23.12.2022 йилдаги ПҚ-452-сон
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 февралдаги «Заргарлик саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4998-сон қарорига мувофиқ заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металларни товар-хом ашё биржаси орқали 15 фоизлик аванс тўловини амалга оширган ҳолда кечиктириб тўлаш шарти билан сотиш тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 февралдаги ПҚ-85-сон қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 07/24/85/0148-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 майдаги «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5721-сон Фармонига асосан «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига бепул фойдаланиш учун берилган «2-Заргарлик корхонаси» давлат корхонаси бино ва иншоотларини лотлар (қисмлар ва хоналарга)га бўлган ҳолда кейинчалик заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга белгиланган тартибда хусусийлаштириб бериш учун оммавий савдоларга чиқарилишини таъминласин.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг қимматбаҳо металларга бўлган талабини қондириш ва заргарлик буюмлари экспорти ҳажмини ошириш

1.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг талаблари асосида ҳудудларни етарлича миқдорда қимматбаҳо металлар хом ашёси билан таъминлаш.

1. Товар-хом ашё биржаси орқали кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олинган қимматбаҳо металларни заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга «Ўзмиллийбанк» АЖнинг минтақавий филиаллариорқали етказиб бериш ва товар юкхатлари асосида ажратиш.

2023 йил 1 февраль

«Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ (кейинги ўринларда — «ОКМК» АЖ), «Ўзмиллийбанк» АЖ

2. «Ўзмиллийбанк» АЖнинг Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий филиаллари омборхоналарида қимматбаҳо металларнинг етарлича захирасини ташкил қилиш.

2023 йил 1 февралдан бошлаб доимий

«ОКМК» АЖ, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, «Ўзмиллийбанк» АЖ

3. Ҳудудларда, шу жумладан заргарлик савдо марказларида қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбилар сотувини ташкил этиш.

2023 йил 1 март

«ОКМК» АЖ, Марказий банк, тижорат банклари

2.

Заргарлик буюмларини хорижга олиб чиқиш тартибини соддалаштириш.

Қонунчилик ҳужжатларига жисмоний шахслар томонидан тайёр заргарлик буюмлариниЎзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш.

Бунда, қонунчилик ҳужжатларида резидент ва норезидент жисмоний шахсларга қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат беришни назарда тутиш.

2023 йил 1 февраль

Божхона қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги

3.

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан заргарлик буюмлари экспорт қилиниши учун қулай шароитлар яратиш.

1. Қонунчилик ҳужжатларига заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тайёр заргарлик буюмлариниЎзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш.

Бунда, қонунчилик ҳужжатларида заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда, маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритмасдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат беришни назарда тутиш.

2023 йил 1 февраль

Божхона қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 283-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 март

4.

Олтиндан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари экспортини кенгайтириш.

Ўзбекистондаги заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга олтиндан ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини экспорт қилишда «GSP» имтиёзларидан тўлақонли фойдаланиш учун зарур шароитлар яратиш масаласида ваколатли хорижий ташкилотлар билан музокаралар ўтказиш.

2023 йил 1 июль

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Божхона қўмитаси

5.

Қимматбаҳо металларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш билан боғлиқ бўлган лицензия талабларини соддалаштириш.

Қонунчилик ҳужжатларига аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан қимматбаҳо металларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш ва олиб чиқиш билан боғлиқ бўлган лицензия талабларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш.

Бунда, аффинаж корхоналари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларни:

қимматбаҳо металларни ва таркибида қимматбаҳо металлари мавжуд бўлган хом ашёни божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштиришда;

божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимига жойлаштирилган қимматбаҳо металлар ва таркибида қимматбаҳо металлари мавжуд бўлган хом ашёнинг қайта ишлаш маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқишда лицензия олишдан озод этишни назарда тутиш.

2023 йил 1 февраль

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Божхона қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

6.

Халқаро заргарлик кўргазма-савдолар иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш.

1. Ўзбекистонда ташкил қилинадиган халқаро заргарлик кўргазма-савдолари иштирокчиларининг вақтинча олиб кирадиган товарларини уларнинг хоҳишига кўра, Вақтинча олиб кириш тўғрисидаги конвенция (1990 йил 26 июнь, Истанбул) талабларига мувофиқ А.Т.А карнетлари асосида расмийлаштириш.

