31.10.2024 йилдаги ПҚ-378-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий давлат университетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда Навоий вилоятида иқтисодиёт тармоқларининг ўсиш суръатлари ҳамда ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, аниқ ва табиий фанлар, ахборот технологиялари, иқтисодиёт, туризм, қишлоқ хўжалиги каби соҳалар бўйича юқори малакали кадрларга эҳтиёж ортиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу борада ҳудуднинг имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш, республикада амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, ижтимоий ва иқтисодий соҳалардаги янгиланишларда олий таълим ташкилотларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда Навоий вилояти аҳолиси, аввало, ёшларининг талаб ва истакларини ҳисобга олиб, улар учун янада кенг имконият ва шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университетини (кейинги ўринларда — Университет) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда соҳа ва тармоқларнинг ривожланиш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда замонавий билим ва малакага эга бўлган илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича узлуксиз таълим тизимини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий ўқув, илмий ва IT-лаборатория базасини яратиш, ушбу лабораторияларни илғор технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда илмий-инновацион тадқиқотлар трансферини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабаларни илмий-инновацион фаолиятга кенг жалб этиш, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича илмий лойиҳаларни амалга ошириш, уларнинг натижаларини жорий этиш юзасидан илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнига халқаро таълим стандартлари, илғор таълим технологиялари ва усулларини жорий этиш, шунингдек, талабаларда мустақил таълим олиш, тизимли таҳлил қилиш, ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан академик ва илмий ҳамкорликни ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг хорижий илмий-амалий стажировкасини тизимли йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаба-ёшларда маънавий ва ахлоқий фазилатларни ривожлантириш, Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёни ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Навоий давлат педагогика институтида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишларини Университетда давом эттиради ҳамда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб битирувчи курс талабаларига Университет дипломи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Университет Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига идоравий жиҳатдан бўйсунади ҳамда Навоий давлат педагогика институтининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Университетда 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ривожланиш дастурларига мувофиқ эҳтиёж юқори бўлган аниқ ва табиий фанлар, ахборот технологиялари, сунъий интеллект, иқтисодиёт, бизнес ва туризм, инвестицияларни бошқариш, қишлоқ хўжалиги, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, логистика каби йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарс машғулотларини амалиёт билан бирга ташкил этиш мақсадида тегишли йўналишлар бўйича таълим жараёни дуал таълим шаклида йўлга қўйилиб, корхона ва ташкилотларда кафедра филиаллари ташкил этилади ҳамда таълим жараёнига узоқ йиллик меҳнат тажрибасига эга амалиётчи мутахассислар жалб этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ташкил этилган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича хорижий давлатлар ва республикадаги етакчи олий таълим ташкилотлари билан иккита диплом беришга асосланган қўшма таълим дастурлари йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида гуруҳларда бакалавриат ва магистратура босқичларида таълим жараёни хорижий тилларда ташкил этилади ҳамда таълим дастурлари босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказишга тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2027 йилларда Навоий давлат университетини комплекс ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2030 йилларда Навоий давлат университетининг ўқув ва илмий лабораториялари моддий-техника базасини яратиш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, 2025 йил 1 январдан бошлаб Университетга академик, ташкилий-бошқарув ва молиявий мустақиллик берилади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-60-сон ҳамда «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-61-сон қарорларида белгиланган тартиблар Университетга татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси билан биргаликда икки ой муддатда Университет фаолиятини такомиллаштириш ва таълим сифатини таъминлаш мақсадида хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Университетда Трансформация марказини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Трансформация маркази қуйидаги масалалар юзасидан масъул этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетнинг таълим дастурларини халқаро таълим стандартларига мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетни дунёнинг энг нуфузли олий таълим ташкилотлари рейтингига киритиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва ижросини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш ҳамда Университет дипломларининг хорижда тан олинишига эришиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида Университет ўқув-услубий бўлинма ҳамда деканатлар штатларини мақбуллаштириш ҳисобидан Регистратор офиси фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетнинг таълим, тадқиқот ва ахборот-кутубхона фаолиятларини ҳамда бошқарув жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Навоий вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет талабаларининг малакавий амалиётлари ҳудудда жойлашган йирик корхона ва ташкилотларда ташкил этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университет мутахассислик кафедраларининг мос йўналишлари бўйича маҳаллий ва хорижий корхоналар билан ҳамкорлигини йўлга қўйишга кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳудудда жойлашган олий таълим ташкилотлари талабалари ва ёш тадқиқотчилар учун стартап лойиҳаларни молиялаштиришни йўлга қўйсин. Бунда асосий йўналиш сифатида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ёшлар бандлигини таъминлаш ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқариш белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Университет илмий салоҳиятини ошириб бориш чорасини кўрсин ҳамда унинг халқаро ҳамкорлигини йўлга қўйишда, хусусан етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари билан қўшма таълим ва халқаро алмашинув дастурларини жорий этиш, хорижлик етакчи профессор-ўқитувчиларни Университетнинг таълим ва илмий-тадқиқот жараёнларига жалб этишга кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2025 йил 1 февралга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Университетда жорий этиладиган янги таълим йўналишларини ҳисобга олган ҳолда унинг тузилмаси, штат бирликлари, факультет ва кафедраларини қайта кўриб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий талабаларни жалб этиш мақсадида «Study in Uzbekistan» платформасида Университет бўлимини ташкил этсин ва уни сифатли маълумотлар билан тўлдирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2025 йил 1 июнга қадар Университетда талабаларнинг битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертацияларини кўчирмачиликка қарши текшириш (антиплагиат) механизмини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки, Университет фаолиятини молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари, тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолияти ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, ҳомийлик хайриялари ва грантлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2025 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Навоий вилояти ҳокими Н.Т. Турсунов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари О.К. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-378-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 октябрдаги ПҚ-378-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2027 йилларда Навоий давлат университетини комплекс ривожлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

