2025 йил якунига қадар «Ўзмиллийбанк» АЖ тажрибасидан келиб чиқиб, республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам заргарлик марказларини ташкил этсин;
90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига — фоиз ҳисобланмайди;
а) заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Навоий КМК» АЖ томонидан узлуксиз равишда зарур миқдордаги қимматбаҳо металлар билан таъминланади.
заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотларини импорт қилишда махсус турдаги товарлар импорти учун лицензия олиш талаби бекор қилинади;
заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан яратилиши лозим бўлган иш ўринларига қўйилган талаблар енгиллаштирилади ҳамда чегирма олиш бўйича аризаларни кўриб чиқиш муддатлари қисқартирилади;
ушбу заргарлик буюмларини кўргазма ва ярмаркаларда сотиш ҳамда уларни инвойс асосида «экспорт» божхона режимига жойлаштириш;
назорат тадбирларини ўтказиш жараёнларига «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси мутахассисларини жалб қилиш;
Асиллик инспекциясининг хулосаси бўлмаган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ман этилади;
2027 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган тайёр заргарлик буюмларига нисбатан импорт божхона божлари 20 фоиздан 10 фоизгача камайтирилади.
Туркия, Хитой, Ҳиндистон давлатларидан ўқув курсларига юқори малакали хорижий ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилсин;
«Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун белгиланган солиқ имтиёзлари «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этилади;
Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган ва тегишли сертификатни олган камида бир нафар мутахассиснинг мавжудлиги;
қимматбаҳо металларни қайта ишлашни чуқурлаштириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
14. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Вахабов белгилансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-104-сон Фармонига
1-ИЛОВА|
1. |
Заргарлик саноатига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, тайёр заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва сифатини яхшилаш бўйича ишларни самарали ташкил этиш. |
|
2. |
Халқаро талабларга мувофиқ заргарлик маҳсулотларини сертификатлаштириш ва стандартлашни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этиш. |
|
3. |
Заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмаклашиш ва кўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омилларни ҳал этиш бўйича зарур чораларни кўриш. |
|
4. |
Заргарлик буюмларини сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, миллий брендларни жаҳон бозорларида илгари суриш, ишлаб чиқариш жараёнига илғор инновацион технологиялар, ноу-хау, дизайнерлик ишланмаларини кенг жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро кўргазмаларда муносиб иштирокини таъминлаш. |
|
5. |
Заргарлик саноати учун профессионал кадрлар тайёрланишини йўлга қўйиш, таълим муассасаларининг ўқув дастурларини тармоқнинг замонавий ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш, соҳада илмий-тадқиқот фаолияти ва халқаро ҳамкорликни фаоллаштириш. |
|
6. |
Махсус ваколатли органлар билан биргаликда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасида самарали назорат тизимини ташкил этиш, ушбу буюмларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши ва айланмасининг олдини олиш, бунга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, қалбаки, асиллик даражасига мувофиқ бўлмаган заргарлик буюмлари сотилишига барҳам бериш. |
|
7. |
Давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, истеъмолчилар ҳамда заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-104-сон Фармонига
2-ИЛОВА|
1. |
Қимматбаҳо металлар ва заргарлик буюмларининг асиллик даражасини, шунингдек, ишлов берилган ва ишлов берилмаган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг геммологик хусусиятларини аниқлаш бўйича лабораториялар фаолиятини йўлга қўйиш. |
|
2. |
Заргарлик саноатида фойдаланиладиган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг геммологик классификаторини ишлаб чиқиш. |
|
3. |
Заргарлик соҳасида талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув курслари ҳамда малакаларни баҳолаш марказини ташкил этиш, ушбу йўналишда кадрлар тайёрлайдиган таълим ташкилотларини зарур асбоб-ускуна, хом ашё материаллари ва ўқув-методик мажмуалар билан таъминлаш. |
|
4. |
