28.12.2023 йилдаги 687-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 19.06.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ташкил этилганлиги ва жамғарма маблағлари харажатларининг йўналишлари тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида «Ахборот технологиялар маркази» давлат муассасаси ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, «Ахборот технологиялар маркази» давлат муассасаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот дастурларини ишлаб чиқиш ва кузатиб бориш, сервер, компьютер қурилмалари ва телекоммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш, Агентлик тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, «Call-марказ» фаолиятини ташкил этиш ва бошқа соҳаларда Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган лойиҳаларга мувофиқ тўғридан-тўғри шартнома асосида молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмаси ҳамда ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни рағбатлантириш шартлари Агентлик билан келишилган ҳолда, лойиҳаларга ажратилган маблағлар доирасида марказ томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
687-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 687-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) директорининг буйруқлари ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган бланка ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жамғарманинг расмий номи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рус тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — Государственный фонд социальной защиты Национального агентства социальной защиты при Президенте Республики Узбекистан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — Государственный фонд социальной защиты;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ номи — State Fund for Social Protection of the National Agency for Social Protection under the President of the Republic of Uzbekistan
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқартирилган номи — State fund for social protection.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма Давлат мақсадли жамғармаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғарманинг жойлашган жойи (почта манзили) — Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 3-уй, почта индекси 100060.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарма ўз фаолиятида Агентликка ҳисобдордир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киради ва унинг ҳисоби белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси орқали юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетига тушадиган тушумлардан (жарималар, йиғим ва бошқа даромадлар) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордаги ажратмалар. Бунда ажратмалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тақсимотга мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан белгиланган миқдорларда бир вақтнинг ўзида Жамғармага ҳамда Давлат бюджетига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган трансфертлар. Бунда трансфертлар ҳар бир мақсадли харажат йўналиши бўйича алоҳида ғазна шахсий ҳисобварақларида ҳисоби юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан фоиз шаклида олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари грантлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар, жисмоний ва юридик шахслар ва бошқа донорларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағлари солиқ солинадиган объект ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентлик Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентлик:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини, Жамғарма даромадлари ва харажатлари баланси прогноз кўрсаткичларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни даврий равишда эшитиб боради ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага юкланган вазифаларнинг ижросини ташкил қилиш, тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва зарур тавсиялар тайёрланишини таъминлаш мақсадида эксперт-таҳлил гуруҳ (лар)ини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма томонидан аҳолига ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда молиялаштириш тартиби ва қоидаларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолияти, шу жумладан, маблағларнинг белгиланган йўналишлар бўйича мақсадли йўналтирилиши, ижтимоий соҳага доир қарорларнинг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) штатлар жадвали ва харажатлар сметасини зарур ҳолларда тасдиқланган сметаларга киритиладиган тегишли ўзгартиришларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг умумий бошқарув ходимлари сони доирасида Жамғарманинг Дирекцияси штатлар сони ва тузилмасига ўзгартириш киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма Ижрочи директори ва унинг ўринбосарини лавозимга тайинлайди ҳамда лавозимдан озод этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Жамғарма Жамғарманинг Ижрочи директори, унинг ўринбосари, шунингдек, тегишли таркибий тузилмаларининг раҳбар ва ходимларидан иборат таркибдаги Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланувчи Дирекция томонидан бошқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Дирекция:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети асосий параметрлари билан боғлиқ ҳолда, Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари бўйича Жамғарма даромадлари ва харажатларининг ҳар йилги прогноз кўрсаткичларини шакллантиради ҳамда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Агентликка киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтириш ва харажатлар самарадорлигини оширишга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Агентликка киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун зарур қўшимча маблағларни жалб этиш бўйича амалий чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасининг ижроси юзасидан ҳисоботни Агентликка тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши юзасидан белгиланган тартибда мониторинг юритилишини таъминлайди ҳамда мониторинг натижасида аниқланган ҳолатларни таҳлил қилади ва тегишли қарор қабул қилиш учун Агентликка таклиф киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

