05.07.2022 йилдаги 361-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада ривожлантириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш, ҳудудларнинг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил навларини яратиш, бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ва маҳсулот етиштиришда илмий ёндашувни янада жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Навоий вилояти ҳокимлигининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда — Институт) Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларини (кейинги ўринларда — илмий-тажриба станциялари) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар илмий-тажриба станцияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш ҳамда бирламчи уруғчилигини ташкил этиш бўйича илмий-тадқиқотларни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштиришнинг замонавий ресурс тежайдиган технологияларини ишлаб чиқиш, механизациялаш даражасини ошириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштириш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба станциялари илмий ташкилот шаклидаги юридик шахс мақомига эга давлат муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Институт Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларининг муассиси ҳисобланади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизими ҳамда замонавий хизматлар кўрсатишни янада ривожлантириш тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6159-сон Фармонининг 10-бандига мувофиқ мазкур Фармонга 4-иловада кўрсатилган илмий-тадқиқот институтлари ҳамда улар тизимига кирувчи илмий-тажриба станциялари участкаларининг бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг ходимлари (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тажриба станцияларини сақлаш харажатлари 2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади, 2023 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тажриба станцияларининг тузилмалари Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий ташкилотларнинг тузилмаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2021 йил 24 сентябрдаги 601-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари илмий-тажриба станцияларининг намунавий тузилмасига асосан шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларини 2022 — 2025 йилларда ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Институт билан биргаликда икки ой муддатда ташкил этилаётган илмий-тажриба станцияларининг уставини тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24, 46 ва 491-моддаларига мувофиқ ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига кўра қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ишларини амалга ошириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси илмий-тажриба станциясига Нукус тумани ҳокимлиги захирасида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 59,5 гектар (1909, 1910, 1911, 1927, 1928, 1929, 1930, 1931, 1932, 1934, 1934а, 1935, 1942, 1943, 1944, 1944а, 1945, 1953, 1953а, 1954, 1955, 1955а, 1956 ва 1957-контурлар) ер участкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти илмий-тажриба станциясига Қизилтепа тумани ҳокимлиги захирасида бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 22 гектар (418 ва 419-контурлар) ер участкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шунингдек, Институтга Тошкент тумани «Кўксарой» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган 41,53 гектар (3713, 3717, 3724, 3726, 3727, 3728, 3735, 3729, 3732-контурлар) ер участкасини белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захирасига қайтарган ҳолда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Озуқа экинлари илмий-тажриба станциясига 30 йил муддатга ижарага берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Навоий ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда мазкур бандга асосан тегишли туман ҳокимликлари ва илмий-тажриба станциялари ўртасида ер ижара шартномаси тузилишини, шунингдек, ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси илмий-тажриба станциясига Нукус тумани «Қирантов» овул фуқаролар йиғини ҳудудидан маъмурий бино учун 0,2 гектар, «in-vitro» лабораторияси учун 0,2 гектар, хизмат кўрсатиш бинолари (техникаларни сақлаш, уруғларни сақлаш ва қайта ишлаш цехлари, омборхона) учун 0,5 гектар, жами 0,9 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти илмий-тажриба станциясига Қизилтепа тумани «Қизилтепа» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан маъмурий бино учун 0,2 гектар, «in-vitro» лабораторияси учун 0,2 гектар, хизмат кўрсатиш бинолари (техникаларни сақлаш, уруғларни сақлаш ва қайта ишлаш цехлари, омборхона) учун 0,5 гектар, жами 0,9 гектар қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги халқаро молия институтлари маблағларини жалб этган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Институтга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлардан доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,2 гектар ер участкасида сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини сақлаш учун генбанк иншооти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,3 гектар ер участкасида сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини кўпайтириш учун иссиқхона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,2 гектар ер участкасида сабзавот, полиз ва картошка экинлари уруғларини қайта ишлаш ва қадоқлаш учун цех қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларининг маъмурий биносини қуриш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ишларини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 5 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
361-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 июлдаги 361-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти илмий-тажриба станцияларини 2022 — 2025 йилларда ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича илмий тадқиқотларни янада ривожлантириш

1.

Мамлакатимизда сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачиликни янада ривожлантириш, уларнинг селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларини такомиллаштиришга доир долзарб муаммолар бўйича илмий лойиҳалар танловларида иштирок этиш.

1. 2022 — 2025 йиллар учун сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича устувор илмий йўналишларни аниқлаш.

2. Давлат илмий-техник дастурлари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳудудлари учун сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш ҳамда уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этишга қаратилган илмий лойиҳаларни шакллантириш ва Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.

3. Тақдим этилган илмий лойиҳалар доирасида фундаментал, амалий ҳамда инновация лойиҳалари танловини эълон қилиш.

4. Танлов натижаларига кўра сабзавот, полиз ва картошка экинларининг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, касаллик ва зараркунандаларга бардошли ҳамда сифат кўрсаткичлари юқори бўлган нав ва дурагайларини яратиш ҳамда уларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этиш ишларини амалга ошириш.

2022 — 2025 йиллар давомида

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти

2.

Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқотларнинг жаҳон андозалари асосида ўтказилишини таъминлаш.

1. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илмий муассасаларида бажарилаётган илмий-тадқиқотлар тенденциялари ва натижаларини таҳлил қилиш орқали илмий-тадқиқотлар мавзуларини ҳамда устувор йўналишларни белгилаб олиш.

Доимий

Халқаро ташкилотлар грантлари, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти

2. Соҳа бўйича етук хорижий мутахассислар билан ҳамкорликда илмий тадқиқотларни ўтказиш ҳамда видео-конференцияларни ташкил этиш.