«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси ҳузурида «Заргарлик буюмлари бўйича уста», «Заргарлик буюмлари савдоси бўйича мутахассис», «Геммология», «Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларга ишлов бериш ва уларни сайқаллаш» ҳамда «Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ўймакорлиги» йўналишлари бўйича кадрларни тайёрловчи ўқув марказини ташкил этиш. |
|
5. |
Заргарлик соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига хориждан жалб қилинган дизайнер, технолог ва маркетологларга иш ҳақи тўлаш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш. |
|
6. |
Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ зарур тўловларни (аъзолик бадалларини) амалга ошириш. |
|
7. |
Заргарлик саноатининг ягона электрон платформасини ишлаб чиқиш. |
|
8. |
Маҳаллий мутахассисларни хорижий таълим ва ишлаб чиқариш ташкилотларига малака ошириш ва стажировкага юбориш. |
|
9. |
Маҳаллий заргарлик брендларини хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ва уларнинг рекламасини ташкил қилиш юзасидан тадбиркорлик субъектларига молиявий кўмак кўрсатиш. |
|
10. |
Заргарлик саноатида халқаро стандартларнинг жорий этилишини таъминлаш ва соҳанинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш. |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-104-сон Фармонига
3-ИЛОВА|
1. |
Ж.А. Қўчқоров |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири, Республика кенгаши раиси |
|
2. |
Д.А. Вахабов |
— |
Савдо-саноат палатаси раиси, Республика кенгаши раиси ўринбосари |
|
3. |
А.К. Мирсоатов |
— |
«Ўзмиллийбанк» АЖ бошқаруви раиси, Республика кенгаши раиси ўринбосари |
|
4. |
Л.Ш. Кудратов |
— |
инвестициялар, саноат ва савдо вазири |
|
5. |
К.А. Шарипов |
— |
олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
|
6. |
Б.Ф. Исламов |
— |
тоғ-кон саноати ва геология вазири |
|
7. |
Х.Б. Мустафаев |
— |
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
|
8. |
Б.Ю. Абубакиров |
— |
Марказий банк раисининг ўринбосари |
|
9. |
А.Ю. Мавлонов |
— |
Божхона қўмитаси раиси |
|
10. |
Ҳ.С. Турахужаев |
— |
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси |
|
11. |
А.Ж. Ортиқов |
— |
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори |
|
12. |
Ш.Ҳ. Ортиқов |
— |
Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси бошлиғи |
|
13. |
Қ.С. Санақулов |
— |
«Навоий КМК» АЖ бошқаруви раиси |
|
14. |
А.Х. Хурсанов |
— |
«Олмалиқ КМК» АЖ бошқаруви раиси |
|
15. |
З.Б. Бадриддинов |
— |
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ бошқаруви раиси |
|
16. |
Ш.А. Туйчибаев |
— |
«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раиси, Республика кенгаши котиби |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-104-сон Фармонига
4-ИЛОВАТ/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Ижро учун масъуллар |
1. | Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг қимматбаҳо металларга бўлган талабини қондириш. | 1. Давлат буюртмаси параметрларига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига сотилиши лозим бўлган қимматбаҳо металларнинг йиллик ҳажмларини кунлик биржа савдоларига чиқариш. Бунда: а) кунлик биржа савдоларида сотилмаган қимматбаҳо металлар ҳажмлари кейинги биржа савдоларига қўйиб борилади; б) қимматбаҳо металлар қуйидаги шаклларда савдога қўйилади: 5 грамм, 20 грамм, 50 грамм, 100 грамм, 250 грамм, 500 грамм ва 1 000 граммли олтин ўлчов пластиналар ва қуймалар; 100 грамм, 250 грамм, 500 грамм ва 1 000 граммли кумуш ўлчов пластиналар ва қуймалар; в) давлат буюртмаси параметрларида назарда тутилган қимматбаҳо металларнинг йиллик ҳажмлари муддатидан аввал сотилган тақдирда, «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Навоий КМК» АЖ томонидан биржа савдоларида реализация қилиш учун қўшимча қимматбаҳо металлар ҳажмлари ажратилади. | 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб доимий | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Марказий банк (М. Нурмуратов), «Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов), «Навоий КМК» АЖ (Қ. Санақулов) |
2. «Ўзмиллийбанк» АЖнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари омборхоналарида қимматбаҳо металлар захираларини шакллантириш. | 2024 йил 1 сентябрь | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафаев), Марказий банк (М. Нурмуратов), «Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов), «Навоий КМК» АЖ (Қ. Санақулов) | ||
3. «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Навоий КМК» АЖ томонидан биржа савдолари ва тўғридан-тўғри шартномалар орқали реализация қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олувчиларга улар томонидан олдиндан тўлов мажбуриятлари бажарилган пайтдан бошлаб бир иш куни ичида бевосита «Ўзмиллийбанк» АЖнинг омборхоналаридан юклаб бериш тартибини жорий қилиш. | 2024 йил 1 сентябрь | |||
