24.12.2021 йилдаги ПҚ-60-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат олий таълим муассасаларининг академик ва ташкилий-бошқарув мустақиллигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифалар ижросини изчил таъминлаш, шунингдек, олий таълим муассасаларининг мустақиллигини кенгайтириш, улар фаолиятида давлат маъмурий бошқарувини кескин камайтириш ҳамда шу орқали ўзгарувчан меҳнат бозори талабларига жавоб бера оладиган юқори малакали кадрлар тайёрловчи давлат олий таълим муассасаларини шакллантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларига қуйидаги қўшимча ваколатлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) академик мустақиллик соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув режалари, ўқув дастурлари, малака талабларини касбий стандартлар асосида тасдиқлаш, таълим тилини ҳамда таълим йўналишлари ва мутахассисликлари хусусиятларини инобатга олган ҳолда таълим олиш шаклини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун ўқиш давомийлиги муддатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
докторантурада тўлов-контракт асосида ўқиш қийматини белгилаш, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан грант ажратиш орқали докторантурага танлов асосида квотага қўшимча равишда қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
докторант ва мустақил изланувчиларга илмий раҳбарлик қилиш тартибини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура босқичида таълимнинг сиртқи, масофавий ва кечки шаклларини жорий этиш, таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича қўш малакалар, шу жумладан амалий малакалар бериш тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро келишувлар асосида олий таълим муассасалари билан академик мобилликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаси ва унинг тузилмасидаги таълим муассасалари учун ўз грифи асосида дарсликлар ҳамда бошқа ўқув ва илмий адабиётларни яратиш ва нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим сифатини ички назорат қилиш механизмларини белгилаш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ташкилий-бошқарувдаги мустақиллик соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятининг асосий йўналиши таълим, илм-фан, унинг натижаларини жорий этиш ҳамда тижоратлаштириш билан боғлиқ бўлган, давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилмайдиган таркибий тузилмалар, тижорат ва нотижорат ташкилотларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативлардан қатъи назар муассасанинг тузилмасини тасдиқлаш ва штат бирликлари сонини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат бозоридаги эҳтиёждан келиб чиқиб, янги таълим йўналишлари ва мутахассисликларни очиш, амалдаги таълим йўналишлари ҳамда мутахассисликларни тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
педагог ва бошқа ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан озод этиш ва ички ротациясига оид тартибни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлат фуқароларини тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш ва масофавий таълим олиш шаклида ўқитишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, ушбу бандда назарда тутилган ваколатлар олий таълим муассасалари томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ мустақил равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик (идора)ларнинг қуйидаги ваколатларини таълим муассасаларига ўтказиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл фуқароларининг ўқишини хорижий олий таълим муассасаларидан республика давлат олий таълим муассасаларига кўчириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаси қабул комиссияси раиси ва масъул котибини, шунингдек, олий таълим муассасаси томонидан ўтказиладиган имтиҳонлар бўйича қабул комиссияси раиси ва аъзолари, имтиҳонлар жадвали, имтиҳон олинадиган фанлар дастурлари ва баҳолаш мезонларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг амалиётни ўташ тартибини тасдиқлаш ва уни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ички тартиб қоидалари, жумладан таълим олувчиларнинг кийим-бошига доир талабларни белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Вазирлар Маҳкамасининг олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги қуйидаги ваколатларини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) ўтказиш:
(2-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида ўқитиладиган таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва касблар рўйхатини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича ўқиш давомийлигининг энг кам муддатларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кечки, сиртқи ва масофавий таълим шакли жорий этилмайдиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарсликлар, ўқув ва илмий адабиётларни тайёрлаш, нашр этиш тартибини, шунингдек, уларни етказиб беришга ва улардан таълим ташкилотларида фойдаланишга қўйиладиган талабларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларига нисбатан моддий-техник, инфратузилмавий ва параметрик талабларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) илмий кенгаш аъзоларининг ярмидан кўпи мазкур кенгашни тузган таълим муассасаси (илмий ташкилот)да фаолият юритувчи олимлардан иборат бўлиши ҳақидаги талабни бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2022 йил 1 январдан бошлаб молиявий мустақиллик берилган давлат олий таълим муассасаларида васийлик кенгашлари тугатилсин ҳамда таркибининг камида 70 фоизи тегишли вазирлик, идоралар, кадрлар буюртмачилари, жамоатчилик вакиллари ва ҳомийлардан иборат бўлган юридик шахс мақомисиз олий таълим муассасаларининг Кузатув кенгашлари ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув кенгашининг таркиби тизимида олий таълим муассасаси мавжуд тегишли вазирлик (идора) томонидан тасдиқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан 3-банд тўртинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2026 йил 1 сентябрь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатув кенгаши ўз ваколатларини олий таълим муассасаси кенгашига топширишга, шунингдек, олий таълим муассасаси кенгашига кирувчи ваколатларни ўз зиммасига олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Вазирлик давлат ва давлат улуши мавжуд олий таълим муассасаси ректори (директори) лавозимига номзодлар захирасини шакллантиради, шунингдек, номзодлар ва ректор (директор)ларнинг бошқарув қобилиятини ривожлантириш, таълим сифатини ошириш, тақдим этилаётган академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув мустақилликдан самарали фойдаланиш мавзуларида ташкил этиладиган мақсадли малака ошириш курсларида ўқишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлик тизимида олий таълим муассасаси мавжуд вазирлик (идора)лар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда давлат олий таълим муассасаларининг халқаро илмий-техникавий маълумотлар базаларига доимий аъзолигини таъминласин ҳамда улардан талаба, тадқиқотчи ва ўқитувчиларнинг бепул фойдаланишини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил якунига қадар барча давлат олий таълим муассасалари кутубхона фондидаги ўқув адабиётларининг тўлиқ электрон шаклга ўтказилишини таъминласин ҳамда Вазирлик ҳузурида ягона «Электрон кутубхона» платформасини ишга туширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «Электрон кутубхона» платформасини ишлаб чиқиш ва юритиш Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлик томонидан олий таълим муассасаларида ҳисоботларни тайёрлашнинг қоғоз шаклидан воз кечиш ҳамда таълим муассасаси фаолиятини автоматлаштириш бўйича Жаҳон банки билан ҳамкорликда Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) ишлаб чиқилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик тизимида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик (идора)лар билан биргаликда:
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) биринчи босқичда — 2022 йил 1 мартга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимининг «Ўқув жараёнини бошқариш» қисмини жорий қилсин. Бунда олий таълим муассасасининг академик фаолияти, хусусан, талабанинг давомат ҳисоботи, ўзлаштириш қайдномаси ва рейтинг дафтарчаси, шунингдек, гуруҳ журнали, дарс ва имтиҳон жадваллари рақамлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимининг «Илмий жараённи бошқариш» қисмини жорий қилсин. Бунда профессор-ўқитувчиларнинг илмий лойиҳалари, мақолалари, илмий-услубий нашрлари, илмий изланувчилар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади ҳамда профессор-ўқитувчилар ва кафедраларнинг илмий салоҳиятини баҳолаш масалалари автоматлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимининг «Маъмурий жараённи бошқариш» қисмини жорий қилсин. Бунда олий таълим муассасасининг тузилмаси, бошқарув кадрлари, профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабалар тўғрисидаги маълумотларни юритиш ҳамда тегишли ҳисоботларни тайёрлаш рақамлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимининг «Молия-хўжалик фаолиятини бошқариш» қисмини жорий қилсин. Бунда тўлов-шартномалар электрон кўринишда тақдим этилади, стипендия тўловлари тўғрисидаги маълумотлар тизим орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иккинчи босқичда — 2022 йил 1 майга қадар Ахборот тизимининг «Таълим сифатини назорат қилиш» қисмини жорий қилсин. Бунда таълим сифати бўйича олий таълим муассасалари кўрсаткичларининг маълумотлар базаси шакллантирилади ва олий таълим муассасалари миллий рейтингини юритиш автоматлаштирилади ҳамда таълим сифати мониторингини масофавий шаклда олиб бориш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизими 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ўқишга қабул қилинган талабаларни тўлиқ қамраб олган ҳолда босқичма-босқич жорий этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим жараёнларини бошқаришнинг бошқа дастурий таъминотига эга олий таълим ташкилотлари учун Вазирлик томонидан белгиланган талаблар бўйича ўз тизимининг Ахборот тизимига интеграция қилиши мажбурий ҳисобланади;
