Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
2020 — 2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш СТРАТЕГИЯСИ

1-боб. Стратегияни қабул қилиш шарт-шароитлари ва зарурияти

§ 1. Давлатнинг иқтисодиётдаги ҳаддан зиёд юқори иштироки

§ 2. Нархларнинг ҳаддан ортиқ тартибга солиниши

§ 3. Имтиёз ва преференциялар тақдим этишнинг самарасизлиги

§ 4. Бизнес субъектларига тартибга солиш юкининг юқорилиги ва тармоқни тартибга солувчи органларнинг ўз соҳасида рақобатни ривожлантиришга манфаатдор эмаслиги

§ 5. Табиий монополия ҳолатини суиистеъмол қилиш

§ 6. Рақобатга қарши ҳаракатларга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллашмаганлиги

2-боб. Стратегиянинг мақсади ва вазифалари

3-боб. Стратегияни амалга ошириш бўйича асосий чора-тадбирлар

4-боб. 2024 йилга қадар эришиладиган Стратегия самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичлари

2-ИЛОВА
2020 — 2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

3-ИЛОВА
Тадбиркорлик фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ялпи хатловдан ўтказиш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

4-ИЛОВА
2024 йилгача бўлган даврда ўзларига тартибга солиш бўйича бириктирилган тармоқларда рақобатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш учун масъул вазирлик ва идоралар РЎЙХАТИ

5-ИЛОВА
2021 йил 1 январдан бошлаб тажриба (синов) тариқасида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этиладиган давлат иштирокидаги корхоналар РЎЙХАТИ

2022 йил 1 январдан бошлаб ушбу кичик бандда белгиланган мезонларга жавоб берадиган барча субъектларда жорий этилади.
8. Ушбу Фармоннинг 4-иловасида келтирилган вазирлик ва идоралар Қўмита ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар ўзларига тартибга солиш бўйича бириктирилган тармоқларда рақобатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқсин ва уларни тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
б) 2020 йил 1 октябрга қадар Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги ва «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунларига давлат буюртмачилари, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлган шахсларга, шунингдек ўзининг якуний манфаатдор шахслари (бенефициарлари) тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилмаган ёки улар тўғрисида нотўғри маълумот тақдим этган давлат харидлари ҳамда стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар харидлари ижрочиларига тендер ва танлов савдоларида, энг яхши таклифларни танлаб олиш тартиб-таомилларида ва тўғридан-тўғри музокараларда иштирокини тақиқлашни ва бундай қонун бузилиши ҳолатлари учун жавобгарликни белгилаш тўғрисида таклиф киритсин;

Т/р

Чора тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

бажариш муддати

Масъуллар

I. Рақобатни ривожлантириш ва ҳимоялаш тизимини трансформациясини амалга ошириш

1.

Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини олдини олиш тизимидан рақобатни ҳимоя қилишда қонун бузилишларини олдиндан йўл қўймаслик (профилактик) тизимига ўтишни назарда тутувчи «ақлли» монополияга қарши тартибга солишнинг прогрессив моделини яратиш.

1. «Рақобат тўғрисида»ги қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни киритиш:

монопол ташкилотлар ва табиий монополия субъектларининг реестрини юритишни бекор қилиш;

«устун музокара кучи» тушунчасини киритиш ҳамда уни назорат қилиш усулларини аниқлаштириш;

рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини самарали олдини олиш учун муайян ҳолларда аралашув учун қуйи чегарани кенгайтириш.

2. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишини олдини олишда махсус кўрсатмаларни (guidelines) ишлаб чиққан ҳолда тушунтиришлар бериш институтидан фойдаланишни кенгайтириш.

2020 йил

октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

2.

Товар, молия ва рақамли бозорларни таҳлил қилишнинг мослашувчан воситаларини, шу жумладан хулқ-атвор иқтисодиёти тамойилларига асосланган усулларни жорий этиш (behavioral economics).

1. «Рақобат тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, монопол мавқени аниқлашда муайян бозор улуши кўрсаткичидан воз кечиш, асосий эътиборни бозор ҳукмронлигини суиистеъмол қилиш ҳолатларига қаратиш.

