ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Муддатлар |
|||
|
1-босқич |
Фуқаролар йиғини кенгаши |
Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлайди ва фуқаролар йиғини муҳокамасига киритади. |
Заруратга кўра |
|||
|
2-босқич |
Фуқаролар йиғини |
1. Киритилган таклифларни кўриб чиқади, ўз қарори билан уларни маъқуллайди ёки асосли равишда рад этади, зарурат бўлганда уларга тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф этади. 2. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимига маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тўпланган материалларни илова қилган ҳолда илтимоснома юборади. |
5 кун муддатда |
|||
|
3-босқич |
Туман (шаҳар) ҳокими |
1. Фуқаролар йиғинининг таклифи билан биргаликда маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифланган ҳолда маҳалланинг ҳудуди чизмаларини тайёрлаш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиалларига топшириқ юборади. 2. Фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича илтимосномани кўриб чиқади ва ахборотнома тайёрлайди. 3. Ахборотномани тўпланган ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш масаласини кўриб чиқувчи идоралараро доимий комиссияга (кейинги ўринларда — Идоралараро комиссия) тақдим этади. |
15 кун муддатда |
|||
|
4-босқич |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали |
1. Маҳалланинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда, маҳалла ҳудуди чизмасини тайёрлайди ҳамда қўшни маҳаллаларнинг фуқаролар йиғинлари билан келишади. 2. Маҳалла ҳудудининг тайёрланган чизмасини маҳаллаларнинг чегараларини акс эттирган ва тавсифлаган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимига юборади |
15 кун муддатда |
|||
|
5-босқич |
Идоралараро комиссия |
1. Маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш бўйича тақдим этилган таклифларни бевосита жойига чиқиб ўрганади. |
15 кун муддатда |
|||
|
2. Таклифларни қаноатлантириш ёки қаноатлантирмаслик тўғрисида хулоса тузади. 3. Тайёрланган хулосани кўриб чиқиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига киритади. |
3 кун муддатда |
|||||
|
6-босқич |
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши |
Навбатдаги сессияда Идоралараро комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва маҳаллаларни тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш ёки ушбу таклифни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. |
Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессияси чақирилишига қараб |
|||
2-ИЛОВА
|
Босқичлар |
Субъектлар |
Тадбирлар |
Муддатлар |
|||
|
1-босқич |
Фуқаролар йиғини кенгаши |
Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлайди ва фуқаролар йиғини муҳокамасига киритади. |
Заруратга кўра |
|||
|
2-босқич |
Фуқаролар йиғини |
1. Киритилган таклифларни кўриб чиқади, ўз қарори билан уларни маъқуллайди ёки асосли равишда рад этади, зарурат бўлганда уларга тегишли ўзгартиришлар киритишни таклиф этади. 2. Тегишли туман (шаҳар) ҳокимига маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича тўпланган материалларни илова қилган ҳолда илтимоснома юборади. |
5 кун муддатда |
|||
|
3-босқич |
Туман (шаҳар) ҳокими |
1. Фуқаролар йиғини томонидан тақдим этилган маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича илтимосномани кўриб чиқади. 2. Таклифлар тайёрлаш учун географик объектларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш масалалари бўйича тегишли туман, шаҳар комиссиясига (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) комиссияси) зарур ҳужжатлар билан фуқаролар йиғинининг илтимосномасини юборади. |
5 кун муддатда |
|||
|
4-босқич |
Туман (шаҳар) комиссияси |
Тақдим этилган ҳужжатларни, уларнинг географик объектларга номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқади ва ўз таклифини туман (шаҳар) ҳокимига юборади. |
15 кун муддатда |
|||
|
5-босқич |
Туман (шаҳар) ҳокими |
Туман (шаҳар) комиссияси томонидан тақдим этилган таклифни ном бериш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар комиссиясига киритади. |
5 кун муддатда |
|||
|
6-босқич |
Ном бериш масалалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳар комиссияси |
Тайёрланган материалларнинг географик объектларга номлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳар томонлама ўрганиб чиқишни ташкил этади ва туман (шаҳар) ҳокимига тегишли хулосани юборади. |
15 кун муддатда |
|||
|
7-босқич |
Туман (шаҳар) ҳокими |
Маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш бўйича тайёрланган ҳужжатларни халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритади. |
5 кун муддатда |
|||
|
8-босқич |
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши |
Навбатдаги сессияда туман (шаҳар) ҳокими томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва маҳаллаларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш ёки ушбу таклифни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. |
Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги сессияси чақирилишига қараб |
|||
|
». |
2-ИЛОВА
|
1. |
лавозимига кўра |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари — комиссия раиси |
|
2. |
лавозимига кўра |
— |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
3. |
лавозимига кўра |
— |
Ҳудудий иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи |
|
4. |
лавозимига кўра |
— |
Ҳудудий камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи |
|
5. |
лавозимига кўра |
— |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қЎмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи |
|
6. |
лавозимига кўра |
— |
Ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи |
|
7. |
лавозимига кўра |
— |
Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
8. |
лавозимига кўра |
— |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
9. |
лавозимига кўра |
— |
Солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
10. |
лавозимига кўра |
— |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи |
|
11. |
лавозимига кўра |
— |
Ички ишлар (бош) бошқармаси бошлиғи |
|
12. |
лавозимига кўра |
— |
Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи |
|
13. |
лавозимига кўра |
— |
Ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи». |