29.12.2023 йилдаги 699-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.12.2023 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича илмий-тадқиқотларни янада ривожлантириш, ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил навларини яратиш, бирламчи уруғчиликни ташкил этиш ва маҳсулот етиштиришда илмий ёндашувни янада жадаллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аграр соҳада илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш орқали сифат ва самарадорликни оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 7 июлдаги ПҚ-216-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлигининг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг (кейинги ўринларда — Институт) Зомин илмий-тажриба станциясини (кейинги ўринларда — Илмий-тажриба станция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонига мувофиқ илмий-тадқиқот институтлари ҳамда уларнинг тизимига кирувчи илмий-тажриба станциялари ва участкаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Илмий-тажриба станциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга чидамли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабзавот, полиз ва картошка экинларининг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштиришнинг замонавий ресурс тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабзавот, полиз ва картошкачилик соҳасида илмий ходимларни тайёрлаш, соҳада фаолият кўрсатаётган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, Илмий-тажриба станцияни сақлаш билан боғлиқ харажатлар 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида қопланади, 2025 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Илмий-тажриба станциясининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотларни сақлаш, шунингдек, ходимлар (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш учун Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий фаолиятга оид дастурларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ҳамда шартнома асосида ўтказиладиган тадқиқотлардан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ҳафта муддатда Илмий-тажриба станциясининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, Илмий-тажриба станцияси юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси ҳисобланади ва фаолияти Институт томонидан мувофиқлаштирилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Институт билан биргаликда бир ҳафта муддатда Илмий-тажриба станциясининг уставини тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жиззах вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Зомин тумани ҳокимлигига тегишли бўш турган бинолардан Илмий-тажриба станциясига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бино ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 сентябрдаги 601-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Э.С. Салиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
699-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 699-сон қарорига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 сентябрдаги 601-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон-Венгрия картошкачилик илмий маркази***» блоки чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6 та ҳудудий илмий-тажриба станциялари» блокидаги «6» рақами «9» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/699/0006-сон)