19.04.2024 йилдаги ПҚ-163-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда иқтисодий ўсишни таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва унда давлат иштирокини қисқартириш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кўпайтиришда хусусийлаштириш муҳим омил бўлиб қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ўтган уч йилда профессионал консультантлар орқали ташкил этилган оммавий савдолар натижаларига кўра, хорижий инвесторларга 26 та актив 1,3 миллиард АҚШ долларига сотилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги йирик корхоналар ва тижорат банкларининг (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги йирик корхоналар) фаолият самарадорлигини ошириш, замонавий бошқарув тизимини жорий этиш ва уларни трансформация қилиш бўйича тизимли ишларни давом эттириш, шунингдек, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш учун хусусийлаштириш орқали хорижий инвестицияларни жалб этишни жадаллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари) рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги йирик корхоналар устав капиталидаги акция пакетларини (улушларини) хусусийлаштириш олди тайёргарлик ишларини мувофиқлаштиришга масъул бўлган ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳлар) таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишчи гуруҳларнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат иштирокидаги йирик корхоналарнинг молиявий ҳисоботлари халқаро стандартлар асосида тайёрланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо жараёнларини ташкил этиш учун профессионал консультантлар жалб этилиши ва давлат иштирокидаги йирик корхоналар томонидан нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларининг барқарор кўрсаткичларига эришилишини мувофиқлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлардаги қимматли қоғозлар бозорини тартибга солувчи органлар ва биржалар билан ўзаро ҳамкорлик қилинишини таъминлаш, тегишли меморандум ва шартномаларни тузиш учун музокаралар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
андеррайтерлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва маркетинг материаллари тайёрланишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар чоракда Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясига ахборот киритиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳлар бир ой муддатда бириктирилган корхоналардаги давлат акция пакетларини савдога чиқариш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб, унинг Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясига (А. Арипов) тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилишда уларнинг раҳбар ва раҳбар ўринбосарларининг устувор вазифаларини 4-иловага мувофиқ белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ой муддатда мазкур қарорга 4-иловада белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, давлат иштирокидаги йирик корхоналарнинг раҳбар ва раҳбар ўринбосарлари кесимида амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирларнинг бошқарув органлари қарорлари асосида тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги акциядор бўлган давлат иштирокидаги йирик корхоналарни хусусийлаштиришга тайёрлаш, ишончли бошқарувчиларни жалб этиш ва мазкур жараёнларни мувофиқлаштириш учун халқаро консультантлар ва юридик хизмат кўрсатувчи ташкилотлар «UzAssets» инвестиция компанияси» АЖ томонидан жалб қилинади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«UzAssets» инвестиция компанияси» АЖ томонидан амалга ошириладиган харажатлар Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармадан ажратилган маблағлар «UzAssets» инвестиция компанияси» АЖнинг устав капиталидаги Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг улушини оширишга йўналтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) ва «UzAssets» инвестиция компанияси» АЖ давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш олди тайёрлаш учун профессионал ташкилотларни (инвестиция воситачилари, ишончли бошқарувчилар, юридик хизмат кўрсатувчи ва консалтинг ташкилотлари, инвестиция банки, PR-компанияси ёки бошқа ихтисослашган компанияларни) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этади.
(4-бандининг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-259-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, улар билан тузиладиган шартномалар ва шартномага оид қўшимча келишувлар «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Давактив агентлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда 2024 йил 1 июлга қадар жалб этилган консультант таклифи асосида «Иссиқлик электр станциялари» АЖ устав капиталидаги 51 фоиз ва ундан юқори миқдордаги давлат улушини ёхуд унинг таркибидаги алоҳида иссиқлик электр станцияларини хусусийлаштиришни бошласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давактив агентлиги кимё саноати корхоналарини хусусийлаштириш ва ислоҳ қилиш дастурига мувофиқ «Деҳқонобод калий заводи» АЖ устав капиталидаги давлат акциялар пакетини 2024 йил якунига қадар хусусийлаштириш жараёнини якунласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Давактив агентлиги 2024 йил 1 июлга қадар профессионал консультантларни жалб этган ҳолда «Samarqand Avtomobil zavodi» МЧЖ устав капиталидаги «Ўзавтосаноат» АЖнинг 75,2 фоиз улушини савдога чиқариш ишларини бошласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, 2024 йил 1 июлдан бошлаб, давлат иштирокидаги йирик корхоналарда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш, жумладан бошқарув органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш учун кузатув кенгашига бўйсунадиган корпоратив котибият ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпоратив бошқарувнинг янгиланган қоидалари ва ахлоқ кодекси жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кузатув кенгашининг баённомаларини масофадан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон овоз бериш бюллетенлари орқали расмийлаштириш имконияти яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давактив агентлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан биргаликда мазкур қарорга асосан хусусийлаштирилиши белгиланган активларнинг халқаро бозорларда савдоларини ташкил қилиш ва салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда халқаро PR-консалтинг компаниялари ҳамкорлигида кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкиллаштириш, шунингдек, давра суҳбатлари ва тақдимотлар («Road Show») ўтказиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А.Ж. Ортиков белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 19 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-163-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-163-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Профессионал консультантларни жалб қилган ҳолда халқаро бозорда оммавий савдоларга чиқариладиган акция пакетлари (улушлари)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ташкилот номи

