ИЛОВА
|
Т/р |
Аниқланган камчиликлар |
Амалга ошириладиган чора-тадбирлар |
Ижро муддати |
Масъуллар |
|
1. |
Самарқанд вилоятида 2024 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг сони 2023 йилга нисбатан 10,5 мингтага камайган. Шунингдек, 3 497 та тадбиркорлик субъекти иқтисодий қийинчиликлар сабабли ўз фаолиятини тўхтатган. Хусусан, 3 197 та юридик шахс фаолиятини тугатиш жараёнини бошлаган, 36 та юридик шахс маҳсулотини реализация қила олмаяпти, 9 та юридик шахс хомашё маҳсулотларини топишда муаммолар мавжудлиги сабабли фаолият кўрсатмаяпти. |
1. Фаолият кўрсатмаётган тадбиркорлар масалаларини ўрганиш бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида Ишчи гуруҳ ташкил этиш. |
2024 йил август |
Савдо-саноат палатаси, Давлат солиқ қўмитаси, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
|
2. Ишчи гуруҳ томонидан ҳудуд ва тармоқлар кесимида таҳлил қилиш, муаммоларини аниқлаш ва фаолиятини давом эттиришга тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўриш. |
2024 йил август-сентябрь |
|||
|
3. Ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари ва Савдо-саноат палатаси ходимлари фаолиятини тўхтатаётган корхона ва ташкилотлар муаммолари билан ишлаш ва ечими бўйича туман (шаҳар) ҳокимларига таклиф киритиш. |
2024 йил давомида |
|||
|
2. |
Вилоятда таҳлилларга кўра 13 218 та товар айланмаси «нол» кўрсатган корхоналарнинг 1 136 тасида 46,2 млрд сўмлик товар айланмаси аниқланган. Жумладан, Самарқанд шаҳрида 181 та корхонада 13,8 млрд сўм, Самарқанд туманида 111 та корхонада 4,6 млрд сўм, Пастдарғом туманида 89 та корхонада 4.1 млрд сўм, Ургут туманида 85 та корхонада 3,8 млрд сўм товар айланмаси амалга оширилган. Шунингдек, 6 269 та ишчи сонини умуман кўрсатмаган корхоналарнинг 322 тасида жами 518 нафар нолегал ишчи мавжуд бўлиб, улардан бир йилда камида 800 млн сўм даромад солиғи йўқотилган. |
1. Товар айланмасини «нол» кўрсатган ва ишчи сонини кўрсатмаган корхоналарни солиқ органлари томонидан камерал назоратдан ўтказиш ҳамда зарур ҳолларда жойига чиққан ҳолда таҳлил этиш. |
2024 йил июл-август |
Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
|
2. Камерал назорат ва таҳлил натижасида аниқланган товар айланмаси ва ҳақиқий ишчилар сонидан келиб чиқиб, тадбиркорларга тақдимномалар киритиш. |
2024 йил сентябрь |
|||
|
3. Ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчилари ва Савдо-саноат палатаси ходимлари томонидан корхона ва ташкилотлар муаммолари билан ишлаш ва ечими бўйича туман (шаҳар) ҳокимларига таклиф киритиш. |
2024 йил сентябрь — декабрь |
|||
|
4. Солиқ органлари томонидан қайта ҳисоботларни қабул қилинишини таъминлаш. |
2024 йил давомида |
|||
|
3. |
2023 йилда ҳоким ёрдамчиларининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) бўйича вилоятнинг ўртача кўрсаткичи 77 баллни (100 балдан) ташкил этиб, бунда Жомбой (70.8 бал) ва Каттақўрғон туманларида (73 бал) тумани энг паст натижаларни қайт этган. Вилоятда 87 та маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти қониқарсиз деб топилган, жумладан Самарқанд шаҳрида 18 та, Ургут, Каттақўрғон туманларида 14 тадан, Пастдарғом туманида 11 та ва Пайариқ, Тойлоқ туманларида 6 тадан ҳоким ёрдамчилари ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб, етарли даражада иш ташкил этилмаган. |
1. Паст натижа қайт этган ҳоким ёрдамчилари фаолиятини таҳлил қилиш. |
2024 йил август |
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
|
2. Таҳлил натижалари юзасидан ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятидаги муаммоларни бартараф этиш, уларнинг доимий билим ва кўникмаларини ошириб бориш. |
2024 йил ҳар чоракда |
|||
|
4. |
Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида ажратилган 1,5 трлн сўмлик кредитнинг 72,3 млрд сўми (4,9 фоиз) муаммоли кредитга айланган. Муаммоли кредитлар улуши бўйича энг кўпи Иштихон туманида 11,8 млрд сўмни, Каттақўрғон, Пайариқ ва Пахтачи туманларида 6 млрд сўмдан ортиғини ва Каттақўрғон шаҳрида 5,1 млрд сўмни ташкил этган. Ҳоким ёрдамчилари томонидан оилавий тадбиркорлик учун кредит ажратишни сўраб қилган мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатлари бузилган. |
1. Туман (шаҳар) ва тижорат банклари кесимида «Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш» дастури доирасида вужудга келган муаммоли кредитларни қисқартириш графигини ишлаб чиқиш. |
2024 йил август |