Доимий

3.

Йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган маҳаллий сабзавот ва полиз экинлари навларини экспедиция йўли билан йиғиш орқали миллий генофондни бойитиш ва уларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш.

1. Йўқолиб бораётган маҳаллий сабзавот ва полиз экинлари навларининг тарқалиш ареалларини аниқлаш ва илмий экспедициялар уюштириш йўли билан йиғиш.

2022-2023 йиллар

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти

2. Йиғиб келинган маҳаллий сабзавот ва полиз экинлари навларини ҳозирги ва келажак авлод учун кафолатли сақлаш мақсадида миллий генбанкка қўйиш.

2022-2023 йиллар

3. Миллий генбанкка жалб этилган намуналарни илмий-тадқиқот ташкилотларига селекция дастурларида бошланғич манба сифатида фойдаланиш учун тавсия этиш.

2023-2024 йиллар

4. Йиғилган навларни ҳар томонлама чуқур ўрганиш асосида иқлим ўзгаришларига мос навларни танлаш.

2025 йил октябрь

4.

Ўсимликлар генетик ресурсларини бойитиш мақсадида сабзавот ва полиз экинларининг ташқи муҳитни стресс омилларига бардошли, рақобатбардош нав ва дурагайларини ўрганиш ҳамда уруғчилигини йўлга қўйиш.

1. Сабзавот ва полиз экинлари генофондига баҳо бериш орқали ташқи муҳитнинг стресс омилларига бардошли, рақобатдош нав ва дурагайларини танлаш.

2023 йил октябрь

Илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти

2. Сабзавот ва полиз экинларининг истиқболли нав ва дурагайларини бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш

2024 йил сентябрь-октябрь

3. Сабзавот ва полиз экинларининг истиқболли нав ва дурагайларини ишлаб чиқаришга жорий этиш.

2025 йил декабрь

II. Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

5.

Олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчиларини, докторантларни, мустақил изланувчиларни ҳамда магистр талабаларни сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик бўйича фундаментал, амалий ва инновация лойиҳаларига жалб этиш.

1. Илмий ижодий гуруҳларни шакллантириш, уларни фундаментал, амалий ва инновация лойиҳалари танловларида иштирокини таъминлаш.

Белгиланган муддатларда

Халқаро ташкилотлар грантлари, хўжалик шартномалари доирасида ажратиладиган маблағлар

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

2. Олий таълим муассасаларига илмий ташкилотларда мавжуд замонавий лабораториялардан самарали фойдаланиши учун зарур шароитларни яратиб бериш.

Доимий

6.

Сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илмий марказларидан олимларни жалб этиш орқали тажриба алмашишни йўлга қўйиш ва ушбу илмий марказларда кадрлар малакасини оширишни ташкил этиш.

1. Соҳа йўналишлари бўйича дунёнинг етакчи илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2022 — 2025 йиллар давомида

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти

2. Етакчи хорижий давлатларнинг илмий марказларида кадрлар малакасини ошириш учун ҳар йили қисқа ва узоқ муддатли стажировкаларни ташкил этиш.

Доимий

3. Сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик бўйича етакчи хорижий давлатларнинг илмий марказларидан олимларни жалб этган ҳолда ўқув семинарлари ва тренинглар ташкил этиш орқали агрокластерлар, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарларининг билим ва кўникмаларини ошириш.

Доимий

III. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг илмий-тажриба станцияларини моддий-техник базасини мустаҳкамлаш

7.

Сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик йўналишидаги илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун маҳаллий ҳамда хорижий грантларни жалб этиш.

1. Сабзавотчилик, полизчилик ҳамда картошкачилик йўналишидаги илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш учун маҳаллий ҳамда хорижий грантларни жалб қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Ҳар йили

-

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази

2. Маҳаллий ҳамда хорижий грантларни жалб қилиш орқали илмий ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Доимий

8.

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг илмий-тажриба станциялари фаолиятини самарали йўлга қўйиш мақсадида уларга зарур шароитларни яратиб бериш.

1. Институтнинг Бухоро вилояти илмий-тажриба станциясига Бухоро тумани «Янги ҳаёт» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан маъмурий бино учун 2 000 м2, хизмат кўрсатиш бинолари (техникаларни сақлаш, уруғларни сақлаш ва қайта ишлаш цехлари, омборхона) учун 5 000 м2, замонавий иссиқхона қуриш учун 5 000 м2, шунингдек, дала тажрибалари ва уруғчилик ишларини ташкил этиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 1,2 гектар ер участкаси ажратиш чораларини кўриш.

2. Институтнинг Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари илмий-тажриба станцияларида сабзавот, полиз ва картошка экинларининг касаллик ва вируслардан ҳоли туганак меваларини кўпайтириш учун замонавий «in vitro» лабораторияларини ва иссиқхоналар ташкил этиш.

3. Институтнинг Қашқадарё вилояти илмий-тажриба станциясига маҳаллий картошка навларининг юқори репродукцияли уруғларини етиштириш учун Китоб тумани «Башир» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган 32 гектар (денгиз сатҳидан 800-1 200 м баландликда жойлашган) ер участкасини белгиланган тартибда ажратиш.

2023-2024 йиллар

Халқаро молия институтлари маблағлари, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Бухоро вилояти ҳокимлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

IV. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти ва унинг илмий-тажриба станциялари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш

9.

Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик бўйича малакали кадрлар тайёрлашда ёш олимларни ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини амалга ошириш.

Илмий кадрлар қўнимсизлигини олдини олиш мақсадида илмий ходимларни белгиланган тартибда турар жойлари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2023-2025 йиллар давомида

Тижорат банклари кредитлари, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/361/0596-сон)