Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2836-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 22 февралдаги 109-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2024 йил 13 февралдаги 2024-03-сон ва Марказий банк Бошқарувининг 2024 йил 8 февралдаги 4/2-сонли ««Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2836-5, 12.03.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2016 йил 5 октябрдаги 78, 2016-34 ва 341-В-сон қарори (рўйхат рақами 2836, 2016 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 44-сон, 516-модда) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 1 март,
52-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 1 март,
2018-19-сон
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 1 март,
341-В-1-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 1 мартдаги 52, 2018-19 ва 341-В-1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 13-банддаги «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 14-банднинг биринчи хатбошиси ва 15-банддаги «Меҳнат вазирлигининг» деган сўз «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 23-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бунда, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақалар олишга талабномалар бола туғилган кундан бошлаб 6 ойдан, дафн этишга эса шахс вафот этган кундан 60 кундан кечиктирмасдан тақдим этилиши лозим.».
4. 48 — 50-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. 51-банддаги «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 52-банддаги «Меҳнат вазирлиги» деган сўзлар «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А. ХАИТОВ
2018 йил 1 март
Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИҚОВ
2018 йил 1 март
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2018 й., 10/18/2836-1/0940-сон)