Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида

1-ИЛОВА
Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш КОНЦЕПЦИЯСИ

1-боб. Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимининг жорий ҳолати

2-боб. Концепциянинг асосий мақсади ва вазифалари

3-боб. Тажриба-синов лойиҳасини амалга оширишнинг асосий йўналишлари

4-боб. Кутилаётган натижалар

2-ИЛОВА
Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш концепциясини амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

3-ИЛОВА
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси тўғрисидаги ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Жамғарманинг асосий мақсади, вазифалари ва функциялари

3-боб. Жамғарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

4-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби

5-боб. Жамғармани бошқариш

6-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш

7-боб. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат

8-боб. Якунловчи қоидалар

4-ИЛОВА
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи аппаратининг ВАҚТИНЧАЛИК ТУЗИЛМАСИ

5-ИЛОВА
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси Кузатув кенгашининг ТАРКИБИ

6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4890-сон қарорининг алоҳида бандлари ижросини самарали ташкил этиш юзасидан ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номлари

Амалга ошириш
механизми

Aмалга ошириш муддатлари

Масъул
ижрочилар

1.

Давлат бошқаруви органлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар раҳбар ва масъул ходимларига Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртасини жорий қилиш билан боғлиқ ислоҳотлар (тиббий ёрдам кўрсатиш ва молиялаштиришнинг янги механизмлари ва бошқалар) тўғрисида маълумот бериш.

Давлат бошқаруви органлари, манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар раҳбар ва масъул ходимлари учун семинар ва учрашувлар ташкил этиш.

2021 йил 1 январь

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.

Сирдарё вилоятидаги давлат ва хусусий тиббиёт ташкилотларини хатловдан ўтказиш.

1. Идоралараро ишчи гуруҳларини ташкил этиш.

2. Тиббиёт ташкилотларидаги мавжуд тиббий техника ҳамда жиҳозларни хатловдан ўтказиш ва таклифлар тайёрлаш.

3. Тиббиёт ташкилотларини кадрлар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш.

4. Ҳар бир давлат тиббиёт муассасасининг унга бириктирилган аҳоли сони ва таснифи кўрсатилган паспортини тузиш.

2021 йил 1 январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Сирдарё вилояти ҳокимияти,

Давлат статистика қўмитаси,

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

3.

Тиббий хизматлар кўрсатилишининг янги моделини ишлаб чиқиш.

1. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оилавий шифокор, унинг ўрта тиббиёт ходимларидан иборат бўлган терапия ва педиатрия йўналишлари бўйича ёрдамчилари, патронаж ҳамширалари ва доя таркибидаги гуруҳлар ташкил қилиш.

2. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кўп мутахассисли жамоаларни (реабилетолог, кинезиолог, валеолог ва бошқалар) шакллантириш.

3. Аҳолини бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва уларда фаолият юритадиган шифокорларга бириктириш.

4. Бемор маршрути ва тиббий ёрдам кўрсатиш даражаларини мувофиқлаштириш механизмларини ишлаб чиқиш.

5. Сирдарё вилоятидаги барча давлат тиббиёт ташкилотлари учун тиббий хизматлар кўрсатилишининг модели ва тавсиявий штат жадвалини жорий этиш тартибини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

4.

Сирдарё вилоятидаги давлат тиббиёт муассасалари фаолиятини баҳолаш бўйича комплекс ўрганиш лойиҳасини KfW банки ва ЖССТ кўмагида амалга ошириш.

1. Лойиҳани амалга ошириш учун консалтинг ташкилотини ёллаш.

2. Баҳолаш воситалари ва услубиётини аниқлаш.

3. Ўрганиш ва тадқиқотларни амалга ошириш.

4. Тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ва якуний ҳисоботни тайёрлаш.

2021 йил 1 апрель

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
(келишув асосида),

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

5.

Сирдарё вилояти тиббиёт ташкилотларини молиялаштириш усуллари ва тартибини ишлаб чиқиш.

1. Тажриба-синов лойиҳасида тиббий хизматлар кўрсатилишининг янги моделини инобатга олган ҳолда давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини шакллантириш.

2. Кафолатланган пакетга киритилган хизматларни молиялаштириш тартибини ишлаб чиқиш (жон бошига молиялаштириш, клиник харажатлар гуруҳлари учун тўловларнинг соддалаштирилган модели, фаолият натижасига асосланган тўлов усули, хизмат учун тўлов, глобал бюджетва бошқалар).

2021 йил 1 февраль

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

6.

Сирдарё вилояти миқёсида тиббий ёрдам кўрсатиш учун ажратиладиган бюджет маблағларини Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ғазна ҳисобварағида жамлаш тартибини ишлаб чиқиш.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармасига Давлат бюджетидан маблағларни ажратиш тартибини ишлаб чиқиш ва жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқлаш.

2021 йил 1 апрель

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

7.

Мавжуд тиббий хизматлар харажатлари таҳлилини ўтказиш ва давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажми доирасида янги хизматлар пакетларини молиялаштириш учун зарур молиявий маблағлар ҳисоб-китобини (costing) халқаро ташкилотлар кўмагида ва халқаро услубиётга асосланган ҳолда амалга ошириш.

1. Янги хизматлар пакетларини молиялаштириш учун зарур молиявий маблағлар ҳисоб-китобини амалга ошириш услубиётини ишлаб чиқиш.

2. Давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам ҳажми доирасида янги хизматлар пакетларини молиялаштириш учун зарур бўладиган маблағлар ҳисоб-китобини амалга ошириш.

2021 йил 1 апрель

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

8.

Давлат тиббий суғуртасини жорий қилиш бўйича тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини амалга ошириш.

1. Давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий қилишга доир теледастурлар тайёрлаш.

2. Давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш бўйича тарғибот материалларини яратиш.

3. Тиббиёт ходимлари ва соҳа мутахассислари учун давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш бўйича семинарлар ташкил этиш.

2021 йил 1 май

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
(келишув асосида),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

9.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш.

1. Режали ўқитиш (семинарлар, масофавий ўқув курслари)ни амалга ошириш.

2. Йўналтирувчи семинарлар ўтказиш.

3. Хорижий ўқув сафарларини ташкиллаштириш.

4. Тажриба алмашиш бўйича хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб этиш.

2020 йил 1 декабрь —

2021 йил 1 июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти
(келишув асосида)

10.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва Сирдарё вилоятидаги тиббиёт ташкилотлари ўртасида шартнома тузиш тартибини ишлаб чиқиш.

1. Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва Сирдарё вилоятидаги тиббиёт ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ва бажариш принциплари, қоидалари ва тартибларини ишлаб чиқиш.

2. Жамғарма ва Сирдарё вилоятидаги тиббиёт ташкилотлари ўртасида тузиладиган шартномаларнинг намунавий шаклларини ишлаб чиқиш.

3. Тиббий хизматлар стратегик харидлари механизмини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 июнь

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

11.

Алоҳида сурункали касалликларни амбулатор даволаш учун қабул қилинадиган дори воситалари бўйича дорихоналарни сарф-харажатларини қоплаш механизмини ишлаб чиқиш.

1. Алоҳида сурункали касалликларни амбулатор даволаш учун қабул қилинадиган дори воситаларини максимал қоплаш нархларини белгилаш тартибини ишлаб чиқиш.

2. Дорихоналарнинг алоҳида сурункали касалликларни амбулатор даволаш учун қабул қилинадиган дори воситалари бўйича сарф-харажатларини қоплаш механизмини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 июнь

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги

12.

Давлат тиббий суғуртасининг ахборот тизими, маълумотлар базаси ва бошқа ахборот ресурсларини яратиш.

1. Давлат тиббий суғуртасининг ахборот тизими техник талабларини аниқлаш ва улар асосида ахборот тизимни яратиш.

2. Давлат тиббий суғуртаси маълумотлар базасининг техник талабларини аниқлаш ва улар асосида маълумотлар базасини яратиш.

3. Давлат тиббий суғуртасининг бошқа ахборот ресурсларини техник талабларини аниқлаш ва улар асосида ахборот ресурсларни яратиш.

2021 йил 1 июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

13.

Кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг тури ва ҳажмига қараб тиббиёт ташкилотларини мониторинг қилиш ва баҳолаш тизими кўрсаткичларини ҳамда фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

1. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган ҳамда бошқа халқаро тан олинган тиббиёт ташкилотларининг мониторинг ва баҳолаш тизими кўрсаткичларини ўрганиш, мослаштириш ва ишлаб чиқиш.

2. Тиббиёт ташкилотларининг мониторинг ва баҳолаш натижалари асосида уларнинг фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ишлаб чиқиш.

2021 йил 1 июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

14.

Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш жараёнида функционал мажбуриятларни тақсимлаш орқали сифатни таъминлаш ва назорат қилиш механизмларини ишлаб чиқиш.

1. Тиббий аудит ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Клиник протоколлар, кўрсатмалар ва стандартларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

3. Кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини баҳолаш ҳамда унинг тасдиқланган стандартларга мувофиқлигини мониторинг ва назорат қилиш.

2021 йил 1 июнь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

15.

Тиббиёт муассасалари ходимларининг малакавий билим ва кўникмаларини ошириш.

1. Молиявий ва клиник бошқарув, тиббий хизматлар стратегик харидлари ва бошқа йўналишлар бўйича раҳбар ва мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

2. Мавжуд халқаро ва маҳаллий таълим дастурлари, клиник стандартлар ва протоколлар таҳлилини амалга ошириш, давлат томонидан кафолатланган бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети доирасида тиббий хизматлар кўрсатишга ўргатиш.

3. Қисқа ва узоқ муддатли клиник ўқув дастурлари ва тиббий маълумотларни кодлаш бўйича ўқув курсларини амалга ошириш.

Доимий равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Молия вазирлиги,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

16.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ва тиббиёт ташкилотлари ўртасида тиббий хизматлар хариди бўйича шартномалар тузиш.

1. Жамғарма ва тиббиёт ташкилотлари ўртасида тиббий хизматлар хариди бўйича шартномаларни имзолаш.

2. Жамғарма билан тиббий хизматлар хариди бўйича шартнома тузган тиббиёт ташкилотлари электрон рўйхатини яратиш.

2021 йил 1 июль

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

17.

Тажриба-синов лойиҳаси натижаларини баҳолаш.

1. Лойиҳа натижаларини баҳолаш бўйича мустақил тадқиқот ўтказиш учун танлов асосида халқаро ташкилотларни жалб қилиш.

2. Лойиҳа натижаларини баҳолаш бўйича мустақил тадқиқот натижаларини чоп этиш.

2022 йил 1 сентябрь

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

18.

Тажриба-синов лойиҳаси натижаларини танқидий таҳлил қилиш асосида давлат тиббий суғуртаси тизимини босқичма-босқич республиканинг бошқа ҳудудларига жорий қилиш.

Давлат тиббий суғуртаси тизимини 2023 йил 1 январдан бошлаб Самарқанд, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида жорий қилиш бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2022 йил 15 декабрь

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сон Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 06/21/6221/0428-сон)

Туйчиев Лазиз Нодирович

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Кузатув кенгаши раиси

Иноятов Амрилло Шодиевич

соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Кузатув кенгаши раисининг ўринбосари

Норқулов Илҳом Иброхимович

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари

Шарипов Нажмиддинходжа Шухратович

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси

Азизов Абдулла Абдисаламович

соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари

Абруев Жамшид Исмаилович

молия вазирининг ўринбосари

Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич

Сирдарё вилояти ҳокими

Юлдашев Рустам Шавкатович

Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

Алимов Насим Ҳошимович

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси

лавозими бўйича

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ижро этувчи директори, Кузатув кенгашининг котиби

Т/р

Чора-тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Республика даражасида

Вилоят даражасида

Туман (шаҳар) даражасида

1.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида оилавий шифокор, унинг терапия ва педиатрия йўналишлари бўйича ёрдамчилари, патронаж хамширалари ва доядан иборат бўлган «тиббиёт бригадалари» фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Амалдаги умумий амалиёт шифокори ва хамширалар ўрнига оилавий шифокор, унинг терапия ва педиатрия йўналишлари бўйича ёрдамчилари, патронаж хамширалари ва доядан иборат бўлган «тиббиёт бригадалари»ни ташкил қилиш, уларнинг малака талаблари ҳамда функционал вазифаларини ишлаб чиқиш.

масъул: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев)

муддат: 2021 йил 1 январь

1. «Тиббиёт бригадалари»ни ташкил қилиш учун кадрлар рўйхатини тасдиқлаш.

масъул: Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (Р. Юлдашев)

муддат: 2021 йил 1 февраль

1. «Тиббиёт бригадалари»ни ташкил қилиш учун кадрлар номзодини саралаб олиш.

масъуллар: Сирдарё вилояти туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

муддат: 2021 йил 1 январь

2. «Тиббиёт бригадалари» фаолиятини самарали ташкил қилиш, мақсадли патронаж ва скрининг текширувларини ўтказиш бўйича уларни қайта ўқитиш.

масъул: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев)

муддат: 2021 йил 1 июнь

2. «Тиббиёт бригадалари» фаолиятини самарали ташкил қилиш, мақсадли патронаж ва скрининг текширувларини ўтказиш бўйича уларни қайта ўқитишга кўмаклашиш.

масъуллар: Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев), Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (Р. Юлдашев)

муддат: 2021 йил 1 июнь

2. «Тиббиёт бригадалари» фаолиятини йўлга қўйиш, уни доимий назорат қилиш ва тиббиёт ходимларини малакасини тизимли равишда ошириб борилишини таъминлаш.

масъуллар: Сирдарё вилояти туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

муддат: 2021 йил 1 июндан бошлаб

3. «Тиббиёт бригадалари»ни тўлиқ шакллантириб фаолиятини йўлга қўйиш.

масъуллар: Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев), Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (Р. Юлдашев)

муддат: 2021 йил 1 июль

2.

Давлат томонидан кафолатлангантиббий хизматлар ва дори воситалари пакетини жорий этиш.

1. Кафолатланган пакетга киритиладиган тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳажмини аниқлаш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

муддат: 2021 йил 1 февраль

1. Вилоят даражасидаги муассасаларда беморларга кафолатланган пакетга киритиладиган тиббий хизматлар тўлиқ ҳажмда кўрсатилишини ва уларнинг зарур дори воситалари билан таъминланишини ташкил этиш.

масъул: Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (Р. Юлдашев)

муддат: 2021 йил 1 февралдан бошлаб

Туман даражасидаги муассасаларда беморларга кафолатланган пакетга киритиладиган тиббий хизматлар тўлиқ ҳажмда кўрсатилишини ва уларнинг зарур дори воситалари билан таъминланишини ташкил этиш.

масъуллар: Сирдарё вилояти туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

муддат: 2021 йил 1 февралдан бошлаб

2. Тиббий хизматлар ва дори воситалари пакети доирасида кўрсатиладиган тиббий ёрдамни ўз вақтида молиялаштириш.

масъуллар:Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев)

муддат: 2021 йил 1 февралдан бошлаб

2. Вилоят ва туман даражасидаги муассасаларда беморларга кафолатланган пакетга киритиладиган тиббий хизматлар тўлиқ ҳажмда кўрсатилишини ва уларнинг зарур дори воситалари билан таъминланишини назорат қилиш.

масъул: Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (Р. Юлдашев)

муддат: 2021 йил 1 февралдан бошлаб

3.

Аҳолининг соғлиғи билан боғлиқ кўрсаткичларини шакллантириш, мониторинг қилиш ҳамда дори воситалари учун рецепт ёзиш ягона электрон платформасини яратиш.

1. Сирдарё вилояти тиббиёт муассасаларини компьютер техникаси билан таъминлаш, бунда халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов, Ш. Шарахметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Молия вазирлиги (Ж. Абруев)

муддат: 2021 йил 1 июнь

1. Тиббиёт муассасаларини оптик-толали алоқа линиялари билан таъминлаш.

масъуллар: Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси, Сирдарё вилояти ҳокими (Ғ. Мирзаев), Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (Р. Юлдашев)

муддат: 2021 йил 1 январь

Тиббиёт муассасаларида жорий этилаётган ахборот тизимларидан фойдаланишни ташкил этиш ҳамда маълумотлар базаси вақтида ва тўлиқ шакллантириб борилишини таъминлаш.

масъуллар: Сирдарё вилояти туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

муддат: ахборот тизимлари жорий этилиши билан

2. «Электрон поликлиника» ва давлат тиббий суғуртаси ахборот тизимлари ҳамда маълумотлар базасини жорий қилиш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)

муддат: 2021 йил 1 июль

2. Вилоят тиббиёт муассасаларини жорий этилаётган ахборот тизимларига уланиши ва улардан доимий фойдаланишини таъминлаш.

масъул: Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (Р. Юлдашев)

муддат: ахборот тизимлари жорий этилиши билан

3. «Электрон рецепт» ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось)

муддат: 2022 йил 1 январь

3. Ҳудуддаги тиббиёт ходимлари учун жорий этилаётган ахборот тизимларидан фойдаланиш бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш.

масъуллар: Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев), Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (Р. Юлдашев)

мудда?: 2021 йил 1 июнь

4.