Жойлашган жойи

Сотиладиган улуш миқдори

(фоизда)

Оммавий савдолар

консультант жалб этиш

оммавий савдони эълон қилиш

1.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ

Тошкент шаҳри

51

2024 йил II чорак

2025 йил II чорак

2.

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ

Қашқадарё вилояти

100

2024 йил II чорак

2024 йил IV чорак

3.

«Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ

Тошкент шаҳри

79,4

2024 йил III чорак

2025 йил I чорак

4.

«Ўзагросуғурта» АЖ

Тошкент шаҳри

94,5

2024 йил III чорак

2025 йил I чорак

5.

«Inter Нotel» МЧЖ

Тошкент шаҳри

100

2024 йил II чорак

2025 йил I чорак

6.

«Samarqand Avtomobil zavodi» МЧЖ

Самарқанд вилояти

75,2

2024 йил III чорак

2024 йил IV чорак

7.

«Тошкент металлургия заводи» МЧЖ

Тошкент шаҳри

49,9

2024 йил III чорак

2025 йил II чорак

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Изоҳ.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг улушлари белгиланган тартибда бошқарув органлари қарорлари асосида баланс қийматида ёки Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг қарорига асосан баҳоланган қийматда устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ёки Давактив агентлигига ўтказилиб, савдога чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналар томонидан амалдаги ташқи қарз битимларининг молиявий шартлари (ковенантлари) инобатга олинган ҳолда алоҳида музокаралар олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Давактив агентлиги таклифига мувофиқ Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси акциялар пакетининг ҳажми, тури ва савдога чиқариш муддатига ўзгартириш киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига тегишли давлат акция пакети (улуши)ни сотишдан тушган маблағлар, баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давактив агентлиги, «UzAssets» инвестиция компанияси» АЖ юқоридаги корхоналарга амалдаги жалб қилинган консультантлар билан ишлашни давом эттириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-163-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Халқаро фонд бозорида акцияларининг бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклифи ўтказиладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Акциядорлик жамияти номи

Жойлашган ҳудуди

Давлат улуши

Сотиш шакли

Савдони эълон қилиш муддати

1.

«Навоий КМК» АЖ

Навоий вилояти

5 фоизгача

IPO

2025 йил III чорак

2.

«Олмалиқ КМК» АЖ

Тошкент вилояти

5 фоизгача

IPO

2025 йил IV чорак

3.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Тошкент шаҳри

5 фоизгача

SPO

2025 йил II чорак

4.

«Ўзбектелеком» АЖ

Тошкент шаҳри

5 фоизгача

IPO

2025 йил IV чорак

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таклифига мувофиқ Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссияси бирламчи (IPO) ва (ёки) иккиламчи (SPO) оммавий таклиф этиладиган акциялар пакетининг 5 фоизгача бўлган ҳажми, сотиш шакли ва савдога чиқариш муддатига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-163-сон қарорига

3-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Давлат иштирокидаги йирик корхоналар устав капиталидаги акция пакетларини (улушларини) хусусийлаштириш олди тайёргарлик ишларини мувофиқлаштиришга масъул бўлган ишчи гуруҳлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Корхона номи

Ишчи гуруҳлар

1.

