19.08.2023 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво қатнови тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан давлат реестрида 4517-HU-2023-H тартиб рақами билан рўйхатга олинди.]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Венгрия Ҳукумати, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1944 йил декабр ойининг 7 кунида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенция ва Халқаро ҳаво йўлларида транзит тўғрисида Битимнинг иштирокчилари бўлган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларининг тегишли авиакорхоналарига қатновларни амалга оширишда адолатли ва тенг имкониятларни таклиф қилувчи ҳамда ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлатларининг қонунчилигига мувофиқ рақобат қилишга имкон берувчи халқаро авиация тизимини ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзларига тегишли ва ташқари ҳудудларда ҳаво кемалари қатновини ўрнатиш мақсадида юқорида айтиб ўтилган Конвенцияга қўшимча тарзда Битим тузиш ниятида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳаво транспорти имкониятларининг кенгайишини енгиллаштириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳаво транспортида хавфсизликни энг юқори даражада таъминлашни истаб, ҳамда инсонлар ва мол-мулкни хавф остида қолдирувчи ҳаво кемаси хавфсизлигига қаратилган ҳаракатлар ёки таҳдидларнинг жиддий муаммо эканлигини яна бир бор тасдиқлаган ҳолда, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1-модда

Тушунчалар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимни талқин қилиш ва қўллаш мақсадида, агар унда бошқача ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Конвенция» атамаси 1944 йил декабр ойининг 7 кунида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ҳар икки Аҳдлашувчи Томон қай даражада ратификация этгани ёки кучга кирганига қараб, Конвенциянинг 90-моддасига мувофиқ қабул қилинган ҳар қандай Иловани, шунингдек Конвенциянинг 90 ва 94-моддаларига мувофиқ Конвенцияга ёки унинг Иловаларига киритилган ҳар қандай ўзгартиришни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Авиация маъмуриятлари» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан — Транспорт вазирлигини; Венгрияга нисбатан — Фуқаро авиацияси бўйича бош директоратни; ёки иккала ҳолатда ҳам бундай авиация маъмуриятлари томонидан мазкур Битимга боғлиқ равишда ҳар қандай функцияни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай бошқа орган ёки шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «тайинланган авиакорхона» атамаси Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири тарафидан мазкур Битимнинг 3-моддасига мувофиқ ва унинг Иловасида белгиланган йўналишларда, ва келишилган қатновларни бажариш учун тайинланган, ҳаво кемалари халқаро қатновини амалга оширишни таъминловчи авиакорхонани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «ҳудуд», «ҳаво кемалари халқаро қатнови» ва «нотижорий мақсадларда тўхташ» атамалари тегишли равишда Конвенциянинг 2 ва 96-моддаларида кўрсатилган маъноларга эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) «Битим» атамаси мазкур Битим, унинг Иловаси ва киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) «белгиланган йўналишлар» атамаси мазкур Битим Иловасида белгиланган ёхуд белгиланиши мумкин бўлган йўналишларни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «келишилган қатновлар» атамаси мазкур Битим шартлари асосида амалга оширилиши мумкин бўлган ҳаво кемалари халқаро қатновини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳ) «тариф» атамаси йўловчи, багаж ва юк (почтадан ташқари) ташиш учун тўланадиган қийматни, шу жумладан ҳаво транспорти орқали олинадиган ёки таъминланадиган ҳар қандай аҳамиятли қўшимча фойдани, шунингдек чипталар сотуви ва товарлар ташуви учун тегишли транзакция билан боғлиқ тўланадиган комиссияни англатади. Шунингдек, транспорт қийматидан фойдаланиш шартлари ва тегишли комиссия учун тўловлар ҳам киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) «фуқаролар» атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, Венгрияга нисбатан Европа Иттифоқи аъзо-давлатлари фуқароларини англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) «ЙИ шартномалари» Европа Иттифоқи тўғрисидаги Шартномани ҳамда Европа Иттифоқининг фаолият кўрсатиши тўғрисидаги Шартномани англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) «фойдаланувчилардан ундириладиган йиғимлар» атамаси аэропорт ёки аэронавигация жиҳозларидан ҳаво кемалари, уларнинг экипаж аъзолари, йўловчилари ва юкларига хизмат кўрсатишда фойдаланиш учун авиакорхоналарга нисбатан тегишли маъмуриятлар томонидан қўлланиладиган тўловни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) Мазкур Битимдаги Венгрия авиакорхоналарига ҳаволалар Венгрия томонидан тайинланган авиакорхоналарни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илова мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Битимга барча ҳаволалар, башарти бошқача ҳолат аниқ келишилмаган бўлса, Иловани ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2-модда

Ҳуқуқлар бериш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга Иловада белгиланган йўналишлар бўйича мунтазам ҳаво кемалари халқаро қатновларини амалга ошириш мақсадида ушбу Битимда кўрсатиб ўтилган ҳуқуқларни беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томондан тайинланган авиакорхона белгиланган йўналишларда келишилган қатновларни амалга ошириш давомида қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидан қўнмасдан учиб ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) айтиб ўтилган ҳудудда нотижорий мақсадларда тўхташ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида йўловчиларни, юк ва почтани алоҳида ёки биргаликда бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги манзилларда ёки мазкур Битим Иловаси шартларига мувофиқ бошқа давлат ҳудудида олиш ёки тушириш мақсадида мазкур Битим Иловасидаги йўналишлар жадвалида кўрсатилган манзилларда тўхташ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналаридан бошқа авиакорхоналарига ушбу модданинг (а) ва (б) бандларида келтирилган ҳуқуқлар кафолатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Битимдаги ҳеч қайси қоида бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонасига ҳақ эвазига ёки ёлланиш йўли билан бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги бир манзилдан ўша Томон давлати ҳудудидаги иккинчи манзилга олиб бориш учун йўловчилар, уларнинг багажи, юк ва почтани ҳаво кемасига олиш ҳуқуқини беради деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

3-модда

Авиакорхоналарни тайинлаш ва эксплуатация рухсатномаларини бериш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилиш орқали белгиланган йўналишларда келишилган қатновларни амалга ошириш мақсадида бир ёки бир неча авиакорхонани тайинлаш ва аввал тайинланган авиакорхона ўрнига бошқа авиакорхонани тайинлаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхона тайинланганидан ва тайинланган авиакорхонадан белгиланган шакл ва услубдаги ариза олинганидан сўнг мазкур модданинг 3 ва 4-бандларига мувофиқ энг қисқа муддатларда фаолият кўрсатиш учун тегишли эксплуатация рухсатномаларини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган ҳар қандай авиакорхонадан мазкур маъмурият томонидан Конвенция қоидаларига мувофиқ ҳаво кемалари халқаро қатновини амалга ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган одатда ва асосли равишда қўлланиладиган шартларни бажара олишини асослантиришини талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган эксплуатация рухсатномаларини бериш учун қуйидагилар талаб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Венгрия томонидан тайинланган авиакорхонага нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) авиакорхона Венгрия ҳудудида ЙИ шартномаларига мувофиқ тузилган бўлиши ҳамда Европа Иттифоқи қонунчилигига асосан амалдаги фаолият кўрсатиш рухсатномасига эга бўлиши; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) авиакорхона фаолиятининг тартибга солиниши устидан назорат ҳаво эксплуатанти сертификатини беришга масъул бўлган Европа Иттифоқи аъзо-давлати томонидан амалга оширилиши ва таъминланиши ҳамда тайинлашда тегишли авиация маъмурияти аниқ белгиланиши; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси томонидан тайинланган авиакорхонага нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) авиакорхона Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси авиация маъмуриятлари томонидан берилган амалдаги ҳаво эксплуатанти сертификатига эга бўлиши; ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) авиакорхона фаолияти тартибга солиниши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси томонидан олиб борилиши ҳамда таъминланиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тайинланган авиакорхона ҳаво кемаси халқаро қатновларини амалга оширишда Конвенция қоидаларига мувофиқ қўлланиладиган ёки Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига биноан одатда ва асосли равишда қўлланилиши мумкин бўлган шартларга жавоб бериши лозим, ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 9 ва 10-моддаларда белгиланган стандартлар қўлланилиши ва уларга риоя қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур тарзда тайинланган ва рухсатнома олган авиакорхона исталган вақтда мазкур Битим қоидаларига мувофиқ келишилган қатновларни амалга оширишни бошлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

