1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчилар ташиш соҳасида кўрсатилаётган хизматларнинг сифат даражасини ошириш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва инсофли ташувчиларни рағбатлантириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сон Фармонига мувофиқ вазирлик ва идоралар томонидан ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, давлат хизматларини кўрсатиш учун зарур бўлган транспорт соҳасига оид электрон маълумотлар алмашинувини ташкил этиш мақсадида идоравий ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиниши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2024 йил 1 февралдан 2024 йил 31 декабрга қадар Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини юритиш тизимини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль транспорти тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги 2024 йил 1 декабрга қадар мазкур қарорга асосан амалга оширилган тажриба-синов лойиҳаси натижаларидан келиб чиқиб, ижобий ва салбий ҳолатларни аниқлаш ҳамда инсофли ташувчиларни рағбатлантиришни инобатга олган ҳолда, Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидагивақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рейтингни ҳисоблашга оид маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рейтинг натижаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчиларни рейтингга киритиш ва ундан чиқариш асослари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 22 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 январдаги 45-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблашга оид маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, шунингдек, рейтинг натижаларини ҳисоблаш ҳамда эълон қилиш тартибини белгилайди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва асосий фаолият тури жамоат транспортида йўловчиларни мунтазам йўналишларда ташиш хизматларини кўрсатишдан иборат бўлган тегишли лицензияга эга юридик шахсларга (кейинги ўринларда — ташувчилар) нисбатан татбиқ этилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ташувчилар рейтинги (кейинги ўринларда — рейтинг) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар ташувчилар рейтингини юритиш борасидаги асосий вазифалар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўловчи ташиш соҳасида ишончли, хавфсиз ва сифатли хизмат кўрсатаётган ташувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳада яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ва кўрсатилаётган хизматлар шаффофлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва хизматлар сифатини ошириш.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багажни ташиш қоидалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ташувчилар рейтингини шакллантириш ва юритиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташувчилар рейтинги мазкур Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ шакллантирилади ва юритилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидаги вазирлик ва идоралар ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадармаълумотларни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимига тақдим этиб боради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги — Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан рўйхатга олинган автотранспорт воситалари, техник кўрикдан ўтган автотранспорт воситалари, «E-маъмурий иш» платформасидаги автомобилда йўловчилар ташишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар ва уларга кўрилган чоралар, автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳамда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ва қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — тиббий кўрикдан ўтган ҳайдовчилар тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги — транспорт инфратузилмалари ва объектларини ўз ичига олувчи Ягона геоахборот маълумотлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ўз вақтида тақдим этилиши ва белгиланган муддатда ижроси таъминланиши учун тегишли вазирлик ва идораларнинг биринчи раҳбарлари масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Низомнинг 6-бандида белгиланган барча жараёнлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан мувофиқлаштириб борилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган ташувчилар тўғрисидаги маълумотларнинг сир сақланишини белгиланган тартибда таъминлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуни.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида рейтингнинг автоматик ҳисобланиши таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Рейтинг натижаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ташувчилар рейтинги мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли рейтинг кўрсаткичлари бўйича энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ташувчилар аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир мезон бўйича кўрсаткич баллар йиғиндисидан иборат бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир мезон бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси ташувчилар рейтингини ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фаолияти хавфсизлик ва очиқликка асосланган ташувчилар рейтинги натижалари қуйидаги тоифаларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфсизлик ва очиқлик тоифаси
Ишончлилик даражаси
Умумий баллар
A
Юқори даража
70 — 100
B
Ўрта даража
60 — 69
C
Қуйи даража
60 дан паст
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ташувчилар рейтинги натижалари ҳар чорак якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ташувчи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари ўртасида белгиланган тартибда муайян муддатга тузилган йўналишда йўловчи ташиш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи шартнома (контракт)нинг амал қилиш муддати тугагунга қадар бўлган сўнгги 1 йил давомида автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти «А» хавфсизлик ва очиқлик тоифасига мансуб бўлган тақдирда, ташувчининг талабига биноан шартнома муддати тугаган кундан бошлаб яна 1 йил муддатга узайтиришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ташувчи рейтинг натижаларига кўра «А» хавфсизлик ва очиқлик тоифасига мансуб бўлган тақдирда, Транспорт вазирлигига тендер шартномаси амал қилиш муддати тугашидан уч ойдан кечикмай, шартнома муддатини узайтириш бўйича талабнома бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ташувчиларни рейтингга киритиш ва ундан чиқариш асослари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.16.00 Йўловчиларни ташиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ташувчиларни рейтингга киритиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда асосий фаолият тури автомобиль транспортида йўловчи ташиш эканлиги асосий мезон ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.11.00 Транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ХI боби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташувчилар рейтингини шакллантириш ва юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар
Масъуллар
Амалга ошириладиган ишлар
Муддатлар
1-босқич
Транспорт вазирлиги
«Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рўйхатини шакллантиради ва янгилаб боради.
Ҳар чорак якунига қадар
2-босқич
Тегишли вазирлик ва идоралар
«Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида шакллантирилган рўйхат асосида автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблаш учун талаб этиладиган тегишли маълумотларни автоматик равишда тақдим этиб боради.
Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар
3-босқич
Транспорт вазирлиги
1. Тақдим этилган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида ташувчилар рейтинги автоматик тарзда ҳисобланишини таъминлайди.
2. Ташувчилар рейтинги тўғрисидаги маълумотларни Транспорт вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириб боради.
Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автомобиль транспортида мунтазам йўналишларда фаолият кўрсатувчи ташувчилар рейтингини ҳисоблаш
МЕЗОНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чорак давомида қонунчилик ҳужжатлари нормалари бузилишининг жами автотранспорт воситалари сонига нисбати (фоизда)
20 фоизгача «-5» жарима балли
21-50 фоиз «-10» жарима балли
50 фоиздан кўп «-20» жарима балли
2.
Ташувчининг балансида ихтисослашган техник базанинг мавжудлиги2
Корхона балансида ҳаракатдаги таркибни сақлаш, рейсга чиқиш олдидан техник назоратдан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун шароитга эга техник базанинг мавжудлиги
«25» балл
3.
Ташувчининг автомобиль транспортида йўловчиларни мунтазам ташиш соҳасидаги фаолияти
Соҳадаги фаолияти 5 йилдан юқори
«10» балл
Соҳадаги фаолияти 2 йилдан 5 йилгача (5 йил ҳам киради)
«5» балл
Соҳадаги фаолияти 2 йилгача (2 йил ҳам киради)
«3» балл
4.
Тиббий кўрик
Ҳайдовчилар тиббий кўрикдан тўлиқ ўтганлиги (083/ҳ шакл)
«5» балл
5.
Рақобатбардошлик ва ҳаракат таркиби ҳолати
Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчилар (лицензияга эга) автотранспорт воситалари3
100 фоизи корхона балансида бўлганда
«20» балл
70-99 фоизи корхона балансида бўлганда
«15» балл
50-69 фоизи корхона балансида бўлганда
«10» балл
30-49 фоизи корхона балансида бўлганда
«5» балл
6.
Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчилар (лицензияга эга) барча автотранспорт воситаларининг ўртача ишлаб чиқарилган йили4
5 йилдан ошмаса (5 йил ҳам киради)
«25» балл
5-10 йилни ташкил этса (10 йил ҳам киради)
«15» балл
10-15 йилни ташкил этса (15 йилдан ошса киритилмайди)
«10» балл
7.
Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчилар (лицензияга эга) барча автотранспорт воситаларининг экологик тозалик даражаси
Фақат электр двигатель орқали ҳаракатга келтириладиган автотранспорт воситалари улуши камида 5 фоизни ташкил этса
«5» балл
8.
Рақамлаштириш
Фаолиятдаги рақамли технологиялар
Автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати тизимига барча автотранспорт воситалари уланганлиги
«5» балл
Автоматлаштирилган тўлов тизимига барча автотранспорт воситалари уланганлиги
«5» балл
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ташувчилар рейтингини ҳисоблаш мезонлари — рейтингни шакллантириш жараёнида автобус ва микроавтобусда йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиладиган автотранспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1)Йўл ҳаракати қоидалари, йўловчи ва багаж ташиш қоидалари ҳамда автомобиль транспортида йўловчи ташиш фаолиятини амалга оширишда лицензия талаб ва шартлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун: ташувчининг йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиладиган автотранспорт воситаси сони 20 та бўлса, бир чорак давомида жами қонунчилик ҳужжатлари нормаларининг бузилиши ҳолати 7 та.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7/20*100=35% (қонунчилик ҳужжатлари нормалари бузилишининг жами автотранспорт воситалари сонига нисбати)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда: 20 та автотранспорт воситаси 100 фоиз бўлса, 7 та қонун бузилиши 35 фоиз бўлади ва ўз-ўзидан 50 фоизгача, яъни «-10» жарима балли қўлланилиб, жами баллар йиғиндисидан 10 балл олиб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ташувчи балансида тегишли техник база ва автотранспорт воситаларини сақлаш ер майдони мавжудлиги тўғрисида ҳужжат нусхасини илова қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи (лицензияга эга) ташувчининг балансида бўлган автотранспорт воситаларининг улуши қуйидаги формула орқали ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун: ташувчининг йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиладиган автотранспорт воситаси сони 20 та бўлса, балансидаги автотранспорт воситалари сони 7 та.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
y = корхона балансининг улуши, z = балансидаги автотранспорт воситалари сони, b = жами автотранспорт воситалари сони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
y = 35 % балансдаги автотранспорт воситалари улушини ташкил этиб, 5 балл берилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчилар (лицензияга эга) автотранспорт воситаларининг ўртача ишлаб чиқарилган йили қуйидаги формула орқали ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун: корхонадаги автотранспорт воситалари сони 10 та (2017 йилда ишлаб чиқарилгани 3 та, 2019 йилда ишлаб чиқарилгани 2 та, 2020 йилда ишлаб чиқарилгани 5 та)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
х = 4,1 автотранспорт воситасининг ўртача ишлаб чиқарилган йили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда корхонадаги жами автотранспорт воситаларининг ўртача ишлаб чиқарилган йили 4,1 йилни ташкил этган ҳолда, юқоридаги мезонларнинг 6-банди 1-қисмидаги кўрсаткичга асосан (5 йилдан ошмаса) 25 балл берилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.01.2024 й., 09/24/45/0065-сон)