30.11.2023 йилдаги ПҚ-381-сон
9. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги, «Давлат божи тўғрисида»ги қонунларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Т/р

Тадбир номланиши

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Онлайн савдо платформаларида ҳамда ижтимоий тармоқларда амалга оширилаётган электрон тижоратда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш.

1. Барча онлайн савдо платформаларининг сотувчи ва харидорларининг мулкий манфаатларини кафолатлашга қаратилган методологияни ўрганиш, таҳлил қилиш, шу жумладан:

онлайн савдо платформаларида томонлар мулкий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш тартиботини ўрнатиш;

онлайн савдо платформалари фаолиятини баҳолаш рейтингини ишлаб чиқиш ва эълон қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил январь

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(ИЛМА),

Марказий банк,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

2. Электрон савдо майдончалари (рақамли маркетплейс) фаолиятини ташкил этиш учун рухсат этиш тартиб-тамойилларини белгилаш. Банклар томонидан берилган EPOS терминалларида қонунга зид равишда фаолият олиб борган ташкилотларга нисбатан уларнинг фаолиятини чеклашгача бўлган таъсирчан чораларни кўриш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил февраль

3. Қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилмасдан ижтимоий тармоқларда ва онлайн савдо платформаларида электрон тижорат ташкил этиш ҳолатлари учун ҳуқуқий таъсир чораларини кўриш бўйича ягона механизмни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

солиқ идоралари, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ ташкил этиш ҳамда ижтимоий тармоқларда ва онлайн савдо платформаларида электрон тижорат ташкил этиш ҳолатларини аниқлаш бўйича самарали фаолиятни йўлга қўйиш;

ижтимоий тармоқларда ташкил этилган савдо майдонларидан фойдаланишда сотувчи ва харидорнинг мулкий ҳуқуқлари кафолатланмаганлигини аҳоли орасида кенг тушунтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил май

Солиқ қўмитаси,

ИЛМА,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

2.

Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш.

Қуйидаги талабларни жорий этиш:

а) 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларини фақат акциядорлик жамияти шаклида ташкил этиш;

б) устав капиталнинг энг кам миқдори 2024 йил 1 июлдан бошлаб тўлов тизими операторлари учун 50 млрд сўм, тўлов ташкилотлари учун 10 млрд сўм ва 2025 йил 1 июлдан бошлаб 20 млрд сўм.

Қонун лойиҳаси

2024 йил январь

Марказий банк,

ИЛМА,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги

3.

Тўлов тизимлари операторлари фаолияти учун тенг рақобат муҳитини таъминлаш

Тўлов тизимлари операторлари фаолияти учун тенг рақобат муҳитини таъминлашга қаратилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Комплекс чора-тадбирлар дастури

2024 йил март

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Рақобат қўмитаси

4.

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида антифрод тизимларини жорий этиш.

1. Тўлов тизими операторларида транзакцион антифрод тизимини ҳамда банклар ва тўлов ташкилотларида сессион антифрод тизимларидан фойдаланиш учун Марказий банкда марказлашган антифрод тизимини жорий этиш.

Комплекс чора-тадбирлар дастури

2023 йил декабрь

(дастурни тасдиқлаш)

Марказий банк,

Банклар ассоциацияси,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

ИЛМА

2. Замонавий биометрик идентификация тизимини қўллаган ҳолда, Марказий банкда мижозларни идентификация қилиш тизимини жорий этиш.

3. SIM-карта, мобил қурилма IMEI-коди, Интернет тармоғи (роуминг) орқали маълумотларни идентификация қилиш тизимини банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотларида жорий этиш.

4. Банклар ва тўлов тизимларининг мобил иловаларидаги хавфсизлик даражасини ошириш (янги рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг 1 соатгача маблағларни ўтказиш имкониятини чеклаш ва асосий фойдаланувчига унинг профилига кирилганлик ҳақида дарҳол СМС-хабар юбориш, мобил қурилмалар хусусида IMEI, IMSI, DeviceID ва бошқа қўшимча маълумот йиғиш).

5. Фойдаланувчиларнинг СМС-хабарлар орқали олинадиган бир марталик (one time password) паролларини ҳимоя қилиш механизмини жорий этиш.

6. Банк карталаридан маблағларни ўғирлаш ҳолатлари ҳақида келиб тушаётган мурожаатлар бўйича кечиктириб бўлмайдиган чораларни (блоклаш ва бошқалар) кўриш.

2024-2025 йиллар

(дастур ижросини таъминлаш)

5.

Банк карта маълумотларини хавфсизлигини кучайтириш.

