08.10.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3559
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 08.10.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3559
Кучга кириш санаси
10.01.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциядорлик жамиятлари ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 8 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3559]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон «Капитал бозорини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Акциядорлик жамиятлари ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори Д. ЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 4 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 15 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 20 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 16 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. ОРТИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 23 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 29 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 4 сентябрдаги 8-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Акциядорлик жамиятлари ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциядорлик жамиятлари ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режасини жорий этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамиятлари ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режаси (бундан буён матнда эгалик қилиш режаси деб юритилади) — акциядорлик жамиятлари ходимларига жамият акцияларини сотиш ёки акцияларга доир опционни сотишга (беришга) қаратилган шартлар, келишувлар ва чора-тадбирлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамияти (бундан буён матнда жамият деб юритилади) — устав фонди (устав капитали) акциядорларнинг акциядорлик жамиятига нисбатан ҳуқуқларини тасдиқловчи муайян миқдордаги акцияларга тақсимланган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган тижорат ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциядорлик жамияти ходими (бундан буён матнда ходим деб юритилади) — жамият билан меҳнат шартномасини тузган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
опцион — эмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у ўз эмитентининг муайян миқдордаги қимматли қоғозларини унда назарда тутилган муддатда, қатъий белгиланган нарх бўйича сотиб олишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Акциялари бирламчи оммавий таклиф қилиш орқали сотилиши белгиланган давлат улуши эллик фоиз ва ундан ортиқ бўлган жамиятларда эгалик қилиш режаси жорий этилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилмаган жамиятлар эгалик қилиш режасини ўз ихтиёрига кўра жорий этиши мумкин. Бунда, жамият томонидан эгалик қилиш режасини жорий этишда мазкур Низомда белгиланган талабларга риоя этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Эгалик қилиш режасини жорий этиш жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ваколатига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамият томонидан эгалик қилиш режасининг жорий этилиши ва унга риоя қилиниши устидан назорат қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Эгалик қилиш режаси доирасида ходимларнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Эгалик қилиш режаси доирасида ходимларни жамият акцияларини сотиб олишга ёки акцияларга доир опционни сотиб олишга мажбур қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамият томонидан эгалик қилиш режаси доирасида ходимларга акцияларни сотиш учун уларнинг иш ҳақи, мукофотлар, иш ҳақига қўшимча тўловлар, устамалар ва бошқа тўловларидан ушлаб қолиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Эгалик қилиш режаси бўйича акцияларни сотишда барча ходимлар учун бир хил шартлар белгиланиши ҳамда тенг имкониятлар берилиши лозим, бундан ходимлар ва кузатув кенгаши аъзоларига мукофотни ёки рағбатлантириш тўловини акцияларга доир опционлар тарзида бериш мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эгалик қилиш режаси доирасида камситиш тақиқланади. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб эгалик қилиш режаси доирасида бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, худди шунингдек бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита имтиёзлар бериш камситишдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Эгалик қилиш режаси доирасида жамият акцияларини олган ходим қонунчиликда белгиланган акциядорнинг барча ҳуқуқларига эга бўлади ҳамда акцияларни ўз хоҳишига кўра тасарруф этади, бундан акцияларга доир опционни чиқариш шартларида уларнинг муомаласига чекловлар назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамият ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларининг тугатилиши ходимларнинг жамият акцияларига нисбатан ҳуқуқларига таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жамият ходимларининг акцияларга эгалик қилиш режаси доирасида акцияларни сотиб олишга йўналтирилган маблағлари бўйича солиқ имтиёзлари қонунчиликда белгиланган тартибда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Эгалик қилиш режасини жорий этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ эгалик қилиш режасини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда ушбу қарор билан эгалик қилиш режаси ҳақидаги ҳужжат тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Эгалик қилиш режаси ҳақидаги ҳужжатда жамият томонидан ходимларга акцияларни сотиш ёки акцияларга доир опционни сотиш (бериш) шартлари ва тартиби ҳамда эгалик қилиш режаси билан боғлиқ бошқа муҳим шартлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамият эгалик қилиш режаси жорий этилганлиги ҳақидаги ахборотни у жорий этилган кундан бошлаб икки иш куни ичида ўз веб-сайти ва Корпоратив ахборотнинг ягона порталида жойлаштириш йўли билан ошкор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамият эгалик қилиш режаси ҳақидаги ҳужжат тасдиқланган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай ушбу ҳужжат билан барча ходимларни таништириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Жамият эгалик қилиш режаси доирасида ходимларга акцияларни сотиш ёки акцияларга доир опционни сотиш (бериш) мақсадида жамият акцияларини қайтариб сотиб олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Эгалик қилиш режаси доирасида жамият акцияларини қайтариб сотиб олиш бозор қийматида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Эгалик қилиш режаси доирасида акцияларга доир опционни сотиш (бериш)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Эгалик қилиш режаси доирасида жамият акциядорларининг умумий йиғилиши қарори билан жамият акциялари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларга акцияларга доир опционни сотиш орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар ва кузатув кенгаши аъзоларига мукофотни ёки рағбатлантириш тўловини акцияларга доир опционлар тарзида бериш орқали ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Эгалик қилиш режаси доирасида акцияларга доир опционларни чиқариш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Жамият акциядорлари умумий йиғилишининг акцияларга доир опционларни сотиш (бериш) тўғрисидаги қарорида акцияларга доир опционларни олувчи ходимлар рўйхати ва уларнинг ҳар бири оладиган опционлар сони, акцияларга доир опционлар асосида сотиладиган (бериладиган) акциялар сони, миқдори, уларни сотиш (бериш) муддати ҳамда сотиш нархи кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Олиш ҳуқуқини опционлар берадиган муайян турдаги акцияларнинг сони акцияларга доир опционлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги ҳолатга кўра жойлаштирилган ушбу турдаги акцияларнинг 5 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, бир нафар ходимга сотиладиган (бериладиган) олиш ҳуқуқини опционлар берадиган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги акцияларнинг 0,1 фоизидан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Акцияларга доир опционни чиқариш шартларида уларнинг муомаласига чекловлар назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ходимлар ва кузатув кенгаши аъзоларига мукофотни ёки рағбатлантириш тўловини акцияларга доир опционлар тарзида беришда акцияларнинг қийматини қоплаш билан боғлиқ харажатлар жамият соф фойдасининг бир қисми, тақсимланмаган фойда, жамият томонидан ташкил этилган махсус жамғарма ёки қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Эгалик қилиш режаси доирасида акцияларни сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Эгалик қилиш режаси жорий этилган жамиятда ходимлар ўз маблағлари ҳисобидан жамият акцияларини сотиб олиш учун мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Эгалик қилиш режаси доирасида акцияларни ходимларга сотиш шартлари ва тартиби, шунингдек ходимларга сотиладиган акцияларнинг жами умумий миқдори ҳамда бир ходимга сотиладиган акцияларнинг энг кўп миқдори эгалик қилиш режаси ҳақидаги ҳужжатда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ходим эгалик қилиш режаси доирасида акцияларни сотиб олиш учун жамиятнинг ижроия органи раҳбарига ариза билан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Жамиятнинг ижроия органи раҳбари ходимларнинг акцияларни сотиб олиш ҳақидаги мурожаатларини ҳар чоракда бир марта акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш масаласини кўриб чиқиш учун кузатув кенгашига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кузатув кенгаши ва акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ходимларга жамият акцияларини сотиш масаласи эгалик қилиш режаси ҳақидаги ҳужжат ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Акцияларни сотиш тўғрисида жамият ва ходим ўртасида шартнома тузилади. Шартномада сотиладиган акцияларнинг сони ва қиймати ҳамда томонларнинг ихтиёрига кўра бошқа муҳим шартлар назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Жамият томонидан эгалик қилиш режаси доирасида жамият акциялари ходимларга бозор қийматида сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ходимлар эгалик қилиш режаси доирасида ўз ҳуқуқларининг бузилиши юзасидан қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ёки судга мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.10.2024 й., 10/24/3559/0797-сон)