T/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш ва натижаларга эришиш механизмлари

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Навоий давлат университети фаолиятини ташкил этиш

1.

Университет фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Университетнинг таъсис ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича тажрибали мутахассисларни жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ тузиш.

2024 йил ноябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Адлия вазирлиги

(А. Ташкулов),

Университет

2. Университет уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2024 йил декабрь

3. Университетнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

2024 йил декабрь

2.

Университетда факультет ва кафедралар фаолиятини ташкил этиш.

1. Тажрибали мутахассислар, педагог ходимлар ва олимлардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2024 йил ноябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Иқтисодиёт тармоқларида кадрлар буюртмачилари талабларига мос ташкил этилиши зарур бўлган кафедралар рўйхатини шакллантириш ҳамда асослаш.

2024 йил декабрь

3. Кафедралар педагог ходимлари таркибини шакллантириш ва кафедралар фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил январь

4. Кафедраларни ўқув-услубий ва бошқа норматив ҳужжатлар билан таъминлаш.

2025 йил февраль

3.

Университетни тажрибали ва юқори малакали мутахассислар ва педагог ходимлар билан тўлдириш.

1. Хорижий ва маҳаллий малакали мутахассис ва педагог ходимларни белгиланган тартибда очиқ танловлар асосида саралаб олиш.

2025 йил январь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Меҳнат қонунчилиги талаблари асосида педагог ходимларни ишга қабул қилиш ва меҳнат шартномаларини расмийлаштириш.

2025 йил февраль

4.

Университет ҳузуридаги академик лицей фаолиятини такомиллаштириш.

1. Тажрибали мутахассислар ва педагоглардан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2. Университет ҳузуридаги академик лицей фаолиятини ўрганиб чиқиб, такомиллаштириш юзасидан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш. Бунда:

таълим сифатини ички назорат қилиш механизмларини жорий этиш;

дастурий маҳсулотлар, ўқув адабиётларини нашр этиш;

умумий ўрта таълим ташкилотлари битирувчиларини академик лицейга саралаб олиш, лицейнинг иқтидорли ўқувчиларини Университетга мақсадли йўналтириш.

2025 йил март

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Навоий вилояти ҳокимлиги

(Н. Турсунов),

Университет

II. Ўқув жараёнини ташкил этиш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш методларини жорий этиш ҳамда таълим сифатини таъминлаш

5.

Ўқув режа ва фан дастурларини такомиллаштириш ва босқичма-босқич халқаро стандартларга мослаштириш.

