эгаси ва лицензиат барча рўйхатга олишлар учун бир хил ва лицензия ҳажми аризада Йўриқномада кўрсатилган бўлса.
(4) [Бошқа шартларни талаб қилишни тақиқлаш]
(а) Бирорта ҳам Аҳдлашувчи томон идорада лицензияни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ равишда (1) — (3)-бандлар ва 8-моддада кўрсатилганлардан ташқари шартларнинг бажарилишини талаб қилиши мумкин эмас. Хусусан, қуйидагилар талаб қилиниши мумкин эмас:
(i) лицензия предмети бўлган белгининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этиш;
(ii) лицензия шартномасини ёки уни таржимасини тақдим этиш;
(iii) лицензион шартномасининг молиявий шартларини кўрсатиш.
(b) (а) кичик банд, Аҳдлашувчи томоннинг қонун ҳужжатларига мувофиқ, товар белгилари реестрида лицензияни рўйхатдан ўтказишдан ташқари бошқа мақсадлар учун маълумотларнинг ошкор этилишига доир мажбуриятларига зиён етказмайди.
(5) [Далиллар] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон, агар идорада, аризада ёки Йўриқномада кўрсатилган ҳар қандай ҳужжатда асосли шубҳа бўлса, ҳар қандай Аҳдлашувчи томон ўз идорасига далилларни тақдим этишни талаб қилиши мумкин.
(6) [Талабларга боғлиқ аризалар] Агар тегишли Аҳдлашувчи томоннинг қонун ҳужжатларида бундай рўйхатга олиш назарда тутилган бўлса, тегишли лицензияни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризаларга (1) — (5)-бандлар қўлланилади.
18-модда
Рўйхатдан ўтказилган лицензияни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза
Рўйхатдан ўтказилган лицензияни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисида ариза
(1) [Аризага нисбатан қўйиладиган талаблар] Агар бирон-бир Аҳдлашувчи томоннинг қонунчилигида идорада лицензияни рўйхатдан ўтказиш кўзда тутилган бўлса, Аҳдлашувчи томон лицензияни рўйхатдан ўтказишни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги аризани талаб қилиши мумкин:
(i) Йўриқномада кўрсатилган талабларга мувофиқ берилган бўлса, ва
(ii) Йўриқномада кўрсатилган тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда.
(2) [Бошқа талаблар] 17(2) — (6)-моддадаги тегишли ўзгартишлар киритилган ҳолда, лицензияни рўйхатдан ўтказишни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги аризаларга нисбатан қўлланилади.
19-модда
Лицензияни рўйхатдан ўтказмаслик оқибатлари
Лицензияни рўйхатдан ўтказмаслик оқибатлари
(1) [Белгини рўйхатдан ўтказиш ва муҳофаза қилишнинг амал қилиши] Лицензиянинг идорада ёки Аҳдлашувчи томоннинг бошқа органи рўйхатдан ўтказмаганлиги лицензия предмети бўлган белгини рўйхатдан ўтказиш ёки ушбу белгининг муҳофаза қилинишига таъсир қилмайди.
(2) [Лицензиатнинг баъзи ҳуқуқлари] Аҳдлашувчи томон белгига бўлган ҳуқуқларнинг бузилиши ёки бундай тартиблар туфайли белги эгасининг ташаббуси билан бошланган суд муҳокамасида қатнашиш учун ушбу Аҳдлашувчи томоннинг қонунлари бўйича лицензиат эга бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳуқуқни амалга ошириш учун лицензияни рўйхатдан ўтказишни талаб қилиши мумкин эмас. Ушбу лицензиянинг предмети бўлмиш белгига бўлган ҳуқуқларнинг бузилиши натижасида етказилган зарарни қопланишини талаб қилиши мумкин.
(3) [Лицензия рўйхатдан ўтказилмаган ҳолда белгидан фойдаланиш] Аҳдлашувчи томон белгига эга бўлиш, кучда сақлаш ва муҳофаза қилиш билан боғлиқ жараёнлар давомида лицензиат томонидан товар белгисини эгаси номидан фойдаланиш шарти сифатида лицензияни рўйхатдан ўтказилишини талаб қилиши мумкин эмас.
20-модда
Лицензия мавжудлиги тўғрисида изоҳ
Лицензия мавжудлиги тўғрисида изоҳ
Агар Аҳдлашувчи томоннинг амалдаги қонунчилигидаги белги лицензия асосида ишлатилаётганлигини кўрсатишни талаб қилса, ушбу талабнинг тўлиқ ёки қисман бажарилмаслиги лицензия предмети бўлган белгининг рўйхатдан ўтказилишининг ҳақиқийлигига ёки ушбу белгининг ҳимоясига таъсир қилмайди ва 19(3)-моддани қўллашга таъсир қилмайди.
21-модда
Тахмин қилинган рад жавоби ҳолатида изоҳ бериш
Тахмин қилинган рад жавоби ҳолатида изоҳ бериш
3-моддага мувофиқ талабномани ёки 7, 10 — 14, 17 ва 18-моддаларга мувофиқ бўлган ариза идора томонидан талабнома берувчига ёки сўралаётган томонга тахмин қилинган рад этилиши муносабати билан оқилона вақт ичида изоҳ бермасдан тўлиқ ёки қисман рад этилиши мумкин эмас. 14-моддага келсак, бирон бир идорадан мурожаат этувчи ушбу қарорга асосланиши керак бўлган фактлар тўғрисида изоҳ илгари олинган бўлса, изоҳ бериш имкониятини тақдим қилиши шарт эмас.
22-модда
Йўриқнома
Йўриқнома
(1) [Таркиби]
(а) Шартномага илова қилинган Йўриқномада қуйидагиларга тегишли қоидалар мавжуд:
(i) ушбу Шартномада тартибга солиш билан боғлиқ масалалар «Йўриқномада кўрсатилган» деб берилади;
(ii) ушбу Шартнома қоидаларини қўллаш учун фойдали бўлган барча тафсилотлар;
(iii) ҳар қандай маъмурий талаблар, масалалар ёки жараёнлар.
(b) Йўриқномада шунингдек халқаро стандарт шакллар ҳам мавжуд.
(2) [Йўриқномага тузатиш киритиш] (3)-бандга биноан, ҳар қандай ўзгартириш учун берилган овозларнинг тўртдан уч қисми талаб қилинади.
(3) [Якдиллик талаби]
(а) Йўриқнома фақат бир овоздан қабул қилинган қарор билан ўзгартирилиши мумкин бўлган Йўриқнома қоидаларини белгилаши мумкин.
(b) Йўриқномада (а) кичик бандга биноан белгиланган қоидаларга қўшимчалар ёки ўчиришга олиб келадиган ҳар қандай ўзгартиш бир овоздан қабул қилиниши керак.
(с) Бир овозга келишилганми ёки йўқлигини аниқлашда фақат овоз бериш чоғида берилган овозлар ҳисобга олинади. Бетараф овозлар ҳисобга олинмайди.
(4) [Шартнома ва Йўриқнома ўртасидаги тафовут] Ушбу шартнома ва Йўриқноманинг қоидалари ўртасидаги тафовут бўлса, ушбу Шартнома қоидалари қўлланилади.
23-модда
Ассамблея
Ассамблея
(1) [Таркиби]
(а) Аҳдлашувчи томонлар Ассамблеяга эга.
(b) Ҳар бир Аҳдлашувчи томон ассамблеяда ўз вакилига эга, вакил ўз маслаҳатчи ва экспертларига эга. Ҳар бир вакил фақат битта Аҳдлашувчи томонга вакиллик қилиши мумкин.
(2) [Вазифалар] Ассамблея:
(i) ушбу Шартномани ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;
(ii) Йўриқномага, шу жумладан халқаро стандарт шаклларига ўзгартиришлар киритиш;
(iii) (ii) кичик бандда қайд этилган ҳар бир тузатишни қўллаш санасини белгилаш;
(iv) ушбу Шартнома қоидаларини бажариш учун зарур бўлган бошқа барча функцияларни бажаради.
(3) [Кворум]
(а) Давлат бўлган Ассамблея аъзоларининг ярми кворумни ташкил қилади.
(b) (а) кичик банднинг қоидаларига қарамай, агар ҳар қандай сессияда унда иштирок этаётган Ассамблея аъзоларининг сони ярмидан кам бўлса, лекин давлатлар ҳисобланган Ассамблея аъзоларининг учдан бир қисмидан кўп бўлса, Ассамблея барча қарорларни қабул қилиши мумкин. Тартиб қоидаларига тегишли қарорлар бундан мустасно, қуйидаги шартлар бажарилган тақдирдагина мажбурий бўлади. Халқаро бюро кўрсатилган қарорларни давлатлар бўлган ва унда қатнашмаган Ассамблеянинг аъзоларига юборади ва уларни қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч ой ичида ёзма равишда ушбу қарорлар учун овоз берадими ёки овоз бермайдими, деб хабар беришни таклиф қилади. Агар ушбу муддат ўтгандан кейин овоз берган ёки овоз беришда қатнашмаган ушбу аъзоларнинг сони сессиянинг ўзида кворум пайдо бўлишидан олдин қабул қилинмаган аъзолар сонига етса, бундай қарорлар зарур бўлган кўпчилик овоз билан кучга киради.
(4) [Ассамблеяда қарор қабул қилиш]
(а) Ассамблея ўз қарорларини консенсус асосида қабул қилишга интилади.
(б) Агар консенсус асосида қарор қабул қилишнинг иложи бўлмаса, муҳокама қилинаётган масала бўйича қарор овоз бериш орқали қабул қилинади. Бундай ҳолда:
(i) давлат бўлган ҳар бир Аҳдлашувчи томон битта овозга эга ва фақат ўз номидан овоз беради; ва
(ii) Ҳукуматлараро ташкилот бўлган ҳар қандай Аҳдлашувчи томон аъзо давлатлар ўрнида ушбу Шартноманинг қатнашчилари бўлган аъзо давлатлар сонига тенг овозларга эга бўлиши мумкин. Ҳеч қайси ҳукуматлараро ташкилот, агар унга аъзо давлатлар овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланаётган бўлса, овоз бермайди ва аксинча. Бундан ташқари, ҳеч қандай бундай ҳукуматлараро ташкилот ушбу Шартноманинг иштирокчиси бўлган бошқа давлатлар ҳукуматлараро ташкилотининг аъзоси ва ҳукуматлараро ташкилот овоз беришда қатнашаётган бўлса, овоз бермайди.
(5) [Кўпчилик]
(а) 22(2) ва (3)-моддаларни ҳисобга олган ҳолда, Ассамблея берилган овозларнинг учдан икки қисми билан қарор қабул қилади.
(b) Керакли кўпчилик овозга эришилган ёки эришилмаганлигини аниқлашда фақат овоз бериш чоғида берилган овозлар ҳисобга олинади. Овоз беришда бетараф қолганларнинг овозлари ҳисобга олинмайди.
(6) [Сессиялар] Ассамблея навбатдан ташқари сессияда Бош директор чақириғига биноан ва алоҳида ҳолатлар бўлмаган тақдирда, БИМТ Бош ассамблеяси даврида ва бир жойда йиғилади.
(7) [Жараён қоидалари] Ассамблея ўзининг тартиб қоидаларини, шу жумладан фавқулодда сессияларни чақириш қоидаларини қабул қилади.
24-модда
Халқаро бюро
Халқаро бюро
(1) [Маъмурий функциялар]
(а) Халқаро бюро ушбу Шартнома билан боғлиқ маъмурий функцияларни бажаради.
(b) Хусусан, Халқаро бюро мажлислар тайёрлайди ва Ассамблея котибияти ва Ассамблея томонидан таъсис этилиши мумкин бўлган эксперт қўмиталари ва ишчи гуруҳлари вазифасини бажаради.
(2) [Бош ассамблея сессияларидан ташқари бошқа йиғилишлар] Бош директор Ассамблея томонидан ташкил этилган ҳар қандай қўмита ва ишчи гуруҳнинг мажлисларини чақиради.
(3) [Халқаро бюронинг Ассамблеядаги ва бошқа учрашувларда тутган ўрни]
(а) Бош директор ва Бош директор томонидан тайинланган шахслар Ассамблея, қўмиталар ва ишчи гуруҳларнинг барча мажлисларида овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашадилар.
