30.10.2024 йилдаги 720-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон ҳамда «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни комплекс тизимлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сон Фармони билан тасдиқланган 2021 — 2023 йилларда давлат органларининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш бўйича «йўл харитаси»нинг 26-бандида давлат-хусусий шериклик соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги тугатилган ҳолда, унинг вазифалари ва функциялари Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ўтказилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2024 — 2030 йилларда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 30 августдаги ПҚ-308-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) тузилмасида умумий штат бирликлари доирасида давлат муассасаси шаклида «Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси ташкил этилганлиги, шу жумладан, унга Давлат-хусусий шериклик жамғармасига келиб тушган маблағларни самарали бошқариш вазифалари юкланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари учун ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асослар ёки ҳисоб-китобларни Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда комплекс экспертизадан ўтказиш талаб этилмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва бошқа халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини жаҳон стандартларига мос равишда амалга оширишни жорий этиш ҳамда давлат-хусусий шериклик соҳасининг ҳуқуқий ва институционал асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан «Барқарор инфратузилма ташкилоти» (SIF) билан ҳамкорликда «Source» халқаро платформасида жаҳон стандартларига мос равишда давлат-хусусий шериклик лойиҳалари жозибадорлигини ошириш, йирик лойиҳаларни молиялаштириш ва амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш чоралари кўрилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини дастлабки баҳолашдан ўтказиш, ташаббус қилиш, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва келишиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш, давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда ер участкалари ва мулкий комплексларни тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрини юритиш, амалга оширилишини мониторинг қилиш ва ҳисоботини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат-хусусий шериклик лойиҳалари доирасида объектларни қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш, таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар ва ссудалар ажратиш, кредит линияларини очиш, шунингдек, бюджет тизими маблағларидан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар назарда тутилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетида объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар учун назарда тутилган маблағлар доирасида белгиланган мезон ва шартларга мос келадиган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шакллантирган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига уларнинг киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Давлат-хусусий шериклик жамғармаси «Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари маркази» лойиҳа офиси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда, тугатилаётган Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг ривожлантириш жамғармаси негизида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Давлат-хусусий шериклик жамғармасига давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан ундириладиган бир марталик тўловларнинг 50 фоизи миқдоридаги ажратмалар йўналтирилиши тартиби сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ҳафта муддатда Давлат-хусусий шериклик жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий қиймати 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда «Source» халқаро платформасига уланиш орқали инвестициявий жозибадорликни ошириш ва халқаро даражадаги инвесторларни жалб этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Source» халқаро платформасига давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси, тендер ҳужжатлари ва битим шартларига оид маълумотлар киритиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 январга қадар Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банкининг кўмагида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда уларни скрининг қилиш, устувор лойиҳаларни аниқлаш мезонларини белгилаш, жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини ишлаб чиқиш бўйича услубий қўлланмаларни тасдиқласин. Бунда услубий қўлланмалар тасдиқлангунга қадар лойиҳа концепцияси ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари ушбу қарорга 1-иловада келтирилган Низомнинг қоидалари асосида ишлаб чиқилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунига илғор халқаро тажрибалардан келиб чиқиб, давлат-хусусий шериклик соҳасидаги амалдаги тартиб-таомилларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
720-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 720-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, хусусий шерикни танлаш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрини юритиш, мониторинг қилиш ҳамда уларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ — давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришга асосланган ҳамкорлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳаси — иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳасининг концепцияси — давлат шериги ва (ёки) хусусий ташаббускор томонидан тайёрланадиган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилиш учун танловни асослаб берадиган, лойиҳанинг қийматини, лойиҳани молиялаштириш манбаини ҳамда рентабеллигини белгилайдиган, уни амалга оширишнинг самарадорлиги ва долзарблиги асосларини ўз ичига олган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ объекти — давлат-хусусий шериклик лойиҳасини рўёбга чиқариш доирасида лойиҳалаштириладиган, қуриладиган, барпо этиладиган, етказиб бериладиган, молиялаштириладиган, реконструкция, модернизация ва эксплуатация қилинадиган ҳамда хизмат кўрсатиладиган мол-мулк, мулкий комплекслар, ижтимоий инфратузилма, ер участкалари, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида жорий этилиши лозим бўлган ишлар (хизматлар) ва инновациялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ объектидан эркин фойдаланиш учун тўлов — ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ ДХШ объектидан фойдаланиш (уни эксплуатация қилиш) ва (ёки) ушбу объектга хизмат кўрсатиш даврида ундан эркин фойдаланилишини таъминлаганлик учун хусусий шерикка давлат шериги томонидан амалга ошириладиган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташаббускори — ДХШ лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилган давлат органи (ташкилоти);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат шериги — Ўзбекистон Республикаси ва (ёки) давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган бошқа юридик шахслар ёки уларнинг бирлашмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захирадаги ғолиб — тендер комиссиясининг қарорига асосан тендер ғолибининг тендер таклифидан сўнг энг яхши тендер таклифини берган талабгор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концессия — ДХШ шаклларидан бири бўлиб, бунда давлат хусусий шерикка концессия шартномасида назарда тутилган хўжалик фаолиятининг муайян турини амалга ошириш учун рухсатнома берган ҳолда мол-мулкни ва ер участкаларини тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани баҳолаш ҳужжати — лойиҳанинг қийматини ва молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳажмини белгилаб берувчи ҳамда асосланган энг мақбул техник-технологик ва лойиҳани амалга ошириш бўйича ташкилий қарорни қабул қилишни асословчи лойиҳа ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал қўйилмалар — ДХШ лойиҳасини амалга ошириш даврида лойиҳалаштириш, қурилиш (реконструкция ва модернизация қилиш), хизмат кўрсатиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш учун бюджет тизими бюджетларидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал харажатлар — ДХШ лойиҳасини амалга ошириш даврида лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция ва модернизация қилиш), хизмат кўрсатиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш учун хусусий шерик томонидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ва тендерда иштирок этишдан манфаатдор бўлган, Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ғолиби — тендер жараёни якунлари бўйича ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун танланган буюртмачи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланганлик учун тўлов — товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчилардан ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ хусусий шерик томонидан йиғиб олинадиган тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий ташаббускор — ДХШ лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилган якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ёхуд юридик шахслар бирлашмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий шерик — Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан ДХШ тўғрисида битим тузган якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки юридик шахсларнинг бирлашмаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Лойиҳани дастлабки баҳолаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таклиф этилаётган лойиҳани айнан ДХШ асосида амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида давлат шериги муайян лойиҳани дастлабки баҳолашдан ўтказади, шу жумладан, лойиҳанинг ушбу бандда кўрсатилган мезон ва шартларга мувофиқлигини ҳамда устуворлигини ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган тартибда ўрганиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳага нисбатан ДХШ механизмларини жорий этиш учун лойиҳалар қуйидаги барча мезон ва шартларга мувофиқ бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий, ижтимоий вазифалар ва инфратузилма билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишга қаратилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича фаолият турлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, давлат муассасалари, бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ва устав фондида (устав капиталида) бевосита ёки билвосита давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилаётган лойиҳа бўйича тақдим этиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) сифати ва (ёки) қамраб олиш даражасининг амалдаги кўрсаткичларга нисбатан юқорилиги ва (ёки) инновацион ёндашувнинг ўз ичига олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ объектига бўлган мулкий ҳуқуқлар давлат шеригига ёки давлат шеригини назорат қилувчи ёки у томонидан назорат қилинадиган ташкилотга тегишли бўлиши ёки уларнинг бирига ўтказилиши мумкинлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий инвестициялар ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарадорлик кўрсаткичларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳага талаб ва эҳтиёжнинг мавжудлик шартларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилаётган лойиҳанинг хорижий ёки маҳаллий тажрибадан ўтганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ хатарларнинг тақсимланганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Таклиф этилган лойиҳанинг иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг устувор эканлиги — ҳар бир тармоқлар кесимида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган чора-тадбирлар дастурлари асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таклиф этилган лойиҳани ДХШ механизмлари асосида амалга ошириш имкониятлари мавжуд деб топилса, ДХШ лойиҳаси ташаббус қилинади ва тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қиймати 10 млн АҚШ доллари ва ундан юқори бўлган ДХШ лойиҳасини амалга ошириш жараёнида давлат шериги томонидан мажбурий тартибда халқаро ва (ёки) маҳаллий маслаҳатчилар жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат ташаббускори ва хусусий ташаббускор томонидан таклиф этилаётган ДХШ лойиҳаларининг қиймати қурилиш (реконструкция ва модернизация қилиш), хизмат кўрсатиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш даврида ДХШ лойиҳасини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган капитал қўйилмалар, капитал харажатлар ҳамда киритиладиган инвестициялар ва (ёки) улардан бирининг ҳажмидан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат томонидан берилиши мумкин бўлган бино ёки бепул асосда ажратилиши мумкин бўлган ижара майдонлари ҳамда ер майдонлари лойиҳа қийматига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. ДХШ лойиҳасини амалга оширишни ташаббус қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш давлат ташаббускори ва (ёки) хусусий ташаббускор томонидан ташаббус қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳасини амалга оширишни ташаббус қилиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳасининг концепциясини баҳолаш, келишиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органи томонидан барча ДХШ лойиҳалари концепцияларини кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳаси концепциясини ваколатли давлат органи томонидан маъқуллашни, рад этишни ёки маромига етказиш учун қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳаси концепциясининг давлат шериги ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланишини (умумий қиймати 10 миллион АҚШ долларидан юқори бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳалари учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳасининг концепциясини ваколатли давлат органи томонидан ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритишни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Зарур ҳолларда, юридик шахс бошқа юридик шахслар билан биргаликда консорциум ташкил этган ҳолда, ДХШ лойиҳасини ташаббус қилиши мумкин. Консорциум аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари консорциум ташкил этиш тўғрисидаги битимда белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. ДХШ лойиҳаси ДХШ лойиҳасининг оқилоналиги ва самарадорлигини ҳамда ушбу лойиҳани амалга ошириш мақсадида унинг мақбул шаклини аниқлашни таъминловчи дастлабки молиявий ҳисоб-китоблар асосида, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ хусусий шерик томонидан лойиҳалаштирилаётган, барпо этилаётган, реконструкция қилинаётган, молиялаштирилаётган, фойдаланилаётган ёки хизмат кўрсатилаётган ДХШ объектининг таркиби ва параметрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий шерикнинг кутилаётган инвестициялари ҳажми ҳамда бюджет тизими бюджетларидан назарда тутилаётган молиялаштириш миқдорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат шеригининг ва хусусий шерикнинг мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий шерикка кўрсатиладиган давлат кўмагининг турлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ объектида тақдим этиладиган товарлардан (ишлардан, хизматлардан) фойдаланиш шартлари ҳисобга олинган ҳолда тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. ДХШ лойиҳасининг концепциясини келишиш босқичида Давлат бюджетидан молиялаштириш талаб қилинган тақдирда, лойиҳанинг қийматидан қатъи назар, барча лойиҳалар учун давлат шериги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли хулосаси олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларидан юзага келиши мумкин бўлган давлатнинг тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларини мониторинг қилиш, бошқариш ва тартибга солиш Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 октябрдаги 558-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аҳолининг, товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчиларнинг, улардан фойдаланувчиларнинг манфаатларини инобатга олиш мақсадида ваколатли давлат органининг талабига биноан ДХШ лойиҳаси жамоатчилик муҳокамалари билан бирга тайёрланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ДХШ лойиҳасининг концепцияси тасдиқлангунга қадар жамоатчилик муҳокамаси давлат шеригининг расмий веб-сайтида ўн кун давомида ўтказилади ҳамда давлат шериги муҳокама натижаларига кўра кейинги босқичларга ўтиш ёки ўтмаслик масалалари юзасидан хулоса қилади. Шунингдек, мурожаатларнинг таҳлили натижалари ваколатли органга маълумот учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. ДХШ лойиҳасининг концепциясини ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат ташаббускори ёки хусусий ташаббускор мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда ДХШ лойиҳасининг концепциясини ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат ташаббускори ёки хусусий ташаббускор мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда лойиҳани баҳолаш ҳужжатини (кейинги ўринларда — ЛБҲ) ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. ДХШ лойиҳаларини ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, хусусий шерикни танлаш, ДХШ лойиҳасининг реестрини юритиш ушбу Низомга 3 ва 4-иловаларда келтирилган схемаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳаларининг концепциялари, тендер ҳужжатлари, битимлар лойиҳалари, ЛБҲ ҳамда бошқа лойиҳа ва лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқишда давлат ташаббускорига кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. ДХШ лойиҳасининг концепцияси ҳамда ЛБҲда берилган маълумотларнинг тўғрилиги, тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва сифатли тақдим этилганлиги учун давлат шериги ҳамда хусусий ташаббус доирасида хусусий шерик давлат шериги билан баробар жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. ДХШ лойиҳасининг концепциясини давлат ташаббускори томонидан тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси давлат шериги томонидан мустақил равишда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган услубий қўлланмага мувофиқ ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ давлат шериги томонидан ёзма равишда ваколатли давлат органига келишиш учун тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳасининг концепциясини (ЛБҲ билан биргаликда) ўн кун ичида кўриб чиқади ва келишади, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маромига етказиш учун қайтарилган ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ давлат шериги томонидан қайта ишланиб, ёзма равишда ваколатли давлат органига келишиш учун қайта киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ кўриб чиқиш жараёнида ваколатли давлат органи давлат шеригидан лойиҳага оид зарур маълумотларни сўраш ва олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар тўплами давлат шериги томонидан тўлиқ тақдим этилган сана ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқиш бошланган сана деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ ва ўн миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг давлат шериги ДХШ лойиҳасининг концепциясини беш иш куни ичида тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг беш иш куни ичида ваколатли давлат органи томонидан Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ўн иш куни ичида ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки маромига етказиш учун давлат шеригига қайтаради ҳамда нусхасини маълумот учун ваколатли давлат органига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. ДХШ лойиҳасининг концепциясини хусусий ташаббускор томонидан тайёрлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Хусусий ташаббускор томонидан ишлаб чиқилган ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ салоҳиятли давлат шеригига келишиш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хусусий ташаббускор қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дастлабки малакалашдан ўтган тақдирда, ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲни олган салоҳиятли давлат шериги унинг амалга оширилишини маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида ўттиз календарь кун ичида қарор қабул қилади ва бу ҳақда хусусий ташаббускорни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Хусусий ташаббускор томонидан ишлаб чиқилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаси концепцияси (ЛБҲ билан бирга) маъқулланган тақдирда, лойиҳа концепцияси хусусий ташаббускор ва салоҳиятли давлат шеригининг биринчи раҳбари томонидан имзоланади ҳамда давлат шеригининг муҳри билан тасдиқланади. Давлат шериги тасдиқланган лойиҳа концепциясини (ЛБҲ ва дастлабки малакалаш ҳисоботи билан бирга) беш иш куни ичида ваколатли давлат органига келишиш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа унга баҳолаш ҳужжатларидаги ҳисоб-китобларни тасдиқловчи маълумотлар илова қилинган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Хусусий ташаббускор томонидан таклиф этилган ДХШ лойиҳасининг концепцияси ушбу Низомнинг 17, 18, 19 ва 20-бандларига мувофиқ тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. ДХШ лойиҳасини амалга оширишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий ташаббускорнинг талабгорларга нисбатан қўйиладиган, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунида ва (ёки) ушбу Низомда белгиланган талабларга мос келмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
салоҳиятли давлат шеригида ДХШ объектига нисбатан хўжалик юритиш ҳуқуқининг ёки оператив бошқарув ҳуқуқининг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ объектини лойиҳалаштириш, қуриш, барпо этиш, молиялаштириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш заруратининг мавжуд эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслиги ва (ёки) бунга ижтимоий эҳтиёжнинг мавжуд эмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. ДХШ лойиҳасининг концепцияси тасдиқланган тақдирда, салоҳиятли давлат шериги ДХШ лойиҳасининг концепциясини ҳамда бошқа талабгорларга ДХШ лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ дастлабки малака ҳужжатлари тўпламини тақдим этишга доир сўровни ўзининг расмий веб-сайтида ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида беш иш куни ичида эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ДХШ лойиҳасининг концепцияси эълон қилинган пайтдан эътиборан қирқ беш кун ичида салоҳиятли давлат шеригига бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ёхуд юридик шахсларнинг бирлашмаси ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилмаса, салоҳиятли давлат шериги ДХШ лойиҳасини хусусий ташаббускор билан амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилади ва хусусий ташаббускор билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга киришади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Салоҳиятли давлат шериги томонидан мавжуд талабларга жавоб берувчи ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳаси тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаларининг ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини ваколатли давлат органи билан келишиб олади ҳамда ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли давлат органи билан келишиб олинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида хусусий ташаббускор ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан тендер ўтказмаган ҳолда ДХШ тўғрисида битим тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаларининг ДХШ тўғрисидаги битими лойиҳаси давлат шериги ва тўғридан-тўғри музокара иштирокчиси билан ўтказилган музокара якунланган кундан эътиборан олтмиш кун ичида хусусий ташаббускор ёки махсус лойиҳа компанияси билан тендер ўтказмаган ҳолда ДХШ тўғрисида битим тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ёхуд юридик шахсларнинг бирлашмаси ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилса, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерикни тендер асосида аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ДХШ шериклик лойиҳасининг қийматидан қатъи назар, бир босқичли тендер ўтказилади ва тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларига ҳамда давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларига қайта жойлаштирилмасдан, Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган тендерга оид мезонларга жавоб берадиган талабгорларга давлат шериги томонидан тендер ҳужжатлари тўплами ўттиз кун ичида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорлар томонидан талабномаларни бериш учун сўнгги муддат тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровда кўрсатилади ва бу муддат талабгорларга ушбу сўров юборилган санадан эътиборан қирқ беш кундан кам бўлмаслиги керак. Тендер комиссияси тендер ғолибини ва тендернинг захирадаги ғолибини уларнинг тендер таклифларини баҳолаш орқали аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Хусусий ташаббускор тендер ғолиби бўлмаган тақдирда, хусусий ташаббускорга ДХШ лойиҳасини тайёрлаш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрни ДХШ лойиҳаси умумий қийматининг бир фоизидан ошмайдиган миқдорда тендер ғолибининг ёки захирадаги ғолиби маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Давлат хусусий-шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи учун тендер ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Давлат шериги ДХШ тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи учун тендер ўтказишни тартибга солувчи тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрлайди ва лойиҳанинг умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган тақдирда, келишиш учун ваколатли давлат органига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тендер ҳужжатлар ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли давлат органи билан ўн иш куни ичида келишилади ва тасдиқлаш учун давлат шеригига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг давлат шериги уларни уч иш куни мобайнида тасдиқлайди ва бир ёки икки босқичли тендер босқичига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Тендер ҳужжатларида қуйидагилар акс эттирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларнинг малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларга доир талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ объектининг жойлашган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник-иқтисодий кўрсаткичлар самарадорлигининг умумий параметрлари ва талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани молиялаштириш манбалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ объектини лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ объекти ёки хусусий шерик томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатининг кўрсаткичлари ёки унга доир энг кам талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ тўғрисидаги битимни бажариш мақсадида давлат шериги томонидан хусусий шерикка бериладиган молиялаштириш ҳажми, мол-мулкнинг ёки мулкий ҳуқуқларнинг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ тўғрисидаги битимнинг тарафлари ўз зиммасига олаётган мажбуриятлар (хавф-хатарлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳасининг параметрлари акс эттирилиши лозим бўлган валюта ва уларни таққослаш ҳамда баҳолаш мақсадида ягона валютага келтириш учун ҳисоб-китобларда фойдаланиладиган валютанинг курси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер мезонларининг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер (таклифи) бериладиган тилга доир талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер таклифининг мазмуни, тендер таклифларини бериш ва уларнинг амал қилиш усули, жойи, муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер (таклифига) доир таъминот киритиш шартлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер (таклифлари) солинган конвертларни очиш тартиб-таомиллари, жойи, санаси ва вақти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳаси тендер ҳужжатларининг ажралмас қисмидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тендер эълон қилингандан сўнг унда иштирок этиш истаги мавжуд талабгорлар тендер ҳужжатларини харид қиладилар, улар тўлов асосида ҳар бир талабгорга берилади. Тендер ҳужжатини олиш учун тўлов миқдори тендер комиссияси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорлар томонидан тендер ҳужжатларини харид қилиш натижасида келиб тушадиган маблағлар ваколатли давлат органи ва давлат шериги ўртасида тенг равишда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат шериги томонидан талабгорлардан ахборот-маслаҳат хизматлари учун қўшимча тўлов талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тендер иштирокчилари консорциум шаклида иштирок этган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи компания якка ҳолда ёки консорциум аъзолари билан биргаликда (аъзоларнинг жами улуши камида 20 фоиз) тендер техник талабларига жавоб бериши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендернинг молиявий талабларига мувофиқлиги консорциум аъзоларининг тегишли иштирок этиш улушлари бўйича ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Консорциум шаклидаги ташаббускорлар ўзининг тендер таклифида қўшимча тарзда консорциумнинг барча аъзолари номидан тегишли ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ваколати консорциум ташкил этиш тўғрисидаги битим асосида етакчи компанияга юклаганлигини тасдиқлаш мақсадида консорциумнинг барча аъзолари томонидан имзоланган расмий ҳужжат тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот босқичидаги иштирокчиларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди. Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот босқичида бўлган талабгорлар тендер комиссия томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Тендер комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Давлат шериги Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга кўра ДХШ тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясини тендер эълон қилишдан камида 10 иш куни аввал шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси давлат шериги томонидан шакллантирилган ва таклиф этилган тендер комиссияси таркибини кўриб чиқади ва ўн иш куни ичида тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси томонидан соҳалар кесимида доимий тендер комиссияси таркиби тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тендер комиссияси таркибига давлат шериги ва ваколатли давлат органининг вакиллари мажбурий тартибда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ваколатли давлат органидан 2 нафар вакил иштирок этиб, бир вакил маслаҳат овози билан иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Давлат шеригининг вакили тендер комиссияси раҳбари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Тендер комиссияси аъзоларининг сони тоқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Тендер комиссияси, агар мажлисда унинг аъзолари умумий сонининг камида етмиш беш фоизи ҳозир бўлса, қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга, бунда тендер комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Тендер комиссиясининг қарорлари тендер комиссиясининг овоз берган аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Тендер комиссияси ўз мажлисларининг баённомаларини юритади, баённомалар унинг мажлисларда ҳозир бўлган барча аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Тендер комиссияси аъзосида мажлисга чиқарилган масалалар юзасидан манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган тақдирда, у ўз номзодини қайтариб олишини билдириши ва ушбу масала бўйича овоз беришда иштирок этмаслиги керак бу ҳақда баённомада қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Хусусий шерикни танлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаси бўйича бир босқичли тендер ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир босқичли тендерни ўтказиш чоғида тендер иштирокчиларининг тендер ҳужжатларида кўрсатилган концептуал қарорлар ва шартлар асосида батафсил техник таклиф ва тижорат (молиявий) таклифлари кўриб чиқилади ҳамда баҳоланади. Тендерни ташкил этиш жараёнида талабгорлар билан тендер предметининг параметрлари бўйича музокаралар ўтказишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир босқичли тендерни ўтказиш тартиб-таомили қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендерда иштирок этиш учун талабгорлардан тендер таклифларини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендерда иштирок этиш истагини билдирган талабгорларга дастлабки малака ҳужжатларини ва тендер ҳужжатлари тўпламини бериш учун сўров тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ўтказиш кунини белгилаш ва талабгорларни хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларнинг тендер таклифлари солинган конвертларни очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер таклифларини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендернинг ғолибини ва захирадаги ғолибини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат шериги ва ваколатли давлат органи томонидан зарур ҳолларда тендер ғолиби ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан музокаралар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ғолиби билан ДХШ тўғрисида битим тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тендерда иштирок этиш учун тендер таклифларини бериш муддати тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон берилган санадан эътиборан ўттиз календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ шериклик лойиҳаси бўйича икки босқичли тендер ўтказилади, ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки босқичли тендер дастлабки малакани аниқлаш ва тендер ғолибини саралаш босқичларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки босқичли тендер қуйидаги тартибда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқичда талабгорларнинг малака ҳужжатлари кўриб чиқилади ва уларнинг тендер ҳужжатларида кўрсатилган малака мезонларига мослиги баҳоланади. Талабгорлар билан тендер предметининг параметрлари бўйича музокаралар ўтказишга йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқичда киритилган техникавий ва тижоратга оид (молиявий) таклифлар тендер предметининг аниқлаштирилган параметрлари ҳисобга олинган, баҳо (тариф) албатта кўрсатилган ҳолда кўриб чиқилади ҳамда баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки босқичли тендерни ўтказиш тартиб-таомили қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни ва дастлабки малака ҳужжатларини беришга доир сўровни оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорлардан тендерда иштирок этиш учун расмий буюртмаларни ва талабгорларнинг малакасини тасдиқловчи дастлабки малака буюртмаларини тўплаш ва баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг рўйхатини шакллантириш ва уларни хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга давлат шериги томонидан тендер ҳужжатлари тўпламини тақдим этиш; .
