б) Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари томонидан менежерлик сертификатига эга бўлган номзодлар орасидан ташкилот директори лавозимига номзодлар захираси шакллантирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 531-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида
2. Ушбу Низом асосида менежерлик сертификатига эга бўлган номзодларга ташкилот директори лавозими учун танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
3. Номзодларнинг бошқарув соҳасига оид билим ва кўникмаларини баҳолаш ҳамда баҳолаш натижаси бўйича давлат намунасидаги менежерлик сертификати электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда берилади.
9. Номзодлар махсус портал орқали электрон шаклда рўйхатдан ўтади ҳамда ўқув курсида ўқиш учун ариза топширади.
10. Таълимда менежмент ёки таълимда бошқарув мутахассислиги бўйича магистр даражасига эга бўлган номзодлар ўқув курсида ўқимасдан сертификат олиш бўйича якуний синов жараёнларида иштирок этишлари мумкин.
12. Ўқув курсларига жалб этилган номзодлар рўйхати уларнинг аризалари асосида Институт томонидан шакллантирилади ҳамда тасдиқланади.
15. Ўқув курсларида ўқиш талабини билдирган номзодлар ва директорлар хоҳиш ҳамда истакларидан келиб чиққан ҳолда, навбатдан ташқари ўқув курслари ташкил этилиши мумкин.
16. Директорларнинг ўқув курсларида иштирок этиши бўйича режа-тақсимот ҳар йили 1 декабрга қадар Институт томонидан шакллантирилади ҳамда Вазирлик томонидан тасдиқланади.
номзодга нисбатан суд ҳукми асосида;
24. Тасдиқланган ўқитиш харажатлари учун тўлов миқдори номзодлардан ундирилади ва ушбу маблағлар Институтнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.
27. Директорларнинг ўқиш даврида уларнинг асосий иш жойи бўйича лавозими ва амалдаги ўртача иш ҳақи миқдорлари сақлаб қолинади.
29. Директорлар биринчи марта менежерлик сертификатини олгандан сўнг кейинги менежерлик ўқув курсларида ўқиш ва менежерлик сертификатини олишда номзод сифатида иштирок этади.
Институт якуний синов ўтказиладиган сана ва жой тўғрисидаги маълумотни махсус портал орқали номзоднинг шахсий кабинетига юборади.
Узрли сабабга кўра (касаллиги ёки оила аъзоларининг вафот этганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этганда) якуний синовларда қатнаша олмаган номзод якуний синов бошланган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжатларни Институтга бевосита ёки электрон шаклда тақдим этиши лозим.
Амалий топшириқлар номзод томонидан ижодий иш шаклида тақдим этилади ва имтиҳон комиссияси томонидан баҳоланади.
Навбатдаги якуний синовда иштирок этиш учун номзодлар ва директорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
40. Номзодлар якуний синовларни топширишга паспорт (идентификация ID-картаси) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат асосида қўйилади.
42. Якуний синовлар жараёнида холис кузатувчиларнинг иштирок этишига рухсат берилади.
синов ўтказилаётган тўлиқ вақт давомида белгиланган тартибларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш;
44. Якуний синов вақтида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан, маълумот ва махсус адабиётдан фойдаланиш, сўзлашиш, ўзаро ахборот алмашиш, алоқа воситалардан фойдаланиш, синов материаллари ёки уларнинг мазмунига оид бўлган маълумотларни олиб чиқиш тақиқланади.
47. Сертификат 5 йил давомида амал қилади. Номзодлар сертификатнинг амал қилиш муддати давомида амал қилиш муддатини узайтириш мақсадида қайта менежерлик сертификатини олиш бўйича якуний синовларда иштирок этишлари мумкин.
49. Якуний тест синовлари ва кейс топшириқлари базасини шакллантириш, синовларни ташкил этиш ва ўтказиш Вазирлик белгилайдиган тизим ташкилоти томонидан амалга оширилиши мумкин.
52. Апелляция комиссиясининг таркиби ва иш тартиби апелляция комиссиясини ташкил этиш тўғрисидаги буйруқда белгиланади.
