07.02.2023 йилдаги ПҚ-46-сон
2023 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган кўрик-танловларда аёллар, бола ва ёшлар ҳуқуқлари масалалари қамраб олинишини таъминласин;

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Ёшларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлигини ошириш

1.

«Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини ўтказиш.

1. Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини ўтказиш дастурини тасдиқлаш.

2. «Инсон ҳуқуқлари» ҳафталигини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш чораларини кўриш.

2023 йил февраль

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

2.

«Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» ўқув ва махсус курсларини жорий этиш.

1. «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этиладиган профессионал ва олий таълим ташкилотларининг аниқ рўйхатини шакллантириш.

2. Тегишли ўқув дастурларини такомиллаштириш чораларини кўриш.

3. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб шакллантирилган рўйхатдаги давлат таълим муассасалари ва ташкилотларида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» ўқув ва махсус курсларини жорий этиш.

2023 йил июнь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, ТДЮУ, ЖИДУ, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ИИВ Академияси, Судьялар олий мактаби, Жамоат хавфсизлиги университети, Давлат ва ҳуқуқ институти

4. «Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари», «Инсон ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари» туркум қўлланма ва рисолаларни тайёрлаш ва чоп этиш.

2023 йил апрель

3.

«Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар» миллий танловини ўтказиш.

1. «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида таълим ва инновациялар» миллий танловини ўтказиш бўйича Низомни, дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил май

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи

2. Танловни ўтказиб бориш, номинациялар бўйича танлов ғолибларини тақдирлаш.

2023 йил 1 июндан бошлаб ҳар йили

4.

«Инсон ҳуқуқлари — келажак авлодлар учун» мавзусида ўқувчи ва талабалар ўртасида ёзги мактаб ва танловлар ташкил этиш, ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш.

1. «Инсон ҳуқуқлари — келажак авлодлар учун» мавзусида ёзги мактаб ва танловлар концепцияси, дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил май-июнь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар иттифоқи

2. Ёзги мактаб ва танловларни ўтказиш.

2023 йил август

3. «Ёшлар ҳуқуқ ва эркинликлар ҳақида: баҳо, талаб ва муаммолар» мавзусида ижтимоий тадқиқот ўтказиш.

2023 йил сентябрь

5.

Тиббиёт соҳасидаги олий таълим муассасалари учун «Инсон ҳуқуқлари» ўқув дастурини жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

Тиббиёт соҳасидаги олий таълим муассасалари учун «Инсон ҳуқуқлари» ўқув дастури бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

2023 йил май

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

II. Давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш

6.

Раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглиги масалалари бўйича ўқув курслари (соатлари)ни жорий қилиш.

1. Соҳаларнинг ўзига хосликларини инобатга олган ҳолда инсон ҳуқуқлари, гендер тенглиги масалалари бўйича ўқув курслари модули ва дастурини ишлаб чиқиш.

2023 йил апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Адлия вазирлиги

2. Ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

2023 йил май ойидан бошлаб

7.

Судьялар ва прокурорлар иштирокида «Одил судловни амалга оширишда инсон ҳуқуқларини таъминлаш» мавзусида ёзги мактаб ташкил этиш.

1. Ўқув дастури ва модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Ёзги мактабни халқаро эксперт-тренерлар иштирокида ташкил этиш.

2023 йил июль-август

Судьялар олий мактаби, Олий суд, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

8.

Терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этиш.

1. Қийноққа солишга қарши курашиш бўйича ўқув курслари графигини ишлаб чиқиш.

2023 йил февраль

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Миллий ва халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

2023 йил 1 мартдан бошлаб

9.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказларида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналишини ташкил этиш.

1. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналишини ташкил этиш.

2. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналишини халқаро шартномаларнинг давлат тилидаги тўпламлари, инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув, илмий-услубий ва халқаро нашрлар ва инсон ҳуқуқлари соҳасида ислоҳотлар бўйича юритилаётган хронология билан таъминлаб бориш.

2023 йил февраль

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

10.

Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларига оид тўпламларни давлат тилида чоп этиш.

1. Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалари матнларини давлат тилига таржима қилиш.

2023 йил март — сентябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат ва ҳуқуқ институти

2. Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар тўпламини чоп этиш.

2023 йил ноябрь

11.

Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажаришда иштирок этаётган давлат органлари ва ташкилотлар мутахассисларини инсон ҳуқуқлари халқаро стандартлари бўйича малакасини мунтазам оширишни ташкил қилиш.

1. Инсон ҳуқуқларига риоя этиш ва уни ҳимоя қилиш соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув курсларида давлат органлари ва ташкилотлар ўқув режасини тасдиқлаш.

