18.05.2024 йилдаги СҚ-909-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати тўғрисидаги ахборотини кўриб чиқиб, 2022 — 2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси, шунингдек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегияси доирасида халқаро мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилганини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2023 йилда мамлакатимиз сиёсий ҳаётида муҳим воқеа — янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси умумхалқ референдуми йўли билан қабул қилинди. Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади — суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларининг конституциявий асослари мустаҳкамланди. Конституцияда «давлат — жамият — инсон» тамойили «инсон — жамият — давлат» принципига ўзгартирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 9 июл куни мамлакатимиз ҳаётида яна бир муҳим сиёсий воқеа — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Ушбу сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга республикамизнинг барча фуқаролари билан бирга, қамоқда сақлаш жойларида ушлаб турилган ҳамда қамоққа олинган, унча оғир бўлмаган ёки ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар, шунингдек, илк бор янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, қамоқда сақланаётган ва озодликдан маҳрум этилган сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 34 338 шахсга овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш имконияти яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одам савдосига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрда «Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-210-сонли Фармони имзоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил давомида халқаро стандартларга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2 та Президент қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 3 та қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари соҳасида Жаҳон таълим дастурида фаол иштирок этиб келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 февралдаги қарори билан Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 13 апрелда Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун асосида хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан номақбул ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик янада кучайтирилди, шунингдек, оилавий зўравонлик, шилқимлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 26 сентябр куни АҚШ Меҳнат вазирлиги болалар меҳнатининг энг ёмон шакллари бўйича ҳисоботида (TDA Report) давлат томонидан болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини бартараф этишга қаратилган саъй-ҳаракатлар самарадорлиги бўйича Ўзбекистон кетма-кет иккинчи йил «сезиларли тараққиёт»нинг энг яхши тоифасига киритилгани қайд этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни самарали қўллаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш борасида айрим муаммолар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда халқаро мажбуриятларида қайд этилган давлатнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш муаммолари сақланиб қолмоқда. Хусусан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотига кўра атмосфера ҳавосига ташламалар 2023 йилда 2 138,3 минг тоннани ташкил этган, шундан Тошкент вилоятида (679,7 минг тонна) ва Тошкент шаҳрида (417,6 минг тонна) атмосфера ҳавосига ташламалар миқдори энг юқори бўлган. Натижада Ҳаво сифати индекси сайти (IQAir) томонидан Тошкент шаҳри дунёдаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлардан бири сифатида баҳоланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, 2023 йилги Фаровонлик индекси (Натурал энвиронмент) натижаларига кўра мамлакатдаги экологик вазият дунёдаги энг ёмонларидан бири сифатида баҳоланган (167 давлат ичида 162 ўрин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчидан, бола ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари кузатилаётганини инобатга олиб, болаларни турли кўринишдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, бу борада ота-оналар, таълим муассасалари, бошқа мутасадди идоралар масъулиятини ошириш, тегишли қонунчилик ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарур. 2021 йилда вояга етмаганларга нисбатан содир этилиб, тергов қилинган жиноят ишлари сони 1 831 тани ташкил қилган бўлса, мазкур кўрсаткич 2022 йилда 2 194 тага етган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги 3 йилда ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилганлиги, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлгани, куч ишлатгани ёки руҳий таъсир кўрсатгани сабабли 2 072 нафар шахс судлар томонидан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчидан, 2020 йилда «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонун қабул қилинган ва 2021 йилда Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ратификация қилинган бўлса-да, жойларда умумий фойдаланишдаги транспорт воситаларидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг монеликсиз фойдаланиши учун етарли даражада шарт-шароитлар яратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, Самарқанд вилоятида мавжуд лицензияга эга автобусларнинг асосий қисми «Isuzu» автобуслари бўлиб, ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланиши учун мослаштирилмаган, автобекатларда ногиронлиги бўлган шахслар учун пандуслар ва ҳаракатланиш йўналишлари бўйича маълумотлар мавжуд эмас, Самарқанд шаҳридаги «Темир йўл вокзали»да тактил қопламалар мавжуд эмас ва кутиш залида ногиронлиги бўлган шахслар учун алоҳида белгиси бор жойлар ажратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчидан, янги таҳрирдаги Конституциянинг 55-моддасида ҳар ким агар давлатнинг ҳуқуқий ҳимояга доир барча ички воситаларидан фойдаланиб бўлган бўлса, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи халқаро органларга мурожаат этишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда Ўзбекистон фуқаролари томонидан БМТ устав органлари ва шартномавий қўмиталарга мурожаат қилиш имконияти яратилган бўлса-да, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича БМТ органларининг қарорларини ижро этишнинг аниқ механизми ишлаб чиқилмаган, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар нормаларини судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўллаш амалиёти йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бешинчидан, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия доирасидаги тадбирлар белгиланган муддатларда амалга оширилмаяпти. Хусусан, Миллий стратегия доирасида ишлаб чиқилган Тадбиркорлик, Ахборот, Экология ҳамда Аҳоли соғлиғини сақлаш кодекслари қабул қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олтинчидан, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича айрим давлат органлари томонидан тақдим этилаётган маълумотларнинг ноаниқлиги ва бир давлат органи томонидан ҳар хил маълумотлар берилиши БМТ қўмиталари томонидан берилган тавсияларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга имкон бермаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 18 ноябрдаги Қарорида маҳаллий Кенгашларда вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия ижроси юзасидан ахборотини эшитиш ҳамда танқидий муҳокама қилиш белгиланган бўлса-да, муҳокамалар фақат Сурхондарё вилояти халқ депутатлари Кенгаши томонидан 2023 йилда ўтказилган холос. Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури ижроси бўйича ҳам эшитувлар ташкил қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларга риоя қилинишининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегияси қабул қилинганини инобатга олиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегиясида ишлаб чиқилиши кўзда тутилган кодекс ва қонун лойиҳаларини белгиланган муддатларда ва тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда Ташқи ишлар вазирликлари билан биргаликда иқлим ўзгаришининг инсон ҳуқуқларини таъминлашга салбий таъсирининг олдини олиш юзасидан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида экология таҳдидлари масаласига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини жорий йилда ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, давлат органлари ва ташкилотлари инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларини бажариш, халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг тавсияларини амалга ошириш бўйича миллий ҳаракат режалари («йўл хариталари») ижроси устидан тизимли мониторинг жорий қилсин ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказга тегишли маълумотлар ўз вақтида ва сифатли тақдим қилинишини қатъий назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция қабул қилинганининг 45 йиллиги, Қийноқларга қарши конвенция қабул қилинганининг 40 йиллиги ҳамда Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қабул қилинганининг 35 йиллигини нишонлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятлари масалалари бўйича давлат органлари ходимлари ва фуқаролик жамияти институти вакиллари учун ўқув курслари ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилнинг 1 августига қадар манфаатдор давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Универсал даврий шарҳ бўйича Ўзбекистоннинг Тўртинчи миллий маърузаси юзасидан билдирилган тавсияларни амалга ошириш мақсадида 2024 — 2027-йилларга мўлжалланган миллий ҳаракатлар режаси («йўл харитасини») ишлаб чиқсин ва Олий Мажлис палаталарига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қарор ижроси юзасидан 2024 йилнинг 10 сентябригача Сенатга ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили, Адлия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги икки ой муддатида «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг белгиланган тартибда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилишини таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ногиронлиги бўлган шахсларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданий мерос объектлари, темир йўл ва жамоат транспортларида ҳамда барча аэропорт, вокзал, автошоҳбекатларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз ҳаракатланиши учун зарур шароитлар, махсус кўтарилиш пандуслари ҳамда билетларини харид қилиш бўйича онлайн платформаларда эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг тегишли эҳтиёжларига мувофиқ эълонлар учун тактил ҳамда овозли функцияли дисплейлар жорий қилинганлиги устидан доимий мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу масалалар юзасидан Транспорт вазирлиги, Туризм қўмитаси, «Uzbekistan airways» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва маҳаллий ҳокимликлар фаолияти бўйича жамоатчилик эшитувини ташкил қилиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Олий суд билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро органлар, хусусан БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг қарорларини Ўзбекистон Республикаси томонидан ижро этилиши тартиби тўғрисида таклифлар ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари учун инсон ҳуқуқлари бўйича туркум ўқув семинарлари ташкил қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Судьялар олий кенгашига янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормалари, шунингдек, БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари тавсияларини ҳисобга олган ҳолда Олий суд Пленумининг судлар томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар нормаларини қўллаш бўйича қарорини ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси, Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастурининг ҳудудлар кесимида ижро этилиши юзасидан ахборотларини камида бир йилда бир маротаба эшитиш ва танқидий муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича маълумотларни Олий Мажлис Сенатига тақдим қилиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро мажбуриятларига риоя қилиниши ҳолати тўғрисидаги ахборотни ўз фаолиятида инобатга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш режаларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда ҳамда келгусидаги иш режаларини тузишда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маърузалардан фойдалансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита мажлислари ва парламент эшитувлари мазмунидан келиб чиқиб, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини ушбу тадбирларга жалб этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси ҳамда Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги миллий таълим дастури ижро этиш юзасидан ахборотларини эшитиш амалиёти бўйича методик ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 18 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-909-IV-сон