4-модда

Эксплуатация рухсатномаларини қайтариб олиш ёки тўхтатиб қўйиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонага берилган эксплуатация ёки техник рухсатномаларни қайтариб олиш ёки мазкур Битимга мувофиқ берилган ҳуқуқлардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки бундай ҳуқуқлардан фойдаланиш учун зарур бўлган муайян шартларни бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Венгрия томонидан тайинланган авиакорхонага нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) авиакорхона Венгрия ҳудудида ЙИ шартномаларига мувофиқ тузилмаган ёки Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқ амалдаги фаолият кўрсатиш рухсатномасига эга бўлмаса; ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) авиакорхона фаолияти тартибга солиниши устидан назорат ҳаво эксплуатанти сертификатини беришга масъул бўлган Европа Иттифоқи аъзо-давлати томонидан амалга оширилмаган ёки таъминланмаган ҳамда тайинланишда тегишли авиация маъмурияти аниқ белгиланмаган бўлса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) агар авиакорхонага Ўзбекистон Республикаси билан бошқа Европа Иттифоқи аъзо-давлати ўртасидаги икки томонлама битимга асосан фаолият кўрсатишга ваколат берилган бўла туриб, ўша бошқа Европа Иттифоқи аъзо-давлати ҳудудидаги манзил орқали ушбу Битимга кўра ташиш ҳуқуқларидан фойдаланса ва бу авиакорхонанинг ўша бошқа Битим қоидаларига амал қилмаётганлигини Ўзбекистон Республикаси исбот қилса; ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iv) агар авиакорхона Европа Иттифоқи аъзо-давлати томонидан берилган ҳаво эксплуатанти сертификатига эга бўлиб, бу Европа Иттифоқи аъзо-давлати билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида ҳаво кемалари қатнови тўғрисида икки томонлама Битим мавжуд бўлмаса ва Ўзбекистон Республикаси томонидан тайинланган авиакорхонага ушбу Европа Иттифоқи аъзо-давлатига парвоз қилиш ҳуқуқини бериш рад этилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандга асосан ўз ҳуқуқларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Европа Иттифоқи авиаташувчилари ўртасида уларнинг миллий мансублигига кўра камситиш ҳолатларига йўл қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси томонидан тайинланган авиакорхонага нисбатан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) авиакорхона Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилмаган ёки Ўзбекистон Республикаси авиация маъмуриятлари томонидан берилган амалдаги ҳаво эксплуатанти сертификатига эга бўлмаса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) авиакорхона фаолиятининг тартибга солиниши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга оширилмаса ёки таъминланмаса; ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(с) авиакорхона бундай ҳуқуқларни бераётган Аҳдлашувчи Томон давлати қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга жавоб бермаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) авиакорхона ушбу Битимда белгиланган шартлар асосида келишилган йўналишлардан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа сабабларга кўра йўқотса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(э) бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимнинг 9 ва 10-моддаларига мувофиқ хавфсизлик стандартларига жавоб бермаса ёки бундай стандартларни қўллай олмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 9 ва 10-моддаларга дахл қилмаган ҳолда, мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган рухсатномани қайтариб олиш, тўхтатиб қўйиш ёки муайян шартларни бажаришни талаб қилиши, Аҳдлашувчи Томонларнинг давлатлари қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш учун зарур бўлмаса бундай ҳуқуқдан фақатгина бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашувлар ўтказилгандан сўнг фойдаланилади. Бундай маслаҳатлашувлар, агар ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон ўртасида бошқача келишувга эришилмаган бўлса, бир Аҳдлашувчи Томон сўровномаси келиб тушгандан сўнг ўттиз (30) кун ичида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

5-модда

Келишилган қатновларни амалга оширишни тартибга солиш принциплари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур Битим билан тартибга солинадиган келишилган қатновларни амалга оширишда ҳар икки Аҳдлашувчи Томон тайинланган авиакорхоналарга рақобат қилиш учун адолатли ва тенг имкониятлар яратилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг тайинланган авиакорхонаси ёки авиакорхоналари ушбу принципларга мувофиқ фаолият кўрсатаётганлигини назорат қилиши ва зарур ҳолларда, бу шартларнинг бажарилиши учун чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли ҳудудлари ўртасида тайинланган авиакорхоналари белгиланган йўналишларда келишилган ҳаво кемаларининг қатновлари оммавий ташувларга қўйилган талабларга яқиндан алоқадор бўлиши ҳамда мазкур Битимнинг 14-моддаси қоидаларига мувофиқ тарифларга мос равишда Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат ҳудудлари ўртасидаги ҳаво кемалари қатновларининг тартибли ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳаво кемасининг оқилона юкланишида йўловчилар, юк ва почтани амалдаги ва кутилаётган ташиш талабларига мутаносиб ташув ҳажмларини таъминлаш ҳар бир авиакорхонанинг асосий вазифаси бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