2020 йил

октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги
(И. Абдурахмонов)

2. Товар, молия ва рақамли бозорлар иштирокчилари хулқ атворини таҳлил қилиш тартибини ишлаб чиқиш.

2020 йил
октябрь

3. Товар ва молия бозорлари иштирокчиларининг рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига тўлиқ риоя қилишини рағбатлантирувчи хулқ-атвор иқтисодиёти ёндашувларини, шу жумладан «юмшоқ туртки бериш» (nudging) концепциясини жорий этиш мақсадида рақобат сиёсатида институционал инновациялар лабораториясини ташкил этиш.

2021 йил

апрель

3.

Иқтисодиётда рақобат муҳити ҳолатини таҳлил қилиш.

1. Глобал рақобатбардошлик индекси методологиясининг «Товар бозорларининг самарадорлиги» индикатори асосида товар бозорларида рақобат ҳолатининг таҳлилини ўтказиш ва «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

2020 йил август

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

2. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг методикаси асосида товар бозорини тартибга солиш индексини (PMR) ҳисоблаш.

2021 йил март

3. Рақобат ҳолати тўғрисида йиллик ҳисобот тайёрлаш.

2020 йил

декабрь

4.

Соҳавий бошқарувдан «бозорларни бошқариш»га ўтиш.

Давлат органларининг низомларига ўзларига тартибга солиш бўйича бириктирилган соҳаларда ўз вазифалари доирасига рақобатни ривожлантириш бўйича функционал мажбуриятларни киритиш йўли билан давлат органларининг рақобатни ривожлантириш масъулиятларини ошириш.

2020 йил

декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

5.

Давлат монополияга қарши назоратини амалга оширишда қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши хавф-хатарга асосланган ёндашувни жорий этиш.

Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширишда хўжалик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятини хавф-хатар категориялари бўйича таснифлаш мезонларини ишлаб чиқиш.

2020 йил октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

II. Самарали фаолият кўрсатадиган бозорларни яратиш, шаффофликни ва уларга кириш учун тенг шароитларни таъминлаш

6.

Товар ва молия бозорларига янги иштирокчиларнинг киришини соддалаштириш.

Асосий товарлар ва молиявий бозорларда рақобатни ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, шу жумладан:

фармацевтика бозорида;

қурилиш ва қурилиш материалларини ишлаб чиқишда;

банк секторида;

телекоммуникация хизматларида (интернет, мобиль алоқа);

нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришда;

кимёвий ва минерал ўғитларни ишлаб чиқаришда;

озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда.

2020 йил декабрь

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
(С. Кариев), Қурилиш вазирлиги

(Б. Закиров), Марказий банк

(М. Нурмуратов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков), Энергетика вазирлиги (А. Султанов),

«Ўзкимёсаноат» АЖ
(Ж. Мирзамаҳмудов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

7.

Товар ва молия бозорларида рақобат шартларини таъминлаш.

Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари кесимида монополияга қарши талаблар ва қоидалар ишлаб чиқиш.

2021 йил январь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

тармоқларни тартибга солувчи вазирлик ва идоралар

8.

Давлат харидлари соҳасида монополияга қарши тартибга солишни такомиллаштириш.

1. Давлат харидлари жараёнида келишилган ҳаракатларни олдини олиш мақсадида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонунга буюртмачилар вакилларининг сонини чеклаш ва иштирокчиларнинг аффилланганлигига қўйилган талабларни киритиш.

2. Тендер савдолари жараёнида рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузилишини аниқлаш тартибини тасдиқлаш.

2020 йил ноябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

9.

Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарнинг харидларида рақобатни таъминлаш.

Стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарнинг харид қилиш жараёнларига монополияга қарши талабларни киритиш.

2020 йил сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

10.

Биржа савдолари механизмини такомиллаштириш ва биржа савдолари учун товарлар турларини кенгайтириш.

1. Жараённи электронлаштириш орқали юқори ликвидли ва монопол турдаги товарларнинг савдога чиқарилишини мониторинг қилиш тартибини тасдиқлаш.

2. Юқори талаб бўлган даврда биржа савдоларида монополияга қарши чоралар кўриш ва нархларнинг манипуляциясини олдини олиш тартибини тасдиқлаш.

2021 йил февраль

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

11.

Улгуржи ва чакана савдо жараёнида рақобатни таъминлаш.

Улгуржи ва чакана савдо учун монополияга қарши талабларни рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритиш.

2021 йил

май

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов)

III. Тадбиркорлик субъектларининг маъмурий юки ва харажатларини, иқтисодиётда давлат иштироки даражасини камайтириш ва давлат кўмаги кўрсатилишини тартибга солиш

12.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобатга салбий таъсирини камайтириш.

1. Норматив-ҳуқуқий базанинг монополияга қарши «комплекс тафтишни» амалга ошириш — камида 3 мингта норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва 20 мингта техник тартибга солиш бўйича ҳужжатларни «гильотина» усулидан фойдаланган ҳолда рақобатга зид меъёрлардан тозалаш.

2020 йил сентябрь — 2021 йил март

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг таъсирини «ex-ante» ва «ex-post» тамойили асосида баҳолаш.

2020 — 2023 йиллар

13.

Давлат корхоналарини ташкил қилишда рақобатни рағбатлантирувчи механизмни жорий қилиш.

1. Давлатнинг иқтисодиётда иштирок этиши мақсадларини белгилаш механизмини жорий қилиш ва бозорда хусусий корхоналар мавжуд бўлган ҳолда давлат корхоналари ташкил этилишини чеклашни кўзда тутувчи «сариқ саҳифалар» тамойилига ўтиш.

2. Давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил қилишда монополияга қарши орган розилигини олиш механизмини жорий қилиш.

2020 йил сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов)

14.

Давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектлар назорати остидаги давлат унитар корхоналари ва хўжалик юритувчи субъектлар сонини қисқартириш.

1. Давлат унитар корхоналари, йирик давлат компаниялари ва табиий монополия субъектлари билан аффилланган бозорлардаги рақобатга салбий таъсир кўрсатадиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш.

2020 йил сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов)

2. Давлат унитар корхоналарни бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларга айлантириш ҳамда алоҳида субъектлар сифатида йирик хўжалик бирлашмалари таркибидан ажратиш бўйича «Йўл харитасини» ишлаб чиқиш.

2020 йил
октябрь

15.

Инвестицияларни жалб қилиш орқали давлатнинг ва йирик корхоналарнинг иқтисодиётдаги улушини қисқартириш.

1. Йирик давлат корхоналари ва акциядорлик жамиятларини оммавий жойлаштиришга тайёрлаш.

2. Давлат корхоналарида корпоратив бошқарув ва молиявий ҳисобдорликнинг халқаро стандартларига ўтказиш.

3. Мунтазам равишда молиявий ҳисоботларни ва маълумотларни, шу жумладан хорижий тилларда чоп этиш орқали давлат корхоналари фаолиятининг шаффофлигини ошириш.

2020 — 2024 йиллар

Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

16.

Рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда хусусий секторни давлат органлари хўжалик функцияларини бажарувчи алоҳида соҳаларга жалб қилиш.

Қуйидаги соҳаларда аккредитация тизими ва бозор иштирокчиларини мажбурий суғурталашни жорий этиш орқали айрим давлат вазифаларини хусусий секторга ўтказиш бўйича дастурни ишлаб чиқиш:

қурилишдаги техник назорат;

сертификатлаштириш, ўлчаш воситаларини калибрлаш ва ўлчаш воситаларини қиёслаш;

кадастр ишларини бажариш.

2021 йил

январь

Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров),

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги (Д. Саттаров),

«Давергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Х. Турахужаев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

17.

«Давлат кўмаги»нинг самарадорлигини ошириш.

1. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида имтиёз ва преференциялар кўринишидаги «давлат кўмаги»ни беришда монополияга қарши курашиш органининг олдиндан розилигини олиш механизмини жорий этиш.

2. Имтиёз ва преференцияларнинг самарадорлиги мезонларини ишлаб чиқиш.

3. Имтиёз ва преференциялардан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини шакллантириш.

2020 йил октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

18.

Имтиёз ва преференцияларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш.

1. Қуйидаги соҳаларда имтиёз ва преференцияларнинг самарадорлигини ўрганиш:

телекоммуникациялар;

автомобилларни ишлаб чиқариш;

электротехника саноати;

қишлоқ хўжалиги машинасозлиги;

ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш;

минерал ўғитларни ишлаб чиқариш.

2020 йил декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Давлат солиқ қўмитаси
(Ш. Кудбиев),

Давлат божхона қўмитаси
(М. Азимов)

2. Алоҳида соҳаларга берилган имтиёз ва преференцияларни мақбуллаштириш (бекор қилиш) бўйича таклифларни киритиш.

2020 йил декабрь

19.

Рақобат муҳитига салбий таъсир этувчи давлат иштирокидаги йирик монополияларни мажбурий бўлиб юбориш.

1. Амалдаги давлат иштироки мавжуд йирик монопол корхоналарни бозордаги хулқ-атворини таҳлил қилиш ва уларнинг хатти-ҳаракатларида рақобат муҳитига салбий таъсири мавжудлигини ўрганиш.

2. Рақобат муҳитига салбий таъсир этувчи давлат иштирокидаги йирик монополияларни белгиланган тартибда мажбурий бўлиб юбориш бўйича таклиф киритиш.

2021 йил

март

Монополияга қарши
курашиш қўмитаси
(Н. Шарипов)

IV. Тарифларни шакллантиришнинг юқори самарали, яъни рақобатни рағбатлантирувчи таъсирни вужудга келтирувчи усулларни қўллаган ҳолда нархларни (тарифларни) давлат томонидан оқилона тартибга солиш тизимини яратиш

20.

Рақобатдош товар ва молиявий бозорларда нарх (тариф)ларни шакллантиришда бозор механизмига тўлиқ ўтиш.

Давлат томонидан нархларни тартибга солиш (декларация қилиш, тасдиқлаш, қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ўрнатиш, тартибга солувчи коэффициент, устама ва рентабелликнинг чегараланган даражаси ва нархни тартибга солишнинг бошқа усуллари) тартибини қайта кўриб чиқиш.

2020 йил декабрь

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

21.

Табиий монополия субъектларининг нархни шакллантириш усулларини ҳамда нархни шакллантиришга бўлган ёндашувини кўриб чиқиш.

Нархларни шакллантиришда прогрессив бозор механизмлари (иқтисодий асосланган инвестиция қилинган сармоя рентабеллиги (Regulatory Asset Base) усули, таққослаш таҳлили ва бошқа усуллар)ни жорий қилиш орқали табиий монополия субъектларида рақобатни рағбатлантириш таъсирини яратиш.

2021 — 2024 йиллар

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

22.

Тартибга солинадиган нархлар қўлланилиши устидан мониторинг қилиш механизмини такомиллаштириш.

Тадбиркорлик субъектларининг тартибга солинадиган харажатларининг асослилигини аниқлаш учун таққослов бозорлари ва ўзаро боғлиқ бозорлардаги нархларнинг «қиёсий қийматлари» усулидан фойдаланишни назарда тутувчи тартибга солинадиган нархлар қўлланилиши устидан мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқиш

2020 йил декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

V. Табиий монополия соҳаларининг рақобат бозори ҳолатига ўтишдаги тўсиқларни бартараф этиш

23.

Табиий монополиялар сифатида таснифлаш мезонларини қайта кўриб чиқиш ва ушбу соҳаларни тубдан қисқартириш.

1. «Рақобат тўғрисида»ги ва «Табиий монополиялар тўғрисида»ги қонунларни бирлаштириш.

2020 йил
октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

2. Табиий монополиялар субъектлари фаолияти ва ишлаши, шу жумладан ўзаро боғлиқ бозорларда рақобат шароитларини яратиш имкониятидан келиб чиқиб, таҳлиллар ўтказиш.

2021 йил февраль

24.

Табиий монополиялар субъектлари фаолиятининг шаффофлигини ва уларнинг инфратузилмаларидан камситишларсиз фойдаланишни таъминлаш.

1. Табиий монополиялар субъектларининг намунавий ва бошқа шартномаларини хатловдан ўтказиш.