2023 йил февраль

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ўқув курсини халқаро ва миллий экспертлар иштирокида онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

2023 йил апрелдан бошлаб

3. Ўқув курси фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил январь

III. Инсон ҳуқуқлари соҳасида педагог кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш

12.

Педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида инсон ҳуқуқларига доир фанларни (ўқув курсларини) жорий қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

1. Педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари», «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари» курслари бўйича таълим берилиши, ўқув дастурлари ва дарсликлар ҳолатини танқидий таҳлил қилиш.

2023 йил май-июнь

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

2. Педагог кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари», «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари» курсларига доир методик қўлланма, модуль ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

2023 йил сентябрь

13.

«Ҳуқуқшунос-педагог» бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш, шунингдек, «Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ» магистратура йўналишини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.

1. Низомий номидаги ТДПУ ва бошқа олий таълим муассасаларида «Ҳуқуқшунос-педагог» бакалавриат таълим йўналишини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2. «Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳуқуқ» магистратура йўналишини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил март

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Низомий номидаги ТДПУ

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, ТДЮУ, ЖИДУ, Судьялар олий мактаби, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

14.

«Инсон ҳуқуқлари» ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълимни такомиллаштириш.

1. «Инсон ҳуқуқлари» ихтисослиги бўйича докторантура квотасини ҳар йили эҳтиёжлардан келиб чиқиб белгилаш.

2. Илмий кенгаш ҳамда тадқиқотчиларга зарур шарт-шароитлар яратиш.

2023 йил август

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

15.

Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим билан боғлиқ илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ танлов эълон қилиш.

1. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан «Инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари» танловини ташкил этиш ва эълон қилиш.

2. Танловга келиб тушган лойиҳаларни техник экспертизадан ўтказиш, уларнинг молиялаштирилишини таъминлаш.

2023 йил 1 апрелдан бошлаб

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

16.

Инсон ҳуқуқларининг долзарб масалалари бўйича хорижий олий таълим ва илмий ташкилотларнинг бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш ҳамда малака оширишини ташкил қилиш.

1. Мақсадли кўрсаткичларни тузишда инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва таклифлар ишлаб чиқиш.

2. Инсон ҳуқуқлари соҳасининг долзарб йўналишлари бўйича хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш ҳамда малака ошириш очиқ стипендия танловлари эълон қилиш.

2023 йилдан бошлаб доимий

«Эл-юрт умиди» жамғармаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, буюртмачи вазирлик ва идоралар

IV. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг инсон ҳуқуқлари соҳасида хабардорлигини ошириш

17.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича семинар-тренинглар ўтказиш.

1. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича семинар-тренинглар дастури, модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Семинар-тренингларни онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

3. Махсус мактаб интернатларда «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенция қоидалари бўйича семинар-тренинглар ташкил этиш.

2023 йил 1 июндан бошлаб доимий

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ

18.

Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари ходимлари учун «Аёллар ҳуқуқлари» ўқув курсларини жорий қилиш.

1. «Аёллар ҳуқуқлари» ўқув курслари дастури ишлаб чиқиш.

2. Ўқув курсларига эксперт-тренерларни жалб қилган ҳолда амалиётга жорий этиш.

2023 йил 1 июндан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

19.

Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликни олдини олиш масалалари бўйича инспекторлар учун «Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар» мавзусида семинар-тренинглар ўтказиш.

1. Семинар-тренинг дастури ва ўқув модулини ишлаб чиқиш.

2. Семинар-тренингни ўтказиш учун халқаро ва миллий экспертларни жалб қилиш.

3. Семинар-тренингни онлайн ва офлайн форматда ўтказиш.

2023 йил 1 июндан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ички ишлар вазирлиги, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

20.

Мигрантлар ҳуқуқлари бўйича давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун ўқув курслари ташкил қилиш.

1. «Мигрантлар ҳуқуқлари» ўқув курслари дастури ишлаб чиқиш.

2. «Мигрантлар ҳуқуқлари» дарслиги, ўқув ва услубий қўлланмалар чоп этиш.

3. Ўқув курсларига эксперт-тренерларни жалб қилган ҳолда амалиётга жорий этиш.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси

V. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш

21.

Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун «Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» йўналишида давлат гранти ва ижтимоий буюртмалар танловини жорий қилиш.

1. «Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» йўналишида давлат гранти ва ижтимоий буюртмалар танловини эълон қилиш ва ўтказиш.

2. Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан «Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим» йўналишида грант танлови эълон қилиш ва ўтказиш.