2. Халқаро заргарлик кўргазма-савдоларида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан вақтинча олиб чиқиладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар учун А.Т.А карнетлари расмийлаштирилиши ва божхона тўловлари тўланишини кафолатлаш.

Талабга мувофиқ

Савдо-саноат палатаси, Божхона қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

7.

Маҳаллий заргарларнинг халқаро заргарлик кўргазмаларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаш.

1. Заргарлик саноатини ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, миллий заргарлик брендини жаҳон бозорига олиб чиқиш мақсадида хорижий консалтинг компанияларини жалб қилиш.

2. Маҳсулотни чет эл харидорининг манзилигача етказиб бериш хизматларини кўрсатадиган компанияларни Ўзбекистонга жалб қилиш, ушбу ташкилотларга қулай инвестицион муҳит яратиш бўйича қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш.

3. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро кўргазмаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларини қоплаб бериш.

4. Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари кўмагида Ўзбекистон заргарлик саноати салоҳиятини илгари суриш, шу жумладан мамлакатимизда яратилган шарт-шароитлар ва имкониятларга бағишланган тақдимотларни ўтказиш орқали хорижий инвесторларни жалб қилиш.

2023 йил 1 февралдан бошлаб доимий

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

II. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш истагидаги тадбиркорларнинг салоҳиятини ошириш ва уларни молиявий қўллаб-қувватлаш

8.

Заргарлик саноатида мутахассисларни тайёрлаш ва уларга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш.

1. Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларидаги «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказларида заргарлик иши йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашга оид махсус ўқув курсларини (кейинги ўринларда — махсус ўқув курслар) ташкил этиш.

2023 йил 1 март

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Италия ва Туркиядаги элчихоналари, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Тошкент шаҳар, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари

2. Махсус ўқув курсларига заргарлик саноати ривожланган (Италия, Туркия ва бошқалар) хорижий давлатлардан малакали мутахассисларни жалб қилиш.

2023 йил давомида

3. Махсус ўқув курси тингловчиларини заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш, уларнинг дизайнини яратиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш кўникмаларига ўргатиш.

Доимий

4. Хориждан жалб қилинган мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига виза олиш ҳамда яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши билан боғлиқ масалаларда кўмаклашиш.

Доимий

9.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш имкониятларини кенгайтириш.

1. Махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатиб, тегишли сертификатни олган шахсларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналар сотиб олиш мақсадида белгиланган тартибда 50 миллион сўмгача имтиёзли кредитлар ажратишни йўлга қўйиш.

2023-2024 йиллар

Марказий банк, ваколатли тижорат банклари

2. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни лизинг асосида беришни йўлга қўйиш.

2023-2024 йиллар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

10.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг қимматбаҳо металларни товар-хом ашё биржаси орқали кечиктириб тўлаш шарти билан сотиб олишимкониятларини кенгайтириш.

1. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларгауларнингқимматбаҳо металларга бўлган талабини қондириш учун қонунчиликда назарда тутилган имкониятларни тушунтириш бўйича интенсив ўқув семинарлар ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирларининг медиа-режасини тузиш. Бунда, медиа-режада қуйидагиларни назарда тутиш:

кечиктириб тўлаш шарти билан сотилган қимматбаҳо металлар учун тўлов мажбуриятлари барча банкларнинг кафолатлари, шунингдек, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигининг кафиллиги билан таъминланиши мумкинлигини;

тўлов мажбуриятларини таъминлаш мақсадида бериладиган банк кафолати заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга ҳам берилишини;

тўлов мажбуриятларини таъминлаш мақсадида бериладиган банк кафолати ва кафиллик бўйича хизмат ҳақини қатъий миқдордаги суммада белгилаш мумкинлигини;

ҳудудларда заргарлар учун яратилган хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларнинг захиралари ҳамда улардан фойдаланиш тартибини;

заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан банкларда кредитлар ҳамда банк кафолатларини револьвер тарзда олиш имконияти мавжудлигини назарда тутиш.

2023 йил 1 февраль

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Республика товар-хом ашё биржаси, Экспортни ривожлантириш агентлиги, тижорат банклари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

2. Тасдиқланган медиа-режага асосан интенсив ўқув семинарлар ҳамда тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш.

Медиа-режага мувофиқ

III. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва сотишни тизимли ташкил этиш

11.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг уюшган ҳолда фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратиш.

1. Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Термиз ва Қўқон шаҳарларида кейинчалик заргарлик йўналишидаги савдо ва ишлаб чиқариш мажмуалар (кейинги ўринларда — мажмуалар) фаолиятини йўлга қўйиш учун давлат мулкидаги бино ва иншоотларни танлаш ҳамда уларни ижарага беришдан олдин маҳаллий бюджетнинг қўшимча даромадлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш.

2023 йил 1 март

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

2. Мажмуалар ташкил қилинадиган бино ва иншоотларни лотлар (қисмлар)га бўлган ҳолда ижарага бериш учун «Е-auksion» электрон савдо платформасига жойлаштириш.

2023 йил 1 сентябрь

3. «Е-auksion» электрон савдо платформасида ўтказилган аукцион савдоларида ғолиб бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар билан ижара шартномасини тузиш.

Бунда, шартномада аукцион ғолиби томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш, ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларининг чакана савдосини ташкил қилиш каби вазифалар бажарилишини назарда тутиш.

2023 йил 1 ноябрь

12.

«2-Заргарлик корхонаси» давлат корхонаси бино ва иншоотларини лотлар (қисмлар)га бўлган ҳолда оммавий савдоларга чиқариш.

1. «2-Заргарлик корхонаси» давлат корхонаси бино ва иншоотларини (кейинги ўринларда — бино ва иншоотлар) лотлар (қисмлар)га бўлган ҳолда «E-auksion» электрон савдо платформасида оммавий савдоларга чиқариш.

Бунда, оммавий савдоларга чиқариладиган бино ва иншоотлардан келгусида фойдаланиш шартлари сифатида — уларда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ҳамда чакана савдосини амалга оширишни белгилаш.

2023 йил 1 сентябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

2. «E-auksion» электрон савдо платформасида оммавий савдоларни белгиланган тартибда ўтказиш.

2023 йил 1 октябрь

3. Оммавий савдолар натижаларига кўра бино ва иншоотларни хусусийлаштириш бўйича барча ҳужжатларни расмийлаштириш.

2023 йил 1 ноябрь

13.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган рангли металлар хом ашёсини сотиш тартибини такомиллаштириш.

1. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қалай маҳсулотини товар-хом ашё биржаси орқали сотишни йўлга қўйиш юзасидан ўрганиш ўтказиш.

2023 йил 1 февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Республика товар-хом ашё биржаси

2. Ўрганиш натижалари ва ички талабдан келиб чиқиб, қалай маҳсулотини товар-хом ашё биржаси орқали сотишни йўлга қўйиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил 1 март

14.

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳудудий филиаллари тармоғини кенгайтириш.

1. Наманган шаҳрида Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳудудий филиалини ташкил қилиш.

2023 йил 1 апрель

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси, Наманган вилояти ҳокимлиги

2. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси Наманган шаҳар ҳудудий филиалининг фаолияти натижаларидан келиб чиқиб, бошқа ҳудудларда ҳам палатанинг филиалларини очиш бўйича таклиф киритиш.

2024 йил 1 январь

15.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришда ишлов берилмаган қимматбаҳо тошлардан фойдаланишни кенгайтириш.

Ўзбекистон Республикасининг ишлов берилмаган қимматбаҳо тошлар билан ишлашни тартибга солувчи халқаро умумэътироф қилинган меъёрлар (Кимберли жараёнининг сертификатлаштириш схемаси)га қўшилиш ишларини жадаллаштириш.

2023 йил 1 апрель

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси

16.

Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда чегирма бериш тартибини жорий қилиш.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 23 августдаги «Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, қонун лойиҳасида «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотишда заргарлик соҳасида 100 дан 300 тагача иш ўринларини яратган тадбиркорлик субъектларига — Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинг нархининг 1 фоизи миқдорида, 300 дан 500 тагача иш ўринларини яратганларга — 2 фоизи миқдорида, 500 дан 1000 тагача иш ўринларини яратганларга — 3 фоизи миқдорида, 1 000 та ва ундан ортиқ иш ўринлари яратганларга — 4 фоизи миқдорида чегирма бериш тартибини жорий этишни назарда тутиш.

2023 йил 1 февраль

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Республика товар-хом ашё биржаси

17.

Қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Бунда, қонун лойиҳасида қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилишни назарда тутиш.

2023 йил 1 март

«Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Божхона қўмитаси

биринчи хатбошидаги «2023 йил 1 мартга» сўзлари «2026 йил 1 мартга» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.