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг тендер таклифлари солинган конвертларни очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер таклифларини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендернинг ғолибини ва захирадаги ғолибини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат шериги ва ваколатли давлат органи томонидан зарур ҳолларда, тендер ғолиби билан музокаралар ўтказиш тендер ғолиби ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан ДХШ тўғрисида битим тузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Дастлабки малакалашда иштирок этиш учун тендер таклифларини бериш муддати тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон берилган санадан эътиборан ўттиз календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Дастлабки малакалаш натижасида камида иккита талабгорнинг малакаси малака талабларига мувофиқ бўлиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Тендер таклифларини бериш учун сўнгги муддат тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровда кўрсатилади ва у дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга ушбу сўров юборилган санадан эътиборан қирқ беш календарь кундан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Бир босқичли ёки икки босқичли тендер талабгорларидан ҳеч бири биттадан ортиқ тендер таклифини тақдим этишга ҳақли эмас. Талабгор тендер комиссиясига тендер таклифларини тақдим этиш муддати тугагунига қадар исталган вақтда тендер таклифини ўзгартириши ёки қайтариб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Тендер таклифлари тендер комиссияси томонидан тендер ҳужжатларида белгиланган муддат ва тендер мезонлари бўйича баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Тендер иштирокчилари ёки уларнинг вакиллари тендер таклифларини баҳолашда ҳозир бўлишга ҳақли эмас. Баҳолаш жараёнида тендер комиссияси тушунтиришлар бериш, улардан қўшимча маълумотларни сўраб олиш ва тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини тасдиқлаш учун талабгорларни чақириш ҳуқуқига эга. Тендер якунларини чиқариш чоғида тендер иштирокчилари ва (ёки) уларнинг ишончли шахслари ҳозир бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Тендер комиссияси барча талабгорларнинг тендер таклифларини, тендер таклифларининг сўрови талабларига мувофиқ эмас деб топган тақдирда, шунингдек, агар дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг сони икки нафардан кам бўлса, тендер бўлиб ўтмаган деб топилади ва тендер комиссияси такрорий тендерни эълон қилишга ҳақли. Такрорий тендер уни ўтказиш тартиб-таомилида белгиланган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малака буюртмаларини ва тендер таклифлари тендер ҳужжатларида кўрсатилган тартибда ҳамда ҳолларда электрон шаклда қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Тендер комиссияси тендер ғолиби ва захирадаги ғолиб тўғрисидаги ахборотни давлат шериги ҳамда ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Талабгорларнинг тендерда иштирок этиши муносабати билан сарфланган харажатларининг ўрни қопланмайди, ушбу Низомнинг 27-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Тендер якуни натижаларига кўра лойиҳа қиймати ошган тақдирда, давлат шериги томонидан лойиҳа концепцияси белгиланган тартибда қайта тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Тендер ғолиби билан давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Тендер ғолиби билан ўтказилган музокаралар якунлангандан сўнг ўн иш куни ичида томонлар ўртасида ДХШ тўғрисидаги битим имзоланиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Агар тендер ғолиби тендер ҳужжатларида назарда тутилган муддат тугаганидан сўнг ДХШ шериклик тўғрисидаги битимни имзоламаса ёки тендер комиссияси томонидан тендер ғолиби тақдим этган ахборотнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган тақдирда, тендер комиссияси уни четлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади ва тендернинг захирадаги ғолибини ғолиб деб топади ҳамда унга тендер ғолибини четлаштириш ҳақида қарор қабул қилинган санадан сўнг ўн иш кун ичида ДХШ тўғрисида битим тузишни таклиф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Тендер комиссияси томонидан тендернинг захирадаги ғолибига ДХШ тўғрисида битим тузиш ҳақидаги таклиф юборилган санадан эътиборан ўттиз иш куни ичида ундан ижобий жавоб олинмаган тақдирда, тендер комиссияси тендерни бўлиб ўтмаган деб топади ва такрорий тендер эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Қабул қилинган қарорга нисбатан эътироз билдирган иштирокчи қарор юзасидан шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати ДХШ объекти учун жалб қилинган капитал қўйилмалар ва инвестицияларнинг тўлиқ қопланиш муддатидан, шунингдек, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш даврида олинган асосий воситалар ва бошқа мол-мулклардан фойдаланиш муддатидан ҳамда олинадиган соф фойда кўрсаткичларидан келиб чиқиб белгиланади, бунда битимнинг амал қилиш муддати уч йилдан кам бўлмаслиги ва қирқ тўққиз йилдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати хусусий шерик томонидан қўшимча равишда капитал қўйилмалар, капитал харажатлар ва инвестицияларни жалб қилиш шарти билан, шунингдек, ДХШ тўғрисидаги битимда белгиланган ҳолларда ва шартлар асосида ваколатли давлат органининг иштирокисиз давлат шериги томонидан мустақил равишда узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати хусусий шерик томонидан қўшимча равишда капитал қўйилмалар, капитал харажатлар ва инвестицияларни жалб қилиш шарти билан, шунингдек, ДХШ тўғрисидаги битимда белгиланган ҳолларда ва шартлар асосида ваколатли давлат органи ва давлат шериги билан келишилган ҳолда узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати хусусий шерик томонидан қўшимча равишда капитал қўйилмалар, капитал харажатлар ва инвестицияларни жалб қилиш шарти билан, шунингдек, ДХШ тўғрисидаги битимда белгиланган ҳолларда ва шартлар асосида ваколатли давлат органи ва давлат шериги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Томонлар ДХШ тўғрисидаги битимни салоҳиятли давлат шеригининг қарорига мувофиқ қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан тузиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳасини амалга оширишнинг зарур шарти ҳисобланган интеллектуал фаолият натижаларига доир мутлақ ҳуқуқлар, бошқа мутлақ ҳуқуқлар, ер участкаси, бошқа кўчмас мол-мулк объекти ва ўзга мол-мулк муайян шахсга тегишли бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган ҳолларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Давлат шериги ёки хусусий ташаббускор ДХШ лойиҳасини амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш учун таклиф билдириш ваколатига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Агар салоҳиятли давлат шериги ушбу Низом 59-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар бўйича ДХШ тўғрисидаги битим тузишни таклиф қилса, ушбу лойиҳанинг концепциясини ва ЛБҲни хусусий ташаббускор билан биргаликда ишлаб чиқади ва лойиҳанинг концепцияси белгиланган тартибда давлат шериги, умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаси концепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. ДХШ лойиҳаси концепцияси тасдиқлангандан сўнг ва ДХШ тўғрисидаги битим тузилишидан олдин ушбу лойиҳанинг ушбу Низом 59-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларига мувофиқлигини давлат шериги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда ваколатли давлат органи томонидан ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат шериги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда ваколатли давлат органи вакиллари сони жами учтадан кам бўлмаслиги, тоқ бўлиши ҳамда давлат шериги вакиллари сони жами вакилларнинг учдан бир қисмидан кўп бўлмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат шериги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда ваколатли давлат органининг вакиллари умумий сонининг учдан икки қисми иштироки таъминланса, ўрганишлар ўтказилади ва ўрганиш натижалари бўйича баённома расмийлаштирилади ва ушбу баённома давлат шериги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиладиган лойиҳанинг умумий қиймати ўн миллион АҚШ доллари эквивалентидан ортиқ бўлганда ҳамда ўрганиш натижалари бўйича давлат шериги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда ваколатли давлат органи вакилларининг ижобий хулосаси олинган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ ДХШ лойиҳаларининг амалга оширилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришда давлат шериги ва хусусий шерик ДХШ тўғрисидаги битимнинг шартларини келишиб олади ҳамда келишилган шартлар ваколатли давлат органи томонидан кўриб чиқилади ва келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан ДХШ лойиҳасини амалга оширишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий ташаббускорнинг ушбу Низом 59-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган талабларга мувофиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни ва ушбу Низомнинг талабларига мос келмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. ДХШ лойиҳаларининг реестрини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. ДХШ тўғрисидаги битим икки томонлама имзолангандан сўнг уч иш куни ичида давлат шериги расмий тартибда учта асл нусхадан иборат ДХШ лойиҳасининг концепцияси, ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битимнинг электрон ва қоғоз кўринишдаги нусхаларини ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Тақдим қилинган ДХШ лойиҳасининг концепцияси, ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битим тикилган, тартиб рақами қўйилган, муҳрланган ҳамда давлат ва хусусий шерикларнинг раҳбарлари томонидан имзоланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. ДХШ лойиҳасининг концепцияси, ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битим тўлиқ тақдим этилиб, ДХШ тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун ундириладиган бир марталик тўлов шартномаси имзоланган кундан бошлаб уч иш куни ичида ваколатли давлат органи томонидан ҳужжатларнинг ҳар бир саҳифасига тегишли штамп («REYESTRGA OLINDI» белгили штамп) босилиб, реестрга киритилади, рўйхатдан ўтказилади ҳамда уларнинг бир асл нусхаси ваколатли давлат органида сақланади ва икки асл нусхаси икки иш куни ичида давлат шеригига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиларидан ушбу Низомга 5-иловада келтирилган миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. ДХШ лойиҳалари реестрга киритилгандан сўнг беш иш куни ичида ваколатли давлат органи ва давлат шеригининг расмий веб-сайтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига (www.data.egov.uz) ДХШ лойиҳаси ҳақида қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реестрга киритилган санаси ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хусусий шерик номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг амал қилиш муддати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. ДХШ тўғрисидаги битимга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат ва хусусий шерик томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда, ушбу қўшимча келишув ушбу Низомнинг 65 — 68-бандларига мувофиқ реестрга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. ДХШ тўғрисидаги битим қонунчилик ҳужжатларига ва (ёки) ДХШ тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ муддатидан олдин бекор қилинган ҳолларда, давлат шериги ДХШ тўғрисидаги битимни бекор қилиш тўғрисидаги хабарноманинг бир асл нусхасини ва асословчи ҳужжатларни расмий хат орқали уч иш куни ичида ваколатли давлат органига юборади, ваколатли давлат органи мурожаат келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида ДХШ лойиҳасини реестрдан чиқаради ва бу тўғрисидаги хулосани давлат шеригига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Ваколатли давлат органи томонидан ДХШ лойиҳалари реестрига олинмаган ДХШ лойиҳасининг концепцияси, ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битими ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва юридик кучга эга бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-боб. ДХШ лойиҳаларини амалга оширишда ер участкалари ва мулкий комплексларни тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. ДХШ объекти жойлашган ва (ёки) ДХШ тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган, давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли ер участкалари ёки уларнинг бир қисми давлат шериги томонидан хусусий шерикка ДХШ тўғрисидаги битимда кўрсатилган муддатга ва шартлар асосида ижарага берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хусусий шерикка ижарага бериладиган ер участкалари давлат шеригига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Агар давлат шеригига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини ажратиш ёки унга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини учинчи шахсга ижарага бериш мумкин бўлмаса, бундай ер участкалари давлат шериги томонидан ҳаракат қилаётган давлат органлари, муассасалари ва корхоналари томонидан хусусий шерикка ДХШ тўғрисидаги битимда кўрсатилган муддатга ва шартлар асосида ижарага берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат шеригининг ёки давлат шериги томонидан ҳаракат қилаётган давлат органлари, муассасалари ва корхоналарининг ДХШ тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкаларига нисбатан доимий фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган тақдирда, бундай ер участкалари давлат шеригига ёки давлат шериги томонидан ҳаракат қилаётган давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига уларнинг тегишли мурожаатига кўра доимий фойдаланишга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шерик ижарага берилган ер участкалари учун ер солиғи тўламайди, бироқ тўланадиган ижара ҳақи ер солиғига тенглаштирилган миқдорда ҳисобланади. Ижара ҳақини ҳисоблашда ер солиғига доир имтиёзлар инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Агар давлат шеригида ёки давлат шериги томонидан ҳаракат қилаётган давлат органлари, муассасалари ва корхоналарида ДХШ тўғрисидаги битимда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ер участкаларига нисбатан доимий фойдаланиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаган тақдирда, давлат шериги томонидан ДХШ тўғрисидаги битим реестрга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда ДХШ тўғрисидаги битим тузилганлиги тўғрисидаги, яъни битим тузилган сана, реестрга олинганлиги рақами ва санаси ҳамда амалга ошириш манзили кўрсатилган маълумотларни ёзма равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларига ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари давлат шеригининг ёзма мурожаатини олгандан кейин уч кун муддатда белгиланган тартибда давлат шеригига ёки давлат шериги томонидан ҳаракат қилаётган давлат органлари, муассасалари ва корхоналарига ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади ва қарорни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ёки туманлар (шаҳарлар) бўлимларига юборади ҳамда бу ҳақида давлат шеригини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Ер участкаларини танлаш ва тақдим этишга оид ҳужжатларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи қайд қилинганидан сўнг давлат шериги томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ тўғрисидаги битимнинг тугатилиши ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун берилган ер участкасига нисбатан шартномавий муносабатларни тугатиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. ДХШ тўғрисидаги битим ДХШ лойиҳаси доирасида лойиҳалаштирилган, барпо этилган, молиялаштирилган, реконструкция қилинган, фойдаланилаётган ва хизмат кўрсатилаётган ДХШ объектига бўлган мулк ҳуқуқларини давлат шеригига ёки давлат активларини бошқариш бўйича ваколатли органга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ хусусий шерикка ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Агар хусусий шерикка тегишли бўлган ер участкаси ва бошқа кўчмас мол-мулк объектида ДХШ шериклик лойиҳаси амалга оширилса, ДХШ тўғрисидаги битим муддати тугагандан сўнг ер участкаси ва бошқа кўчмас мол-мулкка бўлган мулкий ҳуқуқлар хусусий шерикда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-боб. ДХШ лойиҳалари бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) нархларини (тарифларини) белгилаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. ДХШ лойиҳалари бўйича товарларга (ишлар, хизматларга) тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш белгиланган тартибда тасдиқланади ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ алоҳида товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни белгилаш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳалари бўйича бошқа ишлаб чиқариладиган товарларга (ишлар, хизматларга) нархлар (тарифлар) — хусусий шерик билан келишилган ҳолда давлат шериги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. ДХШ лойиҳалари бўйича ишлаб чиқариладиган товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) нархлари (тарифлари) даражасига таъсир кўрсатадиган омиллар кескин ўзгарган тақдирда, хусусий шерик нархларни (тарифларни) қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эгадир. Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни ёзма хат орқали давлат шеригига тақдим қилади ва уларнинг ёзма кўрсатмасида нархларни (тарифларни) қайта кўриб чиқиш ташаббусининг сабаблари кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-боб. ДХШ лойиҳалари амалга оширилишини мониторинг қилиш ва ҳисоботни тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Давлат шериги ва ваколатли давлат органи реестрга олинган ДХШ лойиҳалари бажарилиши ҳамда ДХШ тўғрисидаги битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тартибда реестрга олинмаган ДХШ лойиҳалари бўйича мониторинг юритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Давлат шериги ва ваколатли давлат органининг заруратга кўра, жойларда ДХШ лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан мониторинг юритилиши учун ДХШ объектларига кириши ва тегишли ҳужжатлардан фойдаланиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Мониторинг юритиш учун ваколатли давлат органи вазирлик, идора, халқаро ташкилотлар ва консалтинг компанияларидан мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Мониторинг қуйидаги мақсадларда юритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари бажарилишини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ тасдиқланган тарифларга (нархларга) амал қилинишини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хусусий шерикларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ўз вақтида ҳал этилиши учун уларнинг жавобгарлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва ўрганиш, бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган муддатлар ва ҳажмларга қатъий мувофиқ равишда лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш устидан назорат ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хусусий шериклар олдида лойиҳалар бўйича олинган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. ДХШ лойиҳасининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот ушбу Низомга 6-иловада белгиланган тартибда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Қийматидан қатъи назар, барча ДХШ лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот давлат шериги томонидан тасдиқланган ҳолда, ваколатли давлат органига ҳар олти ойда тақдим этиб борилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисобот хусусий шерик томонидан имзоланган ҳолда, ҳар олти ойда (агар ДХШ битимида бошқа талаблар мавжуд бўлмаса) давлат шеригига тақдим этилади ва давлат шериги томонидан ваколатли давлат органига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Давлат шериги ва хусусий шерик ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ҳамда уларнинг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Ваколатли давлат органи давлат шерикларидан қабул қилинган ҳисоботларни таҳлил қилади ҳамда уларнинг натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумотларни тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Мазкур Низомни бажаришда келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