4. «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Навоий КМК» АЖ томонидан захирага қўйилган қимматбаҳо металларнинг лозим даражада сақланишини ва бутлигини таъминлаш. | Доимий | Марказий банк (М. Нурмуратов), «Ўзмиллийбанк» АЖ (А. Мирсоатов) | ||
5. Тадбиркорлик субъектлари томонидан сотиб олинадиган қимматбаҳо металлар учун ўз вақтида тўловлар амалга оширилишини таъминлаш мақсадида тижорат банклари томонидан «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Навоий КМК» АЖга банк кафолатларини тақдим этиш ёки улар фойдасига махсус ҳисобварақларда депозитлар жойлаштириш. | Талабга биноан | Марказий банк (М. Нурмуратов), тижорат банклари | ||
2. | Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиларни молиявий ресурслар билан таъминлаш. | 1. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 20 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги мақсадли ресурсларини тижорат банкларига уларнинг буюртмаларига асосан 5 йил муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасидан 3 фоиз бандга паст фоиз ставкада депозитга жойлаштириш. | Тижорат банкларининг буюртмаларига асосан | Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш. Вафаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафаев) |
2. Депозитга жойлаштирилган маблағлар ҳисобидан заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмларини харид қилиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш мақсадларига 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йилгача бўлган муддатга Марказий банкнинг асосий ставкасида (шундан 3 фоиз банк маржаси) миллий валютада кредитлар ажратиш. | Буюртмага асосан | |||
3. | «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси аъзоларига солиқ имтиёзларини тақдим этиш. | 1. Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш: «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун берилган солиқ имтиёзларини «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам татбиқ этиш; «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига аъзо бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларининг ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари ҳамда ер участкаларини мулк солиғи ва ер солиғидан озод қилиш. | 2024 йил 1 сентябрь | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) |
2. Заргарлик фаолияти билан шуғулланишни режалаштирган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида уларнинг хоҳишига кўра «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига композит усулда юбориш тартибини жорий қилиш. | 2024 йил 1 сентябрь | |||
4. | Заргарлик саноатининг ягона электрон платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш. | 1. Ягона электрон платформа бўйича техник шартлар лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2024 йил 1 ноябрь | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев), Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси (Ш. Ортиқов), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (З. Бадриддинов) |
2. Ягона электрон платформани ишга тушириш. | 2025 йил 1 июнь | |||
3. Ягона электрон платформани Савдо-саноат палатаси, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖ ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ахборот тизимлари билан интеграция қилиш. | 2026 йил 1 январь | |||
5. | Ўзбекистонда ташкил қилинадиган кўргазма ва ярмаркалар иштирокчиларининг вақтинча олиб кириладиган товарларини уларнинг хоҳишига кўра, Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенция (1990 йил 26 июнь, Истанбул) талабларига мувофиқ А. Т. А. карнетлари асосида расмийлаштириш. | Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ АТА карнетлари тизими бўйича аъзолик бадалини тўлаб бериш учун Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан зарур пул маблағларини ажратиш. | 2025 йил 1 апрель | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафаев) |
6. | Заргарлик буюмлари экспортини ошириш учун қўшимча шароитлар яратиш. | 1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини АҚШга «GSP» тизими бўйича экспорт қилиш юзасидан ваколатли органлар билан музокаралар ўтказиш. | 2024 йил 1 сентябрь | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси (Ш. Ортиқов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) |
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини Марказий Осиё давлатларига божхона тўловларининг ноль ставкасини қўллаган ҳолда олиб кириш юзасидан ваколатли органлар билан музокаралар ўтказиш. | 2024 йил 1 сентябрь | |||