6-модда

Адолатли рақобат

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ҳар икки Аҳдлашувчи Томон авиакорхоналарига белгиланган йўналишларда келишилган қатновлардан адолатли ва тенг имкониятларда фойдаланишлари учун адолатли ва рақобатбардош муҳит яратиб беришни ўзларининг умумий мақсадлари деб тан оладилар. Шу туфайли, Аҳдлашувчи Томонлар ушбу мақсадга тўла эришишни таъминлаш учун тегишли чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимнинг мақсадлари амалга оширилишида мустақил, адолатли ва тўғри рақобат муҳим эканлиги, рақобат масалалари бўйича қонунлар ва мустақил органларнинг мавжудлиги, шунингдек ушбу қонунларнинг асосли ва самарали қўлланилиши авиаташув хизматларини тақдим этишда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлайдилар. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг рақобатга оид мазкур моддадаги масалаларни ўз ичига олган қонунлари, вақти-вақти билан киритиладиган ўзгартиришлар билан бирга, ҳар бир тегишли Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги доирасида авиакорхоналар фаолиятига нисбатан қўлланилади. Аҳдлашувчи Томонлар рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари мақсадларининг ўзаро мослиги ва ўхшашлиги, ҳамда унинг самарали қўлланилишида ўзаро ҳамфикрдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини тўғри қўллаш мақсадида ва зарур ҳолларда ўз қонун ва қоидаларига мувофиқ тегишли авиакорхона(лар) ёки бошқа фуқароларига рақобатга алоқадор ҳар бир Томон органлари амалга оширган ҳаракатлар тўғрисида ахборотни ошкор қилишга рухсат бериш орқали ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битимдаги ҳеч бир қоида Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг (ва Европа Комиссиясининг) рақобат масалалари бўйича тегишли органлари ва суд идораларининг ваколат ва ҳуқуқларига таъсир ўтказмайди, чекламайди ёки тўсқинлик қилмайди ҳамда рақобат ҳуқуқини қўллаш билан боғлиқ барча масалалар бундай орган ва суд идораларининг мутлақ ваколат доирасида бўлишда давом этади. Шу туфайли, Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар қайсиси мазкур моддага оид амалга оширган хатти-ҳаракати бундай орган ва суд идораларининг ҳар қандай амалга ошириши мумкин бўлган ҳаракатларига зид бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур моддага мувофиқ амалга оширилган ҳар қандай ҳаракат фақатгина Аҳдлашувчи Томонлар жавобгарлиги остида бўлади ва фақатгина бошқа Аҳдлашувчи Томонга ва/ёки Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудидан ва ҳудудида авиаташув хизматларини кўрсатаётган авиакорхона(лар)га нисбатан йўналтирилган бўлади. Бундай ҳаракат ушбу Битимнинг 19-моддасида кўзда тутилган низоларни ҳал этиш тартибига асосан кўриб чиқиш учун сабаб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адолатсиз рақобат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхоналарининг авиаташув хизматларини тақдим қилиши чоғида уларнинг адолатли ва тенг имкониятлардаги рақобатига зарарли таъсир этадиган ҳар қандай шаклдаги камситишлар ва адолатсиз ҳаракатларни бартараф этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат субсидиялари ва қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳеч бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг авиакорхоналарига давлат субсидиялари ёки кўмак бермаслиги ёхуд бундай субсидия ёки кўмак берилишига рухсат бермайди, башарти улар бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхоналарига ҳаво кемалари қатновларини амалга оширишда адолатли ва тенг имкониятлар яратишга асоссиз равишда ва кескин салбий таъсир қилса. Ушбу давлат субсидиялари ёки қўллаб-қувватлаш ўзида қуйидагиларни жам қилиши, лекин улар билан чекланмаслиги мумкин: кесишадиган субсидиялар, эксплуатация йўқотишларининг ўзаро ҳисоби, капитал, грант, кафолат, кредит ёки суғуртани имтиёз асосида тақдим қилиш, банкротликдан ҳимоя қилиш, қопланиши лозим бўлган тўловлардан ва инвестиция қилинган бюджет маблағларини чиқариб олишдан ҳамда солиқ тўлашдан озод этиш ёки солиқ имтиёзлари бериш, давлат органлари томонидан ўрнатилган молиявий мажбуриятлар учун олинадиган солиқ компенсациялари; камситган ҳолда ёки нотижорий равишда аэронавигация ёки аэропорт хизматларини кўрсатиш, ёқилғи таъминоти, ер усти хизматини кўрсатиш, хавфсизликни таъминлаш, компьютер орқали бронлаш тизими, слотларни тақсимлаш ва келишилган қатновлардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа тегишли хизматларга рухсат этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи Томон авиакорхонага юқоридаги 6-бандда келтирилган давлат субсидияларини тақдим қилса ёки уни қўллаб-қувватласа, у бундай чоралар очиқлигини ҳар қандай тарзда, шу жумладан авиакорхона ҳисобварақларида аниқ ва алоҳида ифода этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон талабига мувофиқ оқилона муддатда биринчи Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги остидаги юридик шахсларга оид молиявий ҳисоботларни ва ушбу модда талаблари бажарилаётганлигини кафолатлайдиган иккинчи Аҳдлашувчи Томон асосли равишда талаб қилган бошқа ҳар қандай керакли ахборотни тақдим этади. Бу юқоридаги 6-банд мазмун моҳиятидан келиб чиқадиган субсидия ва қўллаб-қувватлашга оид батафсил ахборотни ўз ичига олиши мумкин. Маълумотдан фойдаланишни сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг тарафидан тақдим этилган маълумотлар махфий ахборот сифатида белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мутасадди рақобат органи ва/ёки суд томонидан жорий қилинган 5 ва 6-бандларда кўрсатилган қоидаларга риоя қилиш бўйича ҳар қандай ҳаракатга дахл қилмаган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) агар бир Аҳдлашувчи Томон авиакорхонага нисбатан 5 ва 6-бандлар мазмунидан келиб чиқадиган кўрсатилган камситилиш ёки адолатсиз амалиёт қўлланилганлигини аниқласа ва исботласа, ўз эътирозларини ёзма равишда бошқа Аҳдлашувчи Томонга тақдим этиши мумкин. Бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни огоҳлантиргандан сўнг унинг ҳудудидаги масъул давлат органларига, шунингдек марказий, минтақавий ёки маҳаллий миқёсдаги органларга мазкур моддага оид масалаларни муҳокама қилиш учун мурожаат этиши мумкин. Бундан ташқари, Аҳдлашувчи Томон ушбу масалани ҳал қилиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин. Бундай маслаҳатлашувлар сўровнома олинган кундан бошлаб ўттиз (30) кун ичида бошланади. Шунингдек, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг мурожаати бўйича кўтарилган масалани тўлиқ таҳлил қилиш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлар етарлича ахборот алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) агар Аҳдлашувчи Томонлар юқоридаги 5 ёхуд 6-бандлар қоидаларининг бузилиши бўйича маслаҳатлашувлар бошланганидан сўнг ўттиз (30) кун ичида бир тўхтамга кела олмасалар ёки бундай маслаҳатлашувлар сўровнома олинган кундан бошлаб ўттиз (30) кун ичида ўтказилмаса, маслаҳатлашувлар ўтказишни таклиф қилган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхонаси(лари)га берилган хизмат кўрсатиш ҳуқуқини рад этиши, бекор қилиши, тўхтатиб қўйиши ёки қайтиб олиши ёхуд шундай ҳуқуқларни бажариш борасида керакли ҳисобланган талаблар ва мажбуриятларни қўйиши ёхуд бошқа чораларни кўриш орқали мазкур Битимда кўрсатилган эксплуатация рухсатномасини тўхтатиб туриши мумкин. Мазкур бандга мувофиқ кўрилган ҳар қандай чоралар тўғри ва мутаносиб ҳамда бундай чоралар қатъиян зарурийлиги кўлами ва давомийлигига мувофиқ равишда чекланган бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монополияга қарши қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон 2-бандга асосан монополияга қарши қонунларни қўллайди ва авиакорхона(лар)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига/дан амалга оширилаётган ҳаво кемалари қатновларига таъсир қилиши мумкин бўлган ва рақобатни бартараф этиш, чеклаш ёки йўқ қилишга йўналтирилган бошқа ҳар қандай авиакорхона билан шартнома имзолаш, қарорлар қабул қилиш ёки ўзаро муомалага киришишни таъқиқлайди. Бундай шартномалар, қарорлар ёки амалиёт ўз навбатида хизматлар кўрсатилиши ёки кенгайиши ёхуд техник ёки иқтисодий ривожланиш, шунингдек истеъмолчиларга олинаётган фойданинг адолатли улушига эга бўлишга имкон бериши билан боғлиқ омиллар яхшиланишига ҳисса қўшса, ушбу таъқиқ қўлланилмаслиги эълон қилиниши мумкин ва бунда: (а) ушбу мақсадларга эришишда бундай чекловларни татбиқ этилмаслик имкони бўлса, улар авиакорхоналарга нисбатан қўлланилмайди; (б) бундай авиакорхоналарга тегишли хизматларнинг асосий қисмига нисбатан рақобатни бартараф қилиш имкони берилмайди, ҳамда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига/дан амалга оширилаётган ҳаво кемалари қатновларига таъсир этувчи устун мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолларини таъқиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон юқоридаги 10-бандда кўрсатилган монополияга оид қоидалар қўлланилишини фақатгина ўзининг мустақил тегишли идораси ва/ёки судига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агар бир Аҳдлашувчи Томон авиакорхонаси юқоридаги 10-банд қоидалари бузилганлиги оқибатида зарар кўраётганлигини аниқласа ва буни исботлаб берса, 10-бандда белгиланган қоидаларга риоя қилишга оид тегишли идора ёки суд томонидан қўлланиладиган ҳар қандай ҳаракатларга дахл қилмаган ҳолда, бошқа Аҳдлашувчи Томонга ёзма равишда эътироз билдириши мумкин. Бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни огоҳлантиргандан сўнг унинг ҳудудидаги масъул давлат органларига, шунингдек марказий, минтақавий ёки маҳаллий, миқёсидаги органларга мазкур моддага оид масалаларни муҳокама қилиш учун мурожаат этиши мумкин. Бундан ташқари, Аҳдлашувчи Томон ушбу масалани ҳал қилиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томон билан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин. Бундай маслаҳатлашувлар сўровнома олинган кундан бошлаб ўттиз (30) кун ичида бошланади. Шунингдек, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг мурожаати бўйича кўтарилган масалани тўлиқ таҳлил қилиш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлар етарлича ахборот алмашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агар Аҳдлашувчи Томонлар 10-банд қоидаларининг бузилиши бўйича маслаҳатлашувлар бошлангандан сўнг ўттиз (30) кун ичида бир тўхтамга кела олмасалар ёки музокаралар сўровнома олинган кундан бошлаб ўттиз (30) кун ичида ўтказилмаса, ва тегишли орган ёки суд монополияга оид қоидалар бузилган деб топса, маслаҳатлашувлар ўтказишни таклиф қилган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхонасига берилган хизмат кўрсатиш ҳуқуқини рад этиши, бекор қилиши, тўхтатиб қўйиши ёки қайтиб олиши ёхуд шундай ҳуқуқларни бажариш борасида керакли ҳисобланган талаблар ва мажбуриятларни қўйиши ёхуд бошқа чоралар кўриш орқали мазкур Битимда кўрсатилган эксплуатация рухсатномасини тўхтатиб туриши мумкин. Мазкур бандга мувофиқ кўрилган ҳар қандай чоралар тўғри ва мутаносиб ҳамда бундай чоралар қатъиян зарурийлиги кўлами ва давомийлигига мувофиқ равишда чекланган бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

