13.02.2024 йилдаги 6-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг қарори, 13.02.2024 йилдаги 6-сон
Кучга кириш санаси
11.03.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратишга доир гигиеник талабларни (0067-24-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 11 мартда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 239]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратишга доир гигиеник талаблар (0067-24-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 22 сентябрда тасдиқланган «Пестицидларнинг заҳарлилиги ва хавфлилиги бўйича гигиеник таснифи (0321-15-сон СанҚваН)» ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 13 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазири И. АБДУРАҲМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 7 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 26 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 30 январь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 9 февраль
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2024 йил 13 февралдаги 6-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратишга доир гигиеник талаблар (0067-24-сон СанҚваН)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратишга доир гигиеник талабларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур санитария қоидалари микробиологик препаратлар (мураккаб биологик комплекслар, бактериялар ва микроорганизмлар) учун татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур санитария қоидаларида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидлар — зарарли организмларга қарши курашиш учун қўлланиладиган моддалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидларнинг ҳаводаги ўртача ўлим концентрацияси — икки соатдан тўрт соатгача ингаляцион таъсир қилганда тажриба ҳайвонларининг эллик фоизи нобуд бўлишига олиб келувчи пестицидлар миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидларнинг терига юбориладиган ўртача ўлим дозаси — терига бир маротаба юборилганда тажриба ҳайвонларининг эллик фоизи нобуд бўлишига олиб келувчи пестицидлар миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидларнинг кумуляция коэффициенти — пестицидни тажриба ҳайвонларига кўп марта юборилиши натижасида аниқланадиган ўртача ўлим дозасига (2 ой давомида ҳафтасига беш маротаба юбориладиган ўртача ўлим дозасини (0,1 мг/кг) пестицидни тажриба ҳайвонларига бир маротаба юборилган ҳолатдаги ўртача ўлим дозасига нисбати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучли аллерген — пестицидни тажриба ҳайвонларининг териси остига 1:2000 мг/кг дан ортиқ концентрацияда суюлтирилган ҳолда юборилганида, тажриба ҳайвонларида сенсибилизация (юқори даражадаги сезувчанлик) жараёни юзага келиши натижасида аллерген реакция чақириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучсиз аллерген — 1:100 мг/кг нисбатидан кам бўлмаган суюлтирилган пестицидни тажриба ҳайвонлари териси ости ва устига юборилганида, тажриба ҳайвонларида сенсиблизация жараёни юзага келганида, шунингдек эллик фоиз ва ундан юқорироқ концентрацияли пестицидни тажриба ҳайвонлари териси устига аппликация (ёпиштириш) қилинганда 20 кундан сўнг ўттиз фоиз тажриба ҳайвонларида юзага келувчи реакция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутагенлик — пестицидларнинг хавфлилик гуруҳига мансуб бўлган минимал таъсир даражасини ва мутация частотаси ошишининг қисқалигини акс эттирадиган коэффициентларни қўшиш йўли билан аниқланувчи пестицидлар даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кучсиз теротоген — тажриба ҳайвонларининг ҳомила органларида камдан-кам учрайдиган ўзгаришларни чақирувчи пестицид миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
репродуктив заҳарлилик — тажриба ҳайвонларининг репродуктив функциясини бир ёки бир неча кўрсаткичлар бўйича ўзгариши, шунингдек гонадаларнинг функционал ёки морфологик ҳолатининг бузилишига олиб келувчи заҳарлилик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кансерогенлик — пестицид таъсири натижасида тирик мавжудотлар организмида онкологик (хавфли ўсма) касалликларнинг пайдо бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидларнинг тупроқдаги барқарорлиги — пестицидларнинг биотик ва абиотик омиллар таъсири шароитида тупроқда узоқ вақт сақланиш давомийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидларнинг тупроқ-ўсимлик тизимидаги миграция коэффициенти — ўсимликлардаги пестицид концентрацияларининг (мг/кг) тупроқдаги дастлабки концентрациясига (мг/кг) нисбати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидларнинг тупроқнинг чуқур қатламларига миграцияси — пестицидларни тупроқнинг чуқур қатламларига кириб бориши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидларнинг сув экосистемасида (сув