Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 10.03.2005 йилдаги ПҚ-24-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАМИЯТНИ ДЕМОКРАТЛАШТИРИШ ВА ЯНГИЛАШ, МАМЛАКАТНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ҲАМДА МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган 2005 йил ва узоқ муддатли истиқболда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш устувор вазифалари ва йўналишларини амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалда рўёбга чиқариш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялашнинг устувор мақсад ва вазифаларини амалга ошириш Дастурини тайёрлаш ҳамда унинг аниқ йўналишларини амалда рўёбга чиқариш бўйича ишчи гуруҳларнинг янгиланган таркиби 1-иловага мувофиқ* маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус титилдаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳлар таркибига ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва жамиятни модернизациялаш бўйича зарур имконияларга, тажриба ва таклифларга эга бўлган тегишли идораларнинг раҳбарлари ва етакчи мутахассислари, ноҳукумат ва жамоат тузилмалари, халқаро институтлар, илмий ва консалтинг ташкилотларининг вакиллари киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур ишчи гуруҳлар зиммасига амалдаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларни танқидий таҳлил қилиш ҳамда қайта кўриб чиқиш, ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мамлакатнинг демократлаштириш йўлидан жадал ҳаракат қилиб бориши ва фуқаролик жамиятини шакллантириш борасидаги асосий мақсад, вазифа ва устувор йўналишлар амалга оширилишини тизимли асосда ва босқичма-босқич таъминлайдиган қонунлар ва норматив ҳужжатларнинг янги лойиҳаларини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва ҳукумат қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳлар 2005 йилнинг 1 майига қадар муддатда аниқ таклифлар тайёр бўлишига қараб уларни белгиланган тартибда Жамият ҳаётининг барча томонларини эркинлаштириш ва янада ислоҳ қилиш ҳамда маъмурий ислоҳотни амалга ошириш соҳасида қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш комиссиясига (Р.С. Азимов) киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамият ҳаётининг барча томонларини эркинлаштириш ва янада ислоҳ қилиш ҳамда маъмурий ислоҳотни амалга ошириш соҳасида қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш комиссияси (Р.С. Азимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳлар билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, уларнинг ишида амалий ёрдам кўрсатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур ишчи гуруҳлар таклиф ва материалларни тақдим этишига қараб қонунлар ва норматив ҳужжатларнинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари ва ҳукумат қарорларининг лойиҳаларини тайёрласин ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бизнинг бош мақсадимиз — жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир» мавзуидаги маърузасида кўзда тутилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-иловага* мувофиқ давлат қурилиши ва бошқаруви, қонунчилик ҳокимиятининг роли ва таъсирини кучайтириш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-иловага* мувофиқ суд ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш ва янада эркинлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-иловага* мувофиқ оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада демократлаштириш соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-иловага* мувофиқ ташқи сиёсат соҳасида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-иловага* мувофиқ бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни тобора эркинлаштириш соҳасида Ислоҳотларнинг устувор йўналишларини амалга ошириш концепцияси маълумот учун ва ишчи гуруҳлар томонидан амалда фойдаланиш учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2–6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзтелерадиокомпания, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари Дастурни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг боришини, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш жараёнларини ҳар томонлама ва мунтазам ёритиш борасида мавзулар бўйича кўрсатувлар ҳамда мақолаларни уюштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 февралдаги Ф-2116-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 10 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-24-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 10-11-cон, 71-модда; 45-сон, 337-модда)