7-модда

Қонун ҳужжатлари ва қоидаларнинг қўлланилиши

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг халқаро ҳаво кемалари қатновларига жалб қилинган ҳаво кемасининг ёки ушбу давлат ҳудудида ҳаво кемасининг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ ҳолда унинг ҳудудига учиб келиши ва учиб кетишини назорат қилувчи қонун ҳужжатлари бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхоналари ҳаво кемаларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига йўловчилар, экипажлар, багажлар, почта ва юкларнинг кириши, ҳаракатланиши, бўлиши ва жўнаб кетишини назорат қилувчи қонун ҳужжатлари, шунингдек, мамлакатга кириш ва чиқиш талаблари билан боғлиқ қоидалар, авиация хавфсизлиги, иммиграция, божхона паспортлари, валюта ва соғлиқни сақлаш, карантин ва санитария чоралари бундай ҳудудда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари фаолиятига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳеч бир Аҳдлашувчи Томон ушбу моддада назарда тутилган қонунлар ва қоидаларни қўллашда ўзининг ёки бошқа авиакорхонага бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига нисбатан устунлик бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

8-модда

Сертификат ва рухсатномаларни тан олиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг, Венгрия ҳолатида эса Европа Иттифоқи қонун ҳужжатларига мувофиқ берилган ёки ҳақиқий деб тан олинган ва амал қилиш муддати ўтмаган учишга яроқлилик сертификатлари, эксплуатант сертификатлари ва рухсатномалари ушбу Битим Иловасида белгиланган йўналишларда келишилган қатновларни амалга ошириш мақсадида, агар бундай сертификат ва рухсатномалар берилиши ёки ҳақиқий деб тан олиниши учун асос бўлган талаблар Конвенцияда белгиланган минимал стандартларга тенг ёки улардан юқорироқ бўлган тақдирда бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан ҳақиқий деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бироқ, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон фуқароларига унинг ҳудудидан учиб ўтиш ва/ёки ҳудудида қўниш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томон берган эксплуатант сертификатлари ва рухсатномаларнинг ҳақиқийлигини тан олишни рад этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

9-модда

Парвозлар хавфсизлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон исталган вақтда авиация хизматлари, экипаж, ҳаво кемаси ёки уларни эксплуатация қилиш билан боғлиқ бошқа Аҳдлашувчи Томон қабул қилган парвоз хавфсизлиги стандартлари бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш тўғрисида мурожаат қилиши мумкин. Бундай маслаҳатлашувлар мурожаат қилинган санадан бошлаб ўттиз (30) кун ичида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бундай маслаҳатлашувлар натижасида Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томон 1-бандда кўрсатилган йўналишларда хавфсизлик стандартларини, ҳеч бўлмаганда Конвенцияда белгиланган минимал стандартларни таъминламаётганлигини аниқласа, бошқа Аҳдлашувчи Томонни бундай хулосалар ва ўша минимал стандартларга риоя этиш юзасидан зарур ҳаракатларни амалга ошириши бўйича чора-тадбирлар тўғрисида хабардор қилади, бошқа Аҳдлашувчи Томон эса камчиликларни тузатиш бўйича тегишли чораларни кўради. Бошқа Аҳдлашувчи Томон тегишли чора-тадбирларни ўн беш (15) кун давомида ёки бошқа келишилган муддат мобайнида амалга ошира олмаслиги мазкур Битимнинг 4-моддасини татбиқ этишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Конвенциянинг 33-моддасида эслатиб ўтилган мажбуриятларга қарамасдан, бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси ёки авиакорхоналари томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига/дан ҳаво қатновлари учун фойдаланилаётган ёки ижара асосида фойдаланилаётган ҳар қандай ҳаво кемаси бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг ваколатли вакиллари томонидан ҳаво кемаси ва экипажи ҳужжатларининг ҳақиқийлиги, шунингдек ҳаво кемаси ҳамда асбоб-ускунасининг тегишли ҳолатдалигини аниқлаш мақсадида текширувдан (мазкур моддада «перрон текшируви» деб аталувчи) ўтказиши мумкин, башарти бундай текширув асоссиз кечиктирувга олиб келмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар бундай перрон текшируви ёки текширувлари натижасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳаво кемаси ёки ҳаво кемасининг эксплуатацияси Конвенцияга мувофиқ ўша пайтда амалда бўлган минимал стандартларга жавоб бермаслиги тўғрисида жиддий хавотир туғилса; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Конвенцияга мувофиқ ўша пайтда ўрнатилган хавфсизлик стандартларини самарали таъминланиши ва уларга риоя этилишида камчилик борлиги жиддий ташвишга солаётган бўлса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширув ўтказаётган Аҳдлашувчи Томон Конвенциянинг 33-моддасига мувофиқ ушбу ҳаво кемаси ёки унинг экипажига тегишли бўлган амалдаги сертификат ёки рухсатномаларга қўйилган талаблар, ёки шу ҳаво кемасидан фойдаланишга қўйилган талаблар Конвенцияда белгиланган стандартларнинг минимал даражасига тенг ёки улардан юқорироқ эмас деган хулоса чиқаришда эркин бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси ёки авиакорхоналари томонидан фойдаланилаётган ҳаво кемасининг ушбу модданинг 3-бандига мувофиқ перрон текширувини ўтказишга шу авиакорхона ёки авиакорхоналарнинг вакили йўл қўймаса, бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг 4-бандида таърифланган жиддий хавотир мавжуд деган фикрга келиши ва шу банд асосида тегишли хулоса чиқаришда эркин бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, агар биринчи Аҳдлашувчи Томон перрон текшируви ёки бир неча перрон текширувларини ўтказиш, перрон текшируви ўтказишни рад қилиш, маслаҳатлашувлар ёки бошқа музокаралар натижасида авиакорхона ёки авиакорхона фаолияти хавфсизлиги учун тезкор чоралар кўрилиши лозим деган хулосага келса, бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхонаси ёки авиакорхоналарига берилган рухсатномани дарҳол тўхтатиш ёки ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Чоралар кўришга сабаб бўлган асослар бартараф қилинган тақдирда, юқоридаги 2 ёки 6-бандларга мувофиқ Аҳдлашувчи Томонлардан бири қўллаган чоралар давом эттирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тартибга солиш назорати Европа Иттифоқи аъзо-давлати томонидан амалга ошириладиган ва таъминланадиган авиакорхонани Венгрия тайинласа бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг бу борадаги ҳуқуқлари бошқа Европа Иттифоқи аъзо-давлати томонидан хавфсизлик стандартларининг қабул қилиниши, қўлланилиши ёки таъминланишига нисбатан ҳам ва шу авиакорхонага берилган рухсатномага нисбатан ҳам бир хилда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