ва балиқлар) тўпланиш коэффициенти — балиқ организмидаги пестицид миқдорининг (мг/кг) сувдаги пестицид концентрациясига нисбати (мг/л) бўлиб, бунда пестицидларнинг сувда тўпланиш даражаси 1, 5, 15 ва 30 кундан сўнг аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидлардан ингаляцион заҳарланиш эҳтимоли коэффициенти — 20 °C ҳавода пестицид миқдори максимал концентрацияга етганда пестицидни ўртача ўлим концентрациясига нисбати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидларни қишлоқ хўжалик вегетатив экинларидаги барқарорлиги — табиий шароитда бир қанча вегетатив экинларда, шу жумладан донли (буғдой ўсимлигида), ёғ олинадиган (маккажўхори ўсимлиги, кунгабоқар тўпгули) ўсимликларда, шунингдек сабзавотларда (карам ўсимлигида), мевали дарахтларда (олма) ҳар 1, 5, 15 ва 30 суткадан сўнг уларнинг таркибидаги пестицидларнинг миқдорини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидларни сут билан экскрецияси (ажралиб чиқиши) — пестицидни сут билан ажралиб чиқишини аниқлаш учун 3 кунлик каламуш болалари меъдасидан 24 соатдан сўнг синамалар олиниши ва мазкур синамага реагентлар қўшилиши натижасида пестицидларни аниқлаш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидларнинг кун давомида сувдаги турғунлиги — сувдаги пестицид миқдорининг идиш ҳажми камида 40 литр бўлган, дехлорланган сувдан (3-4 кун давомида турган водопровод суви) фойдаланилади, бунда сувнинг ҳарорати 18 — 20 °C, pН 7,4 — 8, эриган кислород миқдори — 6 — 8 мг/л бўлган синамаларда аниқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидларнинг ишчи ҳудуд ҳавосида рухсат этилган концентрацияси (РЕК) — пестицидларни ишлаб чиқариш ва қўллашда риоя этилиши шарт бўлган санитария қоидаларида келтириб ўтилган миқдор.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратиш ва заҳарланиш эҳтимоли коэффициентини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратиш уларнинг заҳарлилик ва хавфлилик даражасининг энг юқори мезонлари бўйича амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Пестицидлар ва улар таркибидаги таъсир этувчи моддаларнинг заҳарлилиги ва хавфлилигини баҳолашда қуйидаги асосий мезонларни инобатга олиш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заҳарлилик хусусиятлари (оғиз орқали, тери орқали ва ингаляцион заҳарланиш эҳтимоли (ИЗЕ) коэффициенти);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидларнинг кумуляция коэффициенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицидларнинг тупроқ-ўсимлик тизимидаги миграция коэффициенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тананинг бирор қисмида юзага келувчи ва ўзига хос бўлган реакциялар (тери ва шиллиқ пардаларда қизариши ҳамда аллерген хусусиятлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
организмга узоқ муддатли таъсир кўрсатиши (тератогенлик, эмбриотокциклик, мутагенлик, кансерогенлик ва репродуктив заҳарлилик).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ингалацион заҳарланиш эҳтимоли (ИЗЕ) коэффициенти қуйидаги формула орқали аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Kизе = Cтўйинтирилган/CL50
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Cтўйинтирилган — 20˚C ҳаводаги пестициднинг максимал концентрацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
CL50 — ҳаводаги ўртача ўлим концентрацияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Пестицидларнинг кумуляция коэффициенти қуйидаги формула орқали аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Kкум = LDn50 (mg/kg)/ LD150 (mg/kg ёки Kкум=∑LD50/ LD50
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Kkum — пестициднинг кумуляция коэффициенти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LD50 — меъдага юбориладиган ўртача ўлим дозаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
∑ — пестициднинг меъдага юбориладиган ўртача ўлим дозаси миқдорини бир неча марта юборилгандаги йиғиндиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пестицидларнинг тупроқ-ўсимлик тизимидаги миграция коэффициенти қуйидаги формула орқали аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Kкоеф = Cўсимлик(mg/kg)/Cтупроқ(mg/kg)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Cўсимлик — ўсимликларда пестицид концентрацияси (мг/кг);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Cтупроқ — тупроқдаги дастлабки пестицид концентрацияси (мг/кг);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Пестициднинг сув экосистемасида (сув ва балиқлар) тўпланиш коэффициенти қуйидаги формула орқали аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Kкоеф = REDбалиқ (mg/kg)/ Cсув (mg/kg)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