1. Меҳнат бозори талаблари, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболлари ҳамда илғор хорижий тажрибалар асосида ўқув режа ва фан дастурларини такомиллаштириш ва тасдиқлаш.

2025 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Ўқув режаларида амалий машғулотлар ҳамда таълим ва илм-фан интеграциясини таъминлашга ажратилган соатлар ҳажмини ошириш.

2025 йил август

3. Халқаро рейтинг ташкилотларининг биринчи 500 талик рўйхатига кирган олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб

6.

Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш.

1. Таълим жараёнини инновацион таълим технологиялари асосида ташкил этиш.

Доимий

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Таълим мазмунини креатив фикрлаш, инновацион ғоя ва ишланмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи таълим технологиялари билан бойитиш.

2025 йил сентябрдан бошлаб, доимий

7.

Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш ва жорий этиш ҳамда Ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш.

1. Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратишга жалб қилинадиган профессор-ўқитувчилар учун моддий ва маънавий таъминот асосларини яратиш.

2025 йил октябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Дарслик ва ўқув қўлланмаларни, илмий, услубий адабиётларни нашр қилиш учун Университет харажатлари сметасида мунтазам маблағ ажратиш.

2025 йил апрель

3. Университет таълим йўналишлари ва мутахассисликларини янги авлод ўқув адабиётлари билан таъминлаш мақсадида Таҳририй нашриёт бўлими фаолиятини ташкил этиш, босмахонанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий босма жиҳозлар билан таъминлаш.

2026 йил декабрь

8.

Амалий ва сайёр машғулотларни ўтказишни кенгайтириш орқали талабаларнинг амалий компетенцияларини ривожлантириш.

1. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари талабаларининг амалиётини Университет билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилган ижтимоий, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш муассасаларида ташкил этиш.

2025 йил март

Университет маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Навоий вилояти ҳокимлиги

(Н. Турсунов),

Университет

2. Университетда кадрлар истеъмолчилари билан алоқаларни мувофиқлаштириш, талабалар амалиётини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилишни янада такомиллаштириш.

2025 йил май

9.

Ҳамкор ташкилотларда кадрлар тайёрловчи кафедралар филиалларини ташкил этиш.

1. Университетнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлайдиган профессионал таълим ташкилотлари ва корхоналарда Университет кафедралари филиалларини ташкил этиш.

2025 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Навоий вилояти ҳокимлиги

(Н. Турсунов),

Университет

2. Кафедралар филиалларида машғулотлар ўтказган ҳамда раҳбарлик ва маслаҳатчилик қилган ходимларга Университет томонидан соатбай иш ҳақи тўлаш тартибини жорий этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

10.

Ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш.

1. Ички телекоммуникация инфратузилмасини, жумладан оптик толали тармоқлар, тармоқни бошқариш ва ахборот хавфсизлиги тизимларини тўлиқ янгилаш.

2. Университетни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш.

2025 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Университет

11.

Ўқув жараёнини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш.

1. Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини харид қилиш.

2025 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Ўқув аудиторияларини талаб даражасидаги ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш.

2026 йил май

12.

Таълим, тадқиқот ва ахборот-кутубхона фаолиятларини ҳамда бошқарув жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш.

1. Университетнинг факультет, кафедра ва профессор-ўқитувчиларининг рейтингини аниқловчи электрон тизимни жорий этиш.

2025 йил июль

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Талабалар билимини баҳолашнинг замонавий, шаффоф ва адолатли усулларини (антиплагиат ва тест синовлари дастурий таъминотлари) жорий этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

13.

Масофавий ўқитиш шаклини жорий этиш орқали тингловчилар ва педагог кадрларнинг мустақил таълим олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

1. Халқаро стандартларга асосланган Ягона интеграллашган масофавий ўқитиш аппарат-дастурий комплексини амалиётга жорий этиш.

2026 йил октябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Университет профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказиладиган маъруза машғулотларининг марказлашган видео-каталогини шакллантириш ва фойдаланиш учун очиқ онлайн трансляция қилишга мўлжалланган электрон платформа фаолиятини йўлга қўйиш.

2026 йил ноябрь

14.

Ахборот-ресурс маркази инфратузилмасини ривожлантириш.

1. Университетнинг Ахборот-ресурс маркази фойдаланувчилари учун комплекс хизмат кўрсатувчи замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини ривожлантириш.