«Олмалиқ КМК» АЖ

а.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири

А.Ж. Ортиқов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

О.З. Насритдинходжаев

тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари

2.

«Навоий КМК» АЖ

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари

Б.Ф. Исламов

тоғ-кон саноати ва геология вазири

Ж.Х. Қаршибаев

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

3.

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

А.Ж. Ортиқов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

4.

«Иссиқлик электр станциялари» АЖ

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари

А.Ж. Ортиқов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

А.И. Ахмедхаджаев

энергетика вазирининг биринчи ўринбосари

5.

«Деҳқонобод калий заводи» АЖ

А.Ж. Ортиқов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори

Т.Р. Мухаммеджанов

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси в.б.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

6.

«Ўзбектелеком» АК

Н.Д. Хусанов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

Ж.Ҳ. Каршибаев

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

7.

«Тошкент металлургия заводи» МЧЖ

Ш.А. Вафаев

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори

А.Э. Миралиев

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари

О.З. Насритдинходжаев

тоғ-кон саноати ва геология вазирининг биринчи ўринбосари

8.

«UzAuto Motors» АЖ

«UzAuto Motors Powertrain» АЖ

«Samarqand avtomobil zavodi» МЧЖ

Ж.Ҳ. Каршибаев

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

У.У. Розуқулов

«Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси

С.М. Гулямов

«UzAuto Motors Powertrain» АЖ директори

9.

«Ўзбекинвест» ЭИСК» АЖ

«Ўзагросуғурта» АЖ

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

Н.Д. Хусанов

Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

А.Я. Хайдаров

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

10.

«Inter hotel» МЧЖ

А.Қ. Мирсоатов

«Ўзмиллийбанк» АЖ бошқаруви раиси

А.Э. Миралиев

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари

Ж.Ҳ. Каршибаев

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ишчи гуруҳлар фаолияти бўйича маълумотларни умумлаштириш ва амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириб бориш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Давактив агентлиги, Энергетика вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Солиқ қўмитаси, «UzAssets» инвестиция компанияси» АЖ вакилларидан иборат доимий асосда ишловчи котибият ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-163-сон қарорига

4-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Давлат иштирокидаги йирик корхоналарни трансформация қилишда уларнинг раҳбар ва раҳбар ўринбосарларининг

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Корхоналарнинг рентабеллиги ва операцион самарадорлигини ошириш ҳисобига молиявий барқарорлигини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар (IFRS)га ўтказиш ва ошкор этиб борилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқаро илғор амалиётдан келиб чиқиб корхоналар фаолиятига замонавий корпоратив бошқарув тизимини (жумладан ESG, ISO, CSR) жорий этиш ҳамда бошқарув органлари таркибига халқаро тажрибага эга соҳа мутахассисларини кенг жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корхоналарнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш ва самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини (KPI) татбиқ этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестиция маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида мавжуд барча инвестиция лойиҳаларини қайта баҳолаш ҳамда уларни бошқаришга замонавий усулларни татбиқ этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳсулотларни ишлаб чиқаришда маҳаллийлаштиришни кенгайтириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхоналарда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган дастурий таъминотларни жорий қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Харидлар тизимининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда коррупциядан ҳоли харидлар тизимини яратиш, харидлар жараёнини доимий аудитдан ўтказиш («форензик») чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Барқарор халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришиш, улар бўйича халқаро стандартлар асосида хулосаларни олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Носоҳавий активларни белгиланган тартибда таркибий ўзгартириш ва/ёки хусусийлаштириш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат кафолатлари ва мажбуриятларидан фойдаланмаган ҳолда корхоналарни ривожлантириш ва модернизация қилиш учун хорижий банклар ва капитал бозорларидан маблағларни, шунингдек, айланма маблағларни жалб этиш.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2024 й., 07/24/163/0300-сон; 27.12.2025 й., 06/25/259/1224-сон)