Марказий банк, Тижорат банк раҳбарлари, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги |
|
2. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ажратилган кредитлар мақсадлилиги ва қайтиши бўйича ваколатли тижорат банкларидан маҳаллаларга бириктирилган масъул ходимлар ва ҳоким ёрдамчилари томонидан ўрганиш олиб бориш ва туман (шаҳар) ҳокимларига мунтазам ахборот киритиш. |
2024 йил давомида |
|||
|
3. Муаммоли кредитларнинг белгиланган муддатларда сўндирилиши таъминланмаган ҳолатлар юзасидан тегишли чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга материаллар юбориш. |
2024 йил давомида аниқланган ҳолат бўйича |
|||
|
5. |
«Тадбиркорларни манфаатли ҳамкорлик асосида камбағалликка қарши курашиш жараёнларига жалб қилиш бўйича жорий қилинган «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига кўра тегишлилиги бўйича ҳоким ёрдамчиси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ходими тадбиркор томонидан амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳани жойига чиққан ҳолда 5 кун муддатда ўрганиб, натижалари бўйича таклифи ва фотосуратларини «Ҳамкор тадбиркор» ахборот тизимига киритиши белгиланган. Бироқ 35 тадбиркорнинг аризаси муддати ўтган бўлишига қарамасдан кўриб чиқилмаган. |
1. Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва ҳоким ёрдамчилар томонидан тадбиркорларнинг кўриб чиқилмаган аризалари юзасидан қисқа муддатда хулоса берилишини таъминлаш. |
2024 йил август |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |
|
2. Савдо-саноат палатасининг «Ҳамкор тадбиркор» электрон дастури орқали тадбиркорлар томонидан берилган аризалар келиб тушгандан сўнг ҳоким ёрдамчилари томонидан ўз вақтида хулосалар берилишини назоратга олиш. |
2024 йил сентябрь |
|||
|
3. Адлия органларининг ҳуқуқий хулосаси билан қайтарилган «ҳамкорлик шартномаси» лойиҳасини қайта ишлаб чиқиб киритиш. |
2024 йил октябрь |
|||
|
4. Ваколатли орган ёки ҳоким ёрдамчилари томонидан «ҳамкорлик шартномаси» лойиҳасининг Адлия органларига ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш. |
белгиланган муддатда |
|||
|
5. Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмаларидан ҳуқуқий экспертиза натижалари юзасидан ижобий хулоса берилган тақдирда, «ҳамкорлик шартномаси» лойиҳаси тарафларга имзолаш учун юборилишини назоратга олиш. |
белгиланган муддатда |
|||
|
6. |
Вилоятда ҳоким ёрдамчилари томонидан 2023 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-168-сонли қарори талаблари асосида тадбиркорлик мақсадида 61 та давлат мулки савдога ҳамда 90 та давлат мулкини ижарага бериш учун электрон онлайн-аукцион чиқарилган бўлса-да. Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан 14 та савдога ва 15 та ижарага чиқарилган давлат мулклари асоссиз равишда рад этилган. |
1. Эр майдонларидан узоқ муддат фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қуйиш учун материалларни тайёрлаш. |
2024 йил август |
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Пайариқ, Иштихон, Каттақўрғон, Пастдарғом, Пахтачи, Самарқанд, Булунғур, Нарпай, Нуробод, Оқдарё, Тойлоқ туман ҳокимлиги |
|
2. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКга буюртма топшириш. |
2024 йил сентябрь |
|||
|
3. Электрон онлайн-аукцион савдолари натижаси юзасидан давлат активларини белгиланган тартибда расмийлаштириш. |
аукцион натижаси бўйича |
|||
|
7. |
Вилоятда аграр соҳада аҳолини банд қилиш орқали унинг даромадини кўпайтиришга қаратилган ишларга тўлиқ эътибор берилмаган. Жумладан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг Самарқанд филиали томонидан 70 та маҳаллада 38 та ҳолатда сув таъминоти муаммоли бўлган 154 гектар ер майдони аукционга чиқарилган, натижада мазкур ер майдонлари узоқ муддатдан бери сотилмасдан қолган. |
1. Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти Самарқанд филиали томонидан аҳоли деҳқон хўжалиги билан шуғулланиши учун яшаш пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ҳудуддан ер майдонларини аниқлаш. |
2024 йил август |
Давлат активларини бошқариш агентлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
|
2. Эр майдонларидан узоқ муддат фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қуйиш учун материалларни тайёрлаш. |
2024 йил сентябрь |
|||
|
3. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКга буюртма топшириш. |
2024 йил октябрь |
|||
|