2025 йил май

Университет маблағлари, грантлар, ҳомийлик маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Ахборот-ресурс марказида адабиётларнинг очиқ фондини ташкил қилиш учун кутубхонага мослаштирилган махсус хоналар ва инновацион кутубхона жорий қилиш.

2025 йил август

3. RFID технологияси асосида кутубхона фондини рўйхатга олиш, ҳисобга қўйиш, тарқатиш ва ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш.

4. Китобларни ҳисобга қўйиш, тарқатиш ва қайтариш учун автоматлаштирилган электрон киоскларни жорий этиш.

5. Хорижий кутубхона ресурсларидан фойдаланиш учун шароит яратиш.

6. Профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабалар учун бадиий, илмий ва ўқув адабиётлар электрон каталогларидан ҳамда жаҳон таълим ресурсларидан эркин фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

2025 йил сентябрь

7. Хорижий муассасалар билан ҳамкорликда Ахборот-ресурс марказини янги хорижий адабиётлар билан бойитиш.

Доимий

15.

Машғулотлар бўйича талабалар фикрини ўрганиш (feedback) ҳамда ўзаро ташриф (peer review) тизимини ривожлантириш.

1. Машғулотлар бўйича талабалар фикрини ўрганишга қаратилган электрон платформани ишга тушириш.

2025 йил август

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Машғулотлар бўйича талабалар фикрини ўрганиш таҳлили асосида тегишли чора-тадбирларни белгилаш.

2025/2026 ўқув йили якунида

16.

Университетдаги мавжуд таълим йўналишлари ва мутахассисликларни халқаро аккредитациядан ўтказиш.

1. Университетни халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича халқаро аккредитация ташкилотлари билан ҳамкорлик келишувига эришиш.

2025 йил декабрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Университетни халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш.

2026 йил март

3. Университетга малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш.

2026 йил октябрь

4. Таълим йўналишларини босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказиш.

2027/2028 ўқув йилидан бошлаб

III. Илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, фан ва таълим интеграциясини ривожлантириш, ёшларни илмий фаолиятга жалб қилиш

17.

Педагог ходимларнинг илмий салоҳиятини ошириш.

1. Педагог ходимлар учун «Web of Science», «Scopus» тизимларида илмий мақолалар чоп этиш ва уларнинг иқтибослик даражасини ошириш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиб бориш.

2024/2025 ўқув йили

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Нуфузли халқаро илмий журналларда мақолалар чоп этиш фаолиятини қўллаб-қувватлаш механизмларини жорий этиш.

2024/2025 ўқув йили

3. «Хирш» индекси 5 ва ундан юқори бўлган профессор-ўқитувчилар ва илмий изланувчиларни моддий рағбатлантириш.

2024/2025 ўқув йили

4. Университет илмий журналларини «Scopus», «Web of Science» ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритиш чораларини кўриш.

2025/2026 ўқув йили

5. Университет педагог ходимларининг илмий салоҳиятини 50 фоизга етказиш.

2025/2026 ўқув йили

18.

Илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш.

1. Университетда соҳалар бўйича бажариладиган докторлик (PhD ва DSc) ва магистрлик диссертацияларининг мавзулари базасини жаҳон илм-фани тараққиётидаги янги тенденциялар ва талабларга мувофиқ шакллантириш.

2025 йил ноябрь

-

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Фан ва техника тараққиётининг устувор йўналишларига мувофиқ тарзда кафедралар илмий йўналишларини кенгайтириш.

2026 йил январь

19.

Тармоқ ва соҳа корхоналарининг илмий-инновацион муаммоларини ечиш бўйича тузиладиган хўжалик шартномалари ҳисобига Университетга бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш.

1. Илмий-педагогик кадрлар фаолиятини ҳамкор ташкилотларнинг талаб ва эҳтиёжларига жавоб берадиган лойиҳалар яратишга йўналтириш.

2025/2026 ўқув йили

Тармоқ ва соҳа ташкилотлари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Савдо-саноат палатаси

(Д. Ваҳобов),

Университет

2. Университет илмий ишланмаларини инновацион ғоялар ярмаркаларида тақдим этиш, лойиҳалар натижалари асосида оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиш.