10-модда

Авиация хавфсизлигини таъминлаш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқдан келиб чиқадиган ўзларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига мувофиқ фуқаро авиацияси хавфсизлигини ғайриқонуний аралашувлардан ҳимоя қилиш бўйича ўзаро мажбурияти ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролик ҳаво кемалари, уларнинг йўловчилари ва экипажи хавфсизлигини таъминлаш халқаро ҳаво қатновининг асосий шарти бўлганлиги сабабли, Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирининг олдидаги фуқаро авиацияси хавфсизлигини ғайриқонуний аралашувлардан ҳимоя қилиш бўйича ўзаро мажбуриятлари (ва хусусан, Чикаго Конвенцияси ва унинг Иловалари, 1963 йил 14 сентябрда Токиода имзоланган Ҳаво кемасида содир этиладиган жиноятчилик ва бошқа ҳаракатлар тўғрисидаги Конвенция, 1970 йил 16 декабрда Гаагада имзоланган Ҳаво кемаларининг ғайриқонуний равишда эгаллаб олинишига қарши кураш тўғрисидаги Конвенция, 1971 йил 23 сентябрда Монреалда қабул қилинган Фуқаро авиацияси хавфсизлигига қарши ноқонуний ҳаракатларга қарши кураш тўғрисидаги Конвенция ва 1988 йил 24 февралда Монреалда имзоланган Халқаро фуқаро авиациясига хизмат кўрсатаётган аэропортларда ғайриқонуний куч ишлатиш ҳаракатларига қарши кураш тўғрисидаги Баённомадан келиб чиқадиган уларнинг мажбуриятлари) ушбу Битимнинг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Улар уларнинг ҳудудида рўйхатдан ўтган ёхуд Аҳдлашувчи Томонлар давлати ҳудудида қатъий тижорат жойи ёки бош офиси жойлашган ёхуд Венгрия ҳолатида, Европа Иттифоқи шартномаларига мувофиқ унинг ҳудудида таъсис этилган ҳаво кемалари эксплуатантларидан Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқ амалда бўлган эксплуатация рухсатномасига эгалигини талаб қиладилар ва ўзларининг ҳудудларидаги аэропорт операторлари бундай хавфсизлик қоидаларига мувофиқ фаолият кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлар илтимосномага кўра ҳаво кемасини ғайриқонуний қўлга олишнинг ҳамда ҳаво кемасига, ундаги йўловчилар ва экипаж аъзоларига, аэропортлар ва аэронавигация воситаларига, шунингдек фуқаро авиацияси хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олишда бир-бирларига барча зарурий ёрдамни кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бундан ташқари, Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг рўйхатдан ўтган ҳаво кемалари эксплуататорларидан ёки ўз ҳудудида қатъий тижорат жойи ёки бош офиси жойлашган ҳаво кемалари эксплуатантларидан ҳамда ўз ҳудудидаги аэропортлар операторларидан Аҳдлашувчи Томонларга нисбатан қўлланиладиган авиация хавфсизлиги бўйича бундай қоидаларга мувофиқ ҳаракат қилишларини талаб қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўзининг ҳаво кемаси эксплуатантлари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан жўнаб кетаётганда ёки унинг ҳудудида бўлган вақтида ушбу давлатда амалдаги қонунчиликка, шунингдек, Венгрия ҳолатида, Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқ авиация хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари талаб этилишига рози бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида ҳаво кемасини ҳимоя қилиш, йўловчилар, экипаж ва олиб кетувчи буюмларни хавфсизликни текшириш ҳамда қўниш ёки юклашдан олдин багаж, юк ва ҳаво кемаси омборларида тегишли хавфсизлик текширувларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар самарали қўлланилишини таъминлайди. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон, шунингдек, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг муайян таҳдидни бартараф этиш учун оқилона махсус хавфсизлик чораларини кўриш тўғрисидаги ҳар қандай сўровини ижобий кўриб чиқишга рози бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агар фуқаро ҳаво кемасини ноқонуний қўлга киритиш ҳодисаси ёки ушбу ҳодиса содир бўлиш хавфи мавжуд бўлса, ёки бундай ҳаво кемасига, унинг йўловчиларига ва экипаж аъзоларига, аэропортларга ва аэронавигация воситаларига қарши қаратилган бошқа ноқонуний ҳаракатлар амалга оширилса, Аҳдлашувчи Томонлар алоқаларни енгиллаштириш йўли билан ёки бундай ҳодисани ёхуд хавфни тезда ва муваффақиятли олдини олиш мақсадида бошқа тегишли чоралар кўриш орқали бир-бирларига ёрдам берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг қонунга хилоф олиб қўйилган ёки бошқа ноқонуний аралашув ҳаракатларига дучор бўлган ҳаво кемаси ўз ҳудудида ушлаб турилишини таъминлаш учун зарур деб топадиган чораларни кўради агар жўнаб кетиш унинг йўловчилари ва экипажининг ҳаётини ҳимоя қилиш бўйича асосий мажбуриятдан келиб чиқмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ушбу модданинг авиация хавфсизлигига оид қоидаларига риоя қилмаётганлиги ҳақида хулосага келиши учун етарлича асоси бўлса, биринчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурияти бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмурияти билан зудлик билан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин. Бундай сўров юборилган кундан бошлаб ўн беш (15) кун ичида қониқарли келишувга эришилмаса, ушбу Битимнинг 4-моддаси (1) бандини қўллаш учун асос бўлади. Фавқулодда вазият талаб қилганда, Аҳдлашувчи Томон 4-модданинг (1) бандига мувофиқ ўн беш (15) кун ўтгунга қадар вақтинчалик чоралар кўриши мумкин. Ушбу бандга мувофиқ амалга оширилган ҳар қандай ҳаракат бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан ушбу модданинг хавфсизлик қоидаларига риоя қилингандан кейин тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

11-модда

Фойдаланувчилардан ундириладиган йиғимлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томон тегишли маъмуриятлари ёки органлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасидан ёки авиакорхоналаридан аэропорт воситалари ва хизматлари, парвоз хавфсизлиги, авиация хавфсизлиги, аэронавигация ва бошқа уларнинг назоратида бўлган воситаларидан фойдаланганликлари учун олиши мумкин бўлган йиғимлар адолатли, оқилона бўлиши ва камситиш асосида бўлмаслиги ҳамда турли тоифадаги фойдаланувчилар ўртасида адолатли тақсимланади. Улар бундай хизматлар ва воситалардан фойдаланганлик учун шу каби ёки шунга ўхшаш халқаро авиаташувларни амалга ошираётган бошқа авиакорхонадан олинаётган йиғимлардан юқори бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай йиғимлар аэропорт хизматлари, шунингдек парвоз хавфсизлиги, авиация хавфсизлиги ва аэронавигацияни таъминлашга сарфланган умумий харажатларнинг оқилона ҳиссасини акс эттиради, лекин улардан юқори бўлмайди. Йиғим олинаётган хизматлар ва воситалар тежамли ва самарали равишда кўрсатилади. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон маъмуриятлари ва тегишли органлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонасини ёки авиакорхоналарини бундай йиғимларга ҳар қандай муҳим ўзгартиришлар киритилиши тўғрисида хабардор қилади; бундай хабарнома ўзгартириш кучга кирмасдан аввал оқилона муддат ичида юборилади. Йиғимларнинг оширилиши ҳолларида ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлати ўз ҳудудида маъмуриятлар ёки тегишли органлар билан мазкур хизмат ва воситалардан фойдаланаётган авиакорхоналар ўртасида маслаҳатлашувлар ўтказилишини қўллаб-қувватлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