(Вазирлар Маҳкамаси

ёки давлат шериги)

________________

(Ф.И.О)

20___ йил «___» ___________)

Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг

НАМУНАВИЙ КОНЦЕПЦИЯСИ

I. Лойиҳанинг тавсифи

Лойиҳанинг номи:

Тармоқ номи:

Лойиҳа тури:

Хусусий шерик томонидан бажариладиган иш ҳажми

Давлат шеригининг номи:

Масъул вазирлик ёки ижро этувчи орган:

Лойиҳа амалга ошириладиган жой (вилоят, туман, шаҳар):

II. Дастлабки танлов натижалари

ДХШ лойиҳасининг дастлабки танлови натижалари ҳақидаги батафсил маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг (агар зарурат мавжуд бўлса)

III. ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари

Қуйидаги саволларга жавоб беринг ва келтирилган қўшимча маълумотларга қўйиладиган талабларни тўлдиринг (керак бўлса, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг).

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қўшимча маълумотлар

1.

Лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари тайёрланганми?:

Ҳа □ Йўқ □

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг.

2.

Лойиҳанинг қуйидагилардан бирига ёки бир нечтасига киритилганлигини кўрсатинг:

Инвестиция дастури □

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ёки қарори □

Вазирлар Маҳкамасининг қарори □

бошқалар

Батафсил маълумотлар ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг:

3.

Лойиҳа иқлим ўзгариши бўйича ҳукумат томонидан белгиланган мақсадлар ёки стратегияларга эришишга ҳисса қўшадими?

Ҳа □ Йўқ □

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, маълумот беринг.

4.

Лойиҳа Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг барқарор ривожланиш соҳасидаги қайси мақсадларига қаратилган

5.

Ушбу лойиҳа давлат харидлари жараёни доирасида амалга ошириш учун бюджет томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилганми?

Ҳа □ Йўқ □

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, маълумот беринг.

6.

Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ олишга рухсат берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш зарурати борми?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг.

7.

Хусусий шерикнинг лойиҳа доирасида кўрсатадиган якуний хизматларини тасвирлаб беринг:

8.

а)

Лойиҳанинг қиймати

(АҚШ долларида):

б))

Лойиҳа давридаги эксплуатация харажатлари миқдори

(АҚШ долларида):

в) Умумий харажатлар

(АҚШ долларида):

АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати лойиҳа концепциясининг концепцияни ишлаб чиқиш ва келишиш кунидаги Марказий банкнинг курси бўйича ҳисобланади.

г)

ДХШ битимининг амал қилиш муддати: _____ йил

3-10 □ 11-20 □ 21-30 □ >30 □

д)

Лойиҳани амалга ошириш муддати: _____ йил

<10 □ 10-30 □ >30 □

9.

а)

Лойиҳанинг даромад манбаини кўрсатинг:

Фойдаланганлик учун тўлов

Эркин фойдаланиш учун тўлов

б)

Йиллик тахминий фойдаланганлик учун тўлов ёки эркин фойдаланиш учун тўловни кўрсатинг (АҚШ долларида):

Даромадлар тақсимотини кўрсатинг:

Давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўлов

Қўшимча фойда тақсимоти

в)

ДХШ лойиҳасининг ташаббускорини белгиланг:

Давлат ташаббускори

Хусусий ташаббускор

г) Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолибидан ёки тўғридан-тўғри музокаралар иштирокчисидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда бир марталик тўлов

(Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиларидан ундириладиган бир марталик тўлов суммаси ва ҳисоб-китоби киритилади)

10.

Хусусий ва давлат шериги ўртасидаги хатарларни тақсимлашда, таклиф қилинган ўзгаришларни белгиланг.

Бунда давлат шериги ва хусусий ташаббускор келишган ҳолда хатарлар тақсимотини ўзгартиришга ҳақли.