2025/2026 ўқув йили

3. Стартап лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда Университет ва Савдо-саноат палатаси масъулларининг ҳамкорлигини ташкил этиш, семинарлар ўтказиш ва лойиҳалар тақдимотини уюштириш.

2026 йил январь

20.

Фундаментал, амалий, инновацион ва стартап лойиҳаларни бажариш.

1. Ёшларнинг фундаментал, амалий инновацион ва стартап лойиҳалардаги иштирокини кенгайтириш, уларни устувор йўналишлар бўйича янги лойиҳалар яратишга ўргатиш учун тренинглар ташкил қилиш.

Доимий

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Инновацион ривожланиш агентлиги

(Ш. Ражаббаев),

Университет

2. Илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва уларни Университет фаолиятига татбиқ этиш.

2025 йил март

IV. Хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, Университетнинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини таъминлаш

21.

Етакчи хорижий илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш.

1. Университетнинг халқаро рейтинг ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ўрнатиш.

2025 йил март

Университет маблағлари, грантлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Университет профессор-ўқитувчиларининг хорижий олийгоҳларда ўтказиладиган конференция ва семинарлардаги иштирокини ошириш.

3. Хорижий олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида халқаро грантларда профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва иқтидорли талабаларнинг иштирокини ташкил этиш.

4. Халқаро илмий лойиҳаларни тайёрлаш, муаммоларни шакллантириш ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш малакасини шакллантиришга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этиш.

5. Фан тармоқлари ва соҳалари бўйича илмий-амалий, инновацион марказлар ташкил этиш, хорижий грантларни жалб этиш, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ўқув адабиётлар яратиш, илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш.

Доимий

22.

Профессор-ўқитувчиларни стажировка ўташ ва малака ошириш ҳамда ходимларни магистратура ва докторантурада ўқиш учун хорижга юборилишини ташкил этиш.

1. Университет раҳбарлари, кафедра мудирлари, бўлим бошлиқлари ҳамда педагог кадрларнинг йўналишлар кесимида етакчи хорижий олий таълим ташкилотларида малака оширишини тизимли ташкил этиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб доимий

Грантлар, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

«Эл-юрт умиди» жамғармаси

(А. Бекмуродов),

Университет

2. Университетнинг ёш мутахассисларини етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий муассасаларига белгиланган тартибда танлов асосида докторантура ва магистратурада ўқишга юбориш.

2026 йил январдан бошлаб

3. Ҳамкор хорижий олий таълим ташкилотлари ва илмий ташкилотлар билан имзоланган шартномаларни қайта кўриб чиқиш ҳамда кенг миқёсда ахборот ва мутахассислар алмашинуви бўйича шартномаларни имзолаш.

2026 йил январдан бошлаб

23.

Тажрибали хорижий олим, педагог ва мутахассисларни таълим жараёнига жалб этиш.

1. Етакчи хорижий олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчиларини Университетда узоқ ва қисқа муддат дарс беришга таклиф этиш.

2025 йил сентябрь

Грантлар,

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Жалб этиладиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва олимлар учун ижтимоий-маиший ва бошқа зарур шарт-шароитларни яратиш.

Доимий

V. Талабаларнинг соғлом турмуш тарзини юритиши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш

24.

Талабаларни жисмонан чиниқтириш ва уларнинг спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш.

1. Университет талабалари орасида спорт турлари бўйича «Ректор кубоги» мусобақаларини ташкил этиш.

2. Навоий вилояти олий таълим муассасалари ўртасида жисмоний тарбия ва спорт мусобақаларини ўтказиш.

Ҳар йили режа асосида

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

Навоий вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, ҳомийлик маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Навоий вилояти ҳокимлиги

(Н. Турсунов),

Университет

25.

Талабаларнинг таълим жараёнида ва ундан ташқари вақтларда яратадиган ижод намуналаридан кўргазмалар ташкил қилиш имконини берувчи «Санъат» галереяси ва «Дизайн» студиясини ташкил этиш.

1. «Санъат» галереяси ҳамда «Дизайн» студиясини ташкил этиш бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш.

2025 йил сентябрь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

Навоий вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, ҳомийлик маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

Университет

2. «Санъат» галереяси ҳамда «Дизайн» студиясини жиҳозлаш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш.