12-модда

Божхона йиғимлари ва солиқлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемалари, шунингдек одатий саҳн жиҳозлари (ҳаво кемасининг эксплуатация қилинишида фойдаланиладиган зарурий жиҳозлар), ёнилғи захиралари, мойлаш хом ашёлари ва ҳаво кемаларининг саҳн захиралари (шу жумладан озиқ-овқат, ичимликлар, тамаки маҳсулотлари) ўзаролик асосида амалдаги қонунчиликка мувофиқ барча импорт чекловларидан, мол-мулк солиқларидан, божхона божидан, махсус солиқ ва йиғимлардан ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида олинадиган шу каби йиғим ва бошқа солиқлардан, ушбу жиҳоз ва захиралар ҳаво кемалари саҳнида уларни қайта олиб чиқиб кетгунга қадар қолиши шарти билан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шунингдек, кўрсатилган хизматлар учун олинадиган йиғимлардан ташқари, қуйидагилар божхона божлари, солиқлар ва йиғимлардан озод этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемасининг саҳнига олинган ва унда фойдаланиш учун мўлжалланган ушбу Аҳдлашувчи Томон маъмуриятлари ўрнатган чекловлар миқдоридаги саҳн захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бир Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемасига техник хизмат кўрсатиш ёки уни таъмирлаш учун олиб кирилган эҳтиёт қисмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси томонидан келишилган қатновларда фойдаланиладиган ҳаво кемаси саҳнига олинган ва унда ишлатиш учун мўлжалланган ёнилғи ва мойлаш ашёлари, ҳатто мазкур захиралар ҳаво кемаси саҳнига олинган Аҳдлашувчи Томон ҳудуди миқёсида ишлатилган тақдирда ҳам;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) авиакорхонанинг белгиси бўлган барча турдаги босма материаллар, чипталар, юк хати ва тайинланган авиакорхоналар томонидан текинга тарқатиладиган материаллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг ҳаво кемаси саҳнидаги одатий саҳн жиҳозлари, шунингдек эҳтиёт қисмлар ва саҳн захиралари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида фақатгина мазкур Аҳдлашувчи Томон божхона органларининг розилиги билан туширилиши мумкин. Бундай ҳолатда улар Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг божхона қонунчилигига мувофиқ олиб чиқилгунига ёки бошқа мақсадларга йўналтирилгунига қадар юқорида қайд этилган органларнинг назорати остида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддада қайд этилган истиснолар Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари бошқа авиакорхоналар билан иккинчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида мазкур моддада кўрсатилган одатий жиҳозлар ва ўзга ашёларни қарзга олиш ёки уларни ўтказиш каби келишувлар тузган ҳолатларда ҳам бир хил имтиёзлар қўлланиши шарти билан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар қайси Аҳдлашувчи Томон ҳудудидан транзит орқали ўтаётган йўловчилар ва уларнинг багажларини назорат қилиш иккала Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг божхона қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади. Бевосита транзит орқали ўтаётган багаж ва юклар божхона тўловлари ва бошқа турдаги йиғимлардан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур моддада қайд этилган истиснолар Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг божхона қонунчилигида белгиланган тартиб-қоидаларга мувофиқ тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқ мазкур Битимдаги ҳеч бир қоида Венгрияга Ўзбекистон Республикаси тайинланган авиакорхонасининг Венгрия ҳудудидаги бир манзилдан унинг ёки бошқа Европа Иттифоқига аъзо-давлатнинг ҳудудидаги иккинчи манзилга парвозларни амалга ошираётган ҳаво кемасида ишлатиш учун унинг ҳудудида етказиб берилган ёнилғи учун адолатли равишда солиқлар, йиғимлар, божлар ёки тўловлар ундиришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Битимдаги ҳеч бир қоида Ўзбекистон Республикасига Венгрия тайинлаган авиакорхонасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бир манзилдан унинг ҳудудидаги иккинчи манзил орасида парвозларни амалга ошираётган ҳаво кемасида ишлатиш учун унинг ҳудудида етказиб берилган ёнилғи учун адолатли равишда солиқлар, йиғимлар, божлар ёки тўловлар ундиришга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисида тегишли махсус битим мавжуд бўлган тақдирда, бундай келишув устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

13-модда

Ҳажм

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарига ушбу Битимда белгиланган йўналишлар бўйича келишилган қатновларни амалга ошириш учун адолатли ва тенг имкониятлар яратиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари тақдим этадиган парвозлар такрорийлиги, ташувлар ҳажми ва ҳуқуқи Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмуриятлари ўртасида келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Аҳдлашувчи Томонлар тайинлаган авиакорхоналари парвозлар бошланишидан камида ўттиз (30) кун олдин парвоз жадвалларини тасдиқлаш учун иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятларига тақдим этади. Жадвалларни тасдиқлаш учун авиакорхоналар парвозлар такрорийлиги, жадваллар, ҳаво кемаси тури ва конфигурацияси ҳамда йўловчилар ўрнининг миқдори тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олувчи ташувлар дастурини тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тасдиқланган жадвалга киритиладиган ҳар қандай кейинги ўзгартиришлар тасдиқлашга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг бир ёки ундан ортиқ авиакорхоналари амалга ошираётган хизматларини ушбу моддада кўзда тутилган принциплар ва мажбуриятларга мувофиқ эмас деб ҳисобласа, мазкур ҳолатни аниқлаш ва биргаликда тегишли ҳаракатларни белгилаб олиш мақсадида ушбу Битимнинг 18-моддасига мувофиқ маслаҳатлашувлар ўтказилишини сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

14-модда

Тарифлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Битимга мувофиқ келишилган қатновлардаги халқаро ташувлар учун белгиланган тарифлар эксплуатация харажатлари, хизмат кўрсатиш шартлари, фойдаланувчилар манфаатлари, оқилона фойда ва бозор билан боғлиқ бошқа кўрсатгичларни ўз ичига олувчи барча тегишли омилларни инобатга олган ҳолда Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг авиакорхоналари томонидан оқилона даражада эркин белгиланади. Ҳеч бир Аҳдлашувчи Томон ўз авиакорхоналаридан бошқа авиакорхоналар тарифлари тўғрисида маслаҳатлашишни талаб қилмайди ёки ушбу Битимда назарда тутилган хизматлар учун ҳақ олишни таклиф қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч қайси бири рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларига дахл қилмаган ҳолда ҳар қайси Аҳдлашувчи Томонда қўлланилаётган бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхонаси томонидан мазкур Битимда назарда тутилган хизматлар бўйича халқаро ташувлар учун ундирилиши таклиф этилган тарифнинг тайинланишига ёки унинг муддатини узайтиришга тўсқинлик қилиш бўйича бир томонлама ҳаракат олиб бормайдилар. Аҳдлашувчи Томонларнинг аралашуви қуйидагилар билан чекланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) асоссиз камситувчи нарх ёки ҳаракатларнинг олдини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) истеъмолчиларни устун мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ асосланмаган юқори ёки чегараловчи тарифлардан ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) авиакорхоналарни бевосита ёки билвосита субсидия ёки қўллаб-қувватлаш орқали нархларнинг сунъий пасайтирилишидан ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) авиакорхоналарни рақобатни бартараф этишга қаратилган нархларнинг сунъий пасайтирилишидан ҳимоя қилиш, башарти бунда аниқ далил мавжуд бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агарда Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг авиация маъмуриятлари алоҳида тарифлар мазкур модданинг 2а, 2б, 2с ва 2д бандларида кўрсатилган тоифага тушади деб ҳисобласа, у қисқа муддат ичида ушбу ҳолатнинг унга маъқул эмаслиги тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари ва тегишли авиакорхонага хабарнома юбориши ҳамда мазкур модданинг 4-бандида кўрсатилган тартибга асосан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятларидан ушбу бошқа Аҳдлашувчи Томон авиакорхонаси биринчи Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига ёки ҳудудидан амалга ошираётган халқаро ташувларга нисбатан қўлланилаётган ҳар қандай тарифлар, шунингдек қаноатлантирмаслиги тўғрисида хабарнома юборилган тарифларни ўз ичига олган ҳолатларга оид маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин. Бу каби маслаҳатлашувлар сўровнома олингандан сўнг ўттиз (30) кундан кечиктирилмасдан ўтказилади. Аҳдлашувчи Томонлар масаланинг оқилона ҳал этилиши учун зарур ахборотларни ҳимоя қилишда ҳамкорлик қиладилар. Агар қаноатлантирмаётган тариф бўйича келишувга эришилса, Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмуриятлари бундай келишувнинг кучга кириши учун барча чора-тадбирларни кўрадилар. Агар бундай ўзаро келишувга эришилмаса, тариф кучга кирган ёки амал қилиши давом этган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

15-модда

Тижорий имкониятлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг авиакорхоналари ўзаролилик принципи асосида бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида ўз идораларини очиш ва вакилларини тайинлаш, шунингдек келишилган қатновларни амалга ошириш учун зарур бўлган тижорий, эксплуатацион ва техник ходимлар сақлашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ходимларга бўлган эҳтиёж Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг тайинланган авиакорхоналари хоҳишига кўра ўзларининг ёки бошқа Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудидан учишларни амалга оширувчи ва шу Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида бу каби парвозларни амалга ошириш учун рухсатномага эга ҳар қандай бошқа ваколатли ташкилот, компания ёки авиакорхона ходимлари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонаси ёки авиакорхоналарининг тегишли ходимларига ўзаролилик асосида ўз ҳудудида аэропортга ва бошқа Аҳдлашувчи Томон тайинлаган авиакорхонасининг ҳаво кемалари қатновлари, экипажи, йўловчилари, юкларига хизмат кўрсатиладиган ҳудудларга киришга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Алоҳида ҳолатларда ходимларнинг фавқулодда ва вақтинчалик бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудига кириши ёки у ерда бўлишлари учун ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ҳужжатларига мувофиқ талаб қилинадиган рухсатнома, виза ва бошқа ҳар қандай ҳужжат бериш масаласи бундай ходимларнинг ушбу давлат ҳудудига киришларини кечиктирмаслик учун қисқа муддатларда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ, шунингдек Венгрияга нисбатан Европа Иттифоқи қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳар бир авиакорхона бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида ўз ер усти хизматини кўрсатиш (ўз-ўзига хизмат кўрсатиш) ёки ўз хоҳишига кўра ер усти хизматини қисман ёхуд тўлиқ кўрсатилишини амалга оширувчи ўзаро рақобатчи таъминотчилар ичидан бирини ёки бир нечтасини танлаш ҳуқуқига эга. Агар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг давлати ҳудудида ер усти хизматларига нисбатан қўлланиладиган қонун ва қоидалар тайинланган авиакорхоналарга ўзларига тегишли хизматларни амалга ошириш ёки бундай хизматлар бўйича шартномалар тузишига тўсқинлик қилса ёки чекласа, ҳар бир тайинланган авиакорхона ўзига шундай хизмат кўрсатишда ва бошқа таъминотчи ёки таъминотчилар кўрсатадиган ер усти хизматларидан фойдаланишда камситилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Халқаро ташувларда банд бўлган бошқа авиаташувчиларга нисбатан ўзаролилик ва камситмаслик асосида Аҳдлашувчи Томонларнинг авиакорхоналари иккала Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудларида бевосита ёки агент орқали ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ ҳар қандай пул бирлигида авиаташувларни сотиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхонаси авиачипта сотилган ҳудуддан ушбу авиакорхона жойлашган ҳудудга авиачипта сотилган ҳудудида харажатлардан ташқари олинган даромадлар қийматини эркин ўтказиш ҳуқуқига эга. Бундай трансфер бевосита ёки агент орқали авиаташувларни сотиш, ёрдамчи ёки қўшимча хизматлардан олинган даромадни ва бундай даромадлардан олинган ва трансферни амалга оширгунга қадар депозитга киритилган оддий фоизларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Пул маблағларини ўтказиш ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг давлати ҳудудида амалдаги солиқ мажбуриятларини бузмаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналарига маблағларни белгиланган муддатларда сўровнома вақтида амалда бўлган расмий айирбошлаш курси бўйича хорижий валютада ўтказиш учун рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналарига халқаро ҳаво кемалари қатновларини амалга ошириш муносабати билан ер усти транспортининг ҳар қандай туридан Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат ҳудудидаги ёки учинчи давлатлар ҳудудидаги ҳар қандай манзилдан(га) фойдаланишга рухсат этилади. Авиакорхоналар шахсий ер усти транспортларидан фойдаланишлари ёки тадбирларни амалга оширишни ташкил қилишлари мумкин, шу жумладан ер усти транспорт ташувчилари билан код-шер битими доирасида. Бундай интермодал хизматларнинг комбинациялашган аралаш ҳаво ва ер усти транспорти ташувларини бажариш йўли билан ягона тариф бўйича фақатгина йўловчилар ва юк жўнатувчилар юк ташишга жалб қилинган транспортлар тўғрисида хабардор қилингандагина амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

16-модда

Тижорий битимлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгиланган йўналишларда келишилган қатновларни амалга ошириш чоғида, ҳар икки Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари Аҳдлашувчи Томонларнинг хоҳлаган авиакорхонаси билан ёки учинчи давлатнинг тегишли қатнов ва транспорт ҳуқуқлари ҳуқуққа эга бўлган авиакорхонаси билан СПА ёки код-шер каби тижорий битимларга киришиши мумкин. Агар учинчи давлат авиакорхоналари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиакорхоналари ва бошқа авиакорхоналар ўртасида бундай учинчи давлатга, ундан ва у орқали ҳаво қатновлари бўйича ўхшаш келишувларни амалга оширишга ваколат бермаса ёки рухсат бермаса, манфаатдор Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари бундай келишувларни қабул қилмаслик ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар тайинланган авиакорхона код-шер битими асосида ташувчи авиакорхона сифатида қатновларни амалга ошираётган бўлса, амалга оширилаётган ҳажмлар бундай авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон ҳажмларидан чиқариб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бошқа авиакорхоналарнинг хизматлари бўйича ҳамкор (маркетинг) авиакорхона сифатида фаолият юритаётган тайинланган авиакорхона томонидан таклиф қилинаётган ҳажм, мазкур авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томонга тақдим қилинган ҳажмга таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳавонинг бешинчи эркинлиги ҳуқуқи код-шер келишувларига асосан йўналишдаги ҳамкор авиакорхоналар томонидан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ҳар қайси Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари код-шер келишувга жалб этилган ҳаво кемаларига, уларнинг сони, ҳажми ҳамда ҳаво кемасининг турини чекламасдан, парвозларни тўғри боғловчи рейс кўринишида ташкил этиш шарти билан ташувларни амалга ошириш ҳуқуқини беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Код-шер келишуви доирасидаги қатновлар Аҳдлашувчи Томонларнинг одатда бундай хизматларга нисбатан қўлланиладиган йўловчиларнинг ҳимояси ва уларга маълумот, хавфсизлик, жавобгарлик бўйича талаблар ҳамда халқаро ташишларни амалга оширадиган бошқа авиакорхоналарга қўлланиладиган ҳар қандай бошқа талабларга жавоб беради. Сотилган ҳар бир чипта бўйича харидор савдо нуқтасида қайси авиакорхона хизмат кўрсатишнинг ҳар бир соҳасини амалга ошириши ҳақида хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятига парвозларни амалга оширишни бошлаш таклиф қилинган санадан ҳеч бўлмаганда ўттиз (30) кун олдин парвозлар дастури ва жадвалини кўриб чиқиш ва/ёки тасдиқлаш учун тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

17-модда

Статистик маълумотлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг авиация маъмуриятлари бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятларининг тегишли сўровномасига биноан Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг тайинланган авиакорхоналари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига ёки ҳудудидан келишилган қатновлар доирасида амалга оширган парвозларга оид ахборотлар ёки статистик маълумотлар тақдим этилиши лозим ва улар тайинланган авиакорхоналар ўзларининг авиация маъмуриятларига тайёрлаган ва тақдим этган маълумот ва ахборотлар билан бир хил шаклда бўлади. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг авиация маъмуриятлари бошқа Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятларидан ташувларга оид сўраши мумкин бўлган ҳар қандай қўшимча статистик маълумот Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг сўровномасига асосан ўтказиладиган иккала Аҳдлашувчи Томон авиация маъмуриятлари ўртасидаги музокараларда муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