57. Апелляция комиссияси томонидан номзоднинг мурожаати кўриб чиқилгандан сўнг хулосалаш жараёнида бевосита ёки масофадан туриб онлайн тарзда иштирок этиши мумкин.
тўпланган балларни ўзгартириш;
60. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.
берилган санаси;
69. Мазкур Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Муддатлар |
|||
|
1-босқич |
Номзодлар |
1. Менежерлик ўқув курсларида ўқиш учун махсус портал орқали рўйхатдан ўтади. |
Доимий |
|||
|
Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти |
2. Менежерлик ўқув курсларида ўқиш учун рўйхатдан ўтган номзодлар билан шартномалар тузади. |
Доимий |
||||
|
2-босқич |
Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти |
1. Шакллантирилган рўйхат асосида номзодлар ва директорлар учун менежерлик ўқув курсларини ўтказиш жадвалини тасдиқлайди ва эълон қилади. |
Ўқув курси бошида |
|||
|
2. Номзодлар ва директорлар учун менежерлик ўқув курсларини ташкил этади. |
Ҳар ой давомида |
|||||
|
3. Номзодлар ва директорларни тасдиқланган дастурлар асосида ўқитади. |
Ўқув курси давомида |
|||||
|
4. Менежерлик ўқув курслари учун якуний синовни ўтказиш жадвалларини тасдиқлайди ва муваффақиятли иштирок этган номзодлар ва директорларни якуний синовларга йўналтиради. |
Ўқув жараёни якунида |
|||||
|
3-босқич |
Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти |
1. Курс якуни бўйича якуний синовни ўтказади. 2. Якуний синов натижалари юзасидан номзодлар ва директорларнинг апелляция шикоятларини кўриб чиқади. 3. Синов натижаларига кўра менежерлик ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган тингловчиларга электрон рақамли имзо билан тасдиқланган QR-код қўйилган менежерлик сертификатини беради. |
Ҳар ўқув курси якунида |
|||
Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 531-сон қарорига
2-ИЛОВА
|
Илмий кенгаш |
Директор |
Илмий котиб |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Директорнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари |
Директорнинг умумий ишлар бўйича ўринбосари |
Бош ҳисобчи |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Миллий тарбия, мутафаккирлар ва жадидларнинг педагогик таълимотлари илмий-тадқиқот бўлими 2 |
Инклюзив таълим-тарбия методикаси илмий-тадқиқот бўлими 2 |
«Маҳалла — оила — мактаб ҳамкорлиги» илмий-тадқиқот бўлими 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Юрисконсульт |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Халқаро педагогик тажрибалар илмий-тадқиқот бўлими 2 |
Матбуот котиби |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
«Ота-оналар университети» ва тарбиявий жараёнларнинг методик таъминоти илмий-тадқиқот бўлими 3 |
Миллий тарбия жараёнларини ташкил этиш ва бошқариш технологиялари илмий-тадқиқот бўлими 3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Қорақалпоғистон филиали* |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
«Тарбиявий ишлар методикаси» журнали, «Физика, математика ва информатика» илмий-методик журнали, «Узлуксиз таълим» илмий-методик журнали** |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Илмий ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш илмий-тадқиқот бўлими 3 |
Миллий тарбиянинг рақамли педагогик таъминоти илмий-тадқиқот бўлими 3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
** Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига молиялаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 августдаги 531-сон қарорига
3-ИЛОВА
Таълимда менежмент ёки таълимда бошқарув ихтисослиги бўйича илмий даражага эга бўлган номзодлар учун сертификат уларнинг аризасига асосан тўғридан-тўғри берилади»;
Навбатдаги якуний синовда иштирок этиш учун номзодлар ва директорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов ундирилади.
«471. Якуний тест синовлари ва кейс топшириқлари базасини шакллантириш, синовларни ташкиллаштириш ва ўтказиш Вазирлик белгилайдиган тизим ташкилоти томонидан амалга оширилиши мумкин.
1-босқичнинг «Муддатлар» устунидаги «5-санасига қадар» сўзлари «Доимий» сўзи билан алмаштирилсин;