2. Табиий монополиялар инфратузилмасига уланиш (қўшилиш) асоссиз рад этилганлиги учун жавобгарлик механизмларини кучайтириш.

2020 йил ноябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

25.

Электр энергетика соҳасида рақобатни ривожлантириш.

1. Электр энергиясининг улгуржи бозорини босқичма-босқич шакллантириш бўйича Дастур тасдиқлаш.

2. Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва тақсимлаш функцияларини хусусий секторга бериш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқлаш.

2021 йил апрель

Энергетика вазирлиги (А. Султанов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

26.

Газ таъминоти бозорида рақобатни ривожлантириш.

Хусусий секторнинг рақобат асосида газ таъминоти бозорига киришини таъминлаш дастурини тасдиқлаш.

2021 йил сентябрь

Энергетика вазирлиги (А. Султанов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

27.

Темир йўллари транспорти соҳасида рақобатни ривожлантириш.

Темир йўллари транспорти орқали ташишлар бозорида қуйидагиларни кўзда тутувчи рақобатни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш:

темир йўллари инфратузилмасини сақлаш ва ташишларни амалга ошириш функцияларини ажратиш орқали темир йўлларида ташишлар хусусий бозорини ривожлантириш учун шароитлар яратиш имкониятини ўрганиш;

ҳаракатланувчи таркиб операторлари фаолиятини тартибга солиш асослари ва уларнинг ташувчилар билан ўзаро муносабатлари тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш;

комбинациялашган ташишларга тарифни ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш (йўналиш бўйлаб ҳар хил турдаги локомотивлар ёки турли ташувчиларнинг локомотивларидан фойдаланиш);

умумий фойдаланишда бўлмаган йўлларнинг умумий фойдаланиладиган йўлларга технологик уланиши учун тенг шароитларни таъминлаш;

вагонлар айри�ошлаш «биржа»сини ташкиллаштириш, ташишлар логистикасини янада самарали яратиш.

2021 йил
март

Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

28.

Ҳаво транспорти соҳасида рақобатни ривожлантириш.

1. Республиканинг барча ҳудудларида «очиқ осмон» режимини жорий этиш дастурини тасдиқлаш.

2020 йил декабрь

Транспорт вазирлиги (Э. Ганиев),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

2. Ҳаво транспортида ташишлар бозорида турли хизматларни кўрсатиш учун хусусий сектор субъектлари киришини таъминлаш дастурларини тасдиқлаш.

2020 йил
декабрь

3. Миллий арзон ташувчиларни — «лоукостерларни» яратиш дастурини тасдиқлаш.

2021 йил январь

VI. Рақобатни ҳимоя қилишда қонун ҳужжатлари бузилишларига олдиндан йўл қўймаслик (профилактика) воситаларини жорий этиш

29.

Монопол корхоналарда ва давлат органларида монополияга қарши комплаенсни жорий этиш.

1. Монопол корхоналарда ва давлат органларида монополияга қарши комплаенсни жорий этиш бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

2020 йил сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов)

2. Монопол корхоналарда ва давлат органларида монополияга қарши комплаенсни жорий этиш.

2020 — 2024 йилларда

30.

Рақобатни ҳимоя қилишда қонун ҳужжатлари бузилишларига олдиндан йўл қўймаслик (профилактика) механизмини жорий этиш.

1. Давлат органларида ва хўжалик юритувчи субъектларда монополияга қарши комплаенсни — рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик хавф-хатарларини аниқлаш ва олдини олиш бўйича ички тартиб-қоидалар тизимини жорий қилиш ва уни мониторинг қилиш методологиясини ишлаб чиқиш

2020 йил сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Давлат активларини бошқариш агентлиги (С. Бекенов)

2. Камида 9 та корхоналарда тажриба сифатида монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш.

2020 йил

декабрь

VII. Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик, аввало «картель» келишувлари тузганлик ва тил бириктиришлар амалга оширганлик учун ҳуқуқий таъсир чораларини кучайтириш ҳамда ҳалол рақобатни рағбатлантириш

31.

«Картель» келишувларига қарши курашиш усулларининг самарадорлигини ошириш.