2025 йил 1 январь | ||||
4. Жисмоний шахслар томонидан йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар ҳажмларини ҳисобга олиш тизимини жорий этиш мақсадида Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага тегишли ўзгартириш киритиш ва маълумотларни Миллий статистика қўмитасига тақдим этиш. | Ҳар ойда | Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Миллий статистика қўмитаси (Б. Ҳамраев), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) | ||
5. Мазкур Фармонга мувофиқ жорий қилинаётган хорижий давлатлардаги кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун олиб чиқиладиган тайёр заргарлик буюмларини (ТИФ ТН коди 7113 ва 7114) «вақтинча олиб чиқиш» божхона режимига жойлаштириш, ушбу буюмларни кейинчалик сотиш ҳамда инвойс асосида «экспорт» божхона режимига жойлаштириш тартиби юзасидан божхона органлари ходимлари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш. | 2024 йил 1 октябрь | Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) | ||
7. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг ноқонуний айланмасини камайтириш ҳамда қалбаки, асиллик даражасига мувофиқ бўлмаган заргарлик буюмлари сотилишига барҳам бериш. | 1. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг қонунга хилоф равишда айланишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. | 2024 йил 1 сентябрь | Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти (Ш. Сохибназаров), Ички ишлар вазирлиги (Ш. Рахмонов), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси (Ш. Ортиқов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ҳ. Турахужаев) |
2. Чора-тадбирлар режасини ўз вақтида тўлиқ ижросини таъминлаш. | Чора-тадбирлар режасига мувофиқ | |||
3. Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг қонунга хилоф равишда айланишига чек қўйиш тадбирларини ўтказишда назорат харидларини амалга оширишга рухсат бериш. | 2024 йил 1 сентябрь | |||
4. Заргарлик буюмларининг классификатори ва ўлчов бирликларини тасдиқлаш. | 2024 йил 1 декабрь | Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси (Ш. Ортиқов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев), Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) | ||
5. Заргарлик буюмларининг турлари бўйича маҳсулот кодларини ишлаб чиқиш. | 2024 йил 1 ноябрь | Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев), Статистика агентлиги (Б. Бегалов) | ||
6. Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан заргарлик буюмлари билан чакана савдо қилиш, уларни тамғалаш ва асиллик даражасини аниқлаш қоидаларига риоя қилишни текшириш билан боғлиқ назорат тадбирларини Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейинги ўринларда — Вакил) билан олдиндан келишмасдан уни хабардор қилиш орқали ўтказиш тартибини жорий қилиш. Бунда: Вакилни ўтказилаётган текшириш ҳақида хабардор қилиш — текширув бошланган пайтдан бошлаб 24 соат ичида у ҳақидаги маълумотларни Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали амалга оширилади; «хавфни таҳлил этиш» тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш тартиби Асиллик инспекцияси томонидан амалга ошириладиган назорат тадбирларига татбиқ этилмайди. | 2024 йил 1 октябрь | Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси (Ш. Ортиқов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ҳ. Турахужаев) | ||
7. Тошкент шаҳри, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик буюмларининг асиллигини тезкор текшириш шохобчаларини ташкил этиш. | 2025 йил 1 январь | |||
8. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 219-моддасига мансабдор шахслар учун белгиланган жарима миқдорини базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача ошириш юзасидан ўзгартиришлар киритиш. | 2024 йил 1 октябрь | |||
8. | Профессионал таълим муассасаларида «Заргарлик буюмлари бўйича уста», «Заргарлик буюмлари савдоси бўйича мутахассис», «Геммология», «Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларга ишлов бериш ва уларни сайқаллаш» ҳамда «Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ўймакорлиги» йўналишлари бўйича ўқув курсларини ташкил этиш. | 1. Заргарлик йўналишида ўқув курслари ташкил этиладиган профессионал таълим муассасаларини белгилаш. | 2024 йил 1 сентябрь | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев), Геология ва геофизика институти (А. Холиков), Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси (Ш. Ортиқов) |
2. Профессионал таълим муассасаларини лаборатория ускуналари ва малакали педагог кадрлар билан таъминлаш. | 2025 йил 1 июль | |||
