Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1995 ЙИЛ 12 СЕНТЯБРДАГИ 354-СОН ҚАРОРИ БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН МОЛИЯ-САНОАТ ГУРУҲЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 27 декабрдаги қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1998 йил 10 март,
105-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 сентябрдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Молия-саноат гуруҳлари тўғрисидаги низомга киритиладиган ўзгартиришлар
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 сентябрдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Молия-саноат гуруҳлари тўғрисидаги низомнинг 10-бандида:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«молия-саноат гуруҳи қатнашчилари таркибига монопол корхоналар рўйхатига киритилган корхоналарнинг киришларига»;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.