07.04.2023 йилдаги ПҚ-115-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда футболнинг оммавийлигини янада ошириш, истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ҳамда профессионал даражада тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш, тренер ва ҳакамларни халқаро талаблар асосида тайёрлаш ва маҳоратини юксалтириш, футбол инфратузилмасини яхшилаш ҳамда ўрнатилган стандартларга мослаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар футболни янада оммалаштириш ва ривожлантиришнинг қўшимча йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA)нинг аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида футболни янада оммалаштиришга қаратилган махсус дастурлари асосида ҳар йили маҳалла ёшлари ўртасида, жумладан мактабгача таълим ташкилотларида «Оммавий футбол» (Grassroots) фестиваль ва мусобақалари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Мактабларда футбол», олий таълим муассасалари талабалари ўртасида «Талабалар лигаси» республика мусобақаларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг футболга қизиқишини ошириш, бу борадаги тарғибот ишларини янада кучайтириш, уларнинг футбол билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аёллар ўртасида футболни ривожлантириш, бу борада узоқ йилларга мўлжалланган истиқболли режа ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг футбол билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда улар ўртасида мунтазам мусобақалар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терма жамоалар ва профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини яратиш, иқтидорли футболчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция)нинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол инфратузилмасини моддий-техник жиҳатдан янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол бўйича малакали тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларда футбол клублари, болалар ва ўсмирлар, оммавий футболни ривожлантириш мақсадида чет эллик мутахассисларни жалб этиш ва халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда футболни тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда юқори даражали ахборот ва мультимедиа маҳсулотларидан фойдаланишни янада кенгайтириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар йили Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
март — июнь ойларида маҳалла ёшлари ҳамда қизлари ўртасида «Оммавий футбол» дастури доирасида футбол фестиваллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 декабрь — Бутунжаҳон футбол куни муносабати билан аҳоли ўртасида оммавий «флешмоб» тадбирлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сентябрь — май ойларида умумий ўрта таълим мактабларида «Мактабларда футбол» дастури доирасида футбол мусобақалари, маҳорат сабоқлари ва фестиваллари ўтказиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар йили сентябрь — май ойларида олий таълим муассасаларида Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган «Талабалар лигаси» дастури доирасида уч босқичли республика футбол мусобақалари ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Ҳ. Умарова) ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оммавий футбол», «Мактабларда футбол» ва «Талабалар лигаси» дастурлари доирасида футбол тадбирларини ўтказишнинг ягона тартибини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу мусобақалар ва турнирларга пухта тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини қабул қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур мусобақалар ва турнирларни ўтказиш жараёни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа коммуникация манбаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат олий таълим муассасаларида уларнинг моддий-техника базасидан келиб чиқиб, футбол бўйича доимий фаолият юритувчи секциялар фаолиятини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат олий таълим муассасаларидаги мавжуд спорт иншоотлари ва футбол майдонларининг доимий фаолият кўрсатишини таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир давлат олий таълим муассасасининг футбол ва футзал бўйича жамоаларини шакллантирсин ҳамда уларнинг «Талабалар лигаси» дастури доирасида ўтказиладиган республика мусобақаларида тўлиқ иштирок этишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари рейтингини аниқлашда мазкур банд талаблари инобатга олинишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол бўйича ҳудудий ва миллий терма жамоалар ҳамда профессионал футбол клублари учун сифатли спорт захирасини яратиш мақсадида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги футбол маҳорат мактаблари амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон футбол ассоциацияси тасарруфига ўтказилсин ва улар футбол академиялари сифатида қайта ташкил этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактаблари (кейинги ўринларда — футбол мактаблари) ташкил қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги тизимидаги айрим спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларининг футбол майдонлари футбол мактаблари балансига ўтказилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мослаштирилган биноларда жойлаштирилган, паст самарали футбол мактабларини оптималлаштириш ҳисобига уларнинг мол-мулки, спорт анжомлари ва тренер кадрлари футбол мактаблари моддий-техника ва ўқув базасини мустаҳкамлашга йўналтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол мактаблари спорт йўналишидаги мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол мактаблари директорлари, директорларнинг спорт ишлари бўйича ўринбосарлари, тренерлари меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек, уларнинг меҳнатини рағбатлантиришга спорт мактаблари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришда белгиланган шароитлар татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол мактаблари тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади, шунингдек, уларни моддий рағбатлантиришда спорт мактаблари учун белгиланган моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йилларда футбол мактаблари профессионал футбол клубларига босқичма-босқич бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) футбол мактабларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни саралаб олиш (селекция) тизимини йўлга қўйиш, болалар ва ўсмирларни футбол билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ва ўсмирлар ўртасида уларнинг соғлиғини мустаҳкамлашга, ҳар томонлама жисмоний камол топишига ва соғлом турмуш тарзига интилишни шакллантиришга йўналтирилган спорт ва тарбиявий ишлар олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ва ўсмирларда футбол билан шуғулланиш қобилиятини эрта аниқлаш ва уларда футболга бўлган барқарор қизиқишни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол машғулотларини ўтказиш учун малакали тренерлар таркибини танлаш, ўқув-тарбия тизимини ташкил этишнинг энг янги усулларини қўллаган ҳолда спорт захираси ва юқори маҳоратли футболчилар тайёрлаш юзасидан ўқув-машқ жараёнини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ёш тоифалари бўйича футбол академиялари ва клубларига маҳоратли спортчиларни етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба алмашиш мақсадида турли футбол ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш, футболчиларнинг спорт маҳоратини, шунингдек, тренерлар ва бошқа мутахассисларнинг касб малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) футбол мактабларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан ва мактабнинг уставидаги вазифаларга мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий машғулотлар ўтказилмайдиган вақтда бўш турган мол-мулкни ижарага беришдан тушган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол мактаблари ва футбол академияларининг уставини тасдиқлаш, шунингдек, уларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол мактаблари ва футбол академияларини замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали тренерлар ҳамда педагог кадрлар билан босқичма-босқич тўлдириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда футбол мактаблари ва футбол академияларида спортчиларни тайёрлаш сифати юзасидан доимий назоратни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда футбол мактаблари ва футбол академияларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг штат жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим мактабларининг ўқувчиларини футбол мактаблари ва футбол академияларида шуғулланиш учун жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол академиялари ҳамда футбол мактабларининг бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини Ҳукуматга киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Спорт вазирлигининг 2023 йил 1 июлдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат футбол мактаблари ва футболни ривожлантириш соҳасида фаолият юритаётган бошқа нодавлат ташкилотлар (нодавлат футбол муассасалари) учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоси бўлиши талаби ўрнатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан нодавлат футбол муассасаларининг рейтинги юритилади ҳамда рейтинг натижалари кенг жамоатчиликка эълон қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Спорт вазирлиги (А. Икрамов) ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) қуйидагиларни амалга оширсин:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорватия, Япония ва бошқа давлатларнинг тажрибасини малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўзбек футболига татбиқ этиш. Бунда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларининг «техник директор» лавозимига хорижий давлатларнинг тажрибаси ва тизимини жорий қилиш бўйича малакали мутахассисларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA), Осиё футбол конфедерацияси талабларига мувофиқ футбол учрашувларида адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимидан фойдаланишни янада кенгайтириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 майдаги ПФ-83-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2024 й., 06/24/83/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларининг футбол бўйича тренерларига босқичма-босқич Осиё футбол конфедерациясининг тренерлар таълими бўйича талаблари жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган спорт мактабларининг футбол гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда иқтидорли футболчиларни селекция қилиш орқали уларни кейинги босқичдаги футбол мактаблари ва академияларига йўналтириб бориш юзасидан доимий мониторинг ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўзметкомбинат» АЖ (Р. Пирматов), «Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов), «Навоий КМК» АЖ (Қ. Санақулов) ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ (Б. Сидиқов)ларнинг футболни ривожлантиришга ҳомийлик хайрия ёрдамини кўрсатиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси ва Пролигасининг профессионал футбол клубларини ҳомий ташкилотларга бириктирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг 2024 йил Париж шаҳри (Франция) ва 2028 йил Лос-Анджелес шаҳри (АҚШ)да бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги «OLYMPIC Профессионал футбол клуби»ни қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва профессионал футбол клубларининг фаолиятини молиялаштиришга юридик шахслар томонидан йўналтириладиган ҳомийлик ва хайрия ёрдами шаклидаги маблағлар суммаси фойда солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган фойдадан чегириб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов) билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Суперлигаси ва Пролигасининг профессионал футбол клубларига ҳомийлик ва хайрия кўрсатган, шунингдек, оммавий савдоларга қўйилган футбол клубларини сотиб олган инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга қўшимча енгилликлар яратиш юзасидан таклифларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. 2026 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази, профессионал футбол клублари ва академиялари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга асосан футбол бўйича спорт объектларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари ва технологиялари, инвентарлари, трансляция қилиш билан боғлиқ барча асбоб-ускуналар ва техникалар, фармакология маҳсулотлари, спорт озуқалари, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий ўтлар, шокпад, гранулалар, махсус елим ва махсус профессионал спорт кийимлари, махсус техника ва транспорт воситаларини олиб кирганлик учун божхона божини тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Устав фондида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган профессионал футбол клубларига спорт асбоб-ускуналари, инвентарлари, фармакология маҳсулотлари, спорт озуқалари, футбол (футзал) майдонлари учун сунъий ўтлар, шокпад, гранулалар, махсус елим, махсус профессионал спорт кийимларини, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри шартнома асосида харид қилишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзметкомбинат» АЖ, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Навоий КМК» АЖ ва «Ўзбекнефтгаз» АЖларнинг ҳомийлик маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) 2023 йилдан бошлаб ҳар йили Жамғармани қўллаб-қувватлаш учун Давлат бюджетидан 25 миллиард сўм йўналтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Белгилансинки, Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга сарфланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ва профессионал футболни ривожлантириш, замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар харид қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол мутахассисларини илғор ўқитиш методикалари ва инновацияларга ўргатиш тизимини йўлга қўйиш харажатларини қоплаш, шу жумладан хориждан жалб этилган мутахассисларни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий футбол технологияларини харид қилиш ва жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол бўйича маҳаллий мутахассисларнинг тажрибасини хорижий мамлакатларда ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида намуна кўрсатган терма жамоаларни моддий рағбатлантириш, иқтидорли ёшларни футболга жалб этиш, янги футболчилар авлодининг ишончли захирасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон футболчилари, тренерлар ва ҳакамлар таркибининг профессионал маҳоратини оширишда чет эл футбол клублари ва федерациялари билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори маҳоратли футболчилар ва спорт захирасини тайёрлашнинг самарали методларини ишлаб чиқиш бўйича илмий-методик тадқиқотлар ўтказишда кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев), Адлия вазирлиги (А. Тошқулов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) билан биргаликда махсус ишчи гуруҳни ташкил қилган ҳолда 2023 йил якунига қадар илғор хориж тажрибаси асосида футболни молиялаштириш тизимини кенгайтиришда букмекерлик фаолиятини амалга ошириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) билан биргаликда 2023 йил якунига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудларидаги барча турдаги давлат ва нодавлат таълим муассасалари, клубларида футбол билан шуғулланаётган, шунингдек, туман (шаҳар), вилоят ва республика спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилган мусобақаларда қатнашувчи футболчилар тўғрисидаги ягона маълумотлар базасини шакллантирсин ва унинг Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA)нинг FIFA-CONNECT платформасига интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларда футбол билан шуғулланаётган, шунингдек, мусобақаларда қатнашувчи барча футболчилар тўғрисидаги маълумотларни тўлиқ рақамлаштирсин ва ягона маълумотлар базасини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ягона маълумотлар базасини яратиш, ишга тушириш ва кейинчалик техник қўллаб-қувватлаш Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) уч ой муддатда Ўзбекистон футбол ассоциацияси мурожаатига асосан футбол бўйича Суперлига, Пролига ва Ўзбекистон кубоги мусобақалари ўтказиладиган ўйингоҳларни Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази билан боғлайдиган оптик толали алоқа линиялари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2023/2024 ўқув йилига қадар халқаро тажриба асосида Ўзбекистонда футболчиларни тайёрлаш моделини ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2023 йилдан бошлаб ҳар йили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
футбол соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг олимлари, мутахассислари иштирокида семинар-тренинглар, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва анжуманлар ўтказиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг футбол йўналиши бўйича талабалари битирув олди амалиётини ҳудудий футбол академиялари ва профессионал футбол клубларида ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий ва хорижий профессионал футбол клублари мутахассисларини Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг футбол бўйича дарс жараёнларига жалб қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тасарруфидаги спорт-таълим муассасалари ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактаблари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал футбол клублари ҳузуридаги фаолияти мақбуллаштирилаётган футбол мактаблари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Дўстлик» стадионида Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) томонидан 2022-2023 йилларда 4 та замонавий футбол майдони қуриш учун 4,2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар ажратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг 2024-2025 йилларда Тошкент вилояти, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган «Дўстлик» стадиони ҳудудида футбол бўйича барча ёш тоифасидаги терма жамоалар шуғулланиши учун бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Терма жамоалар марказини қуриш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 майдаги ПФ-83-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2024 й., 06/24/83/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Терма жамоалар марказида 280 ўринли замонавий меҳмонхона, мини-футбол учун ёпиқ спорт манежи, илмий-тадқиқот, тиббиёт ва реабилитация маркази, сузиш ҳавзаси, ошхона бинолари қурилиши, шунингдек, ушбу биноларда Республика болалар-ўсмирлар футбол академияси жойлаштирилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Б. Закиров) мазкур қарор асосида қурилиши ва таъмирланиши кўзда тутилган иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда энг мақбул меъморий ҳамда техник ечимлар қўлланилишини, уларни инновацион технологияларга асосланган, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриш, шинамлик ва экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлик юзасидан лойиҳа-смета ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказишни таъминласин ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши устидан доимий давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур қарор асосида қурилиши ва таъмирланиши кўзда тутилган иншоотларнинг лойиҳа ҳужжатлари Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан келишилади.
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (Ш. Кудбиев) 2023-2024 йилларда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан мазкур қарорнинг 1-иловаси билан тасдиқланган Ўзбекистон футбол ассоциацияси тасарруфидаги спорт-таълим муассасалари ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг манзилли рўйхатига мувофиқ қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб бориш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг талабномаларига кўра ўрнатилган тўловларни ундирмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасига спорт турлари бўйича чет эллик тренер, спортчи ва бошқа мутахассисларни жалб этишга рухсатномалар, шунингдек, мазкур чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилиши (узайтирилиши)ни белгиланган тартибда таъминласин.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳудудий футбол ассоциацияларининг раҳбарлари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий футбол ассоциациялари, шунингдек, футбол мактаблари инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, уларни замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли ёш тоифасидаги ҳудудий терма жамоалар ўқув-машғулот марказларини Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (FIFA) талабларига мувофиқ барпо этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларининг қўшимча маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан маблағ ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир туман (шаҳар)да камида биттадан эркаклар, аёллар футболи ва мини-футбол бўйича футбол жамоалари ташкил этилиши ва уларнинг мусобақаларда мунтазам иштирокини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси А.А. Азизов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси О.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 7 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-115-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-115-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси тасарруфидаги таълим муассасалари ва иншоотларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манзилли рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Объект манзили ва номи

Амалга ошириш муддати

Ўлчов бирлиги

Лойиҳа қуввати, жами

2023 йилда фойдаланишга топшириладиган қувват

Объектнинг дастлабки ҳисоб-китоб қиймати (млн сўм)

Дастурга киритиш учун асос

Жами:

164 000,0

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Нукус шаҳридаги «Турон» ўйингоҳини халқаро талабларга мос равишда реконструкция қилиш

2023 йил

объект

1

1

20 000,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи баёни (07.03.2022 й., 02-РА 1-3183-сон)

2.

Нукус шаҳри футбол академиясининг мавжуд бино ва иншоотларини мукаммал таъмирлаш

2024 йил

объект

1

1

3 000,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонининг 5-иловаси

Андижон вилояти

3.

Андижон футбол академиясининг мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш (120 ўринли ётоқхона ва сунъий қопламали стадион — 70х110 м қуриш)

2024 йил

ётоқ ўрин

60

60

9 500,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонининг 5-иловаси

Бухоро вилояти

4.

Бухоро вилояти футбол академиясини реконструкция қилиш (ошхона, кийиниш хоналарини қуриш ва ҳудудни ободонлаштириш)

2024-2025 йиллар 

объект

1

1

2 500,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонининг 5-иловаси

Қашқадарё вилояти

5.

Қашқадарё вилояти футбол академиясини қуриш (154 ўринли ётоқхона, ошхона, 24х48 м ўлчамдаги спорт зал ва 110х78 м ўлчамдаги сунъий қопламали ўйингоҳ, 110х78 м ўлчамдаги табиий қопламали ўйингоҳ)

2024-2025 йиллар

ётоқ ўрин

154

154

20 000,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонининг 5-иловаси

объект

1

1

Навоий вилояти

6.

Навоий вилояти футбол академиясининг мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш (70х100 м ўлчамдаги сунъий қопламали футбол майдони қуриш, ётоқхона ва ўқув биносини мукаммал таъмирлаш)

2024 йил

объект

1

1

4 000,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонининг 5-иловаси

Наманган вилояти

7.

Наманган футбол академиясини қуриш (154 ўринли ётоқхона, ошхона ва ҳудудни ободонлаштириш), 2-босқич

2024 йил

ётоқ ўрин

154

154

12 000,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонининг 5-иловаси

Самарқанд вилояти

8.

Самарқанд вилояти футбол академиясига енгил конструкцияли сэндвич панелдан 24х48 м ўлчамдаги спорт зали қуриш

2024 йил

объект

1

1

7 000,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонининг 5-иловаси

Сирдарё вилояти

9.

Сирдарё вилояти футбол академиясининг мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш (40х60 м ўлчамдаги сунъий қопламали ўйингоҳ қуриш, мавжуд бино ва иншоотларини мукаммал таъмирлаш)

2024 йил

объект

1

1

5 500,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонининг 5-иловаси

Сурхондарё вилояти

10.

Сурхондарё вилояти футбол академиясининг мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш (90 ўринли ётоқхона, 70х100 м ўлчамдаги сунъий қопламали футбол майдони қуриш, ошхона, мавжуд бино ва иншоотларини мукаммал таъмирлаш)

2024-2025 йиллар

ётоқ ўрин

90

90

10 000,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонининг 5-иловаси

Тошкент вилояти

11.

Тошкент вилояти футбол академиясини реконструкция қилиш, мавжуд бино ва иншоотларини мукаммал таъмирлаш (24х48 м ўлчамдаги спорт залини қуриш, ўқув биноси, ётоқхона ва ошхона биноларини мукаммал таъмирлаш)

2024-2025 йиллар

объект

1

1

15 000,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонининг 5-иловаси

12.

Юқори Чирчиқ тумани, Маънавият кўчаси, 83-уйда жойлашган «Дўстлик» стадиони ҳудудида Терма жамоалар марказини қуриш (280 ўринли замонавий меҳмонхона, мини-футбол учун ёпиқ спорт манежи, илмий-тадқиқот, тиббиёт ва реабилитация маркази, сузиш ҳавзаси, ошхона биноларини қуриш)

2025 йил

объект

1

1

40 000,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонининг 5-иловаси

Фарғона вилояти

13.

