Ҳужжат кучини йўқотган 18.06.2025 18.03.2024 йилдаги 144-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 18.06.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Касб ва лавозимларга қўйиладиган малака даражаларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2020 йил 15 майдаги 287-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 июндаги 369-сонли «Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касб ва лавозимларга қўйиладиган малака даражаларини Миллий малака тизими асосида такомиллаштириш, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторига мувофиқ малака тоифаларини (разрядларини) белгилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2020 йил 15 майдаги 287-сон қарорига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб ва лавозимларга қўйиладиган малака даражаларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Малакани баҳолаш маркази орқали Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторига мувофиқ малака тоифаларини (разрядларини) белгилаш учун малака паспортини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий стандартлар макетини иш жойларининг функционал таҳлили асосида такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 18 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 мартдаги 144-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2020 йил 15 майдаги 287-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 4-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.А. Мусаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А.Шарипов зиммасига юклансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банддаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» сўзлари «Аҳоли бандлиги тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбошидаги «Касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши» сўзлари «Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбошидаги «Касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши» сўзлари «Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма учинчи хатбошидаги «компетенция тўғрисидаги сертификат» сўзлари «малака паспорти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма олтинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банднинг ўнинчи хатбошисидаги «компетенция тўғрисидаги сертификат» сўзлари «малака паспорти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари;»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-банддаги «Касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши» сўзлари «Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12 ва 14-бандлардаги «Касбий билим ва кўникмаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгаши» сўзлари «Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 ва 19-бандлардаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-банддаги «Олий ва ўрта махсус таълим» сўзлари «Олий таълим, фан ва инновациялар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«34. Ўқиш учун талабгор тўғридан-тўғри Касб-ҳунарга ўқитиш марказига («Ишга марҳамат» мономарказига) ташриф буюрган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Касб-ҳунарга ўқитиш маркази томонидан белгиланган намунага мувофиқ танланган касбга ўқитиш йўналишини ва ўзининг шахсий маълумотларидан фойдаланишига розилигини тасдиқлашни кўрсатган ҳолда аризани тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза Касб-ҳунарга ўқитиш марказида тақдим этилган кундан бошлаб 5 йил давомида электрон кўринишда сақланиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-банднинг биринчи хатбошисидаги «ва унга илова қилинган ҳужжатлар» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76 ва 92-бандлардаги «компетенция тўғрисидаги сертификат» сўзлари «малака паспорти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95-банднинг бешинчи хатбошиси «паспорти» сўзидан кейин «ёки идентификацияловчи ID-картаси» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда Компетенцияларни баҳолаш марказлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали аккредитациядан ўтиш учун мурожаат қилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«105. Аккредитацияга аризани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари миқдорида йигим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йигим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига: 11,25 фоизи Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун (шу жумладан, 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобварағига»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123-банднинг бешинчи хатбошиси, 133-банд, 137-банднинг биринчи хатбошиси, 142-банднинг еттинчи хатбошисидаги ва 145-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
146-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«146. Касб стандартининг мазмуни (макети) ушбу Низомга 11-иловада акс эттирилган муқаддима ва тўрт бўлимдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муқаддимада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб стандарти номланиши — касб (лавозим)нинг Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчи касблари классификаторига мос, ишлаб чиқувчилар шакллантирган касбий гуруҳнинг номланишига ва Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичида белгиланган иқтисодий фаолият турлари билан боғланган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олиш рақами кўрсатилади (касб стандарти ваколатли орган томонидан рўйхатга олинганидан кейин тўлдирилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий фаолият турининг асосий мақсади — касбий фаолиятнинг мазмуни ва жозибадорлиги, кутилаётган натижа, ҳал қилинадиган муаммолар, қўлланиладиган воситалар ва усулларнинг қисқа ифодаси. Касбий фаолият мақсади натижаларга қаратилган меҳнат жараёнларини, умумлаштирилган меҳнат вазифаларини интеграциялаш орқали ифодаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи бўлим (умумий маълумотлар) қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий фаолият турининг номланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб стандартида фойдаланиладиган асосий тушунчалар ҳамда умумий қабул қилинган аббревиатура ва қисқартмалар мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий фаолият тури дескриптори бўйича коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб стандарти реквизитлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб стандарти қўлланиладиган соҳа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат классификаторига мувофиқ иқтисодий фаолият турларига тааллуқлилиги бўйича коди ва номланиши (иқтисодий фаолиятнинг битта ёки бир нечта секциялари, бўлимлари, гуруҳлари ва/ёки кичик гуруҳларининг коди ва номлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб (лавозим)нинг Машғулотларнинг Халқаро стандарт классификатори бўйича коди ва гуруҳ номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори бўйича коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб стандарти тасдиқланган ҳужжат рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амал қилиш муддати (касб стандартини қайта кўриб чиқиш ва зарур бўлганда янгилаш вақт оралиғи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
версияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи бўлим (касб стандарти меҳнат вазифаларининг таснифи, касбий фаолият турининг вазифалари харитаси) қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумлаштирилган меҳнат вазифаларининг бош ҳарфлардаги белгиси, иш жойларининг функционал таҳлили асосида номланиши ва талаб этиладиган Миллий малака рамкаси бўйича малака даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумлаштирилган меҳнат вазифалари доирасидаги меҳнат функцияларининг номланиши ва коди. Ушбу код умумлаштирилган меҳнат вазифасининг белгиси бўлган бош ҳарф, нуқта, тартиб рақами, нуқта ва малака даражасидан иборат бўлади (масалан, А.01.6).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш жойларининг функционал таҳлили қуйидаги босқичларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари ҳамда маҳаллий, халқаро ва хорижий ташкилотлар ҳужжатларининг, илмий ва услубий адабиётларнинг тадқиқотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таққослаш-қиёслаш таҳлили (касбий фаолият турининг умумлаштирилган меҳнат вазифалари бажариладиган функциялар ва меҳнат ҳаракатларининг таркибини, ходимларнинг маҳорати ва билимларига бўлган талабларни экспертли аниқлаш асосида касб фаолиятининг бир-биридан ҳақиқатан фарқ қиладиган тури сифатида ажратилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмпирик усул (ходимларнинг вакилларидан иборат бўлган эксперт гуруҳларда тузилмавий гуруҳли муҳокамаларни ўтказиш ҳамда меҳнат функцияларини аниқлаш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертли баҳолаш (меҳнат функциялари ҳақидаги маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш ва уларга статистик ишлов бериш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
натижаларни амалда синаб кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумлаштирилган меҳнат вазифалари ҳамда функциялари бир нечта бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи бўлим (иш жойининг функционал таҳлили натижалари) қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумлаштирилган меҳнат вазифаси тавсифи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумлаштирилган меҳнат вазифасининг иш жойларининг функционал таҳлили асосида номланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб чиқиши — касбий стандартнинг асллиги «+» белгиси билан кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аслининг дескрипторлик коди;

бошқа касб стандартидан фойдаланган бўлса «-» белгиси ва рўйхатдан ўтказилган рақами билан кўрсатилади, ишлаб чиқувчи ўхшаш фаолият соҳаларидаги бошқа стандартни (ёки унинг қисмини) олганлигини аниқлаш имконини беради;

мос лавозимлар (ишчи касблар) номланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий малакалар рамкасига мувофиқ талаб этиладиган таълим ва касбий тайёргарлик даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий тажриба ва иш стажига қўйиладиган талабларда соҳада, раҳбарлик лавозимларида ёки маълум бир лавозимлардаги иш стажига бўлган талаблар кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лаёқатига қўйилган талабларда меҳнат қилиш ҳуқуқи, ёши, соғлиги ҳолати ва бошқа ҳолатлар кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат сифати ва шарт-шароитларига доир талабларда меҳнат функцияларини белгиланган муддатларда ва талаб этиладиган даражада бажарилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва меҳнат гигиенаси ва бошқа меҳнат шароитлари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатлар кўлами, масъулият ва мустақиллик бўйича талабларда касб (лавозим) бўйича касбий фаолият учун белгиланган, Миллий малакалар рамкаси ва тармоқ малака рамкаларига мувофиқ равишда аниқланадиган компетенциялар, ваколатлар кўлами, масъулият ва мустақиллик тавсифлари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш учун махсус талабларда ушбу касбни (лавозимни) эгаллаган ходимни ишга қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча талаблар кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий фаолиятни амалга оширишда фойдаланиладиган меҳнат воситалари — касб (лавозим) бўйича касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган меҳнат қуроллари, жиҳозлар ва асбоб-ускуналар, материаллар, инвентарлар, алоқа воситалари, иш юритиш тизимлари ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча тавсифлар жадвалида касб стандартини ишлаб чиқишга асос бўлган ҳужжатнинг номланиши, тегишли коди ва/ёки рақами кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат функцияларининг ҳар бири алоҳида қуйидагиларни ўз ичига олган ҳолда кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи бўлимда кўрсатилган коди ва номланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат функциясининг келиб чиқиши — ишлаб чиқилаётган касбий стандартнинг асллиги «+» белгиси билан кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аслининг дескрипторлик коди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа касб стандартидан фойдаланган бўлса «-» белгиси ва рўйхатдан ўтказилган рақами билан кўрсатилади, ишлаб чиқувчи ўхшаш фаолият соҳаларидаги бошқа стандартни (ёки унинг қисмини) олганлигини аниқлаш имконини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ҳаракатлари — касб (лавозим) бўйича касбий фаолиятнинг функционал таҳлили жараёнида аниқланадиган, лавозим мажбуриятлари доирасида ходим томонидан бажариладиган барча меҳнат ҳаракатлари. Меҳнат ҳаракатлари меҳнат вазифаларининг ижросига йўналтирилган ва ўз натижасига эга бўлган элементлари саналади. Меҳнат ҳаракати муайян кўникма орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур маҳорат ва кўникмалар — ходимларнинг муайян касб (лавозим) бўйича ҳар бир меҳнат функцияси бўйича нималарни бажара олишлари кераклиги баёнини ўз ичига олган тажриба. Меҳнат ҳаракатини амалга оширишнинг ходим томонидан ўзлаштирилиши лозим бўлган энг мақбул усули ҳисобланади. Кўникма бирор-бир нарсани танлаш, аниқлаш, баҳолаш, таққослаш, таҳлил қилиш каби ақлий ҳаракатлар билан содда ва тушунарли тарзда ифодаланадиган жараён бўлиб, у амалга оширилаётган меҳнат ҳаракатига боғлиқ касбни ўрганиш жараёнида шаклланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур билимлар — ҳар бир меҳнат функцияси бўйича ходим меҳнат функциясини муваффақиятли бажариши учун нималарни билиш кераклигининг баёнини ўз ичига олади. Зарур билимлар меҳнат ҳаракати ва уни амалга ошириш учун зарур бўладиган кўникма билан боғлиқ бўлади ҳамда ахборотнинг аниқ ва муайян қисмини ифодалаши, ортиқча билимларни ўзида сақламаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа тавсифлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи бўлимдаги ҳар бир умумлаштирилган меҳнат вазифалари ҳамда меҳнат функциялари алоҳида тартиб билан тавсифланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўртинчи бўлим касб стандартининг техник маълумотларидан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ кенгашининг номи, қарори санаси ва рақами — касбий стандартни тармоқ кенгашида кўриб чиқишга оид маълумотлар. Бу бандда тармоқ кенгашининг номи, кенгаш қарори ва қарор қабул қилинган мажлис баённомасининг рақами ва санаси кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг номлари — касбий стандартни ишлаб чиқиш билан бевосита шуғулланган ташкилотларнинг номлари, муайян тартиб бўйича рўйхати келтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқишга масъул ташкилот — касбий стандартни ишлаб чиқишга масъул бўлган вазирлик, идоралар ёки хўжалик бирлашмалари. Бу бўлимда ташкилот номи, унинг реквизитлари, раҳбарнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва имзоси кўрсатилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«153. Касб стандартлари миллий регистрининг (кейинги ўринларда — Регистр) электрон платформасини ишлаб чиқиш ва юритиш, шунингдек, Малакаларни баҳолаш марказлари фаолиятини дастурий таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160-банддаги ва 163-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164 ва 165-бандлардаги «Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бандлик бош бошқармаларига» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
167-банддаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
169-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» сўзлари «Аҳоли бандлиги тўғрисида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171 ва 172-бандлардаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
177-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
178-банддаги «Молия» сўзи «Иқтисодиёт ва молия» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
181-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«181. Ушбу Низом мониторингини юритиш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ва Савдо-саноат палатасига уларнинг ваколатлари доирасида юкланади.»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-иловага 1 ва 2-иловалардаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2-иловага 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Ташқи кўриниши

Ўзбекистон Республикаси

Герби тасвири

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА БАНДЛИК

ВАЗИРЛИГИ

MINISTRY OF EMPLOYMENT AND AND POVERTY REDUCTION

OF TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN

MALAKA PASPORTI

QUALIFICATION PASSPORT

Ички кўриниши

МАЛАКАНИ БАҲОЛАШ МАРКАЗИ

МАЛАКА ПАСПОРТИ

Ушбу малака даражаси тўғрисидаги сертификат _________________________________________

_______________________________________________________________________________________га

(фамилияси, исми, отасининг исми)

20____ йил ____-____________да Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 20_____ йил _____-_____________да берилган __________-сон аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома асосида фаолият юритувчи

_________________________________________________________________________________________

(малакаларни баҳолаш марказининг номи)

Малакани баҳолаш марказининг Экспертлар малака комиссияси томонидан

________________________________________________________________ касб бўйича муваффақиятли имтиҳон топширди деб эътироф этилди ва унга 20____ йил «_____» ______________даги ___________-сон буйруқ билан қуйидаги малака разряди (малака даражаси) берилди:

_________________________________________________________________________________________

(касб, мутахассислик номи; малака разряди)

Тасдиқланган малакага эга бўлган шахсларнинг миллий реестрида рўйхатга олиш рақами

Т.р __________

Малакани баҳолаш марказининг

директори __________________

м.ў.

_______________

(имзо)

20____ йил «____» _____________

МВМ № 000000»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 2-иловага 6-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги «Аккредитацияга буюртмани тақдим этиш» сўзлари «Аккредитацияга буюртмани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — 4-босқичларнинг «Ишчи орган» устунидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;

5-босқичдаги «Касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши» сўзлари «Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 2-иловага 7-иловадаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 2-иловага 8-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши» сўзлари «касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) 2-иловага 10-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 — 4-босқичларнинг «Ишчи орган» устунидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-босқичда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ишчи орган» устунидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тадбирлар» устунидаги «Касб-мутахассислик малакалари бўйича тармоқ кенгашига» сўзлари «Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги «Бандлик ва меҳнат муносабатлари» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-босқичнинг «Тадбирлар» устунидаги «Касбий малакаларни ривожлантириш бўйича Республика кенгаши» сўзлари «Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича кенгаш» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 2-иловага 11-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«КАСБ СТАНДАРТИ

МАКЕТИ

________________________________________________________________________________________

(касб стандарти номланиши)

Рўйхатга олиш рақами

Касбий фаолият турининг асосий мақсади:

I БЎЛИМ

УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

________________________________________________________________________________________

(касбий фаолият турининг номланиши)

Касб стандартида фойдаланиладиган асосий тушунчалар:

Дескриптор код — Машғулотларнинг Халқаро стандарт классификаторида кўрсатилган фаолият турлари бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан тасдиқланадиган касбий фаолият тури дескриптори бўйича код;

Иш жойларининг функционал таҳлили — касбий фаолият турининг вазифалари харитасида касб (лавозим)нинг меҳнат фаолиятини меҳнат функциялари ва натижалари орқали тавсифлаш.

