Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2024 йил 16 август,
СҚ-966-IV-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2024 йил 16 августдаги СҚ-966-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши қарорларининг рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 23 июлдаги «О.А. Эшоновни Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-783-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 23 июлдаги «Д.Х. Ахатовни Ўзбекистон Республикасининг Чехия Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-784-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 25 июлдаги «Ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича жорий йилнинг иккинчи ярим йиллигида устувор вазифаларнинг бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш тўғрисида»ги КҚ-785-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги «Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги КҚ-787-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 29 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг хорижий мамлакатлар парламентлари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашуви якуни юзасидан келишувларни амалга ошириш ҳақида»ги КҚ-788-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 30 июлдаги «Тошкент шаҳрида иккинчи Ўзбекистон-Беларус аёллари бизнес-форумини ўтказиш тўғрисида»ги КҚ-790-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 2 августдаги «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан депутатларни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга оид масалани кўриб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги КҚ-791-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 5 августдаги «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижросини самарали ташкил этиш тўғрисида»ги КҚ-792-IV-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 14 августдаги «Тошкент вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолини сифатли ижтимоий хизматлар билан таъминлаш чора-тадбирлари ижросини ўрганиш натижалари тўғрисида»ги КҚ-796-IV-сонли қарори.