Фарғона вилояти футбол академиясининг мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш (60х88 м ўлчамдаги сунъий қопламали футбол майдони қуриш, мавжуд бино ва иншоотларини мукаммал таъмирлаш)

2024 йил

объект

1

1

5 500,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонининг 5-иловаси

Хоразм вилояти

14.

Хоразм вилояти футбол академиясининг мавжуд бино ва иншоотларини реконструкция қилиш (24х48 м ўлчамли сендвич панелли спорт зали қуриш)

2024 йил

объект

1

1

7 000,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармонининг 5-иловаси

Тошкент шаҳри

15.

Футбол бўйича Республика олий спорт маҳорат мактабининг спорт базасини ҳамда маъмурий биносини мукаммал таъмирлаш

2024 йил

объект

1

1

3 000,0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 ноябрдаги ПҚ-5281-сон қарорининг 1-иловаси

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-115-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида янгидан ташкил этиладиган футбол мактаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Футбол мактаблари номи

Футбол мактабларининг юридик манзили

1.

Қорақалпоғистон Республикаси футбол мактаби

Нукус шаҳри, Едиге кўчаси, 16-уй

2.

Андижон вилояти футбол мактаби

Андижон шаҳри, Бўстон даҳаси, Усмон Юсупов кўчаси

3.

Бухоро вилояти футбол мактаби

Бухоро шаҳри, Придастгир кўчаси, 9-уй

4.

Жиззах вилояти футбол мактаби

Жиззах шаҳри, Бобур маҳалласи, Олимпиада кўчаси, 4-уй

5.

Қашқадарё вилояти футбол мактаби

Шаҳрисабз шаҳри, Буюк Ипак йўли кўчаси, 122-уй

6.

Навоий вилояти футбол мактаби

Кармана тумани, Бишкент МФЙ

7.

Наманган вилояти футбол мактаби

Давлатобод тумани, Ислом Каримов кўчаси, 17а-уй

8.

Самарқанд вилояти футбол мактаби

Пастдарғом тумани, Балхён маҳалласи, Самарқанд шоҳкўчаси, 48-уй

9.

Сирдарё вилояти футбол мактаби

Гулистон шаҳри, Сайхун кўчаси, рақамсиз уй

10.

Сурхондарё вилояти футбол мактаби

Жарқўрғон тумани, Сурхон соҳил маҳалласи, Пахтакор стадиони

11.

Тошкент вилояти футбол мактаби

Юқори Чирчиқ тумани, Қорасув МФЙ, Ҳамкорлик кўчаси, 36-уй

12.

Фарғона вилояти футбол мактаби

Фарғона шаҳри, С. Тимур кўчаси, 26а-уй

13.

Хоразм вилояти футбол мактаби

Янгибозор тумани, Кухинур кўчаси, 1-уй

14.

Тошкент шаҳри футбол мактаби

Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчаси, 98а-уй

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 апрелдаги ПҚ-115-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профессионал футбол клублари ҳузуридаги фаолияти мақбуллаштирилаётган футбол мактаблари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Футбол мактаби номи

Футбол мактабининг юридик манзили

Футбол мактаби фаолиятига оид қоидалар

1.

Бухоро вилояти футбол ассоциацияси ҳузуридаги (28-сон) футбол мактаби

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 9-уй

Мазкур футбол мактаби тугатилиб, Бухоро вилояти футбол мактабига бирлаштирилади

2.

«Машъал» профессионал футбол клубига бириктирилган Касби туманидаги футбол мактаби

Қашқадарё вилояти, Касби тумани, Муғлон шаҳарчаси, А. Навоий кўчаси

Мазкур футбол мактаблари фаолияти тугатилиб, Қашқадарё вилояти футбол мактабига бирлаштирилади

3.

«Насаф» профессионал футбол клубига бириктирилган Нишон туманидаги футбол мактаби

Қашқадарё вилояти, Нишон тумани, Нурли кўчаси, 3-уй

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2023 й., 07/23/115/0201-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 29.05.2024 й., 06/24/83/0373-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)