14.08.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2785-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг буйруғи, 14.08.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2785-2
Кучга кириш санаси
19.08.2024
Ҳужжат 19.08.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 14 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2785-2]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонлари ҳамда 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон «Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 27 апрелдаги 50-сон «Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2785, 2016 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 19-сон, 217-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор М. ОЛЛОЁРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 10 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024/1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг 2024 йил 10 июлдаги 2024/1-сон буйруғига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ёлғиз кексалар ва ногиронларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Буйруқнинг номи ва 1-банддаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» деган сўзлар «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги «Мурувват» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) номидаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» деган сўзлар «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги «Мурувват» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ҳамда 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни (бундан буён матнда васийликка олинувчилар деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги «Мурувват» интернат уйларига (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий муассаса деб юритилади) расмийлаштириш қоидаларини белгилайди.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «соғлиқни сақлаш вазирининг» деган сўзлар «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) 2-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси» деган сўзлар «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Васийликка олинувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 575-сон қарори билан тасдиқланган «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари тўғрисидаги низом ҳамда «Мурувват» ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйлари тўғрисидаги низомда назарда тутилган тегишли тиббий-ижтимоий муассасага расмийлаштириш учун талаб этиладиган ҳужжатларни туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига топширади. Бунда, соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар мазкур Қоидаларнинг иловасида кўрсатилган рўйхатга мувофиқ тақдим этилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «тиббиёт бирлашмалари» деган сўзлар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «тиббиёт бирлашмалари бошлиқлари» деган сўзлар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари директорлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳ) 6-банддаги «тиббиёт бирлашмаларидан» деган сўзлар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 9, 10 ва 11-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Махсус комиссия қарори у қабул қилинган кундан бошлаб 3 кун ичида тегишлича ҳудудий бошқармаларга васийликка олинувчиларнинг ҳужжатлари билан бирга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳудудий бошқарма бошлиғи томонидан Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида унинг асосида васийликка олинувчини «Мурувват» интернат уйига юбориш тўғрисида буйруқ қабул қилинади ва васийликка олинувчининг ҳужжатлари билан бирга тиббий-ижтимоий муассасага юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Махсус комиссия қарорида васийликка олинувчини тегишли тиббий-ижтимоий муассасага юборишда (қабул қилишда) рад этилган бўлса, ҳудудий бошқарма қарор келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида бу ҳақда васийликка олинувчини унинг ҳужжатларини илова қилган ҳолда хат орқали хабардор қилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 12-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13. Васийликка олинувчи (унинг қонуний вакили) ҳудудий бошқарма бошлиғининг тиббий-ижтимоий муассасага юбориш тўғрисидаги буйруғини олгандан сўнг, тегишли тиббий-ижтимоий муассасага мурожаат қилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) 18-банднинг иккинчи хатбошисидан «, васийликка олинган Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидан кўчирилаётганда эса, пансионатнинг ўзига ҳам» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«19. Ҳудудий бошқарма(лар) бошлиғи томонидан Махсус комиссия қарори келиб тушган кундан бошлаб 3 кун ичида васийликка олинувчини тиббий-ижтимоий муассасадан чиқариш ёки қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилинади ва ушбу буйруқ тиббий-ижтимоий муассасага юборилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илова белгисидаги «Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати, «Саховат» ва «Мурувват» деган сўзлар «Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги «Мурувват» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номидаги «тиббий-ижтимоий муассасаларга» деган сўзлар «Мурувват» интернат уйларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 6-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. ОИТСга қарши кураш марказининг хулосаси.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/2785-2/0628-сон)