REDбалиқ — балиқ организмидаги пестицид миқдорининг рухсат этилган дозаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Cсув — сувдаги пестициднинг концентрацияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифи мазкур санитария қоидаларининг 1-иловасида келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Пестицидлар билан ишловчи ходимлар учун санитария ва гигиена талаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Пестицидлар билан ишловчи ходимлар Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) мувофиқ тиббий кўрикдан ўтиб боришлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Пестицидлар билан ишлов берилган ўсимликларни парвариш қилиш билан боғлиқ вазифаларда ишловчи ходимларнинг терисига хавфли пестицид зарар етказган ҳолатда, мазкур ходимлар икки ҳафтагача ушбу иш фаолиятларини давом эттиришига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Пестициддан заҳарланишда зарарли модданинг туридан қатъий назар қуйидагича биринчи тиббий ёрдам кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестициддан заҳарланганда иш жойидаги пестицидни қайта терига ёки нафас органларига тушишини олдини олиш мақсадида пестициддан ҳоли ҳудудга бемор олиб чиқилади ҳамда индивидуал ҳимоя кийими ва респиратор ечилади, шунингдек беморни эркин нафас олиб ўзини тиклаб олиши учун танани сиқиб турувчи кийимлардан бўшатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицид тери орқали таъсир кўрсатганда унинг тери орқали таъсир қилган жойи оқар сувда совун билан ювиб ташланади, агар кўзга тушса 2 фоизли ичимлик содаси (ёки бор кислотаси) билан сувда ювиб ташлаш тавсия этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пестицид ошқозон-ичак тракти орқали таъсир кўрсатганда ичиш учун бир неча стакан илиқ сув берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Пестицидлар билан ишлайдиган ходимлар учун алоҳида овқатланиш хоналари ажратилиши, хона қўл ювиш учун раковина ва зарур мебеллар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. I ва II хавф гуруҳидаги пестицидлар ва пестицид эритмалари билан ишлаганда махсус матодан тайёрланган кийимлар ҳамда тери қопламалари учун қўшимча ҳимоя воситаларидан (фартуклар, плёнкали материаллардан тайёрланган енгчалар) фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Шахсий ҳимоя воситалари махсус ажратилган, тоза, қуруқ хонада алоҳида шкафларда сақланиши керак. Пестицидлар сақланадиган хонада шахсий ҳимоя воситаларини сақлаш тақиқланади. Ишдан кейин махсус шахсий ҳимоя воситалари ва хавфсизлик поябзалини кийиб юриш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Аэрозоллар кўринишидаги ўртача хавфли кам учувчан пестицидлар билан ишлашда аэрозолга қарши респираторлардан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Нафас олиш тизимини учувчан бирикмалар ёки I ва II хавф гуруҳидаги пестицидлардан ҳимоя қилиш учун универсал респираторлар ёки алмаштириладиган қутиларга эга саноат газига қарши ниқоблардан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Фосфорли, хлорли ва бошқа органик пестицидлардан ҳимоя қилиш учун «А» тоифали газга қарши герметик кўзойнакли ҳимоя воситасидан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Пестицид эритмалари билан ишлаганда қўлларни ҳимоя қилиш учун резина қўлқоплардан, оёқлар ҳимояси учун эса пестицидлар ва дезинфекциялаш воситаларига чидамлилиги юқори бўлган резина этиклардан фойдаланиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳар бир иш жадвалининг (сменанинг) охирида шахсий ҳимоя воситалари зарарсизлантирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, шахсий ҳимоя воситаларини ечиш тартиби қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резина қўлқопларни ечмай туриб нейтраллаштирувчи эритмада (3 — 5 фоизли содали сув эритмаси, оҳак сути) ювиб олинади, сўнг тоза сувда ювилиб, ҳимоя кийимларидан этик, комбинезон, ҳимоя кўзойнаги ва респиратор олиб ташланади, шундан сўнг қўлқоплар қайта дезинфекцияли эритма ва сувда ювилганидан сўнг ечилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Газга қарши ниқобларнинг резинали олд қисми юзаси совун-сода эритмаси (1 литр сув учун 25 г совун + 5 г натрий карбонат) ёрдамида зарарсизлантирилиб, сўнг тоза сувда ювилади ва қуритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, газга қарши ниқоб ва респираторнинг олд қисмлари калий перманганат ёки спиртнинг 0,5 фоизли эритмасига намланган пахта тампон ёрдамида дезинфекция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати 2-иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратишга доир гигиеник талаблар (0067-27-сон СанҚваН)га
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пестицидларнинг заҳарлилиги ва хавфлилиги бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАСНИФИ*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Пестицидларнинг заҳарлилик ва хавфлилик мезонлари

