ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Капитал ҳаракати билан боғлиқ алоҳида валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 18 мартда 1457-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 23 ноябрдаги 22/1-сонли «Капитал ҳаракати билан боғлиқ алоҳида валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1457-2, 17.12.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банк ва банклар тўғрисида», «Валютани тартибга солиш тўғрисида» ва «Хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Капитал ҳаракати билан боғлиқ алоҳида валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор кучга киритилган кундан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1993 йил 22 июндаги 36-сон қарори билан тасдиқланган «Капитал ҳаракати билан боғлиқ валюта операцияларини амалга ошириш тартиби» (1994 йил 8 апрель, рўйхат рақами 40) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 16 октябрдаги 22/4-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган санадан 10 кун ўтгач кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 29 январь,
599-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-сон, 84-модда)