Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
қўшма қарори
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти давлат муассасаси фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида
«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти давлат муассасаси фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда ходимларининг меҳнатини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 28 декабрдаги «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти давлат корхонасини давлат муассасаси сифатида қайта ташкил этиш тўғрисида»ги 3870-IV/КҚ-649-IV-сонли Қўшма қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2023 йил, № 12, 1149-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
*илова берилмаган.
2. «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти давлат муассасаси ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва тариф коэффициентлари 2025 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йилдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу Қарорнинг ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган маблағларни ҳар йили белгиланган тартибда назарда тутсин.
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклатилсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 9 август,
4702-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2024 йил 9 август,
КҚ-793-IV-сон