Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 30 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 21 июнда маъқулланган
Сенат томонидан 2024 йил 21 июнда маъқулланган
Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномаси (Сингапур, 2006 йил 27 март) қуйидаги қўшимча шарт инобатга олинган ҳолда ратификация қилинсин:
Шартнома 29-моддасининг 4-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, 19-модданинг 2-бандига қарамай, у ҳуқуқлар бузилганлиги муносабати билан ҳуқуқ эгасининг ташаббусига кўра бошланган тартиб-таомилда иштирок этишга ёки лицензия предмети саналган белгига бўлган ҳуқуқнинг бундай бузилиши натижасида етказилган зарарнинг ўрнини шундай тартиб-таомил орқали қоплашга доир ҳар қандай ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ лицензиатга берилиши учун шарт сифатида лицензиянинг рўйхатдан ўтказилишини талаб қилади».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 август,
ЎРҚ-941-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2024 й., 03/24/941/0611-сон)