4. Электрон онлайн-аукцион савдолари натижаси бўйича ғолиб бўлган талабгорга белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштиришини таъминлаш. |
аукцион натижаси бўйича |
|||
|
8. |
Вилоят шаҳар ва туманларининг марказий ҳудудларидан жами узунлиги 312,5 км бўлган 16 та канал ўтган бўлиб, 52 км қисмида хизмат кўрсатиш объектини жойлаштириш имконияти бор. Жумладан, Каттақўрғон шаҳар марказидан ўтган Нарпай каналининг 1,1 км қисмида, Пахтачи туманидан ўтган Нарпай каналининг 5 км қисмида, Каттақўрғон туманида «Каттақўрғон кириш каналининг 1,5 км қисмида хизмат кўрсатиш ва дам олиш объектларини жойлаштириш имконияти мавжуд. |
1. Вилоятнинг Каттақўрғон шаҳри ва Пахтачи туманидан ўтган Нарпай каналини ҳамда Каттақўрғон туманида «Каттақўрғон кириш канали»нинг қирғоқларида хизмат кўрсатиш объектини жойлаштириш масаласини белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш. |
2024 йил август |
Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси |
|
2. Ўрганиш натижалари юзасидан тегишли идораларининг хулоса ва таклифларини олиш. |
2024 йил сентябрь |
|||
|
3. Эр майдонларидан узоқ муддат фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қуйиш учун материалларни тайёрлаш. |
2024 йил октябрь |
|||
|
4. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУКга буюртма топшириш. |
2024 йил октябрь |
|||
|
5. Электрон онлайн-аукцион савдолари натижаси бўйича ғолиб бўлган талабгорга белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилишини таъминлаш. |
аукцион натижаси бўйича |
|||
|
9. |
«Тадбиркор виртуал офиси» ахборот портали орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддати устидан назорат ўрнатилган бўлишига қарамасдан мурожаатларнинг 22 фоизи (205 та) бўйича кўриб чиқиш муддати бузилган. |
1. Тадбиркорларнинг мурожаатларда келтирилган масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш. 2. Мурожаатда келтирилган муаммоларнинг ҳал этилишини таъминлаш. 3. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатларини бузган масъул ходимларга нисбатан таъсирчан чоралар қўллаш. |
2024 йил давомида |
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Савдо-саноат палатаси |
|
10. |
Тадбиркорлик субъектларини турли хил рисклардан (пандемия, аномал совуқ ва бошқа фавқулодда шароитларда) ҳимоя қилиш механизми ишлаб чиқилмаган. |
1. Тадбиркорларни фавқулодда ҳолатларда молиявий ва бозор рискларидан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмини ишлаб чиқиш учун ишчи гуруҳи ташкил этиш. |
2024 йил август |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги |
|
2. Ишчи гуруҳи томонидан ҳуқуқий-меъёрий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
2024 йил сентябрь |
|||
|
3. Тадбиркорлик субъектларини фавқулодда ҳолатларда молиявий ва бозор рискларидан ҳимоя қилиш борасидаги ҳуқуқий-меъёрий лойиҳани ҳуқуқий хулоса олиш учун Адлия вазирлигига киритиш. |
2024 йил октябрь |
|||
|
11. |
Ҳоким ёрдамчилари томонидан туризмни ривожлантириш учун мавжуд имкониятларни ишга солишга, шу жумладан қадимий зиёратгоҳлар, маҳаллий халқнинг шаклланган ўзига хос анъаналари, дам олиш жойлари, кўнгилочар масканлар ва бошқа йўналишлар бўйича таклифларини (расмлар, видеолавҳалар ва бошқалар) «online-mahalla.uz» электрон платформаси орқали Туризм қўмитасига юбориш имкониятли мавжуд эмас. |
1. Маҳаллабай ишлаш маркази ва маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятини ўзаро боғлиқ ҳолда рақамлаштиришни назарда тутувчи, амалиётга жорий қилинган «online-mahalla.uz» электрон платформасига Туризм қўмитаси маълумотлар базасини интеграция қилиш юзасидан техник топшириқ ишлаб чиқиш ва уни ишга тушириш. |
2024 йил сентябрь |
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Туризм қўмитаси |
|
2. Ҳоким ёрдамчилари бириктирилган маҳалласидаги туризмни ривожлантириш учун мавжуд имкониятлар, қадимий зиёратгоҳлар, маҳаллий халқнинг шаклланган ўзига хос анъаналари, дам олиш жойлари, кўнгилочар масканлар ва бошқа йўналишлар бўйича таклифларини (расмлар, видеолавҳалар ва бошқалар) online-mahalla.uz электрон платформаси орқали Туризм қўмитасига юборилишини таъминлаш. |
доимий |
|||
|
3. Туризм қўмитаси томонидан жойларда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш бўйича таклифларни ўрганиб, самарали ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ижобий баҳоланган лойиҳаларни ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда амалга ошириш. |
доимий |