14. Агентлик буйруғи билан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Ижрочи директор Жамғарма дирекциясининг раҳбари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижрочи директор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма жорий фаолиятини оператив бошқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Жамғарма фаолиятини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма номидан вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш, молиявий, хўжалик ҳамда бошқа шартномаларни имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилган ишлар ҳамда келгуси чорак учун иш режалари тўғрисида ҳар чоракда Агентликка ҳисоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ходимларини ишга қабул қилиш, рағбатлантириш, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ҳамда уларни ишдан бўшатиш ҳақида буйруқлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа буйруқ ва қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма номидан суд идораларига ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички меҳнат тартиби қоидалари, таркибий бўлинма низомлари, лавозим йўриқномаларини ва бошқа ички ҳужжатларни тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма ходимлари белгиланган тартибда Агентлик билан келишилган ҳолда ишга қабул қилинади ва улар билан меҳнат шартномалари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда бошқа донорларнинг ҳомийлик хайрияларидан тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган ижтимоий дастурларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Жамоатчилик кенгаши томонидан тасдиқланади ҳамда мониторинг қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хорижий валютадаги маблағлар Жамғарманинг чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақларига тушади. Жамғарманинг чет эл валютасида шахсий ғазна ҳисобварақларига тушган хорижий валютадаги маблағлар заруратга кўра қонунчиликда белгиланган тартибда сотилиб (мазкур Низомда кўзда тутилган ҳолатлар ва алоҳида харажатлардан ташқари), Жамғарманинг асосий ҳисобварағига ўтказилади ва ушбу Низомга мувофиқ фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларидаги маблағлар импорт шартномалари, хорижий маслаҳатчиларни жалб этиш ва чет элда ўтказиладиган тадбирларни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлар учун ушбу Низомда белгиланган тартибда ишлатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Жамғарманинг бошқарув ходимлари штат бирликлари Агентликнинг марказий аппарати ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг бошқарув штат бирликлари доирасида ажратилади, шунингдек, Дирекция ходимларига Агентлик марказий аппаратининг ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Дирекциянинг ижрочи директори бошқарма бошлиғига, Дирекция директорининг ўринбосари Агентликнинг бошқарма бошлиғи ўринбосарига, Дирекциянинг бўлим бошлиғи Агентликнинг бўлим бошлиғига, Дирекциянинг бош мутахассиси Агентликнинг бош мутахассисига, Дирекциянинг етакчи мутахассиси Агентликнинг етакчи мутахассисига ҳамда Дирекциянинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари Агентликнинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат вазифаларини бажаришда фойдаланиш учун Жамғармага 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилади. Жамғарма ходимларини қўшимча рағбатлантириш ва мукофотлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Жамғарма маблағлари Агентлик билан келишилган ҳолда сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадлар учун фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мурувват» интернат-уйлари, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар ҳамда пансионатларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа) харажатларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш марказларининг моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа) харажатларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш дастурлари ва лойиҳаларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг имтиёзли ҳамда бепул стационар, шу жумладан, чет давлатларидаги тиббиёт муассасаларида даволанишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни ўқув, дидактик ва бошқа муқобил материаллар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларни маданий тадбирлар ва спортга жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахсларнинг транспорт, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда дори-дармон воситаларини сотиб олиш харажатларини қисман қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронларни иш билан таъминловчи корхоналарни субсидиялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган иш жойларини ташкил этиш харажатларини қисман қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг имкониятлар ва қулай муҳит яратишга қаратилган дастур ва чора-тадбирларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронларнинг функционал имкониятларини баҳолаш хизматини ташкил этиш, шу жумладан, уларнинг моддий-техника базасини яхшилаш ҳамда автотранспорт ва бошқа зарур жиҳоз ва ускуналар харид қилиш бўйича лойиҳа ва дастурларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексаларни қўллаб-қувватлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳрибонлик уйлари ва болалар уйларининг моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа) харажатларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаган болаларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш хизматларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга, шу жумладан, «Меҳр дафтари»га киритилганларга ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг иқтидорли болаларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ тадбирлар харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етим ва чин етим болаларнинг соғлигини сақлаш, саломатлигини тиклаш, уларни ҳаётга тайёрлаш, уларга таълим бериш, касб-ҳунарга йўналтириш ва ишга жойлаштириш тадбирларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят содир этган ва жиноий жавобгарликнинг энг кичик ёшига етмаган болаларга психологик ёрдам кўрсатиш, уларни касбга ўқитиш ва тарбиялаш тадбирларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаровсиз ва бошпанасиз қолган болалар, зўравонлик қурбони бўлган болалар, жиноят қурбонлари ва гувоҳлари, жиноят содир этган ва жиноий жавобгарлик ёшига етган ҳамда фуқаролик процессида иштирок этаётган болаларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари ва республика таълим муассасаларининг лойиҳа ҳамда дастурларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига давлат таълим ташкилотлари хизматлари учун ҳақ тўлаш харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эҳтиёжманд аҳоли қатламига тиббий (жумладан, хорижий давлатларда), психологик ва бошқа хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий шароити оғир бўлган уйсиз фуқароларни вақтинча бошпана (ижтимоий уйлар) билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одам иммунитети танқислиги вируси, орттирилган иммунитет танқислиги синдроми ва бошқа ҳаёт учун хавфли ва сурункали ноёб (орфан) касалликлар билан касалланган 18 ёшгача бўлган болаларга моддий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам ва субсидиялар бериш, уларнинг куз-қиш мавсумида коммунал тўловлари ва иситиш ёқилғисини харид қилиш харажатларини қисман қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг ўқиш ва даволаниш билан боғлиқ харажатларини қисман қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зўравонликдан жабр кўрган шахсларни ҳимоя ва реабилитация қилиш билан боғлиқ лойиҳа ва тадбирларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паллиатив ёрдам кўрсатиш марказлари ва шелтерлар, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказларининг моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа) харажатларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларнинг ҳаёт тарзини яхшилаш ва уларга хизмат кўрсатиш мақсадида кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, «Имкон» реабилитация марказига эга кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари ҳамда Агентлик тизимидаги бошқа ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари (қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, тегишли ускуна ва жиҳозлар сотиб олиш ва бошқа) харажатларини молиялаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик тизимидаги таълим муассасаларининг (кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари, имконияти чекланган шахслар учун махсус техникум, «International inclusive hub» халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ва бошқалар) тарбияланувчилари, ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган (ташкил этиладиган) миллий ва халқаро кўрик-танлов, олимпиада, мусобақа, беллашув ва бошқа тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни (иштирокчиларнинг келиб кетиш, яшаш, транспорт, меҳмонхона, овқатланиш, эсдалик совғаларини бериш, тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа харажатлар) молиялаштириш;
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 125-сонли қарорига асосан ўттиз иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/125/0203-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туну-кун фаолият кўрсатадиган Call-марказ хизматини ташкил этиш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижтимоий карта»ларни жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган шахслар ва ҳаракатланиш имконияти чекланган шахслар учун, шунингдек, аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига «Ижтимоий такси» хизматини ташкил этиш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инсон» ижтимоий хизмат марказлари ва маҳаллалардаги ижтимоий ходимларга фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичини (KPI) баҳолаш асосида рағбатлантириш тўловларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда ижтимоий хизматларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимоя соҳасини автоматлаштириш ва рақамлаштириш тадбирларини молиялаштириш, шу жумладан, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, техник ускуна ва воситаларни сотиб олиш ҳамда ахборот технологияларини ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-маълумот ва реклама, мақолалар, брошюралар, қўлланмалар ҳамда бошқа ахборот материалларини тайёрлаш ва нашр этиш, шу жумладан, видео ва аудио роликлар ҳамда фильмлар яратиш, илмий-амалий тадқиқотлар ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ҳамда ижтимоий хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни ташкил этиш учун ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига ижтимоий ёрдам ва хизматларни кўрсатиш соҳасида тажриба-лойиҳаларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро маслаҳатчилар, консалтинг ва тадқиқот компанияларини ёллаш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва жорий этиш чора-тадбирларини молиялаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шартнома асосида жалб қилинадиган юқори малакали, шу жумладан, хорижий мутахассисларнинг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, яшаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш, ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирлар, шу жумладан, чет элда ўтказиладиган тадбирларни ташкил қилиш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштириш;