Хавф ёки хатарлар турлари

Давлат шериги

Умумий

Хусусий шерик

Хатар тақсимоти асоси

Изоҳ

Лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш билан боғлиқ хатарлар

Дизайн ва технологияларнинг эскириш хавфи

Яширин нуқсон хавфи

Ер ажратиш ва кўчириш билан боғлиқ бўлган хатарлар

Молиявий хатарлар

Қурилиш билан боғлиқ бўлган хатар (аниқ бўлмаган)

Қурилиш билан боғлиқ бўлган хатар (аниқ бўлган)

Ишга тушириш билан боғлиқ бўлган хатарлар

ДХШ тўғрисидаги битим тузилганидан кейин лойиҳага киритиладиган ўзгаришлар (давлат шериги тарафидан)

ДХШ тўғрисидаги битим тузилганидан кейин лойиҳага киритиладиган ўзгаришлар (хусусий шерик тарафидан)

Лойиҳанинг суғуртасига оид хатарлар

Солиқ билан боғлиқ хатарлар

Тарифларнинг ўзгаришига боғлиқ бўлган хатарлар

Қонунчиликдаги ўзгаришларнинг лойиҳага салбий таъсири хатарлари

Лицензия, рухсатномалар кечикиши ёки берилмаслиги хатарлари

Хусусий шерикка келишилган тўловларнинг кечиктирилиши

Давлат шеригига келишилган тўловларнинг кечиктирилиши (тегишли жойларда)

Сиёсий беқарорлик хатарлари

Таъмирлаш ва реконструкцияга оид хатарлар

Мулкни реквизиция қилиш

Операцион хатарлар

Экологик/ижтимоий хатар (эксплуатация билан боғлиқ)

Оператив фаолият билан боғлиқ бўлган хатарлар

Талаб билан боғлиқ бўлган хатарлар

Самарадорлик кўрсаткичларини бажариш билан боғлиқ хатарлар

Бошқалар

11.

Агар хусусий шерик кўрсатилган бўлса, қуйидаги маълумотларни тақдим этинг.

а) хусусий ташаббускор номи (агар юридик шахслар бирлашмаси бўлса, етакчи иштирокчининг номи):

б) компания рўйхатдан ўтган давлат номи:

в) акциядорлар ва компания эгалари (5 фоиз дан кўп улушга эга):

г) боғланиш учун маълумот:

д) бизнеснинг қисқача мазмуни:

е) худди шу соҳада шунга ўхшаш лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тажриба:

ё) сўнгги уч молиявий йил учун жами активлар, жами мажбуриятлар ва соф фойда:

з) компанияни қайта ташкил этиш, тугатиш ва (ёки) банкротлик босқичида эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш:

Хусусий ташаббускорнинг малакасини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатли далилларни, шу жумладан, компания низоми, йиллик ҳисоботларни ва охирги уч йил учун аудит қилинган консолидацияланган молиявий ҳисоботларнинг тасдиқланган нусхаларини тақдим этинг.

12.

Ҳар бир босқич учун тахминий/режалаштирилган санани кўрсатинг:

Сана

Сана

а)

ДХШ лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш

д)

Музокаралар ва ДХШ тўғрисидаги битимни имзолаш

б)

Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш (масалан: тендер ҳужжатлари)

е)

Махсус лойиҳа компаниясини (SPV) ташкил этиш.

в)

Дастлабки малакани аниқлаш (агар қўллаш мумкин бўлса, малакани аниқлаш талабномаси асосида — Request for Qualification, RFQ)

ё)

Молиявий якунлаш

г)

Ғолибни саралаш (Таклифларни топшириш талабномаси — Request for Proposals, RFP)

13.

Жорий ҳолатда аҳолидан ва/ёки Давлат бюджетидан мазкур хизматга ажратиладиган ялпи маблағ

14.

Ушбу лойиҳа давлат тарафидан амалга оширилганда, бюджетдан ажратилиши кутилган тахминий маблағ (бунга капитал харажатлари ва бошқарув харажатлари киради)

15.

Лойиҳани давлат томонидан эмас, балки ДХШ механизми орқали амалга оширишнинг афзалликларини асослаб беринг:

16.

Ташаббус кўрсатилган лойиҳа иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни/муаммоларни ҳал этишга қаратилганми?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

17.

Таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича фаолият давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган юридик шахслар ёки уларнинг бирлашмалари томонидан амалга ошириладими?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

18.

Таклиф этилаётган лойиҳа бўйича тақдим этиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) сифати ва (ёки) қамраб олиш даражасининг амалдаги кўрсаткичларга нисбатан юқори ва (ёки) инновацион ёндашувни ўз ичига оладими?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

19.

ДХШ объектига бўлган мулк ҳуқуқи давлат шеригига тегишлими?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

20.

Лойиҳа учун хусусий сектор томонидан сармоя ва/ёки тажриба жалб қилиняптими?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

21.

Таклиф этилаётган лойиҳа хорижий ёки маҳаллий тажрибага асосланадими?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

22.

Ташаббус кўрсатилган лойиҳа доирасида илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш назарда тутилганми?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

23.

Ташаббус кўрсатилган лойиҳа томонлар учун мақбул бўлган мутаносиб фойдани таъминлаб бера оладими?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

24.

Лойиҳани амалга ошириш учун ер участкасига зарурат борми?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, керакли ер участкаси майдонини кўрсатинг (га):

25.

а)

Лойиҳани амалга ошириш натижасида ижтимоий муаммолар келиб чиқиш эҳтимоли мавжудми? Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, изоҳланг:

Асослантириш учун тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг.

б)

Лойиҳани амалга ошириш натижасида экологик муаммолар вужудга келиш эҳтимоли мавжудми?

Ҳа Йўқ

Агар «Ҳа» жавобини белгилаган бўлсангиз, изоҳланг.

Асослантириш учун тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг.

26.

Давлат шериги томонидан (ДХШ лойиҳаси доирасидан ташқари) амалга оширилиши зарур бўлган қўшимча иш ҳажмларини кўрсатинг:

Сув таъминоти объектларини қуриш

Газ таъминоти объектларини қуриш

Электр таъминоти қурилмаларига уланиш

Транспорт боғланиши

Кириш йўллари

Бошқалар

Агар Сиз бирон бир катакчани белгилаган бўлсангиз, илтимос, талаб қилинадиган иш ҳажми ҳақида қўшимча маълумот беринг

27.

Манфаатдор томонларни санаб ўтинг:

28.

Ғолиб бўлган иштирокчи ДХШ шартномасини муваффақиятли тузилганлиги учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тўлайдиган бир марталик комиссия миқдорини кўрсатинг:

Умумий қиймати 1 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун — 0,2 фоиз

Умумий қиймати 10 млн АҚШ долларидан 100 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун — 0,1 фоиз

Умумий қиймати 100 млн АҚШ долларидан 1 млрд АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун — 0,05 фоиз

Умумий қиймати 1 млрд АҚШ долларидан ортиқ бўлган лойиҳалар учун — 0,02 фоиз

29.

Давлат шериги томонидан лойиҳани амалга ошириш учун масъул этиб тайинланган шахс ҳақидаги маълумотларни тақдим этинг. Агарда имкони бўлса, лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ҳамда ДХШ лойиҳаси менежери, гуруҳ аъзоларининг лавозими ва мажбуриятлари ҳақидаги маълумотларни ҳам тақдим этинг.

Масъул этиб тайинланган шахс

Давлат шериги

Ф.И.О.:

Лавозими:

Телефон рақами:

Электрон почта манзили:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Тайёрланди»

«Киритилди»

«Келишилди»

Хусусий шерик

(хусусий ташаббускор)

Давлат шериги раҳбари

Ваколатли давлат органи раҳбари

(ёки унинг ўринбосари)

________________

________________

________________

(Ф.И.О., имзо)

(Ф.И.О., имзо)