3. Илғор хорижий тажрибалардан келиб чиқиб ўқув курсларининг ўқув режа ва модулларини ишлаб чиқиш. | 2025 йил 1 август | |||
4. Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ўқув курслари учун хорижий ўқув методик материалларни харид қилиш, уларни ўзбек тилига таржима қилиш ва таълим муассасаларига етказиш. | 2025 йил 1 август | |||
5. Ўқув курсларининг амалий дарсларини бевосита заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ташкилотларда ўтказиш. | Ўқув курслари давомида | |||
6. Ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган битирувчиларга тегишли малакани эгаллаганлиги тўғрисида сертификат бериш. | Ўқув курслари якунига кўра | |||
7. «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси қошида малакаларни баҳолаш марказини ташкил қилиш. | 2025 йил 1 июль | |||
9. | Заргарлик йўналишида кадрлар тайёрлайдиган таълим ташкилотларининг амалий машғулотлар сифатини ошириш. | 1. Заргарлик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган таълим ташкилотлари рўйхатини шакллантириш. | 2024 йил 1 сентябрь | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Бадиий академия (А. Нуридинов), Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси (Ш. Ортиқов) |
2. Камолиддин Бехзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳамда бошқа заргарлик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган таълим ташкилотларини Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан замонавий асбоб-ускуна ва хом ашё материаллари билан таъминлаш. | 2024 йил 1 ноябрь | |||
3. Заргарлик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган таълим ташкилотларини заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари билан шартнома асосида ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | |||
4. Заргарлик соҳасида кадрлар тайёрлайдиган таълим ташкилотларининг амалий машғулотларини заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларида ташкил қилиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | |||
10. | Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан ишлаш фаолиятини янада ривожлантириш. | 2025 йил 1 июль | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев), Геология ва геофизика институти (А. Холиков) | |
2025 йил 1 январь | Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси (Ш. Ортиқов), Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) | |||
2026 йил 1 сентябрь | «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев), Геология ва геофизика институти (А. Холиков) | |||
11. | «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. | 1. «Ҳунарманд» уюшмасининг ҳисоб рақамига келиб тушган аъзолик бадалларини Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириш. 2. Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган маблағларни ажратиб бориш. | Талабга кўра | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ҳунарманд» уюшмаси (Ж. Ўроқов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) |
3. Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, М. Шайхзода кўчаси, 61 А-уй манзилида жойлашган Учтепа миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотларини «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига 49 йилга текин фойдаланишга бериш. | 2024 йил 1 ноябрь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш. Умурзаков), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) | ||
12. | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида заргарлик марказларини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш тартибини тасдиқлаш. | 1. Заргарлик марказини ташкил этиш учун Яккасарой тумани, А. Авлоний кўчаси, 20а-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни «Ўзмиллийбанк» АЖнинг инвестиция компанияси муассислигида янги ташкил этиладиган лойиҳа компаниясига баҳоланган қийматда, тўловларни 3 йил муддатда бўлиб тўлаш шарти билан тўғридан-тўғри шартнома бўйича сотиш. Бунда, қарздорлик қолдиғига фоиз ҳисобланмайди ҳамда объект қийматининг 35 фоизи амалга оширилгандан сўнг харидорга объектга нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) давлат ордери берилади. | 2024 йил 1 август | Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзмиллийбанк» АЖ (А. Мирсоатов) |
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш: Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида заргарлик марказларини ташкил этиш; заргарлик марказларини ташкил этиш учун бўш ер участкаларини ёки бино ва иншоотларни яхлит ёки лотлар (қисмлар ва хоналар)га бўлган ҳолда тўловларни 5 йил муддатда бўлиб тўлаш шарти билан «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали танлов савдоларига чиқариш; қарздорлик қолдиғига фоиз ҳисобламаслик ҳамда объект қийматининг 35 фоизи амалга оширилгандан сўнг харидорга объектга нисбатан мулк ҳуқуқини тасдиқловчи (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) давлат ордерини бериш. | 2024 йил 1 сентябрь | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), «Ўзмиллийбанк» АЖ (А. Мирсоатов) | ||
13. | Заргарлик саноатида ҳисоб-китобларни амалга оширишда «хеджинг» тизимидан фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш. | Заргарлик саноатида ҳисоб-китобларни амалга оширишда «хеджинг» тизимидан фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш. | 2024 йил 1 сентябрь | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) |
14. | «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖ орқали қимматбаҳо металларни харид қилишда тўланадиган биржа комиссияларини камайтириш. | «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси» АЖ орқали қимматбаҳо металларни харид қилишда тўланадиган биржа комиссияларини 2 бараварга камайтириш. | 2024 йил 1 сентябрь | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев), Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (З. Бадриддинов) |
15. | Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг заргарлик тармоғида яратилган имкониятлар ҳақидаги билимини ошириш. | 1. Бизнес вакиллари иштирокида заргарлик соҳасида яратилган имкониятларни, қабул қилинган ҳужжатларнинг мақсад ва мазмунини тушунтириш бўйича давра суҳбатлари, мунозаралар ва телекўрсатувлар ўтказиш. | Ҳар ойда камида биттадан | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги |
2. Маҳаллий заргарлик буюмларининг янги коллекцияларини телевидение, ижтимоий тармоқлар, онлайн савдо платформалари ва йирик савдо комплексларида реклама қилиш ва намойиш этиш. | Доимий | |||
3. Нуфузли халқаро кўргазма ва ярмаркаларда Ўзбекистон заргарларининг иштирокини таъминлаш. | 2024-2025 йилларда камида 20 та кўргазмада | |||
4. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари кўмагида хорижда заргарлик маҳсулотлари бозорининг имкониятлари юзасидан ахборот-таҳлилий маълумот тайёрлаш ва натижаларини «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига тақдим этиш. | 2024 йил 1 октябрь | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) | ||
16. | Ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини белгилаш. | Ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. Лойиҳада: тайёр ва ярим тайёр заргарлик буюмлари тушунчаси; ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш шартлари; ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш учун Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясининг хулосасини олиш тартибини белгилаш. | 2024 йил 1 ноябрь | Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси (Ш. Ортиқов), Божхона қўмитаси (А. Мавлонов), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) |
17. | Заргарлик буюмларини қиймати эълон қилинган халқаро посилкаларда юбориш мумкин бўлган давлатлар рўйхатини тузиш. | Қиймати эълон қилинган халқаро посилкаларда заргарлик буюмларини юбориш мумкин бўлган давлатлар рўйхатини шакллантириш ҳамда «Ўзбекистон почтаси» АЖнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш ва доимий янгилаб бориш. | 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб доимий | Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) |
18. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини такомиллаштириш. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини такомиллаштириш, ушбу фаолиятни амалга оширадиган тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун қулай шароитларни яратиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил 1 декабрь | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (Б. Исламов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) |
19. | Аҳолидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг парчалари ҳамда қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни харид қилиш фаолиятини тартибга солиш. | Аҳолидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг парчалари ҳамда қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни харид қилиш фаолиятини тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил 1 декабрь | Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев), Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (Ҳ. Турахужаев), Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси (Ш. Ортиқов) |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-104-сон Фармонига
5-ИЛОВА|
Т/р |
Кўрсаткич номи |