Касбий фаолият тури — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат классификаторида (2-таҳрири) кўрсатилган фаолият турлари;

Малака даражаси — Миллий малака рамкасида белгиланган рақамлар;

ИФУТ — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат классификатори (2-таҳрири);

________________________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

Касбий фаолият тури дескриптори бўйича коди

Касб стандарти реквизитлари:

касб стандарти қўлланиладиган соҳа

ИФУТга мувофиқ иқтисодий фаолият тури коди ва номланиши

касб (лавозим)нинг МХСК бўйича коди ва гуруҳ номи

Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг классификатори бўйича коди

касб стандарти тасдиқланган ҳужжат рақами ва санаси

амал қилиш муддати

версияси

II БЎЛИМ

КАСБ СТАНДАРТИ МЕҲНАТ ВАЗИФАЛАРИНИНГ ТАСНИФИ

(касбий фаолият турининг вазифалари харитаси)

Умумлаштирилган меҳнат вазифалари

Меҳнат функциялари

Белги

Иш жойларининг функционал таҳлили асосида номланиши

Миллий малака рамкаси бўйича малака даражаси

Номланиши

Коди

(умумлаштирилган меҳнат вазифасидаги бош ҳарфлар, тартиб рақами ва малака даражаси)

А

В

III БЎЛИМ

ИШ ЖОЙИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ ТАҲЛИЛИ НАТИЖАЛАРИ

«А» — белгили умумлаштирилган меҳнат вазифаси тавсифи:

Номланиши

Келиб чиқиши (асллиги +/-)

Аслининг дескриптор коди

Бошқа касб стандартидан фойдаланган бўлса, рўйхатдан ўтказилган рақами

Мос лавозимлар (ишчи касблар) номланиши

Талаб этиладиган таълим ва касбий тайёргарлик даражаси

Касбий тажриба ва иш стажига қўйиладиган талаблар

Лаёқатига қўйилган талаблар (меҳнат қилиш ҳуқуқи, ёши, соғлиги ва бошқа)

Меҳнат сифати ва шарт-шароитларига доир талаблар

Ваколатлар кўлами, масъулият ва мустақиллик бўйича талаблар

Фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш учун махсус талаблар

Касбий фаолиятни амалга оширишда фойдаланиладиган меҳнат воситалари

Қўшимча тавсифлар:

Касб стандартини ишлаб чиқишга асос бўлган ҳужжатнинг номланиши

Тегишли коди ёки рақами

Касб (лавозим) номланиши

__________-кодли меҳнат функциялари тавсифи:

Номланиши

Келиб чиқиши (асллиги +/-)

Аслининг дескриптор коди

Бошқа касб стандартидан фойдаланган бўлса, рўйхатдан ўтказилган рақами

Меҳнат ҳаракатлари

Зарур маҳорат ва кўникмалар

Зарур билимлар

Бошқа тавсифлар

IV БЎЛИМ

КАСБИЙ СТАНДАРТИНИ ИШЛАБ ЧИҚҚАН ТАШКИЛОТЛАР ТЎҒРИСИДАГИ МАЪЛУМОТЛАР

________________________________________________________________________________________

(тармоқ кенгашининг номи, қарори санаси ва рақами)

Ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг номлари:

Т/р

Номланиши

Ишлаб чиқишга масъул ташкилот

________________________________________________________________________________________

(ташкилот номи)

________________________________________________________________________________________

(раҳбарнинг лавозими, имзоси ва Ф.И.О.)

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) 2-иловага 12-иловадаги «Ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш бўйича хизматлар кўрсатишга шартноманинг Намунавий шакли»нинг муқаддимасидаги «Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (кейинги ўринларда — АБКМ) ______________________номидан, АБКМ» сўзлари «Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (кейинги ўринларда — Бандлик бўлими) номидан, Бандлик бўлими» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2024 й., 09/24/144/0225-сон)