(b) (а) кичик бандда эслатиб ўтилган Бош ассамблея, қўмиталар ва ишчи гуруҳларнинг ex-officio Бош котиби ёки Бош директор томонидан тайинланадиган ходим бўлади.
(4) [Конференциялар]
(а) Халқаро бюро, Ассамблеянинг кўрсатмаларига биноан, ҳар қандай қайта кўриб чиқиш учун конференцияга тайёргарлик ишларини олиб боради.
(b) Халқаро бюро Ташкилотга аъзо давлатлар, ҳукуматлараро ва халқаро ва миллий ноҳукумат ташкилотлари билан боғлиқ тайёргарлик ишлари билан боғлиқ масалаларда маслаҳатлашиши мумкин.
(с) Бош директор ва у томонидан тайинланган шахслар қайта кўриб чиқиш конференциясида овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашадилар.
(5) [Бошқа функциялар] Халқаро Бюро ушбу Шартнома билан боғлиқ бўлган бошқа функцияларни ҳам бажаради.
25-модда
Ўзгартишларни кўриб чиқиш ва тузатишлар киритиш
Ўзгартишларни кўриб чиқиш ва тузатишлар киритиш
Ушбу Шартнома фақат дипломатик конференцияда қайта кўриб чиқилиши ёки ўзгартирилиши мумкин. Ҳар қандай дипломатик конференцияни чақириш тўғрисида қарор Ассамблея томонидан қабул қилинади.
26-модда
Шартномада иштирок этиш
Шартномада иштирок этиш
(1) [Шартномада қатнашиш ҳуқуқи] Шартномани имзолаш ва (2) ва (3)-моддаларни, шунингдек 28(1) ва (3)-моддаларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги халқаро муносабатлар субъектлари унга қўшилишлари мумкин:
(i) ўз идорасида белгини рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлган ҳар қандай Ташкилотга аъзо давлат;
(ii) идораси бўлган, хар қандай ҳукуматлараро ташкилотни ташкил этувчи шартнома амал қиладиган ҳудудда рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳукуматлараро ташкилот; ҳар бир аъзо давлатда ёки унинг аъзо давлатларида тегишли аризада шундай кўрсатиб ўтилган, агар ушбу ҳукуматлараро ташкилотнинг барча аъзо давлатлари Ташкилотнинг аъзолари бўлса;
(iii) белгилар фақат ташкилотнинг аъзоси бўлган бошқа кўрсатилган давлатнинг идораси орқали рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлган ҳар қандай Ташкилотга аъзо давлат;
(iv) белгилари фақат шу давлат аъзо бўлган ҳукуматлараро ташкилотнинг идораси орқали рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлган ҳар қандай аъзо давлат;
(v) белгилар фақат ташкилотга аъзо давлатлар гуруҳининг умумий идораси орқали рўйхатдан ўтказилиши мумкин бўлган ҳар қандай аъзо давлат.
(2) [Шартномани ратификация қилиш ёки шартномага қўшилиш] Халқаро муносабатларнинг ҳар қандай субъекти (1)-бандда кўрсатилгандек қуйидагиларни сақлаш учун топшириши мумкин:
(i) ратификация ёрлиғи, агар у ушбу Шартномани имзолаган бўлса,
(ii) агар у ушбу Шартномани имзоламаган бўлса, қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат.
(3) [Ҳужжатларни сақлаш учун топширилган санаси] Ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат сақлашга топширилган сана қуйидагилар ҳисобланади:
(i) тегишли давлат ҳужжатининг сақлашга топширилган сана — (1)(i)-бандда эслатиб ўтилган давлат учун;
(ii) ҳукуматлараро ташкилотлар учун — ҳукуматлараро ташкилотнинг тегишли ҳужжати сақлаш учун топширилган сана;
(iii) қуйидаги шарт бажарилган сана: ушбу давлатнинг тегишли ҳужжатлари ва бошқа кўрсатилган давлатнинг тегишли ҳужжатлари (1) (iii) бандда кўрсатилган давлатга топширилган тақдирда;
(iv) (1)(iv) бандда кўрсатилган давлат ҳолатида, юқорида (ii) кичик бандга мувофиқ қўлланиладиган сана;
(v) 1(v) бандида кўрсатилган давлатлар гуруҳига аъзо давлатлар учун — гуруҳнинг барча аъзо-давлатлар ҳужжатлари сақлашга топшириладиган сана.