(18-банднинг қирқ иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан тақдим этилган ижтимоий мавзудаги лойиҳаларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар, давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда тадбиркорлик субъектларини «Ижтимоий ҳимоя фидойиси» идоравий кўкрак нишони билан тақдирлаш, мукофотлаш ва бошқа харажатларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизимдаги ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимоя соҳасига ҳомийлик қилиш истаги бўлган юридик ва жисмоний шахслар билан амалга ошириладиган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва тизимдаги ташкилотлар томонидан жалб қилинган волонтёрларни рағбатлантириш мақсадида кийим-бош, сумка ва бошқа харажатларни қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармон ва қарорлари билан белгиланган миқдорларда Агентлик ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ва унинг таркибий бўлинмалари ва хизматларининг моддий-техник базасини такомиллаштириш, шу жумладан, асбоб-ускуналар, жиҳозлар, автотранспорт воситалари, диагностика воситалари, ихтисослаштирилган тиббий-реабилитация ускуналари ҳамда ўқув материаллари ва бошқаларни харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг ахборот-коммуникация тизимларини ривожлантириш ва бошқа соҳалар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун «Ахборот технологиялар маркази» давлат муассасасини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомийлардан мақсадли жалб қилинган маблағларни келишувга кўра ҳомийлар томонидан белгиланган ижтимоий лойиҳаларга йўналтириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидаги харажатлар Агентлик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари орқали алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали молиялаштирилиб, Жамғарма харажатлари билан қўшилган ҳолда ижтимоий соҳага йўналтирилаётган маблағлар ҳисоботларида акс эттирилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдамлар тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир марталик ёрдам пулларини тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик нафақаларини тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлиги бўлган болаларни вояга етказаётган оналар учун нафақаларни тўлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бола туғилиши учун бериладиган нафақалар (суюнчи пули)ни тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дафн маросими харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етим ва чин етим болаларни уй-жой билан таъминлаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилаларда (ҳомийликка олинган) тарбияланаётган ҳар бир етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ижтимоий ҳимоясини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари бўйича буюртмачи этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Қонунчиликда ишлатиш тартиби белгиланмаган Жамғарма харажатлари Агентлик директори томонидан тасдиқланадиган тартибга асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низомда кўзда тутилган харажатларни молиялаштиришда тадбир ташаббускори бўлган Агентликнинг тегишли таркибий бўлинмалари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда тизим ташкилотлари томонидан талабномалар шакллантирилади ва Агентлик директорига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Дирекция томонидан талабномаларда кўзда тутилган тадбирларни манбаи бўйича Агентлик директорига хулоса киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик директорининг рухсати билан Жамғармадан тегишли харажатлар амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ҳамда тизимдаги ташкилотлар орқали айрим харажатларни амалга ошириш учун уларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига Жамғармадан тегишли маблағлар ўтказиб берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Жамғарма томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Жамғарма харажатлари ҳамда маблағлари ҳисобидан бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботлар ҳар чоракда Агентликнинг расмий веб-сайтида жойлаштириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Жамғарманинг йил якуни бўйича маблағлари қолдиғи олиб қўйилмайди ва кейинги молия йили учун даромадлар ва харажатлар сметасини тузишда инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Жамғарманинг тушуми ва маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш ҳамда жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Агентлик, Дирекция, Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ва тизимдаги ташкилотлар Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Жамғарма маблағларидан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши Агентлик ҳамда Ҳисоб-палатаси томонидан назорат қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Жамғарма қонунчиликда белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 687-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ

Директор

Директор ўринбосари

Бухгалтерия ҳисоби бўлими

2

Режалаштириш ва молиялаштириш бўлими

Бош юрисконсульт

Харидлар ва таъминот бўлими

4

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Бошқарув ходимларнинг умумий чекланган сони — 11 нафар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/687/0990-сон; 01.03.2025 й., 09/25/125/0203-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон; 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон; 07.02.2026 й., 07/26/48/0119-сон; 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон; 22.05.2026 й., 09/26/271/0529-сон)