(6-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимида таълим сифатини мониторинг қилиш, жумладан талаба, докторант ва профессор-ўқитувчилар ўртасида ижтимоий сўров ўтказиш имконияти яратилади;
(6-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимини жорий этиш ва унинг фаолият юритишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар олий таълим муассасаларининг маблағлари, техник қўллаб-қувватлаш ва такомиллаштириш харажатлари Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат олий таълим муассасаларига Ахборот тизимини жорий этиш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича Вазирлик тизимидаги ташкилотлар билан тўғридан-тўғри шартнома тузишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси уч ой муддатда, жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим сифатини таъминлаш ва назорат қилишнинг самарали механизмларини жорий этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотларини аккредитациялашнинг институционал ва махсус (таълим йўналишлари, ихтисослик турлари ва бошқалар бўйича) шаклларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим сифатини таъминлаш ва назорат қилиш жараёнига нодавлат ташкилотларни жалб этиш ҳамда нуфузли халқаро аккредитациядан ўтган таълим ташкилотини навбатдаги давлат аккредитациясидан озод қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим сифатини назорат қилишда «таҳлика-таҳлил» тизимини жорий этиш ҳамда ўрганишлар қамрови, давомийлиги ва даврийлигини таълим сифатининг ўзгариши даражасига қараб белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларига берилаётган академик мустақилликни инобатга олган ҳолда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ваколатларини қайта кўриб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлик уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда тизимида олий таълим муассасаси мавжуд вазирлик ва идоралар раҳбарлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2022 йил 1 июль ва 2023 йил 1 январга қадар ахборот берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 24 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-60-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-60-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги «Ахборот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-91-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошиси ҳамда қарорга 3-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 июлдаги «Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2215-сон қарорининг 4-банди ҳамда қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 сентябрдаги «Тошкент давлат шарқшунослик институти таркибида хитойшунослик факультетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2228-сон қарорининг 2-банди ҳамда қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 майдаги «Тошкент давлат техника университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2524-сон қарорининг 3-банди ҳамда қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 11 майдаги «Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2527-сон қарорининг 3-банди ҳамда қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3152-сон қарори 3-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошилари ҳамда қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 ноябрдаги «Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида «Таэквондо ва спорт фаолияти» факультетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3390-сон қарорининг 6-банди ҳамда қарорга илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги «2019 — 2023 йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4358-сон қарори 10-банди биринчи хатбошисининг биринчи жумласи ҳамда қарорга 11-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 16 августдаги «Олий таълим муассасалари ректорларини давлат аттестациясидан ўтказиш тўғрисида»ги 325-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 мартдаги «Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтини ташкил этиш тўғрисида»ги 144-сон қарорининг 3-банди ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 майдаги «Тошкент давлат педагогика университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 153-сон қарори 2-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари ҳамда қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги «Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 331-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси, 4-банди ҳамда қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги «Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 569-сон қарори 2-бандининг иккинчи, олтинчи хатбошилари ҳамда қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 июлдаги «Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети таркибида хорижий олий таълим муассасаларининг қўшма факультетларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 574-сон қарорининг 7-банди ҳамда қарорга илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 майдаги «Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 288-сон қарорининг 13-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)