Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
«Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 12 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2836-5]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 661-сон «Ижтимоий солиқни тақсимлаш, пенсия ва бошқа тўловларни тўлаш учун ажратилган харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 февраль,
109-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 февраль,
2024-03-сон
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 8 февраль,
4/2-сон
Келишилди:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. МУСАЕВ
2024 йил 31 январь
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
2024 йил 10 февраль
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 22 февралдаги 109-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 13 февралдаги 2024-03-сон ва Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 8 февралдаги 4/2-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2016 йил 5 октябрдаги 78, 2016-34 ва 341-В-сон «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 44-сон, 516-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 1 мартдаги 52, 2018-19 ва 341-В-1-сон «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2836-1, 2018 йил 27 март) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2018 й., 10/18/2836-1/0940-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 10 январдаги 3, 2019-03 ва 341-В-2-сон «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2836-2, 2019 йил 23 январ) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.01.2019 й., 10/19/2836-2/2531-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 25 мартдаги 42, 2019-27 ва 341-В-3-сон «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2836-3, 2019 йил 8 апрел) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/2836-3/2897-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2019 йил 8 октябрдаги 103, 2019-56 ва 341-В-4-сон «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2836-4, 2019 йил 18 октябр) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2019 й., 10/19/2836-4/3938-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2024 й., 10/24/2836-5/0206-сон)