Интернет тармоғидаги ахборот ресурсларида банк карта маълумотлари тарқалиши бўйича хабардор бўлиш ҳамда уларни мониторинг қилиш мақсадида замонавий дастурий воситаларни жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил декабрь

Марказий банк

6.

Жиноят ишлари доирасида крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартибини белгилаш.

Терговга қадар текширувни амалга оширишда ёки жиноятларни тергов қилиш давомида аниқланган крипто-активларни олиб қўйиш, хатлаш, сақлаш ҳамда топшириш тартибини белгилаш.

Крипто-активларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда крипто-ҳамёнлар очиш ва уларни юритиш тартибини жорий қилиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2024 йил январь

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

ИЛМА,

Адлия вазирлиги

7.

Терговчига абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборотни мустақил олиш ваколатини бериш.

Жиноят-процессуал кодексини тергов ҳаракати сифатида абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот олишни назарда тутувчи норма билан тўлдириш.

Қонун лойиҳаси

2024 йил март

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Давлат хавфсизлик хизмати

8.

Электрон далилларни расмийлаштириш тартибини такомиллаштириш.

«Электрон (рақамли) далил» тушунчаси, уларни аниқлаш, тўплаш, текшириш, экспертизадан ўтказиш, баҳолаш, қайд этиш, сақлаш тартиблари ва бу жараёнда иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш.

Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этилган жиноятлар бўйича кибермаконни холислар иштирокисиз, мажбурий видеоёзув ёрдамида кўздан кечириш, тинтув ўтказиш тартибини белгилаш.

Ахборот ресурсларида рақамли изларни сақлашда сақланаётган маълумотларга аниқ талабларни (маълумот турларини) белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2024 йил февраль

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Олий суд,

Давлат хавфсизлик хизмати

9.

Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олиш йўналишида профессионал кадрларни узлуксиз, босқичма-босқич тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини жорий этиш.

1. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олиш бўйича босқичма-босқич кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасаларини белгилаш ва ушбу таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш квоталарини давлат буюртмасига асосан давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг ҳар йилги давлат буюртмаси параметрларини белгилашда инобатга олиш.

2. 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб камида бир нафар етакчи миллий ва хорижий мутахассисни, эксперт ва профессор-ўқитувчиларни рақамли технологиялар соҳасида жиноятларнинг олдини олишнинг ташкилий-техник ечимлари ва бунда сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича киберхавфсизлик бўлинмалари ходимларини ўқитиш, уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш учун жалб қилиш.

3. Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ва Олий суд тасарруфидаги таълим муассасаларида жиноятларни аниқлаш, фош этиш ҳамда улар юзасидан тергов ва суд ҳаракатларини олиб бориш йўналишида хизмат қилувчи ходимларни кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳар икки йилда бир марта, қисқа муддатли малака ошириш амалиётини йўлга қўйиш.

4. «Рақамли криминалистика» йўналиши бўйича терговчилар ҳамда прокуратура органларининг тезкор-қидирув хизмати ходимлари учун доимий махсус ўқув курсларини ташкил этиш, шунингдек, «кибер ҳуқуқ» магистратура йўналишини очиш.

5. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимидаги ўрта махсус таълим муассасаларида «Ахборот хавфсизлиги» таълим йўналишини ташкил этиш ва унда ахборот технологиялари соҳасида дастлабки билимга эга бўлган ўқувчи ёшларни саралаб олиб, ушбу йўналишда малакали таълим беришни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил март

Ички ишлар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

10.

Рақамли технологиялар соҳасида жиноятчиликка қарши курашиш бўйича илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш.

Рақамли криминалистика илмий-методик маркази негизида Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтини ташкил этиш.

Институт фаолиятини тўлақонли йўлга қўйиш учун зарур моддий-техник база ҳамда қўшимча 10 та штат бирликларини ажратиш масаласини кўриб чиқиш.

Институт таркибида «Ихтисослаштирилган рақамли тадқиқот маркази», «Рақамли терговга кўмаклашувчи гуруҳ», «Методик ёрдам кўрсатиш гуруҳи» ва «Рақамли криминалистика лабораторияси» (Digital forensic lab) фаолиятини йўлга қўйиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори

2024 йил март

Бош прокуратура,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

11.

Онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар устидан давлат назоратини такомиллаштириш.

Манфаатдор идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этган ҳолда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни самарали тартибга солиш тизими жорий этилган мамлакатлар (Грузия, Корея Республикаси, Сингапур, Венгрия, Эстония ва бошқа мамлакатлар) тажрибасини жойида ўрганган ҳолда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2024 йил март-апрель

ИЛМА,

Давлат хавфсизлик хизмати,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2024 йил июнь