Ўлчов бирлиги |
Йиллар кесимида |
Масъул ижрочилар |
|||
|
2024 йил |
2025 йил |
2026 йил |
2027 йил |
||||
|
1. |
Олтиндан ясалган заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати |
кг |
12 000 |
15 000 |
20 000 |
30 000 |
Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) |
|
2. |
Олтиндан ясалган заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми |
миллион АҚШ доллари |
500 |
1 000 |
1 200 |
1 500 |
Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) |
|
3. |
Кумушдан ясалган заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришнинг йиллик қуввати |
кг |
6 000 |
7 000 |
8 000 |
9 000 |
Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) |
|
4. |
Кумушдан ясалган заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми |
миллион АҚШ доллари |
4 |
5,2 |
6,6 |
9,9 |
Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) |
|
5. |
Олтиндан ясалган заргарлик буюмларининг экспорт ҳажми |
миллион АҚШ доллари |
85 |
100 |
200 |
300 |
Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) |
|
6. |
Кумушдан ясалган заргарлик буюмларининг экспорт ҳажми |
минг АҚШ доллари |
400 |
450 |
550 |
700 |
Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) |
|
7. |
Заргарлик саноатида яратиладиган янги иш ўринлари сони |
та |
700 |
2 000 |
3 000 |
4 000 |
Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) |
|
8. |
Таълим муассасаларида заргарлик йўналиши бўйича тайёрланадиган мутахассислар сони |
нафар |
- |
300 |
500 |
700 |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов), Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) |
|
9. |
Хорижий таълим ва ишлаб чиқариш ташкилотларига малака ошириш ва стажировкага юбориладиган маҳаллий мутахассислар сони |
нафар |
- |
20 |
40 |
70 |
Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов), «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси (Ш. Туйчибаев) |
|
10. |
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ва аффинаж корхоналарига тўғридан-тўғри шартномалар ва биржа савдолари орқали сотиладиган олтин ҳажмлари |
кг |
10 000 |
15 000 |
20 000 |
25 000 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафаев), «Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов), «Навоий КМК» АЖ (Қ. Санақулов) |
|
11. |
Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ва аффинаж корхоналарига тўғридан-тўғри шартномалар ва биржа савдолари орқали сотиладиган кумуш ҳажмлари |
кг |
4 000 |
5 000 |
6 000 |
7 000 |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Х. Мустафаев), «Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов), «Навоий КМК» АЖ (Қ. Санақулов) |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 июлдаги ПФ-104-сон Фармонига
6-ИЛОВА|
« |
||
|
4. |
Қимматбаҳо металлар ва улардан тайёрланган бошқа буюмлар* |
7106, 7107 — 7111 00 000 0, 7112, 7115 |
|
»; |
2024 йил 1 ноябрдан бошлаб қимматбаҳо металларнинг ҳамда қимматбаҳо металлар билан қопланган металларнинг чиқиндилари ва парчаларини (ТИФ ТН коди 7112) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб киришда;
|
« |
||||
|
2. |
Учтепа миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотлари |
Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Мақсуд Шайхзода кўчаси, 61А |
Қирқ тўққиз йил муддатга бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида |
Заргарлик кластери. Таркибида — қуйиш цехлари, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш майдонлари, заргарлик маҳсулотлари билан савдо қилиш шохобчалари. Заргарлик буюмларини йиллик ишлаб чиқариш қуввати: олтин бўйича — 200 кг, кумуш бўйича — 1 200 кг. 150 ўринга эга ўқув маркази (мутахассисликлар: маҳкамловчилар, майдаловчилар, 3D дизайн ва моделлаштириш). |
|
». |
|
« |
||||
|
7. |
Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси |
49 |
49 |
|
|
шу жумладан бошлиқнинг ўринбосарлари сони |
1 |
1 |
||
|
». |
||||
б) «7113» ва «7114» позицияларнинг «Ставка пошлины (в % от таможенной стоимости товара или в долларах США за ед. изм.)» устунидаги «20» рақами «20****» рақами билан алмаштирилсин;
«*** Ставка импортной таможенной пошлины в отношении лигатуры, используемой в ювелирной промышленности (код ТН ВЭД 7106 92 000 0) с 1 октября 2024 года по 1 октября 2027 года включительно составляет 0 процентов.
|
« |
||
|
22. |
Заргарлик соҳасида ишлатиладиган плиталар, листлар, плёнкалар, ленталар, тасмалар ва бошқа текис шакллар |
3919 10 800 0, 3921 90 900 0 |
|
». |
б) 2-илова изоҳ қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
в) 3-илова изоҳ қисмининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: