ИЛОВА
|
Т/р |
Индикатор номи |
Тақдим этиладиган маълумотлар |
Маълумотларни тақдим этувчи масъул вазирлик ва идоралар |
|
1. |
Давлат ташкилотлари сони индикатори |
тегишли бозорларда давлат улушларини қисман ёки тўлиқ сотиш учун давлат томонидан ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши керак ёки керак эмаслиги тўғрисида маълумот; тегишли бозорлардаги мавжуд давлат иштирокидаги корхоналар сони (рўйхати) ва унда давлат улушининг ҳажми. |
Давлат активларини бошқариш агентлиги |
|
2. |
Давлат ташкилотларини бошқариш индикатори |
давлат корхоналарини бошқариш механизмлари тўғрисида маълумот; давлат улуши мавжуд корхоналар бошқарув шакллари ҳамда уларнинг эгалик ҳуқуқини амалга оширувчи давлат органлари ёки корхоналар тўғрисида маълумот. | |
|
3. |
Давлатнинг иқтисодиёт тармоқларидаги иштироки индикатори |
тегишли бозорларнинг йиллик умумий ҳажми (айланмаси); келтирилган бозорларда фаолият юритаётган корхоналар рўйхати ҳамда сотув ҳажми. |
Статистика агентлиги |
|
4. |
Нархларни тартибга солиш индикатори |
тегишли бозорларда Ҳукумат, вазирлик, тартибга солувчи ёки бошқа давлат идоралари томонидан ушбу тоифалардаги истеъмолчилар учун чакана нархлар тартибга солиниши ёки тасдиқланиши; тартибга солинадиган нархлар рўйхати. |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
5. |
Давлат харидлари индикатори |
давлат харидлари ва оммавий тендерларда иштирок этиш талаблари; давлат харидларида берилган имтиёзлар (агар мавжуд бўлса). | |
|
6. |
Манфаатдор шахсларнинг жалб этилиш (ўзаро ҳамкорлик) даражаси индикатори |
қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда манфаатдор шахсларнинг иштироки тўғрисида умумий маълумотлар ва асословчи ҳужжатлар. |
Адлия вазирлиги |
|
7. |
Янги бизнесни рўйхатдан ўтказишнинг мураккаблик индикатори |
янги бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган мажбурий жараёнлар сони; бизнесни ташкил қилиш учун сарфланган вақт; бизнесни ташкил қилиш қиймати (аҳоли жон бошига даромаднинг фоизи); энг кам устав фонди (ўртача аҳоли жон бошига даромаднинг фоизи) тўғрисидаги маълумотлар. | |
|
8. |
Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари индикатори |
мамлакатимиздаги мавжуд рухсатномалар ва лицензиялар сони; Ҳукумат томонидан талаб қилинадиган рухсатномалар ва лицензиялар сонини кўриб чиқиш ва қисқартириш бўйича дастур мавжуд ёки мавжуд эмаслиги; бизнес учун лицензиялаш (рухсат бериш тартиб-қоидалари) талаблари ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари. | |
|
9. |
Рақобат муҳити индикатори |
тегишли бозорларнинг умумий экспорт ҳажми; тегишли бозорларда фаолият юритаётган экспорт қилувчи корхоналар рўйхати ҳамда экспорт ҳажми. |
Статистика агентлиги |
|
10. |
Энергия ресурслари ишончлилиги ва ундан барқарор фойдаланиш индикатори |
ҳар бир мижозга тўғри келадиган электр таъминоти узилишларининг ўртача умумий давомийлиги; йилига ўртача электр таъминотида узилишлар сони; энергия таъминотида асоссиз равишда узилишлар учун жавобгарликнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги; электр таъминотидаги узилишлар пайтида юзага келган зарарни қоплаш бўйича самарали механизмларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги. |
Энергетика вазирлиги |
|
11. |
Транспорт, коммуникация тармоқлари ва муқобил логистикадан фойдаланиш имконияти индикатори |
аэропорт йиғимлари; автомобилда ташиш учун тарифлар; темир йўлда ташиш учун тарифлар; мавжуд логистика фирмалари ҳамда уларнинг бозордаги ўрни. |
Транспорт вазирлиги |