2023 йилдан бошлаб доимий

Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, ЎзННТМА

22.

Инсон ҳуқуқлари таълими соҳасида фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ўқув тадбирларини амалга ошириш.

1. Фуқаролик жамияти институтлари учун «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» мавзусида туркум семинар, тренинг, давра суҳбатлари ўтказиш.

2023 йил давомида

ЎзННТМА, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман), «Мадад» ННТ

2. Фуқаролик жамияти институтлари учун «Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар қоидаларини бажарилиши юзасидан муқобил ҳисоботлар тайёрлаш» мавзусида семинар-тренинглар ташкил қилиш.

2023 йил май-июнь

23.

Тадбиркорлар ва фермерлар учун «Бизнес ва инсон ҳуқуқлари» ўқув курсларини ўтказиш.

1. Соҳанинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда «Бизнес ва инсон ҳуқуқлари» ўқув модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил июль

Ўзбекистон Савдо саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Бизнес Омбудсман

2. Ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

2023 йил сентябрдан бошлаб

24.

Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари масалаларида ўқув курслари ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлаш.

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мажбурий меҳнатнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишни такомиллаштириш масалаларида ўқув курслари дастурини ишлаб чиқиш.

2. Ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб доимий

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси

VI. Замонавий технологиялар, бадиий асарлар, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланган ҳолда инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим ва тарбия бериш тизимининг самарадорлигини ошириш

25.

Мактабгача таълим муассасаларининг педагог ходимлари учун «Бола ҳуқуқларини ўргатиш» услубий қўлланмаси ҳамда тарбияланувчилар учун «Бола ҳуқуқлари» кўргазмали қўлланмасини яратиш.

1. Бола ҳуқуқлари бўйича услубий ва кўргазмали қўлланмалар яратиш мақсадида ишчи гуруҳ тузиш.

2023 йил май

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил

2. Услубий ва кўргазмали қўлланмаларни ишлаб чиқиш ҳамда чоп этиш.

2023 йил август

3. «Илк қадам» давлат ўқув дастурига мувофиқ ташкил этиб келинаётган машғулотлар давомида ушбу қўлланмалардан фойдаланишни жорий қилиш.

2023 йил сентябрь

26.

Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарбияни мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари миллий тизими ҳақида туркум радио ва теледастурлар, кўрсатувлар ташкил этиш.

1. Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарбияни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида туркум кўрсатув ва эшиттиришлар тайёрлаш ва эфирга узатиш.

2. Радио ва теледастурларда халқаро ва миллий экспертларнинг кенг иштирокини таъминлаш.

3. Инсон ҳуқуқларига оид ижтимоий видео, аудио роликлар телеканаллар ва ижтимоий тармоқлар орқали намойиш этиш.

2023-2024 йиллар давомида

ЎзМТРК, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман)

27.

Вазирлик, идора ва ташкилотлар ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари ходимлари, оммавий ахборот воситалари учун «Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати ва мазкур соҳада халқаро мажбуриятларнинг бажарилиши масалалари» мавзусида ўқув курслар ташкил қилиш.

1. Инсон ҳуқуқлари бўйича ўқув модулини ишлаб чиқиш.

2023 йил июль

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети

2. Ўқув курсларини онлайн ва офлайн форматда ташкил этиш.

2023 йил сентябрь

3. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида «Инсон ҳуқуқлари ва медиа» кафедрасини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил сентябрь

28.

Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформа ишлаб чиқиш.

1. Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформага материалларни жойлаштириш.

2. Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш бўйича электрон платформани ишга тушириш.

2023 йил апрель

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Рақамли технологиялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

VII. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

29.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар билан инсон ҳуқуқлари таълими соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш.

1. Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим соҳасида халқаро конференция ташкил этиш.

2023 йил декабрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, манфаатдор вазирлик ва идоралар, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, ЕХҲТ билан ҳамкорликда

2. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси, ЕХҲТнинг нашрларини ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этиш.

3. Халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган ўқув курслари, семинар, конференция ва давра-суҳбатларида Марказ ва бошқа ташкилотлар ходимларининг иштирокини таъминлаш.

доимий

30.

Европа Кенгашининг «Ҳуқуқшунослар учун инсон ҳуқуқлари таълими» дастури билан ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари соҳасида мутахассисларнинг малакасини ошириш.

1. Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим бўйича семинар-тренинглар дастурини ва модулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2023 йил сентябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Судьялар олий мактаби, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги

2. Тингловчилар рўйхатини шакллантириш.

3. Режа асосида семинар-тренингларни ташкил этиш.

доимий