(Ф.И.О., имзо)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи иштирокисиз мустақил равишда давлат шериги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ ва ўн миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда давлат шериги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси хусусий ёки давлат шериги томонидан киритилиб, ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЛОЙИҲАНИ БАҲОЛАШ ҲУЖЖАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Лойиҳани баҳолаш ҳужжати қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташаббускорнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг ҳисоб-китоб қилинган қиймати (АҚШ долларида ёки АҚШ доллари эквивалентида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа кўлами ва қуввати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг таркибий қисмлари — ҳар бирининг нархлари кўрсатилган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуд (вилоят, туман, шаҳар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, шу жумладан, миқдорда ифодаланган шаклда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий фойда кўрувчилар акс эттирилган ҳолда мақсадли гуруҳлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш манбалари ва схемалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш даври;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа Ўзбекистонда ушбу соҳадаги биринчи бўладими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари лойиҳа қийматидан келиб чиқиб, қуйидаги турларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун дастлабки молиявий ҳисоб-китоблар ҳамда ДХШ лойиҳасининг самарадорлик кўрсаткичларини асослантирувчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ ва ўн миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун дастлабки молиявий ҳисоб-китоблар, лойиҳанинг бизнес-режаси ҳамда ДХШ лойиҳасининг самарадорлик кўрсаткичларини асослантирувчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун ишлаб чиқиладиган дастлабки молиявий ҳисоб-китоблар, техник-иқтисодий асослар ёки ҳисоб-китоблари ҳамда ДХШ лойиҳасининг самарадорлик кўрсаткичларини асослантирувчи ҳужжатлар, кўрсаткичлар ва компонентлардан иборат ҳужжатлар тўплами.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси учун ишлаб чиқилган техник-иқтисодий асослар ёки ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда комплекс экспертизадан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ДХШ лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ишлаб чиқилган, тасдиқланган ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган бўлса, ЛБҲ тайёрлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаси учун ишлаб чиқиладиган техник-иқтисодий асослар ёки ҳисоб-китоблар қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ижтимоий-иқтисодий бўлимда лойиҳанинг бутун республика ёки ҳудуд иқтисодиёти нуқтаи назаридан иқтисодий ва ижтимоий таҳлили акс эттирилади. Ушбу бўлимда заруратга кўра қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг ижтимоий-иқтисодий фойда ва харажатларини баҳолаш, шу жумладан, лойиҳа натижалари, оқибатлари ва таъсири таҳлили, сарф-харажатлари ва ўлчаб бўлмайдиган фойдалари, қўшилган фойдалар ва сарфлари, қайтариб бўлмайдиган сарф-харажатлари, ташқи таъсирлар, лойиҳадан келадиган билвосита фойда, лойиҳанинг бошқа ҳудудлар, туманлар, шаҳарлар учун кенгайтирилиши ва такрорланишини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқларни ривожлантириш концепциялари доирасида лойиҳани ва ишлаб чиқариш кучларидан оптимал фойдаланиш ва жойлаштириш, мавжуд қувватлардан фойдаланиш, шунингдек, хомашё ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот бозори конъюнктураси билан узвий боғлиқликда лойиҳани амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Молия бўлими молиявий харажатлар ва даромадларнинг дастлабки баҳолари ва асосларини, лойиҳани молиялаштиришнинг муқобил схемалари ва манбаларини, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий самарадорлигини баҳолаш, молиявий моделини ўзида акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бўлимда заруратга кўра қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш йиллари ва фойдаланиш босқичлари бўйича инвестиция даври, лойиҳа доирасидаги чора-тадбирларнинг кетма-кетлиги ва давомийлиги тасвирий кўринишда, вақт бўйича (график-режа), молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари инобатга олинган ҳолда акс эттирилган лойиҳани амалга оширишнинг батафсил графиги; инвестиция харажатларининг ҳисоб-китоби, молиялаштириш эҳтиёжларининг лойиҳа босқичлари ва молиялаштириш ҳажмлари бўйича тақсимоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш харажатлари (эксплуатация харажатлари) ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг бошқа харажатлари ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг қуйидагиларни ўз ичига олган молиявий кўрсаткичлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот таннархи ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
капитал ва операцион харажатларнинг асосий таркибий қисмлари учун ҳисоб-китоблар, шу жумладан, асосий тахминлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдолардан олинадиган тушум ҳисоб-китоби, тақсимланмаган ва соф фойда ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағлар оқимининг йиғма ҳисоб-китоби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дисконт усуллар ёрдамида лойиҳани таҳлил қилиш, шу жумладан, соф дисконт даромад (NPV), фойдалиликнинг ички нормаси (IRR), харажатларни қоплашнинг дисконтланган муддатини ҳисоблаш, капитал ўртача қийматининг ҳисоб-китоби (WACC).;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ликвидлиги таҳлили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш схемаси, манбалари ва шартлари, шунингдек, уларнинг муқобил вариантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий хавф-хатарларни баҳолаш (хавф-хатарлар матрицаси), хатарларнинг асосий омилларини белгиловчи жиҳатлар, ўзгаришларнинг тахминий хусусиятлари ва кўлами, хатарларни камайтириш бўйича назарда тутилган тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фискал таъсир бўлими индикатив ДХШ лойиҳаси тузилмаси асосида лойиҳа томонидан юзага келиши мумкин бўлган тўғридан-тўғри ва шартли мажбуриятларни баҳолашдан иборат. Ушбу бўлимда заруратга кўра қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилаётган лойиҳа муддати давомида тўланиши тахмин қилинаётган йиллик тўловларнинг ҳисоб-китоблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш натижасида юзага келиши мумкин бўлган шартли мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишни қўллаб-қувватлаш учун ҳукумат томонидан ишлаб чиқилиши ва/ёки янгиланиши керак бўлган инфратузилма харажатларининг кўрсаткичи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Харажат ва фойда таҳлили (Cost-benefit analysis) бўлимида таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасини давлат томонидан молиялаштириладиган анъанавий харид моделларига нисбатан фойда ва зарарларини баҳолаш акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунга лойиҳанинг капитал ва эксплуатацион харажатларини ва қиёсий фойдаларни солиштириш киради. Ушбу баҳолашни ўтказишда лойиҳа билан боғлиқ тўғридан-тўғри харажатлар ва фойдалар, шунингдек, ҳукумат учун билвосита харажатлар ва фойда ҳисобга олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ижтимоий бўлим лойиҳанинг ижтимоий жиҳатларини ва уни амалга оширишдан бенефициарлар кўрадиган фойдани ўзида акс эттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бўлимда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг меҳнат ресурсларига эҳтиёжи ва унинг аҳоли бандлигига таъсири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчилар ва мутахассисларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастури;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги нормалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд қувватлардан фойдаланиш ва уларни оптимал жойлаштириш доирасида лойиҳанинг қабул қилинган ҳукумат қарорлари ҳамда тармоқлар, ҳудудлар бўйича ижтимоий соҳадаги ва «бошқа тармоқлардаги» ривожлантириш концепцияларига мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда унинг ижтимоий аҳамияти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бозор тадқиқотлари бўлими маҳаллий ва халқаро бозор имкониятларини баҳолашдан иборат (шу жумладан, ҳомийлар, пудратчилар, сармоядорлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бўлим қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилаётган хизматларга бўлган талабнинг потенциал кўламини ва ижтимоий-иқтисодий ва демографик сабабларнинг потенциал таъсирини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа кўлами ва техник шартларини ҳисобга олган ҳолда ҳомийлар, пудратчилар ёки инвесторларнинг лойиҳага бўлган қизиқишини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ва/ёки халқаро миқёсда амалга оширилаётган шунга ўхшаш лойиҳалар тавсифи ҳамда ҳал этилган асосий масалалар ва муаммоларни баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Техник-технологик бўлимда лойиҳани амалга оширишнинг турли технологик ечимларини акс эттириш, лойиҳа тузилиши, лойиҳа бўйича техник ечимлар, лойиҳанинг ҳал қилувчи кўрсаткичлари, компонентлари, шунингдек, уларнинг ҳисоб-китоб қилинган қийматлари баён қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Экология бўлимда экологик жиҳатлари акс эттирилади. Лойиҳани амалга ошириш натижасида атроф-муҳитга кутилаётган таъсирларни баҳолаш натижаларининг тавсифи, таъсирларни камайтириш учун назарда тутилаётган чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш учун керак бўладиган тахминий харажатлар баён этилади ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг хулосаси тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, экология бўлимида лойиҳанинг иқлим ўзгаришларига ва гендер тенглигига таъсири ҳақида маълумот тақдим этилиши керак. Лойиҳанинг иқлим ўзгаришига ва гендер тенглигига таъсирини баҳолаш ушбу ҳудудларга ҳеч қандай салбий таъсир йўқлигини тасдиқлаш учун тақдим этилиши керак. Ноқулай таъсирлар аниқланган ҳолларда, лойиҳа уларни бартараф этиш учун юмшатиш чораларини ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Институционал бўлимда лойиҳанинг амалга ошириш даври давомида уни бошқариш схемасини ўз ичига олган бўлиши ҳамда ҳуқуқий асослар, бошқарув тузилмаси ва молиявий харажатлар баҳоси тасвирланиши лозим. Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги, харажатлар, фойда ва мажбуриятлар тақсимоти, шунингдек, институционал хавф-хатарлар ва хатарларни камайтириш бўйича кўзда тутилган тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Архитектура-қурилиш бўлимида қурилиш майдони (трассаси)нинг шаҳарсозлик талаблари, туманни режалаштириш лойиҳалари, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ ҳолда жойлаштириш схемалари, тармоқлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, нефть ва газ қувурлари, энергия тизимлари, алоқа тармоқларини инобатга олган ҳолда, ҳудудни архитектура-режалаштириш лойиҳаларининг баёни акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. ДХШ тўғрисидаги битимнинг тузилмаси бўлимида қўллаш мумкин бўлган ДХШ моделлари учун вариантларни баҳолаш, тўлов механизми ва давлат даромадларини қўллаб-қувватлаш зарурати кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Лойиҳани амалга ошириш режаси бўлимида қуйидагилар заруратга кўра кўрсатилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркетинг режаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий манфаатдор томонларни аниқлаш ва уларнинг лойиҳани амалга оширишдаги ролини белгилаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Умумий хулосалар бўлимида ДХШ лойиҳасини амалга оширишда жалб этилган маслаҳатчилар томонидан лойиҳаларнинг хатарларни баҳолаш ва уларни бошқаришда атроф-муҳит, ижтимоий масалалар ва бошқарув (ESG) халқаро стандартларига мувофиқлиги тўғрисида тегишли хулосалар олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ДХШ лойиҳасининг асосий устунликлари ва камчиликлари, лойиҳани амалга оширишнинг энг мақбул вариантини танлаш бўйича хулосалар ва тафсилотлар ҳамда бошқа хулосалар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат шериги томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, хусусий шерикни танлаш ва лойиҳани амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддати

1-босқич

Давлат шериги

1. Иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, дастлабки баҳолаш тартиби асосида лойиҳаларни танлайди.

2. ДХШ лойиҳасининг концепциясини ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини (ЛБҲ) ишлаб чиқади.

3. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ маъқуллангандан сўнг уларни мустақил равишда тасдиқлайди.

4. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ маъқуллангандан сўнг уларни ёзма равишда ваколатли давлат органига келишиш учун тақдим қилади.

Заруратга кўра

2-босқич

Ваколатли давлат органи

Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади, келишади, рад этади ёки қайта ишлаш учун қайтаради.

10 кун ичида

Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси келишилгандан сўнг Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

5 кун ичида

3-босқич

Давлат шериги

Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг уни тасдиқлайди.

5 кун ичида

4-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Ваколатли давлат органи томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки қайта ишлаш учун қайтаради.

10 кун ичида

5-босқич

Давлат шериги

Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги тасдиқланган ДХШ лойиҳасининг концепцияси асосида тендер ҳужжатларини ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрлайди ҳамда ваколатли давлат органига келишиш учун киритади.

Ваколатли давлат органи томонидан белгиланган муддатларда

6-босқич

Ваколатли давлат органи

Тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини келишади ва давлат шеригига қайтаради.

10 кун ичида

7-босқич

Давлат шериги

1. Ваколатли давлат органи билан келишилган тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тасдиқлайди ва расмий веб-сайтларда тендер эълон қилади.

2. Тендер комиссияси таркибини шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

3 иш куни ичида

8-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Давлат шериги томонидан тақдим қилинган тендер комиссияси таркибини кўриб чиқади ва тасдиқлайди

10 кун ичида

9-босқич

Тендер комиссияси

Бир босқичли тендер ўтказиш жараёнида талабгорларнинг техник таклиф ва тижорат (молиявий) таклифларини кўриб чиқади ҳамда баҳолайди.

30 кундан кам бўлмаган муддатда

Икки босқичли тендер ўтказиш жараёнида талабгорларни дастлабки малакалашдан ўтказади, уларнинг техник таклиф ва тижорат (молиявий) таклифларини кўриб чиқади ҳамда баҳолайди.

45 кундан кам бўлмаган муддатда

10-босқич

Давлат шериги ва тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб

Тендер натижалари бўйича аниқланган тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб билан ДХШ тўғрисидаги битимни имзолайди ва лойиҳани амалга оширишни бошлайди.

60 кун ичида

11-босқич

Давлат шериги

Имзоланган ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲни ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади.

3 кун ичида

12-босқич

Ваколатли давлат органи

ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲни реестрга киритади ва рўйхатдан ўтказади.

3 кун ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий ташаббускор томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш ва лойиҳани амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган вазифалар

Муддати

1-босқич

Хусусий ташаббускор

1. Иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, лойиҳаларни танлайди.

2. ДХШ лойиҳасининг концепциясини ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини (ЛБҲ) ишлаб чиқади.

3. ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲни амалга ошириш учун салоҳиятли давлат шеригига тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

Салоҳиятли давлат шериги

Хусусий ташаббускор томонидан таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни ўттиз кун ичида қабул қилади ва бу ҳақда хусусий ташаббускорни хабардор қилади.

30 кун ичида

1. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ маъқуллангандан сўнг уларни мустақил равишда тасдиқлайди.

2. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ маъқуллангандан сўнг уларни ёзма равишда ваколатли давлат органига келишиш учун тақдим қилади.

5 кун ичида

3-босқич

Ваколатли давлат органи

Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади, келишади, рад этади ёки қайта ишлаш учун қайтаради.

10 кун ичида

Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси келишилгандан сўнг уни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.

5 кун ичида

4-босқич

Салоҳиятли давлат шериги

Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг уни тасдиқлайди.

5 кун ичида

5-босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Ваколатли давлат органи томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки қайта ишлаш учун қайтаради.

10 кун ичида

6-босқич

Салоҳиятли давлат шериги

ДХШ лойиҳасининг концепцияси тасдиқланган тақдирда, бошқа талабгорларга ДХШ лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини ўзининг расмий веб-сайтида ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилади.

45 кун ичида

ДХШ лойиҳасининг концепцияси эълон қилинган пайтдан эътиборан қирқ беш кун ичида бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилмаса, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилади ва хусусий ташаббускор билан музокараларни ўтказишга киришади, ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини ваколатли давлат органи билан келишади ва хусусий ташаббускор билан ДХШ тўғрисида тендер ўтказмаган ҳолда битим тузади.

60 кун ичида

Агар бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилса, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерикни тендер асосида аниқлайди.

7-босқич

Салоҳиятли давлат шериги ва тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб

Тендер натижалари бўйича аниқланган тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб билан ДХШ тўғрисидаги битимни имзолайди ва лойиҳани амалга оширишни бошлайди.

60 кун ичида

8-босқич

Давлат шериги

Имзоланган ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲни ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади.

3 кун ичида

9-босқич

Ваколатли давлат органи

ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲ реестрга киритади ва уларни рўйхатдан ўтказади.