«Картель» келишувлари ва тил бириктириш бўйича рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жарималар миқдорини ўзгартириш бўйича «Рақобат тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш.

2020 йил
октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

32.

«Картель» келишувлари ва тил бириктиришларни аниқлашнинг таҳлилий воситаларини такомиллаштириш.

Ижтимоий муҳим ва монопол турдаги товар ва хизматларнинг нархлари даражасини кузатиш тартибини ишлаб чиқиш.

2020 йил
сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

33.

Жамиятда тил бириктириш ва «картель» келишувларнинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш.

1. Оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликни кенг жалб қилган ҳолда «картель»ларга қарши ижтимоий компанияни ишлаб чиқиш.

2. «Картель» келишувларини аниқлаш мақсадида «енгиллаштириш» дастури самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини тасдиқлаш.

2020 йил декабрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
(А. Ходжаев)

34.

Ноҳалол рақобатни олдини олиш, аниқлаш механизмларини такомиллаштириш.

1. Ушбу соҳада фаолият юритаётган юристлар, патент ишончли вакиллари ва экспертларидан иборат монополияга қарши курашиш органи ҳузурида маҳсулот ўхшашлигини баҳолаш бўйича эксперт комиссиясини шакллантириш.

2020 йил октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Интеллектуал мулк агентлиги
(Т. Абдусатторов)

2. Интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузувчи ноҳалол тадбиркорлик субъектлари реестрини жорий этиш.

2020 йил
сентябрь

35.

Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қўлланилиши юзасидан судьяларнинг малакасини ошириш тизимини яратиш.

Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби билан ҳамкорликда судьялар учун рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича махсус курсларни ташкил қилиш.

2021 йил

Судьялар Олий кенгаши
(У. Мингбаев),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

VIII. Рақамли иқтисодиётни монополияга қарши тартибга солишнинг самарали воситаларини жорий этиш

36.

Рақамли бозорларга янги иштирокчилар учун кириш шартларини соддалаштириш.

1. «Рақобат тўғрисида»ги қонунга «рақамли бозорлар» ва уларни монополияга қарши тартибга солиш тушунчаларини киритиш.

2020 йил октябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков)

2. Рақамли бозорларда тартибга солиш ҳужжатларисиз инновацияларни синашга имкон берадиган «тартибга солиш қумдони» концепцияси асосида махсус ҳуқуқий режимни яратиш.

2020-2021 йилларда

37.

Рақамли бозорларни монополияга қарши тартибга солишнинг самарали воситаларини яратиш.

Рақамли бозорларнинг товар ва географик чегараларини таҳлил қилиш ва аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш.

2021 йил апрель

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли)

38.

Электрон тижорат соҳасида рақобат муҳитини такомиллаштириш.

Электрон тижорат жараёнида монополияга қарши савдо қоидаларини тасдиқлаш.

2021 йил

Монополияга қарши курашиш қўмитаси
(Н. Шарипов)

39.

Рақамли бозорларда рақобатни ҳимоя қилиш бўйича профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш.

Рақамли бозор иштирокчилари томонидан рақобат қонунчилиги талабларини тезкор ва самарали бажарилишини таъминлайдиган RegTech (тартибга солиш технологиялари) концепциясига асосланган рақамли платформани яратиш.

2022 йил

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков)

IX. Монополияга қарши орган фаолиятини очиқлигини таъминлаш ва жамиятда рақобат маданиятини ва рақобатга қарши хатти-ҳаракатларга қарши муросасизликни шакллантириш

40.

Республикада соғлом рақобат муҳитини шакллантириш борасида амалга оширилаётган ишларга жамоатчилик ташкилотларини, эксперт ва бизнес-ҳамжамиятларни кенг жалб қилиш.

1. «Рақобат 4.0.» мунозаралар майдончасини янада ривожлантириш.

2. Рақобатни ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Экспертлар кенгашини тузиш.

2020 — 2022 йиллар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

41.

Жамиятда рақобат маданияти ва рақобатга қарши ҳар қандай хатти-ҳаракатларга нисбатан муросасизликни шакллантириш.