18-модда

Маслаҳатлашувлар ва ўзгартиришлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Яқин ҳамкорлик руҳида Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмуриятлари мазкур Битим қоидаларининг қўлланилиши ва уларга лозим даражада риоя қилиш масалаларида вақти-вақти билан ўзаро маслаҳатлашувлар ўтказадилар. Бундай маслаҳатлашувлар Аҳдлашувчи Томон тарафидан сўровнома олинган санадан бошлаб олтмиш (60) кун ичида бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агарда Аҳдлашувчи Томонлардан бири мазкур Битим қоидаларидан бирортасини ўзгартиришни лозим деб ҳисобласа, бошқа Аҳдлашувчи Томондан маслаҳатлашувлар ўтказишни сўраши мумкин. Бундай маслаҳатлашувлар сўровнома келиб тушгандан бошлаб олтмиш (60) кун ичида бошланадиган музокаралар ёки ёзишмалар орқали амалга оширилиши мумкин. Шу тарзда келишилган ҳар қандай ўзгартиришлар мазкур Битимнинг 23-моддасида белгиланган тартибда кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Битимга ушбу модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ аввалдан келишилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ўз ички давлат процедураларини тугатганлиги тўғрисидаги хабарномалари дипломатик каналлар орқали алмашганидан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

19-модда

Низоларни ҳал этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ушбу Битимни талқин қилиш ёки қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай низо келиб чиқса, Аҳдлашувчи Томонлар, биринчи навбатда, уни тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Авиация маъмуриятлари ушбу Битимнинг 18-моддаси 1-банди қоидаларига мувофиқ бундай музокараларда иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агарда Аҳдлашувчи Томонлар келишувга эришмасалар, ушбу низо дипломатик маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилади. Бундай маслаҳатлашувлар бир Аҳдлашувчи Томон тарафидан сўров олинган санадан бошлаб олтмиш (60) кундан кўп бўлмаган муддат ичида бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агарда Аҳдлашувчи Томонлар низони мазкур модданинг 1 ва 2-бандларига мувофиқ музокара йўли билан ҳал этишга эришмасалар, ушбу низо Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг сўровига биноан иккала Аҳдлашувчи Томондан биттадан тайинланадиган арбитр ва ушбу тартибда икки тайинланган арбитр томонидан ўзаро келишувга асосан танланган учинчи арбитр таркибидаги уч нафар арбитрлардан иборат ҳакамлик судига мурожаат қилишлари мумкин. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томондан дипломатик каналлар орқали арбитраж ўтказилиши бўйича сўровнома келиб тушган кундан бошлаб олтмиш (60) кун ичида арбитрни тайинлайди. Учинчи арбитр иккинчи арбитр тайинлангандан сўнг кейинги олтмиш (60) кун ичида тайинланади. Учинчи арбитр бошқа давлат фуқароси бўлиши лозим ва суд раиси сифатида фаолият олиб боради ҳамда арбитраж ўтказилиш жойини белгилайди. Агарда Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг арбитрларини юқорида қайд этилган муддатларда тайинлай олишмаса, у ҳолда Аҳдлашувчи Томонлардан бири Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти кенгаши Президентидан талаб қилинаётган ҳолатга қараб арбитр ёки арбитрларни тайинлашни сўраши мумкин. Бундай ҳолатда учинчи арбитр учинчи давлат фуқароси бўлади ва арбитраж судининг раиси сифатида фаолият олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Арбитраж суди ўз тартиботларини мустақил белгилайди. Миллий арбитрларнинг харажатларини унинг номзодини кўрсатган Аҳдлашувчи Томон ўз зиммасига олади. Арбитраж суди билан боғлиқ бошқа харажатлар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида тенг тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ чиқарилган ҳар қандай қарорга риоя қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳар қандай ҳолатда Аҳдлашувчи Томонлардан бири мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ чиқарилган қарорга риоя қилмаса ва риоя қилмасликда давом этса, бошқа Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимга асосан берилган ҳар қандай ҳуқуқ ёки имтиёзни чеклаши, рад этиши ёки бекор қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

20-модда

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотида рўйхатдан ўтиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим ва унга кейинги киритиладиган ҳар қандай ўзгартиришлар Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотида рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

21-модда

Кўп томонлама конвенциялар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккала Аҳдлашувчи Томон мазкур Битим кучга киргандан сўнг у билан тартибга солинадиган масалаларга тааллуқли кўп томонлама конвенция ёки битимга қўшилган ҳолларда, мазкур Битимни бундай кўп томонлама конвенция ёки битим шартларига мувофиқлаштиришни аниқлаш мақсадида Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Битимнинг 18-моддасига мувофиқ маслаҳатлашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

22-модда

Тугатилиши

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон исталган вақтда бошқа Аҳдлашувчи Томонни ушбу Битимнинг амал қилишини тугатиш қарори тўғрисида дипломатик каналлар орқали хабардор қилиши мумкин. Айни вақтда бундай мазмундаги хабарнома Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига ҳам юборилади. Бундай ҳолларда Битимнинг амал қилиши бир Аҳдлашувчи Томон хабарномаси бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан олинган кундан бошлаб ўн икки (12) ойдан сўнг тугатилади, башарти бу муддат давомида Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишуви асосида бундай хабарнома қайтариб олинмаса. Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг бундай хабарномани олганлиги тасдиқланмаса, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти хабарномани олган санадан бошлаб ўн тўрт (14) кун ўтгач у олинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

23-модда

Кучга кириши

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Битим Аҳдлашувчи Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарилганлиги тўғрисида дипломатик каналлар орқали сўнгги ёзма хабарнома олинган санадан кейинги иккинчи ойнинг биринчи кунидан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбунинг тасдиғи сифатида, ўзларининг ҳукуматлари томонидан тегишлича ваколатланган қуйида имзо чекувчилар ушбу Битимни имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Будапешт шаҳрида 2023 йил 19 августда ҳар бири ўзбек, венгер ва инглиз тилларида икки асл нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Талқин қилишда ҳар қандай тафовут юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Венгрия Ҳукумати ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги Битимга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўналишлар жадвали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-бўлим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси авиация маъмуриятлари томонидан тайинланган авиакорхоналар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳаво кемалари қатновларини амалга ошириш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикасидаги манзиллар

Оралиқ манзиллар

Венгриядаги манзиллар

Ташқи манзиллар

Хоҳлаган манзил ёки манзиллар

Хоҳлаган манзил ёки манзиллар

Хоҳлаган манзил ёки манзиллар

Хоҳлаган манзил ёки манзиллар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-бўлим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Венгрия Авиация маъмуриятлари томонидан тайинланган авиакорхоналар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳаво қатновларини амалга ошириш ҳуқуқига эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Венгриядаги манзиллар

Оралиқ манзиллар

Ўзбекистон Республикасидаги манзиллар

Ташқи манзиллар

Хоҳлаган манзил ёки манзиллар

Хоҳлаган манзил ёки манзиллар

Хоҳлаган манзил ёки манзиллар

Хоҳлаган манзил ёки манзиллар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тайинланган авиакорхоналар бир ёки бир неча манзилларни ўзгартириши ёки Илованинг 1 ва 2-бўлимларида кўрсатилган йўналишлардаги манзилларни тўлиқ ёки қисман тушириб қолдириши мумкин, хусусан, жўнаш манзили авиакорхонани тайинлаган Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхоналари ўзларига қулай бўлиши учун манзилларни 1 ва 2-бўлимларда белгиланган йўналишларда бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бирлаштиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1 ва 2-бўлимларда кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги манзиллар ҳамда Венгрия ҳудудидаги манзиллар ва ҳар иккала йўналишларда ўрнатилган оралиқ ва ташқи манзиллар ҳавонинг бешинчи эркинлиги ҳуқуқларисиз амалга оширилиши, Аҳдлашувчи Томонларнинг тайинланган авиакорхоналари томонидан эркин танланган бўлиши ва қатновлар амалга оширилишидан 30 кун олдин Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмурияти томонидан тақдим қилиниши лозим. Дастлабки танланган манзиллар шу тартибда ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар Аҳдлашувчи Томонларнинг авиация маъмуриятлари ўртасида бундай битим тузилиб кучга кирмаса, оралиқ манзиллар ва ташқи манзиллар ҳамда бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги манзиллар ўртасида бешинчи эркинлик ҳуқуқи қўлланилмайди.