27-модда
1994 йилги Товар белгилари қонуни тўғрисидаги шартнома ва мазкур Шартномани қўллаш
1994 йилги Товар белгилари қонуни тўғрисидаги шартнома ва мазкур Шартномани қўллаш
(1) [Ушбу Шартнома ва 1994 йилдаги TLT шартномасининг аъзоси бўлган Аҳдлашувчи томонлар ўртасидаги муносабатлар] Ушбу Шартнома фақат иккала шартномага аъзо бўлган Аҳдлашувчи томонлар ўртасидаги муносабатларга қўлланилади.
(2) [Шартноманинг Аҳдлашувчи томонлари ва 1994 йилги TLT шартномасининг Аҳдлашувчи томонлари, — ушбу Шартноманинг аъзоси бўлмаган томонлар ўртасидаги муносабатлар] Ушбу Шартнома ҳамда 1994 йилги TLT шартномасининг аъзоси бўлган ҳар қандай Аҳдлашувчи томон 1994 йилги TLT шартномаси аъзолари билан 1994 йилги TLT шартномаси муносабатларини қўллашда давом этади. 1994 йилги TLT шартномаси аъзолари, лекин ушбу Шартномага аъзо бўлмаган Аҳдлашувчи томонлар 1994 йилги TLT шартномаси муносабатларини қўллашда давом этади.
28-модда
Шартноманинг кучга кириши;
Ратификация кучга кирган ва шартномага қўшилиш санаси
Шартноманинг кучга кириши;
Ратификация кучга кирган ва шартномага қўшилиш санаси
(1) [Ҳисобга олинадиган ҳужжатлар] Ушбу модданинг мақсадлари учун, 26(1)-моддада эслатиб ўтилган ва 26(3)-моддага биноан сақлаш учун халқаро муносабатлар субъектлари томонидан топширилган ратификация ёрлиқлари ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатларгина ҳисобга олинади.
(2) [Шартноманинг кучга кириши] Ушбу Шартнома 26(1)(ii)-моддада эслатиб ўтилган ўнта давлат ёки ҳукуматлараро ташкилотлар ўзларининг ратификация ёрлиқлари ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатларни сақлашга топширганларидан уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
(3) [Ушбу Шартнома кучга киргандан кейин ратификация ёрлиқлари ва унга қўшилишлар кучга кириши] Халқаро муносабатларнинг ҳар қандай субъектига нисбатан (2)-бандда кўрсатилгандек ушбу Шартнома уни ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжат топширилган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
29-модда
Қўшимча шартлар билан қўшилиш
Қўшимча шартлар билан қўшилиш
(1) [Белгиларнинг махсус тоифалари] Ҳар қандай давлат ёки ҳукуматлараро ташкилот, ўз шартларига кўра, 2(1) ва 2(а)-моддаларга қарамай, 3(1), 5, 7, 8(5), 11 ва 13-моддаларнинг бирон-бир қоидаларини, масалан, боғлиқ, ҳимояланган ёки ҳосилавий белгилар каби тоифадаги белгиларга, татбиқ этилмаслигини эълон қилиши мумкин. Бундай изоҳда юқоридаги келтирилган қоидалар қўлланилишини билдиради.
(2) [Бир нечта синфлар учун рўйхатга олиш] Ушбу Шартнома қабул қилинган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида бир нечта товарларни алоҳида рўйхатга олиш ва хизматларнинг бир нечта синфлари учун алоҳида рўйхатдан ўтказиш кўзда тутилган ҳар қандай давлат ёки ҳукуматлараро ташкилот ушбу Шартномага қўшилиш пайтида ўз шартлари билан эълон қилиши мумкин. 6-модданинг қоидалари қўлланилмайди.
(3) [Рўйхатга олиш муддатини узайтириш муносабати билан ўтказилган моҳиятан экспертиза] Ҳар қандай давлат ёки ҳукуматлараро ташкилот ўз шартларини қўйган ҳолда, 13(4)-моддага қарамай, идоралар рўйхатга олиш муддатини биринчи марта узайтириш муносабати билан моҳиятан экспертиза ўтказиши мумкинлигини айтишлари мумкин. Агар бундай экспертиза давлат ёки ташкилотнинг қонун ҳужжатлари кучга киргандан кейин олти ой ичида берилган талабномалар асосида қилинган бир нечта рўйхатга олишларни йўқ қилиш билан чекланган бўлса, ушбу Шартнома кучга киргунга қадар хизмат кўрсатиш белгиларини рўйхатдан ўтказиш имкониятини берилган бўлса.
(4) [Лицензиатнинг баъзи ҳуқуқлари] Ҳар қандай давлат ёки ҳукуматлараро ташкилот ўз шартларига биноан, 19(2)-моддага қарамай, ушбу давлатнинг ёки ҳукуматлараро ташкилотнинг қонунларига мувофиқ лицензияни бериш шарти сифатида лицензияни рўйхатдан ўтказишни талаб қилишини, ушбу тартибда қатнашиш учун ҳар қандай ҳуқуқни талаб қилиши мумкинлигини айтади. Белги эгасининг ташаббуси билан қўзғатилган лицензия предмети бўлмиш белгига бўлган ҳуқуқларнинг бузилиши муносабати билан ёки бундай ҳуқуқни бузиш натижасида етказилган зарарни қоплаш учун бундай тартиб белгилаши мумкин.
(5) [Мажбурий шартлар] (1), (2), (3) ёки (4)-бандларга мувофиқ ҳар қандай шартлар тегишли давлат ёки ҳукуматлараро ташкилотнинг ушбу Шартномага қўшилиш тўғрисидаги ёрлиқ ёки ратификация тўғрисидаги ҳужжатига илова қилинган декларациясида расмийлаштирилади.
(6) [Шартларни қайтариб олиш] (1), (2), (3) ёки (4)-моддаларга биноан қилинган ҳар қандай шарт исталган вақтда олиб ташланиши мумкин.
(7) [Бошқа шартлар қўйишни тақиқлаш] (1), (2), (3) ва (4)-бандларда кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно, ушбу Шартномага бирон-бир шарт қўйишга йўл қўйилмайди.
30-модда
Шартномани денонсация қилиш
Шартномани денонсация қилиш
(1) [Билдиришнома] Ҳар қандай Аҳдлашувчи томон Бош директор номига билдиришнома юбориш орқали ушбу Шартномани бекор қилиши мумкин.
(2) [Кучга кириш санаси] Денонсация қилиш Бош директор томонидан билдиришнома олинган санадан бир йил ўтгач кучга киради. Денонсация қилиш ушбу Шартномага асосан кўриб чиқилаётган ҳар қандай талабномага ёки бекор қилинган Аҳдлашувчи томонга нисбатан белгиланган муддат тугаши билан қайд этилган ҳар қандай белгига нисбатан таъсир қилмайди, бу муддат тугаганидан кейин денонсация қиладиган Аҳдлашувчи томон ушбу Шартномага асосан рўйхатдан ўтказишни бекор қилиши мумкин. Бундай ҳол рўйхатга олиш муддатини узайтириш керак бўлган санадан бошланади.
31-модда
Шартнома тили;
Имзолаш
Шартнома тили;
Имзолаш
(1) [Асл матнлар; Расмий матнлар]
(а) Ушбу Шартнома битта нусхада араб, хитой, француз, рус ва испан тилларида имзоланади, барча матнлар тўлиқ аутентикдир.
(b) (а) кичик бандда кўрсатилмаган ва Аҳдлашувчи томоннинг расмий тилларидан бири бўлган расмий матн, Бош директор томонидан тайинланган Аҳдлашувчи томон ва бошқа ҳар қандай манфаатдор Аҳдлашувчи томон билан маслаҳатлашгандан сўнг ишлаб чиқилади.
(2) [Имзолаш муддати] Ушбу Шартнома қабул қилинганидан кейин бир йил давомида матн Ташкилотнинг қароргоҳида имзолаш учун очиқ бўлади.
32-модда
Депозитарий
Депозитарий
Ушбу Шартнома Бош директорга сақлаш учун топширилади.