31.10.2024 йилдаги 725-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тартиб-таомиллари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда лицензиялаш ва рухсат бериш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сонини қисқартириш ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишнинг ягона тартибини белгилаш борасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Охирги беш йилда нодавлат тиббиёт ташкилотлари сони камида икки бараварга ошиши, улар томонидан бажарилаётган юқори технологик жарроҳлик амалиётларининг кўпайиши, ишлаб чиқариш корхоналари томонидан прекурсорларни ишлатишга эҳтиёжнинг ошиши гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тартиб-таомилларини соддалаштиришни тақозо этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 январдаги ПФ-8-сон Фармонига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 1-иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимча киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялашни махсус электрон тизим орқали расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш учун юридик шахсларга бериладиган лицензия талабларини белгиловчи паспортни тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Адлия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тартиб-таомиллари махсус электрон тизим орқали амалга оширилишини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б А.А. Худаяров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
725-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 октябрдаги 725-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги «2 — 36-иловаларда» сўзлари «2 — 37-иловаларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 27-илованинг 12-позицияси Изоҳ қисмида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифномаси ёки розилиги асосида тиббиёт ташкилотларига хорижий врач мутахассис жалб этилган тақдирда, ўз ихтисослик йўналиши бўйича камида беш йиллик, операция қилувчи врачлар учун эса камида етти йиллик иш стажи ва хорижий тиббиёт ташкилотининг тавсияномаси мавжуд бўлганда, хорижий мамлакатларда олинган маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациядан ўтказмасдан Ўзбекистон Республикасидаги тиббиёт ташкилотларида фаолият юритишига рухсат берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги мазмундаги 37-илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга
37-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАСПОРТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Лицензия номи:

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензия

2.

Лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари:

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш);

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ҳамда реализация қилиш (бериш);

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ҳамда тақсимлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташиш;

янги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқиш ҳамда сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва сақлаш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилиш;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув мақсадларида, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиётда ҳамда ветеринарияда фойдаланиш ва уларни сақлаш;

таркибида гиёҳвандлик моддалари бўлган ўсимликларни етиштириш ҳамда сақлаш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

юридик шахс

4.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

5.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг почта манзили, фаолиятни амалга ошириш жойи, банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, телефон рақами, СТИР, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), филиаллари мавжуд бўлса, ҳар бирининг манзили алоҳида кўрсатилиши шарт, лицензияланадиган фаолиятнинг кичик турлари бўйича танлаш, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш, лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш), лицензия талабгорининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларнинг муомалада бўлиши (сақлаш, бериш, сотиш, тайёрлаш, фойдаланиш, йўқ қилиш) соҳасидаги масъул ходим — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), олий фармацевтика маълумотли ва тегишли малакага эга мутахассисни лавозимга тайинлаганлиги;

лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун мўлжалланган, ўзига мулк ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда тегишли бўлган ва тегишли санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бино ва хоналарнинг мавжудлиги;

б) лицензия талаблари ва шартларига мувофиқ лицензияланадиган фаолият кичик турлари бўйича зарур бўлган барча ишларни амалга ошириш учун мўлжалланган моддий-техника базаси тўғрисида маълумотлар (махсус жиҳозланган биноларни, иншоотларни, хоналарни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси ёки уларни ижара олиш шартномаси, қўриқлашнинг муҳандислик-техник воситаларини ўрнатиш, ёнғинга қарши автоматика ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияси воситаларини монтаж қилиш далолатномалари).

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари

7.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари

8.

Аризани кўриб чиқиш муддатлари:

15 иш куни

9.

Лицензия талаблари ва шартлари:

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этиш*;

лицензиат штатида тегишли мутахассислик ва малакага эга бўлган ходимларнинг мавжуд бўлиши*;

лицензияланадиган фаолиятнинг аниқ турини амалга ошириш бўйича, шу жумладан тегишли моддий-техник база, асбоб-ускуналар, бошқа техник воситалар бўйича белгиланган талабларга риоя этиш;

лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарнинг мулк ҳуқуқи ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлиши;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш, олиб чиқиш ва уларнинг транзитини Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда БМТнинг тегишли конвенцияларида назарда тутилган талабларга мувофиқ амалга ошириш*;

лицензияда кўрсатилган фаолиятни, лицензияда кўрсатилган манзиллар бўйича амалга ошириш*;

гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, ташиш хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш*;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ва ваколатли орган томонидан берилган уларнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сотиш*;

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун нодавлат тиббиёт ташкилотларида тиббий фаолият учун амалдаги лицензияга эга бўлиш;

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятга лицензия олиш учун талабгор бўлган дорихоналар, дори воситаларининг улгуржи омборхоналари, дори воситаларини ишлаб чиқариш корхоналари фармацевтика фаолияти учун амалдаги тегишли лицензияга ҳамда «Зарур амалиётлар (GхP)»нинг тегишли миллий талабларига мувофиқлик тўғрисида сертификатга эга бўлиш*.

10.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари — объектлар (хоналар)нинг гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни сақлашга доир техник талабларга мувофиқлиги юзасидан;

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари — биноларнинг ва (ёки) шарт-шароитларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқлиги юзасидан;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бошқармалари — ишлаб чиқариш шароитларининг экология талабларига мувофиқлиги юзасидан (прекурсорлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ фаолият амалга оширилганда);

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси — гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ветеринарияда фойдаланилганда.

11.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

5 йил

12.

Изоҳ:

Лицензияловчи органда лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, уларнинг муддатларини узайтириш, улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун Эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича давлат комиссияси билан келишган ҳолда лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади.

Эксперт комиссияси таркибига мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази вакили киритилади.

Лицензиат штатида сурункали руҳий касалликлар, наркомания, токсикомания, алкоголизм бўйича диспансер ҳисобида турган, шунингдек қасддан содир этилган жинояти учун суд ҳукмини ўтамаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган, ўз хизмат вазифаларига кўра гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиши мумкин бўлган шахсларнинг бўлиши мумкин эмас.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида фойдаланиш лицензия олмасдан амалга оширилади.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мазкур илованинг 2-банди 2026 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 октябрдаги 725-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартиб-қоидаларини соддалаштириш тўғрисида» 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)» 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 23-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 45-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига 1-илованинг 39-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 18-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 13-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)» 2018 йил 5 июлдаги 503-сон қарорига илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)» 2018 йил 29 октябрдаги 884-сон қарорига илованинг 8-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига 5-илованинг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 40-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» 2020 йил 16 июндаги 384-сон қарорига 1-илованинг 10-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштириш ва фойдаланиш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 декабрдаги 770-сон қарорига 3-илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарорига 4-илованинг 5-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматлари кўрсатишнинг инфратузилмаси такомиллаштирилганлиги ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2021 йил 28 октябрдаги 661-сон қарорига илованинг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 27 декабрдаги 774-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2024 й., 09/24/725/0879-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)