2025 йил октябрь

3. «Санъат» галереяси ҳамда «Дизайн» студияси фаолиятига мутахассисларни жалб этиш.

2025 йил октябрь

4. Талабалар томонидан яратилган санъат асарлари ва дизайнерлик ишлари кўргазмаларини ташкил этиб бориш.

Доимий

26.

Талаба-ёшларни умумбашарий ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш.

1. «Мақом» фестивали, «Ёш тарғиботчилар» танлови, «Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги» тарғиботи, «Ёш дастурчилар» клуби, «Маss media» компьютер билимдони, Талабалар театр студияси ҳамда «Қувноқлар ва зукколар» танлови каби тадбирларни ташкил этиш ва фаолларни муносиб тақдирлаш.

Режа асосида

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Университет

2. Талаба-ёшларда эстетик дид ва касбий этикани тарбиялаш мақсадида турли танловлар, кўргазмалар, даврий тематик тадбирларни ташкил этиш, очиқ осмон остидаги музейларга ва театрларга ташрифларни уюштириш, таниқли зиёлилари, давлат арбоблари, санъат ва спортда шуҳрат қозонган шахслар ва фахрийлар билан давра суҳбатлари, учрашувларни ўтказиш.

Доимий

27.

Университетда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган «5 та муҳим ташаббус»ни кенг жорий этиш мақсадида Марказ ташкил қилиш.

1. Марказ низоми ва чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил январь

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлик маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Университет

2. Университетга тегишли бинолардан Марказ учун «5 та муҳим ташаббус»ни қамраб оладиган хоналар ажратиш ва уларни тайёрлаш.

3. Хоналарни «5 та муҳим ташаббус» доирасидаги зарур техника ва жиҳозлар билан таъминлаш.

4. Университетда ашула ва рақс ансамблларини ҳамда талабалар хор жамоасини ташкил этиш.

2025 йил февраль

5. Университет факультетлари ўртасида «Қувноқлар ва зукколар», «Заковат», «Мунозара» ва бошқа кўрик-танловларни ўтказиш.

Доимий

28.

Талабаларда китоб мутолаасига қизиқишни янада ошириш ва ижодкор ёшларни рағбатлантириш мақсадида Университетда «Китобхонлик» ойлигини ўтказиш.

1. Талаба-ёшлар ўртасида «Зукко китобхон», «Мен севган адиб», «Мен севган роман», «Мен севган адабий қаҳрамон» каби мавзуларда танловлар ўтказиш.

2. Академиклар, ёзувчилар, шоирлар, адабиётшунос олимлар иштирокида ижодий кечалар ва учрашувларни ташкил этиш.

Ҳар йили режа асосида

Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар, ҳомийлар маблағлари

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Ёзувчилар уюшмаси

(С. Саид),

Университет

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 октябрдаги ПҚ-378-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2030 йилларда Навоий давлат университетининг ўқув ва илмий лабораториялари моддий-техника базасини яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лаборатория номи

Лаборатория тоифаси

(ўқув/илмий)

Амалга ошириш муддати

1.

Механика бўйича лаборатория жамланмаси

ўқув

2026 йил

2.

Оптика бўйича лаборатория жамланмаси

ўқув

2026 йил

3.

Биохимия ва иммунология ўқув лабораторияси

ўқув

2027 йил

4.

Экологик инженерия илмий-тадқиқот лабораторияси

илмий

2027 йил

5.

Физикавий радиоэкология

илмий

2028 йил

6.

Органик кимё лабораторияси

ўқув

2028 йил

7.

Электромагнетизм бўйича лаборатория жамланмаси

ўқув

2029 йил

8.

Аналитик кимё лабораторияси

ўқув

2029 йил

9.

Молекуляр физика бўйича лаборатория жамланмаси

ўқув

2029 йил

10.

Атом ва ядро физикаси бўйича лаборатория жамланмаси

ўқув

2030 йил

11.

Астрономия бўйича лаборатория жамланмаси

ўқув

2030 йил

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лабораториялар моддий-техника базаси Университет маблағлари, грантлар ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лабораториялар моддий-техника базаси қийматига ишлаб чиқиладиган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва тендер (танлов) савдолари натижаларига кўра аниқлик киритилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.11.2024 й., 07/24/378/0871-сон)