02.07.2024 йилдаги ПФ-98-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълимида яхлит давлат бошқаруви тизимини ташкил қилиш, ушбу соҳадаги долзарб муаммоларни самарали ҳал этиш, давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда мактабгача таълим йўналишида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Мактабгача таълим агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) фаолиятини тугатиш ҳамда Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотларни 1-иловага мувофиқ вазирлик тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги зиммасига қуйидаги қўшимча функцияларни бажариш юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ва тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ҳамда усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълимнинг ўқув режа, дастур ва ўқув-методик мажмуаларини такомиллаштириш, уларнинг умумий ўрта таълим дастурлари билан узвийлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳисобига барча болаларнинг мактабгача таълим билан босқичма-босқич қамраб олинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат ва давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, уларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ субсидия ва компенсациялар ажратиш, берилаётган давлат кўмагининг самарали ва мақсадли ишлатилиши устидан таъсирчан назоратни ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг рационал ва белгиланган меъёрлар асосида соғлом ва тўғри овқатланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада замонавий ахборот технологияларини қўллаш, бошқарув жараёнларини рақамлаштириш ва ҳужжатлар айланмасини қисқартириш орқали мактабгача таълим хизматлари сифатини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида Агентлик фаолиятини тугатиш натижасида мақбуллаштириладиган 66 та штат бирликлари қуйидагича тақсимлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39 та штат бирлиги — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг марказий аппаратига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14 та штат бирлиги — Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13 та штат бирлиги — Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар педагогик маҳорат марказларининг методик хизмат кўрсатиш бўлимларига берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Агентликнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентликнинг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 17-уй манзилидаги бино-иншоотлари оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 2 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-98-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 июлдаги ПФ-98-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим агентлиги ташкилий тузилмасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилаётган ташкилотлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали

2.

Тошкент шаҳридаги Пучон университети

3.

«Имкон» реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари*

4.

Экспериментал давлат мактабгача таълим ташкилотлари

5.

«Ilk Qadam» (IQ) журнали таҳририяти» ДУК

6.

Педагогика коллежлари

7.

«Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази» МЧЖ

8.

Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи

9.

Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ 2024 йил 1 августдан бошлаб «Имкон» реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тузилмасига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 июлдаги ПФ-98-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-илованинг «13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги» бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

13. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

4 202

4 202

шу жумладан вазир ўринбосарлари сони

4

4

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

73

73

шу жумладан директор ўринбосарлари сони

2

2

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-иловадан 13-банднинг 13.1-кичик банди чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2а-иловадан 13.1-позиция чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги «Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-79-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 15-банднинг биринчи хатбошисидан «, мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари — Мактабгача таълим агентлиги директори А.В. Шин» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Республика таълим маркази

А. Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институти

«Бошланғич таълим» журнали таҳририяти» давлат корхонаси, «Тил ва адабиёт таълими», «Преподавание языка и литературы», «Lаnguаge аnd literаture teаching» журналлари таҳририяти» давлат корхонаси, «Маърифат» ва «Учитель Узбекистана» газеталари таҳририяти, «Халқ таълими» журнали таҳририяти» давлат корхонаси, «Тонг юлдузи» газетаси таҳририяти, «Класс» газетаси таҳририяти, «Ғунча» журнали таҳририяти, «Гулхан» журнали таҳририяти, «Ilk Qadam» (IQ) журнали таҳририяти» ДУК

«Таъминот ва логистика хизмати» ДУК, «Инновация, технология ва стратегия маркази» ДУК

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ва унинг ҳузуридаги академик лицей, Тошкент шаҳридаги «А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети» Федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали, Тошкент шаҳридаги Пучон университети, Республика педагогик таълим ресурс маркази (кутубхона), Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази, Наманган ва Хўжайли хизмат кўрсатиш ва сервис техникумлари, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали, педагогика коллежлари, экспериментал давлат мактабгача таълим ташкилотлари, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари

Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти

«Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази» МЧЖ

Педагогик маҳорат марказлари

«Ўзбекистон» нашриёт-матбаа ижодий уйи» МЧЖ, «Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи» МЧЖ

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази

«Имкон» реабилитация марказига эга давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари*, «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасаси, Республика соғломлаштириш оромгоҳи

«Баркамол авлод» республика болалар мактаби

Республика ўқувчи ёшлар маркази

Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти

Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти

Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси*, Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси*

Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Болаларни эрта ёшдан ривожлантиришни такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи

Таълим соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари

Ҳудудий бошқармалар тасарруфидаги умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари

Қорақалпоғистон Республикаси Таълим маркази

Болалар кутубхоналари

Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари

Умумий ўрта таълим ташкилотлари

Мактабгача таълим ташкилотлари

Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ 2024 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тузилмасига ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3651-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 5-банднинг учинчи хатбошисидаги «нархининг 50 фоизи миқдорида» сўзлари «учун қонунчиликда белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-банднинг учинчи хатбошисидаги «25 фоизи» сўзлари «20 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-банднинг учинчи хатбошисидаги «25 фоизи» сўзлари «20 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98-банддаги «35 фоизи» сўзлари «25 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«103. Давлат шериги зиммасига лойиҳани амалга оширишда қўшимча равишда қуйидагиларни таъминлаш юклатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2024 йил 1 августдан бошлаб Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотларида ушбу ходимлар учун белгиланган миқдорларда иш ҳақи тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2024 йил 1 августдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг 1 ва 2-тоифадаги туман (шаҳар)ларида фаолият юритаётган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотларида ушбу ходимлар учун белгиланган иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларда таълим олаётган ҳар бир болани давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатлантириш, юмшоқ жиҳозлар (матраслар, ёстиқлар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари, ёпинғичлар, қоп-кўрпа) ҳамда дори-дармонлар билан таъминлаш харажатларининг 75 фоизини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2024 йил 1 августдан 2025 йил 1 январга қадар 3-тоифадаги туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотларида ушбу ходимлар учун белгиланган иш ҳақининг 90 фоизи миқдорида ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларда таълим олаётган ҳар бир болани давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатлантириш, юмшоқ жиҳозлар (матраслар, ёстиқлар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари, ёпинғичлар, қоп-кўрпа) ҳамда дори-дармонлар билан таъминлаш харажатларининг 90 фоизини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2025 йил 1 январдан бошлаб 3-тоифадаги туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотларида ушбу ходимлар учун белгиланган иш ҳақининг 85 фоизи миқдорида ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларда таълим олаётган ҳар бир болани давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатлантириш, юмшоқ жиҳозлар (матраслар, ёстиқлар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари, ёпинғичлар, қоп-кўрпа) ҳамда дори-дармонлар билан таъминлаш харажатларининг 85 фоизини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 4 ва 5-тоифадаги туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотларида ушбу ходимлар учун белгиланган миқдорларда иш ҳақини тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларда таълим олаётган ҳар бир болани давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатлантириш, юмшоқ жиҳозлар (матраслар, ёстиқлар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари, ёпинғичлар, қоп-кўрпа) ҳамда дори-дармонлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) 2021 йил 1 майдан бошлаб боқувчисини йўқотган аёллар фарзандларининг ота-оналар бадали тўловларини тегишли ҳудуддаги 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) мактабгача таълим туман бўлими томонидан услубий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда таълим ташкилотини мактабгача таълим ташкилотлари учун мўлжалланган мебель, ашё ва анжомлар билан жиҳозлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва ўқув материалларини фойдаланишга бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) тегишли қишлоқ врачлик пунктидан ёки қишлоқ оилавий поликлиникасидан тиббиёт ходимини бириктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари орқали ўқув материаллари билан бепул таъминлаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104-банднинг учинчи хатбошисидаги «70 фоизи» сўзлари «35 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 426-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11. Оилавий МТТга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги субсидиялар тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2024 йил 1 августдан бошлаб Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган оилавий МТТлар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига иш ҳақини тўлаш учун — 9 соатлик иш режимидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида ушбу ходимлар учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2024 йил 1 августдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг 1 ва 2-тоифадаги туман (шаҳар)ларида фаолият юритаётган оилавий МТТларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига иш ҳақини тўлаш учун — 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган иш ҳақининг 75 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларда таълим олаётган ҳар бир болани овқатлантириш, юмшоқ жиҳозлар (матраслар, ёстиқлар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари, ёпинғичлар, қоп-кўрпа) ҳамда дори-дармонлар билан таъминлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — давлат мактабгача таълим ташкилотларида белгиланган нормативларнинг 75 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2024 йил 1 августдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар 3-тоифадаги туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган оилавий МТТларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига иш ҳақини тўлаш учун — 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган иш ҳақининг 90 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларда таълим олаётган ҳар бир болани овқатлантириш, юмшоқ жиҳозлар (матраслар, ёстиқлар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари, ёпинғичлар, қоп-кўрпа) ҳамда дори-дармонлар билан таъминлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — давлат мактабгача таълим ташкилотларида белгиланган нормативларнинг 90 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2025 йил 1 январдан бошлаб 3-тоифадаги туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган оилавий МТТларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига иш ҳақини тўлаш учун — 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган иш ҳақининг 85 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларда таълим олаётган ҳар бир болани овқатлантириш, юмшоқ жиҳозлар (матраслар, ёстиқлар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари, ёпинғичлар, қоп-кўрпа) ҳамда дори-дармонлар билан таъминлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — давлат мактабгача таълим ташкилотларида белгиланган нормативларнинг 85 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 4 ва 5-тоифадаги туман (шаҳар)ларда фаолият юритаётган оилавий МТТларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар томонидан ёлланган тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиларига иш ҳақини тўлаш учун — 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларда таълим олаётган ҳар бир болани овқатлантириш, юмшоқ жиҳозлар (матраслар, ёстиқлар, кўрпалар, чойшаблар, кўрпа ва ёстиқ жилдлари, ёпинғичлар, қоп-кўрпа) ҳамда дори-дармонлар билан таъминлашга сарфланадиган харажатларни қоплаш учун — давлат мактабгача таълим ташкилотларида белгиланган нормативлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) фарзанди оилавий МТТда таълим ва тарбия олаётган боқувчисини йўқотган аёлларнинг ота-оналар бадали тўловларини қоплаш учун — тегишли ҳудуддаги 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган ота-оналар бадали тўловлари миқдорида»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги 171-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«171. Оилавий МТТларга бюджет субсидиялари муассасанинг жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб мазкур Низомнинг 11-бандида келтирилган тузатиш коэффициентларини қўллаган ҳолда ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-банднинг тўртинчи ва еттинчи хатбошиларидаги тегишли келишикдаги «70 фоизи» сўзлари тегишли келишикдаги «35 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«55. Оилавий МТТга Давлат бюджетидан қонунчиликда назарда тутилган шартлар ва миқдорларда субсидиялар ажратилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 июндаги «Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этиш тўғрисида»ги 350-сон қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Марказ Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 17-уй манзилидаги бино ва иншоотларда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги «Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази» МЧЖ — Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Янги Замон 3-тор кўчаси 1-уй манзилидаги бино ва иншоотларда текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: мазкур илованинг 3 ва 4-бандлари 2024 йил 1 августдан эътиборан кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2024 й., 06/24/98/0467-сон)