3 кун ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим муваффақиятли расмийлаштирилганлиги учун тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиларидан ундириладиган бир марталик тўловлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИҚДОРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг қиймати

Бир марталик тўлов миқдори

(фоизда)

1.

Лойиҳа қиймати 1 млн АҚШ долларидан 10 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун

0,2

2.

Лойиҳа қиймати 10 млн АҚШ долларидан 100 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун

0,1

3.

Лойиҳа қиймати 100 млн АҚШ долларидан 1 млрд АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар учун

0,05

4.

Лойиҳа қиймати 1 млрд АҚШ доллари ва ундан ортиқ бўлган лойиҳалар учун

0,02

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда тендер ғолиби ёки тўғридан-тўғри музокара иштирокчиси ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ бир марталик тўловлар ундирилади ҳамда лойиҳа қиймати 1 млн АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги лойиҳалар учун бир марталик тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

(давлат шериги)

_________________

(Ф.И.О)

20___ йил «____» ___________

Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилиши тўғрисида

ҲИСОБОТ

Хусусий шерик томонидан тўлдирилади

Ҳисобот шакли

Ярим йиллик/ Йиллик

Ҳисобот даври

6 ой / 12 ой

20__ йил

Лойиҳа номи

Фаолият тури

Давлат шериги номи

Хусусий шерик номи

Лойиҳа амалга оширилаётган ҳудуд

Вилоят

Туман

Лойиҳани амалга ошириш муддати (йиллар)

Бошланиш вақти

Якунланиш вақти

Лойиҳани амал қилиш муддати

___ йил

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрига киритилган рақами ва санаси

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида қурилиш (реконструкция ва модернизация қилиш), хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган капитал қўйилмалар, капитал харажатлар ҳамда киритиладиган инвестициялар

(йиллар кесимида режа)

млн сўм

жами капитал қўйилмалар, капитал харажатлар ҳамда киритиладиган инвестициялар ва (ёки) уларнинг бирининг ҳажми

Шундан, йиллар кесимида:

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

............

Лойиҳанинг жорий ҳолати

ҳа/ йўқ

Амалга оширилган ишлар мазмуни

Лойиҳа-смета ҳужжатларни ишлаб чиқилган

Ер участкаси ажратилган

Бино ажратилган

Қурилиш ишлари бошланган

Ускуналарни ўрнатиш ишлари якунланган

Ишга тушириш ишлари якунланган

Объект фойдаланишга топширилган

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ДХШ лойиҳаларини молиялаштириш ҳажми (млн сўм)

Ҳисобот даврида ҳақиқатда бажарилди (млн сўм)

капитал қўйилмалар, капитал харажатлар ҳамда киритиладиган инвестициялар ва (ёки) уларнинг бирининг ҳажми

Лойиҳа бўйича жами

фоизда

январь-июнь (декабрь)

Режа

Ҳақиқатда

Режа

Ҳақиқатда

Жами

шу жумладан, манбалар бўйича:

хусусий шерик

ўз маблағлари

кредит маблағлари

бошқа манбалар

шундан:

ДХШ объектини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш харажатлари учун

ДХШ объектини таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари учун

Эксплуатация харажатлари учун

Бошқа харажатлар

давлат шериги

бюджет маблағлари

Субсидиялар

бюджет ссудалари

шундан:

 ДХШ объектини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш харажатлари учун

ДХШ объектини таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари учун

Эксплуатация харажатлари учун

Бошқа харажатлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ҳисобот даврида бажарилган ишлар режага нисбатан фарқ қилган тақдирда, сабабларини асослантириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Бюджет тизими бюджетларидан ажратилган маблағлар иқтисод қилинган тақдирда, сабаблари кўрсатиб ўтилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ лойиҳаси самарадорлигининг бошқа кўрсаткичлари (KPI) бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Кўрсаткичлар номи

Ўлчов бирлиги

2020 йил

2021 йил

2022 йил

2023 йил

...................

Режа

Ҳақиқатда

Режа

Ҳақиқатда

Режа

Ҳақиқатда

Режа

Ҳақиқатда

Режа

Ҳақиқатда

1.Инвестиция мажбурияти

2.Яратилган иш ўрни

3.Иқтисод қилинган электр энергияси

4. ...............

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лойиҳани амалга оширишда муаммоли масалалар

Лойиҳани амалга оширишда юзага келаётган муаммолар

бор / йўқ

Муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётан чора-тадбирлар.

Ер участкаси ажратиш

Бино ажратиш

Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш

Молиялаштириш масалалари бўйича

Бошқалар

Хусусий шерик

(имзо, муҳр)