Қуйидагиларни назарда тутувчитиббий профилактика ва патронаж хизматларининг янги тизимини йўлга қўйиш, жумладан:

аҳолини хавф гуруҳларига ажратиш, уларнинг саломатлигини даврий кузатувга олиш;

муайян касалликлар бўйича мақсадли скрининг текширувлар ўтказиш;

мақсадли патронаж тизимини жорий қилиш.

1. Ҳудудларнинг ўзига хос хусусияти, касаллик турлари, фуқароларнинг ёши, касалланиш даражаси ва бошқа омиллардан келиб чиқиб хавф гуруҳларини аниқлаш мезонларни белгилаш.

масъул: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов)

муддат: 2021 йил 1 январь

1. Жорий қилинаётган янги тиббий профилактика ва патронаж тизими бўйича тиббиёт ходимларини ўқитишга кўмаклашиш.

масъул: Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (Р. Юлдашев)

муддат: 2021 йил 1 январдан бошлаб

1. Аҳолинихавф гуруҳларига ажратиш, уларнинг саломатлигини даврий кузатиб бориш.

масъуллар: Сирдарё вилояти туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

муддат: доимий

2. Мақсадли скрининг ва мақсадли патронаж билан қамраб олинадиган касаллик турлари ва фуқаролар контингентини шакллантириш ҳамда уларни амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш.

масъул: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов)

муддат: 2021 йил 1 январь

2. Аҳолини хавф гуруҳларига ажратилишини, уларнинг саломатлигини даврий кузатиб борилишини, шунингдек, мақсадли скрининг ва мақсадли патронаж ишлари тўғри ташкил этилишини назорат қилиш.

масъул: Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (Р. Юлдашев)

муддат: доимий

2. Мақсадли скрининг ва мақсадли патронаж билан қамраб олинадиган фуқаролар рўйхатини шакллантириш ва уларни ушбу кўриклардан мунтазам ўтказиб бориш.

масъуллар: Сирдарё вилояти туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

муддат: доимий

3. Жорий қилинаётган янги тиббий профилактика ва патронаж тизимини тиббиёт ходимларига ўргатиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш.

масъул: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов)

муддат: 2021 йил 1 январь

5.

Вилоят тиббиёт муассасаларида аҳолига кафолатланган тиббий хизматлар пакети асосида тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур моддий-техникбазани яратиш.

1. Тиббиёт муассасаларининг моддий-техник таъминотини таҳлил қилиб, зарур бўлган тиббий техника, тиббиёт буюмлари ва бошқа моддий бойликлар рўйхатини шакллантириш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

муддат: 2021 йил 1 январь

Тиббиёт муассасаларининг жиҳозланганлик даражаси бўйича маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шу жумладан таъмир талаб тиббий техникаларни аниқлаш, уларни таъмирлаш (янгилаш) бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

масъуллар: Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев), Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (Р. Юлдашев)

муддат: 2021 йил 1 январь

Тиббиёт муассасаларининг жиҳозланганлик даражасини таҳлил қилиш, шу жумладан таъмир талаб тиббий техникаларни аниқлаш, уларни таъмирлаш (янгилаш) бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига киритиш.

масъуллар: Сирдарё вилояти туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари

муддат: 2021 йил 1 январь

2. Тиббиёт муассасаларида аҳолига кафолатланган пакет асосида тиббий ёрдам кўрсатиш учун зарур моддий техник базани яратиш.

масъуллар:Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

муддат: 2021 йил 1 май

6.

Вилоят даражасидаги тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганиб, улар негизида «тиббиёт кластери»ни ташкил қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

1. Тиббиёт муассасалари фаолияти, моддий-техник базаси ва жойлашувини таҳлил қилиб, «тиббиёт кластери» ташкил этиш тўғрисида таклиф тайёрлаш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

муддат: 2021 йил 1 январь

Тиббиёт муассасалари фаолиятини ўрганиб, самарасизфаолият юритаётган бўғинларни аниқлаш, қайта мослаштириш зарур бўлган, шунингдек бошқарув харажатларини мақбуллаштириш мумкин бўлган муассасалар бўйича таклифлар шакллантириш.

масъуллар: Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ. Мирзаев), Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси (Р. Юлдашев)

муддат: 2021 йил 1 январь

2. «Тиббиёт кластери»ни ташкил этиш концепцияси ва дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқиш.

масъуллар: Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Иноятов), Қурилиш вазирлиги (Ш. Хидоятов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

муддат: 2021 йил 1 февраль


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси