Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий сиёсат лабораторияси ва Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида илмий тадқиқот олиб бориш, ижтимоий соҳада кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПФ-82-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ва Ижтимоий сиёсат лабораторияси (кейинги ўринларда — Лаборатория) ташкил этилганлиги;
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сон қарорида:
Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Агентлик тизимига кирувчи ташкилотларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши;
Марказ ва Институт ходимларига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий сиёсат лабораториясининг тузилмаси 1-иловага;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агентлик директорига Лаборатория ва Марказнинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лаборатория аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотлар ўтказиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожликнинг бирламчи сабабларини таҳлил қилиш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш бўйича илмий асослантирилган самарали ва истиқболли таклифлар ишлаб чиқиш бўйича давлат муассасаси ҳисобланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
Марказ Агентлик томонидан вазирлик ва идораларнинг мувофиқлаштириладиган ҳамда мониторинг қилинадиган фаолият йўналишларидаги ходимлари малакасини ошириш учун ҳамда оилавий болалар уйларини ташкил этиш учун тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларини ташкил этиш бўйича давлат муассасаси ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лаборатория ва Марказнинг штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2023 йил 1 июндаги ПҚ-176-сон қарорига асосан давлат умумий ўрта таълим муассасаларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчи лавозими тугатилиши муносабати билан бўшаган штатлар ҳисобидан шакллантирилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказ томонидан ўқув жараёнига профессор-ўқитувчиларни ҳамда соҳа бўйича мутахассисларни меҳнатга соатбай (кунбай, ишбай) ҳақ тўлаган ҳолда тўғридан-тўғри шартнома асосида жалб этилиши мумкин;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Марказ ва Лабораториянинг хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 200 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Лаборатория фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
(4-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш учун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижаларига кўра ажратиладиган грантлар;
халқаро грантлар, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
б) Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
халқаро грантлар, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Белгилансинки:
а) 2024 йил 1 апрелдан бошлаб, Марказда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирлик ва идораларнинг Агентлик томонидан мувофиқлаштириладиган ва мониторинг қилинадиган фаолият йўналишларидаги ходимлари учун уч йилда камида бир марта меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг уч бараваригача бўлган миқдордаги тўғридан-тўғри тузиладиган тўлов-шартнома асосида 30 соатгача бўлган ишдан ажралган ёки ишдан ажралмаган ҳолда онлайн (реал вақт режимида) шаклдаги мажбурий малака ошириш курслари;
(5-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 126-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон)
оилавий болалар уйларини ташкил этиш учун тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари ташкил этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Лабораторияга 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситасини ҳамда Марказга жами 2 та, шу жумладан 1 та хизмат ва 1 та навбатчи енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратилади.
(5-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Лаборатория ва Марказ Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларга текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 30 сентябрь,
518-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 сентябрдаги 518-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий сиёсат лабораториясининг
ТУЗИЛМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
|
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Илмий кенгаш |
Директор |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Илмий-методик ишлар бўйича директор ўринбосари |
Кадрлар билан ишлаш бўйича катта инспектор |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Ижтимоий тадқиқотлар бўлими 3 |
Бухгалтер |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Дастурий тадқиқотлар бўлими 4 |
Бош юрисконсульт |
||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Таҳририят ноширлик бўлими 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Изоҳлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Лаборатория ходимларининг чекланган умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 14 нафар.
(изоҳниннг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
2. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори билан келишилган ҳолда, қўшимча равишда мутахассислар ва илмий ходимлар шартнома асосида илмий-техник лойиҳаларга жалб этилиши мумкин.
3. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган нормативлар асосида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 сентябрдаги 518-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш марказининг ташкилий
ТУЗИЛМАСИ
Илмий кенгаш | Директор | ||||||||||||||||||||||||||||||
Ўқув ва методик жараёнларни ташкил этиш бўйича директор ўринбосари | Ижро интизоми — девонхона ва умумий назорат катта инспектори** | ||||||||||||||||||||||||||||||
Таълим жараёнларини ташкил қилиш ва назорат қилиш бошқармаси 3 | Бош юрисконсульт** | ||||||||||||||||||||||||||||||
Таълим дастурлар ва норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўлими 4 | Бухгалтер** | ||||||||||||||||||||||||||||||
Кейс-менежментни ташкил қилиш ва мониторинг қилиш бўлими 4 | Кадрлар билан ишлаш бўйича катта инспектор** | ||||||||||||||||||||||||||||||
Ижтимоий иш кафедраси* 4 | Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш бўлими 2 | ||||||||||||||||||||||||||||||
Изоҳлар.
Марказ ходимларининг чекланган умумий сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) — 23 нафар.
* Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича кафедра мудири бўлим бошлиғига, профессор-ўқитувчилар бош мутахассисга тенглаштирилади.
Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормативлар асосида белгиланади. Бунда, уларнинг иш ҳақини ҳисоблаш ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш тариф коэффициентини 2 бараварга оширилган ҳолда қўллаш орқали амалга оширилади.
** Масъул ходимлар штат бирликлари сони бир нафардан иборат бўлганда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича бўлим бошлиғига тенглаштирилади.
Профессор-ўқитувчилар сони малака оширувчилар сонидан келиб чиқиб белгиланади.
(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 ноябрдаги 741-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.10.2023 й., 09/23/518/0741-сон; 19.10.2023 й., 09/23/539/0785-сон; 01.05.2024 й., 09/24/253/0314-сон, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон; 09.11.2024 й., 09/24/741/1098-сон; 01.03.2025 й., 09/25/126/0205-сон; 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)