Ф.И.О

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг ҳисоботи давлат шериги томонидан мустақил тартибда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг ҳисоботи давлат шериги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ДХШ лойиҳасининг 6 ойлик ва йиллик ҳисоботларини қуйидаги муддатларда тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6 ойлик ва йиллик ҳисобот учун ҳисобот даври тугагандан кейинги ойнинг 20-санасига қадар (20 июль ва 20 январь)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 720-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини молиялаштириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларини ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ДХШ лойиҳалари учун ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети параметрларида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий, иқтисодий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидиялар, шу жумладан, хусусий шерикнинг ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан оладиган, кафолатланган энг кам даромадини таъминлашга ва (ёки) лойиҳа харажатларини қисман қоплашга йўналтириладиган субсидиялар ДХШ тўғрисидаги битимда инобатга олинган ҳолларда, лойиҳани ишлаб чиқиш ва техник кўмаклашиш ДХШ лойиҳалари доирасида товарлар ишлаб чиқариш, активлар ёки объектларни қуриш ва модернизация қилиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилмаслик шарти билан хусусий шерикларга бериладиган маблағлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджет ссудаси ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни бажаришга қаратилган ДХШ лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида ДХШ тўғрисидаги битимда инобатга олинган ҳолларда хусусий шерикка, яъни резидент-юридик шахсга қайтариш шарти билан фоизсиз ёки фоизли асосда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит линиялари ДХШ лойиҳаларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан қайтариш шарти билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ДХШ тўғрисидаги битимга ва (ёки) халқаро молия ташкилотлари ёки хусусий сектор билан техник кўмаклашиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ ДХШ лойиҳаларининг қуйидаги харажатлари Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линиялари ҳисобидан молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) лойиҳани ишлаб чиқиш учун (техник-иқтисодиёт асослари учун) консалтинг хизматларига тўланиши лозим бўлган тўловнинг тўлиқ ёки бир қисми учун харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ДХШ объектини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ДХШ объектини таъмирлаш ва унга хизмат кўрсатиш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш доирасида консалтинг ва аудиторлик хизматларини жалб этиш билан боғлиқ харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ДХШ объектидан фойдаланиш (эксплуатация қилиш) ва (ёки) объектга хизмат кўрсатиш даврида ундан эркин фойдаланилиш таъминлаганлик учун давлат шериги томонидан амалга ошириладиган харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) лойиҳа билан боғлиқ коммунал хизматлар ва бошқа инфратузилма объектлари учун сарфланадиган харажатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ё) давлат ҳамкори ўз зиммасига олган муайян хавф-хатарлар содир бўлиши натижасида юзага келадиган тўловлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низом 3-бандининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а», «б», «д» ва «ё» кичик бандларида назарда тутилган харажатлар биринчи даражали ва ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун капитал қўйилмалар бўйича харажатларнинг чекланган миқдорлари доирасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в», «г» ва «е» кичик бандларида назарда тутилган харажатлар биринчи даражали ва ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг жорий харажатлари учун ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. ДХШ лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари бўйича тегишлича ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ҳар бир ДХШ лойиҳаси учун давлат шериги ва (ёки) давлат шериги томонидан ваколат берилган ҳамда унинг тузилмасига кирувчи қуйи ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат шериги) учун алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш орқали молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ДХШ лойиҳасининг концепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ДХШ лойиҳаси учун мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган харажатлар (тўловлар) давлат шериги томонидан Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат шериги томонидан ДХШ лойиҳасига Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағларини ажратиш бўйича бюджет сўрови давлат шеригига Давлат бюджетидан ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари доирасида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ДХШ лойиҳасини Давлат бюджетидан молиялаштириш учун давлат шериги томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган тўловлар бўйича бюджет сўровларини тузиш ва тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда (ёки) ҳудудий иқтисодиёт ва молия органлари (кейинги ўринларда — иқтисодиёт ва молия органлари) томонидан ДХШ лойиҳаси учун талаб этиладиган бюджет маблағларини ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш даври давомида ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда режалаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат бюджети ҳисобидан ДХШ лойиҳалари учун режалаштирилган маблағлар иқтисодиёт ва молия органлари томонидан давлат шериги орқали хусусий шерикка ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бюджет сўровларини тақдим этиш, харажатлар сметасини тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва шахсий ғазна ҳисобварақларини очиш қонунчиликда белгиланган тартибга амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ваколатли давлат органи томонидан ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритилгандан сўнг маблағлар давлат шериги томонидан Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига асосан юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш учун (ҳисобга олиш учун) буюртмаси ва тўлов топшириқномалари асосида хусусий шерикнинг тижорат банкидаги ҳисобварақларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Молия йили якунида давлат шеригининг шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикасининг тегишли бюджетига қайтарилади ва кейинги йил бюджети ҳисобидан битимга асосан тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини субсидия ажратиш орқали молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Субсидиялар, шу жумладан, хусусий шерикнинг ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан оладиган, кафолатланган энг кам даромадини таъминлашга ва (ёки) лойиҳа харажатларини қисман қоплашга йўналтириладиган субсидиялар ДХШ тўғрисидаги битимда инобатга олинган ҳолларда, лойиҳани ишлаб чиқиш ва техник кўмаклашиш учун ДХШ лойиҳалари доирасида товарлар ишлаб чиқариш, активлар ёки объектларни қуриш ва модернизация қилиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва уларни реализация қилишни молиялаштириш ёки биргаликда молиялаштириш ёхуд мақсадли харажатларнинг ўрнини қисман қоплаш учун бюджет тизими бюджет маблағлари ҳисобидан қайтарилмаслик шарти билан хусусий шерикларга бериладиган маблағлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агар имзоланган ва ваколатли давлат органи томонидан реестрга киритилган ДХШ тўғрисидаги битимда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хусусий шерик субсидия олиш тўғрисидаги ариза (кейинги ўринларда — ариза) билан давлат шеригига мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Аризада юридик шахснинг номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), ташкилий-ҳуқуқий шакли, жойлашган манзили (почта манзили), субсидиянинг мақсади, лойиҳани амалга ошириш манзили, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг номи ва банкдаги махсус ҳисобварағи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Давлат шериги ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунида унинг ушбу Низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Аризани ўрганиб чиқишда қўшимча ўрганишлар ўтказиш талаб этилса, давлат шериги ариза берувчини хабардор қилган ҳолда, аризани ўрганиб чиқиш муддатини қўшимча ўн иш кунига узайтиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ давлат шериги субсидия ажратиладиган хусусий шерик ҳақидаги маълумотларни тегишли иқтисодиёт ва молия органига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Иқтисодиёт ва молия органи қуйидаги ҳолларда субсидия ажратилишини рад этишга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ тўғрисидаги битим ваколатли давлат органи томонидан юритиладиган тегишли реестрга киритилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ тўғрисидаги битимда хусусий шерикка Давлат бюджетидан субсидия бериш кўрсатилмаганда ёки сўралаётган субсидия миқдори битимда кўрсатилган субсидия миқдорларига номувофиқ бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан ДХШ лойиҳасига субсидия бериш рад этилган тақдирда, субсидия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар кўрсатилган ҳолда уч иш кунида давлат шеригига ёзма рад жавоби юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давлат шериги ариза рад этилганлиги тўғрисида икки иш куни мобайнида хусусий шерикни хабардор қилади. Хусусий шерик бир ой давомида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиши ва уларнинг бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, давлат шеригига ариза билан қайта мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Давлат шериги томонидан қайта мурожаат қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ариза иқтисодиёт ва молия органлари томонидан қайта кўриб чиқилади ва субсидия ажратиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Иқтисодиёт ва молия органлари томонидан белгиланган тартибда ДХШ лойиҳаси учун талаб этиладиган субсидиялар ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш даври давомида ҳар йили Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда режалаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Давлат шериги томонидан субсидиялар Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига асосан юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаси ва тўлов топшириқномалари асосида хусусий шерикнинг тижорат банкидаги ҳисобварақларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Молия йили якунида давлат шеригининг шахсий ғазна ҳисобварақларида фойдаланилмай қолган субсидиялар Ўзбекистон Республикасининг тегишли бюджетига қайтарилади ва кейинги йил бюджети ҳисобидан битимга асосан тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари асосида субсидиялар ажратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини бюджет ссудалари ажратиш орқали молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бюджет ссудаси — бир молия йили ичида олти ойгача бўлган муддатга фоизсиз асосда ҳамда бир молия йилидан ортиқ, бироқ уч молия йилидан ортиқ бўлмаган муддатга йиллик икки фоизли миқдорда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Бюджет ссудасини беришнинг мажбурий шарти ундан белгиланган мақсадда фойдаланиш, шунингдек, бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатга мувофиқ уни ўз вақтида қайтаришдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Бюджет ссудаси давлат ва хусусий шерикларнинг бюджет ссудасига бўлган эҳтиёжини асословчи ҳисоб-китоблар асосида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Бюджет ссудасини олиш тўғрисидаги мурожаатда сўралаётган бюджет ссудасининг миқдори ва сўралаётган давр, шунингдек, бюджет ссудасини қайтаришнинг кафолатланган манбалари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқишда иқтисодиёт ва молия органлари қарор қабул қилиш учун Бюджет кодексининг 140-моддасида белгиланган зарур ахборот ва ҳисоб-китобларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги мурожаат тегишли иқтисодиёт ва молия органи томонидан мурожаат олинган кундан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқилади ва унинг натижаси тўғрисида ариза берувчига хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Бюджет ссудасини олиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, тегишли иқтисодиёт ва молия органи бир иш куни ичида ариза берувчини ажратиладиган бюджет ссудасининг миқдори, уни ажратишдан мақсад ва белгиланган қайтариш муддатлари тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Бюджет ссудасини бериш рад этилган тақдирда, иқтисодиёт ва молия органи бир иш куни ичида бюджет ссудасини бериш рад этилганлиги тўғрисида аниқ сабаблар ва асосларни кўрсатган ҳолда ариза берувчини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ахборот ва ҳисоб-китоблар тақдим этилмаган ёки тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда, бюджет ссудасини олиш учун мурожаат кўриб чиқилмайди ҳамда бюджет ссудасини бериш рад этилганлиги тўғрисида молия органи ариза берувчини икки иш куни ичида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Бюджет ссудасини ажратиш бюджет ссудасини бераётган иқтисодиёт ва молия органи ҳамда бюджет ссудасини олувчи ўртасида тузиладиган бюджет ссудасини ажратиш тўғрисидаги шартнома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Бюджет ссудасини қайтариш муддатлари Бюджет кодексининг 140-моддасига мувофиқ бюджет ссудасини олувчида уни белгиланган муддатларда ўз вақтида тўлаш имкониятини истисно этадиган молиявий қийинчиликлар юзага келган ҳолларда узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Бюджет ссудасини қайтариш муддатлари келгуси молия йилига узайтирилганда, бюджет ссудасининг қайтарилмаган қисмидан йиллик икки фоиз миқдорида тўлов белгиланади ва бюджет ссудаси қайси тегишли бюджетлардан берилган бўлса, ушбу бюджетларга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Бюджет ссудасини олувчи, яъни хусусий шерик тегишли иқтисодиёт ва молия органига бюджет ссудасини тўлаш муддатини узайтириш тўғрисидаги сўров билан уни тўлаш муддати тугашидан камида беш иш куни олдин мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Бюджет ссудаси бюджет ссудасини бериш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда ва ҳажмларда ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда, иқтисодиёт ва молия органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарзни қарздордан сўзсиз тартибда ундиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисоблайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кредит линиялари ҳисобидан молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. ДХШ лойиҳаларини кредит линиялари ҳисобидан молиялаштиришда ваколатли давлат органи учун алоҳида бюджетдан ташқари жамғарма шаклида шахсий ғазна ҳисобварағи (кейинги ўринларда — ғазна ҳисобварағи) очилади. ДХШ лойиҳаларига кредит линиялари ҳисобидан йўналтириладиган маблағлар ушбу ғазна ҳисобварағида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Қуйидагилар ғазна ҳисобварағини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари, кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан тўлаб бериладиган кредит фоизлари бўйича маблағлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ғазна ҳисобварағидаги маблағлар ДХШ тўғрисидаги битим асосида объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, модернизация қилиш ва жиҳозлашга кредитлар бериш учун тижорат банкларига кредит линияларини очиш орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ғазна ҳисобварағидаги маблағлар доирасида кредитлар тижорат банклари томонидан ДХШ тўғрисидаги битимга ва ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ДХШ лойиҳаларини амалга оширувчи хусусий шерикларга белгиланган тартибда ажратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ғазна ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан кредит линияларини олувчи тижорат банклари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тендер ўтказиш орқали аниқланади ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланган тендер комиссиясининг баёни билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ваколатли давлат органи тендер натижаларига кўра ғолиб деб топилган тижорат банклари билан ғазна ҳисобварағидаги маблағлар ҳисобидан ДХШ лойиҳалари учун кредит линияларини ажратиш юзасидан бош келишув (кейинги ўринларда — бош келишув) тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ғазна ҳисобварағи маблағлари ҳисобидан кредит линиясини ажратиш тўғрисидаги бош келишув бир ёки бир неча тижорат банклари билан тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ваколатли давлат органи томонидан ушбу Низом доирасида ажратиладиган маблағлар тижорат банкининг биринчи даражали регулятив капиталидан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Бош келишув имзолангандан сўнг ваколатли давлат органи ва тижорат банк ўртасида кредит линиясини очиш бўйича шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) тузилади. Шартнома имзолангандан сўнг ҳар ойнинг 15-санасидан кечиктирмай шартномада кўрсатилган маблағлар тижорат банкининг ҳисобварағига тўлаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Кредит линиялари учун ажратилган маблағлар ваколатли давлат органининг Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси қоидаларига асосан юридик мажбуриятларни рўйхатдан ўтказишга (ҳисобга олишга) буюртмаси ва тўлов топшириқномалари асосида ғазна ҳисобварағи орқали тижорат банкларининг ҳисобварақларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Кредит линиялари ҳисобидан бериладиган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар тижорат банкларида алоҳида ҳисобварақда жамланади ва шартномада белгиланган муддатларда ваколатли давлат органининг ғазна ҳисобварағига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Кредит линиясининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг кредит олувчилар томонидан кредитнинг амалда қайтарилишидан қатъи назар, тижорат банклари кредит линияси бўйича олинган кредитларни ҳисобланган фоизлар билан бирга ваколатли давлат органининг ғазна ҳисобварағига қайтариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Тижорат банклари томонидан кредит маблағларидан мақсадли фойдаланмаётганлиги аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органи кредит линиясининг мақсадсиз ишлатилган қисми муддатидан олдин қайтарилишини талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Тижорат банклари кредит линияларини ўзлаштириш ҳолати тўғрисида ҳар чоракда ваколатли давлат органига кредит олувчилар рўйхатини илова қилган ҳолда ҳисобот тақдим этиб боради. Мазкур ҳисоботлар асосида ҳар чоракда тижорат банки ва ваколатли давлат органи ўртасида маблағларнинг ишлатилиши ҳақида ўзаро солиштирма далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. ДХШ лойиҳалари учун ажратиладиган кредит линиялари маблағлари қуйидаги мақсадлар учун берилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари олинган банк кредитларини ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо-воситачи ва умумий овқатланиш ташкилотлари айланма маблағларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда улар учун ускуналар сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган хусусий мулкни сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий харажатларни тўлаш, шу жумладан, хизмат автомобилларини харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа хизматлари учун тўловларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларда кредит берилмаслиги назарда тутилган бошқа товарлар (ишлар, хизматлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Тижорат банклари кредит бериш учун кредит олувчилардан ваколатли давлат органи томонидан давлат реестрига киритилган ДХШ тўғрисидаги битим нусхасини талаб қилиб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Қарз олувчилар кредит қайтарилишининг таъминоти сифатида тижорат банкига қуйидаги таъминот турларидан бирини тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк гарови;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк ва (ёки) суғурта компаниясининг кафолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи томонидан олинган кредитни қайтармаслик хатарининг банк фойдасига суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДХШ тўғрисидаги битимда кўрсатилган ва ДХШ лойиҳасига киритилган давлат шеригининг объектлар, шунингдек, ДХШ тўғрисидаги битим даври мобайнида харид қилинган бошқа мол-мулклар кредит таъминоти ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Тижорат банклари томонидан кредитлар 3 — 15 йиллик муддатга 3 — 6 ойлик имтиёзли давр билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкаси миқдоридаги фоиз ставкасига тижорат банкининг 2 фоиздан кўп бўлмаган маржани қўшган ҳолда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кредитлар ДХШ лойиҳаси умумий қийматининг 80 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Ваколатли давлат органининг ғазна ҳисобварағига келиб тушган кредит фоизлари ҳисобидан шаклланган маблағлар кредит линияларини очиш орқали тижорат банкларига белгиланган тартибда қайта жойлаштирилади. Ушбу бандда назарда тутилган маблағларнинг вақтинча бўш турган қисми тижорат банкларида депозитга ҳам жойлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун алоҳида ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари асосида кредит линиялари очилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Давлат шериги бюджет соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар чоракда ДХШ лойиҳалари учун ажратилган маблағларнинг ишлатилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли иқтисодиёт ва молия органларига тақдим этиб боради ҳамда чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Иқтисодиёт ва молия органига тақдим этилган ҳисоботларнинг асослилиги ва тўғрилиги, шунингдек, белгиланган муддатларда тақдим қилиниши учун давлат шериги ва хусусий шерик биргаликда жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. ДХШ лойиҳалари учун режалаштирилган Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларини ДХШ тўғрисидаги битимда ва (ёки) халқаро молия ташкилотлари ёки хусусий сектор билан техник ёрдам тўғрисидаги шартномада назарда тутилган мақсадлардан ташқари бошқа мақсадлар учун сарфлаш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. ДХШ лойиҳалари учун Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларининг мақсадли сарфланиши учун давлат шериги ва хусусий шерик жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. ДХШ лойиҳалари учун Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши устидан қонунчиликда белгиланган тартибда молиявий назорат амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Давлат шериги ва ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳалари учун Ўзбекистон Республикаси бюджети тизимининг бюджет маблағлари, субсидиялар, бюджет ссудалари ва кредит линияларидан фойдаланишда ДХШ тўғрисидаги битимда тасдиқланган муддатлар ва шартларга риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 720-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 13 декабрдаги 1009-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш борасида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорининг 20-банди ва унга 10-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва уларни молиялаштириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 11 августдаги 509-сон қарори. Бунда ушбу қарорга 3-илованинг 2-банди ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 824-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/720/0869-сон)