Заҳарлилик ва хавфлилик гуруҳи

Ўта заҳарли ва хавфли

Заҳарли ва хавфли

Ўртача заҳарли ва хавфли

Кам заҳарли ва хавфли

I

II

III

IV

Пестицидларнинг меъдага юбориладиган ўртача ўлим дозаси (мг/кг):

препаратнинг қаттиқ шакли

10 мг/кг ва ундан кам

11 мг/кг дан 100 мг/кг гача

101 мг/кг дан 1000 мг/кг гача

1000 мг/кг ва ундан кўп

препаратнинг суюқ шакли

30 мг/кг ва ундан кам

31 мг/кг дан 300 мг/кг гача

301 мг/кг дан 3000 мг/кг гача

3000 мг/кг ва ундан кўп

Пестицидларнинг терига юбориладиган ўртача ўлим дозаси (мг/кг):

препаратнинг қаттиқ шакли

100 мг/кг ва ундан кам

101 мг/кг дан 500 мг/кг гача

501 мг/кг дан 2500 мг/кг гача

2500 мг/кг ва ундан кўп

препаратнинг суюқ шакли

200 мг/кг ва ундан кам

201 мг/кг дан 1000 мг/кг гача

1001 мг/кг дан 5000 мг/кг гача

5000 мг/кг ва ундан кўп

Пестицидларнинг ҳаводаги ўртача ўлим концентрацияси (мг/м3)

500 мг/м3 ва ундан кам

501 мг/м3 дан 5000 мг/м3 гача

5001 мг/м3 дан 50000 мг/м3 гача

50000 мг/м3 ва ундан кўп

Пестицидлардан ингаляцион заҳарланишни келтириб чиқарувчи коэффициент

300 ва ундан кўп

299 дан 30 гача

29 дан 3 гача

3 дан кам

Пестицидларнинг кумуляция коэффициенти

1 дан кам

1 дан 3 гача

3,1 дан 5 гача

5 дан кўпроқ

Пестицидларнинг қўзғатувчи таъсири

Кучли қўзғатувчи таъсир кузатилиши, ўткир токсик дерматитлар, ишчи эритмалар ва концентрланган препаратлардан кўз шох пардаси ва шиллиқ қаватининг куйишлари.

Қўзғатувчи таъсир кузатилиши, ишчи эритмаларнинг қайта таъсиридан ва концентрланган препаратлардан токсик дерматитларнинг юзага келиши.

Ишчи эритманинг қайта таъсири натижасида қўзғатувчи таъсир юзага келмайди. Концентрланган препаратлар таъсирида токсик дерматитларнинг юзага келиши кузатилади.

Қўзғатувчи таъсир амалда мавжуд эмас.

Аллергенлик

Фойдаланишда инсонларда аллерген таъсир юзага келади.

Тажриба ҳайвонлари учун эса кучли аллерген таъсир юзага келади.

Фойдаланишда инсонларга аллергенлик таъсири етарли исботланмаган.

Тажриба ҳайвонлари учун ўртача аллерген ҳисобланади.

Тажриба ҳайвонлари учун кучсиз аллерген ҳисобланади.

Инсонлар ва тажриба ҳайвонларида аллергенлик таъсири аниқланмаган.

Танлаб (маълум бир органга) таъсир кўрсатадиган органотоксик хусусият (нейротоксик, гонадотоксик, нефротроп, гепатотроп, пулмонотроп ва бошқалар)

Инсонларга органотроп таъсири мавжуд.

Яққол намоён бўлувчи танлаб таъсир кўрсатадиган органотроп хусусият мавжуд. Бу ҳолат тажриба ҳайвонларида сурункали таъсир дозасини тажриба йўли билан юбориш орқали аниқланади.

Тажриба ҳайвонларида органотроп таъсир кўрсатади (сурункали таъсир бўсағаси дозасидан юқори миқдорда функционал ўзгаришлар чақиради).

Тажриба ҳайвонларида органотроп таъсир аниқланмаган.

Мутагенлик

Хромосома ва ген мутацияларини юзага келтиради ҳамда мутаген самара бериш хусусиятига эга.

Мутаген фаоллик ва самара коэффициентлари йиғиндиси 7-8 ни ташкил этади.

Хромосома ва ген мутацияларини юзага келтиради ҳамда мутаген самара бериш хусусиятига эга.

Мутаген фаоллик ва самара коэффициентлари йиғиндиси 5-6 ни ташкил этади.

Сут эмизувчилардан ташқари барча тажриба ҳайвонларида хромосома ёки ген мутацияларини юзага келтиради.

Мутаген фаоллик ва самара коэффициентлари йиғиндиси 3-4 ни ташкил этади.

Хромосома ва генларда мутация келтириб чиқармайди.

Кансерогенлик

Инсонлар учун кансерогенлик ва чегара-кансерогенлик хусусияти исботланган.

Бир нечта турдаги тажриба ҳайвонлари учун кансерогенлик хусусияти мавжуд.

Инсонлар учун кансерогенлик хусусиятини келтириб чиқармайди.

Тажриба ҳайвонлари учун кансерогенлик хусусиятини келтириб чиқаради.

Инсонлар учун кансерогенлик хусусиятини келтириб чиқармайди.

Тажриба ҳайвонлари учун чегара-кансерогенлик хусусиятини келтириб чиқаради.

Инсонлар ва тажриба ҳайвонлари учун кансерогенлик хусусиятини келтириб чиқармайди.

Тератогенлик

Инсонлар учун тератогенлик таъсири исботланган.

Тажриба ҳайвонлари учун кучли тератоген таъсирга эга.

Дозанинг таъсири натижасида препаратнинг таъсир кучи хам ўз-ўзидан ортиб боради.

Бу миқдор инсонлар учун ўткир заҳарли бўсаға ҳисобланади.

Бир неча турдаги тажриба ҳайвонлари учун эса етарли доза ҳисобланади.

Тажриба ҳайвонларига (ҳомиладор каламушларга) энг юқори доза таъсир эттирилганда кучсиз тератоген таъсир намоён бўлади.

Экпериментал тадқиқотларда самарадорлик даражаси ўз-ўзидан ошади.

Экпериментал тадқиқотларда самарадорлик даражаси ўз-ўзидан ошмайди.

Пестицидларнинг эмбриотоксик таъсири

Экспериментал тадқиқотларда доза таъсирининг ортиши натижасида юзага келиши мумкин бўлган даражанинг ортишига олиб келади.

Ҳомиладор бўлган тажриба каламушлари организмига энг юқори доза юборилганда бошқа заҳарли таъсирлар билан бирга намоён бўлади.

Экспериментал тадқиқотларда юзага келиши мумкин бўлган даражанинг ортиши кузатилади.

Экспериментал тадқиқотларда юзага келиши мумкин бўлган даражанинг ортиши кузатилмайди.

Репродуктив заҳарлилик

Сурункали заҳарли таъсир бўсағасидан паст бўлган доза таъсир эттирилганда тажриба ҳайвонларида самараси намоён бўлади.

Ўзгаришлар ўткир сурункали бўсаға дозасидан ўткир заҳар таъсир бўсағасигача бўлган диапазонда юзага чиқади.

Ўткир заҳарли бўсаға таъсири натижасида юзага чиқади.

Организмга энг юқори доза таъсир эттирилганда юзага келиши мумкин бўлган даражанинг ўзгариши кузатилмайди.

Пестицидларнинг кун давомида сувдаги турғунлиги (кун)

30 кундан кўп

30 кундан 11 кунгача

5 кундан 10 кунгача

5 кундан кам

Пестицидларнинг кун давомида тупроқдаги барқарорлиги (кун)

60 кундан кўп

60 кундан 21 кунгача

20 кундан 7 кунгача

7 кундан кам

Пестицидларнинг тупроқ-ўсимлик тизимидаги миграция коэффициенти

0,5 дан кўп

0,5 дан 0,11 гача

0,10 дан 0,02 гача

0,02 дан кам

Пестицидларнинг тупроқнинг чуқур қатламларига миграцияси (см)

80 см дан ортиқ

80 см дан 51 см гача

50 см дан 15 см гача

15 см дан кам

Пестицидларнинг сув экосистемасида (сув ва балиқлар) тўпланиш коэффициенти

500 дан кўп

500 дан 50 гача

49 дан 5 гача

5 дан кам

Қишлоқ хўжалик вегетатив экинларидаги пестицидларнинг кун давомидаги барқарорлиги (кун)

30 кун дан кўп

30 кундан 15 кунгача

14 кундан 5 кунгача

5 кундан кам

Анъанавий қайта ишлов берилган қишлоқ хўжалик экинларининг хом ашёсидаги пестицидлар қолдиқ миқдорининг барқарорлиги

Қолдиқ миқдор рухсат этилган кунлик миқдор билан солиштирилганда ёки энг юқори рухсат этилган даражадан юқори бўлганда бузилади

Қолдиқ миқдор энг юқори рухсат этилган даража билан солиштирилган даражага етганда бузилади

Қолдиқ миқдор рухсат этилган даражадан кам бўлганда ёки мавжуд бўлмаганда бузилади

Пестицидларнинг сут билан экскрецияси (соат)

Сут билан 24 соат вақт давомида ажралиб чиқади

Сут билан 2 соат давомида ажралиб чиқади

Сут билан ажралиб чиқмайди

Сут билан ажралиб чиқмайди

Пестицидларнинг рухсат этилган кунлик миқдори (мг/кг)

0,001 мг/кг дан кам

0,001 мг/кг дан 0,005 мг/кг гача

0,006 мг/кг дан 0,03 мг/кг гача

0,03 мг/кг дан кўп

Пестицидларнинг ишчи ҳудуд ҳавосида рухсат этилган концентрацияси (мг/м3)

0,1 мг/м3 дан кам

0,1 мг/м3 дан 1,0 мг/м3 гача

1,1 мг/м3 дан 10,0 мг/м3 гача

10 мг/м3 дан кўп

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Пестицидлар қўлланилиши (тератогенлик, пестицидларнинг эмбриотоксик таъсири, репродуктив заҳарлилик) натижасида инсонлар ва тажриба ҳайвонлари организмида ўзгаришлар ва кам учрайдиган аномалиялар юзага келганда, улар бир хавфлилик гуруҳидан бошқа хавфлилик гуруҳига ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пестицидларни заҳарлилиги ва хавфлилигига кўра таснифларга ажратишга доир гигиеник талаблар (0067-24-сон СанҚваН)га
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

Т.И. Искандаров

—

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг Пестицидларнинг гигиенаси, токсикологияси ва минерал ўғитлар лабораторияси мудири, т.ф.д., профессор, ЎзР ФА академиги;

Л.Х. Романова

—

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институтининг Пестицидларнинг гигиенаси, токсикологияси ва минерал ўғитлар лабораторияси катта илмий ходими, т.ф.н.;

Г.Т. Искандарова

—

Тошкент тиббиёт академияси Коммунал ва меҳнат гигиенаси кафедра мудири, т.ф.д., профессор;

А.К. Кучаров

—

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг Санитария-гигиена бошқармаси етакчи мутахассиси.

Тақризчилар рўйхати:

Д.А. Зарединов

—

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Гигиена кафедраси мудири, т.ф.д., профессор;

М.А. Хамракулова

—

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти Касб касалликларини ташхислаш, даволаш ва профилактикаси лабораторияси мудири, т.ф.д.;

Н.О. Ахмадалиева

—

Тошкент тиббиёт академияси, Атроф-муҳит гигиенаси кафедраси доценти, т.ф.д.