1. Тадбиркорлик субъектлари учун бозор кўникмаларини ривожлантириш ҳамда рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига бағишланган ўқув курсларини ташкил этиш.

2. Рақобатни янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида нодавлат ташкилотларини яратиш (тузиш, ташкил қилиш).

2020 — 2024 йилларда

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

42.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятида рақобатни чеклаш ҳолатларини аниқлаш ва улар бўйича тегишли чораларни кўришда тезкорликни таъминлаш мақсадида ахборот-технологияларини кенг жорий қилиш.

Монополияга қарши тартибга солиш бўйича ягона ахборот тизимини яратиш ва уни ҳудудий органлар, барча давлат органларининг ахборот-маълумот тизимларига уланишини таъминлаш.

2020 — 2022 йилларда

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов),

Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Садиков)

43.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

Илғор хорижий амалиёт асосида Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолияти самарадорлигини асосий кўрсаткичларини (KPI) ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2020 йил сентябрь

Монополияга қарши курашиш қўмитаси
(Н. Шарипов)

44.

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларини рақобат сиёсати ва рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларидан хабардорлиги ва кўникмаларини янада ошириш.

Давлат бошқаруви академиясининг ўқув дастурларида рақобат сиёсати бўйича махсус курсларни жорий қилиш.

2020 йил сентябрь

Давлат бошқаруви академияси
(Х. Азизов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

X. Монополияга қарши курашиш қўмитасининг кадрлар салоҳиятини тизимли ошириб бориш

45.

Монополияга қарши тартибга солиш соҳасида кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини яратиш.

1. Республиканинг етакчи олий таълим муассасаларининг магистратура йўналишларида монополияга қарши тартибга солиш ва рақобат ҳуқуқи йўналишлари бўйича махсус курслар ташкил этиш.

2020 йил сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов)

2. Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий органлари ходимлари учун рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини қўллашга бағишланган доимий ўқув курсларини ташкил этиш.

2020 йил декабрь

Т/р

Чора тадбирлар номи

Бажариш муддати

Амалга ошириш шакли

Масъул ижрочилар

1.

«Тартибга солиш гильотинаси» усулидан фойдаланган ҳолда тадбиркорлик фаолиятига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган норматив-ҳуқуқий ва техник тартибга солиш ҳужжатларни ялпи хатловдан ўтказилишини мувофиқлаштириш (кейинги ўринларда хатлов) бўйича давлат органини белгилаш, уни ўтказиш режаси — «Йўл харитаси»ни тайёрлаш, хатловдан ўтказилаётган ҳужжатлар рўйхатини тузиш учун идоралараро комиссияси таркибини тасдиқлаш ҳамда вазирлик ва идораларнинг масъул ходимларини тайинлаш.

2020 йил

сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси қарори

Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Д. Касимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Ялпи хатловдан ўтказишни мувофиқлаштирувчи давлат органи ҳузурида хатловдан ўтказиш бўйича лойиҳа офисини ташкил этиш.

2020 йил

октябрь

Техник кўмаклашиш маблағларини жалб этиш.
Амалий чора-тадбирлар режаси

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

3.

Тадбиркорлик субъектларини «Тартибга солиш гильотинаси» жараёнига жалб этиш, асосий манфаатдор тарафлар билан маслаҳатлар ўтказиш, жамоатчилик билан ишлаш режасини ишлаб чиқиш.

2020 йил
сентябрь-октябрь

Ташкилий тадбирлар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт
ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

4.

Хатловдан ўтказиш бўйича қўлланмани, электрон саволномани ишлаб чиқиш.

2020 йил

ноябрь

Қўлланма ва раҳбарлик

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

5.

Хорижий экспертларни жалб қилиш, лойиҳа офиси ва идоралараро комиссияси ходимларини хатловдан ўтказиш тажрибасига эга бўлган хорижий мамлакатларга танишув ташрифини ташкил этиш.

2020 йил

ноябрь — 2021 йил январь

Амалий тадбирлар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

6.

«Тартибга солиш гильотинаси» жараёни учун ягона веб-сайтни ташкил этиш.

2021 йил

январь

Амалий тадбирлар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

7.

Вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари учун «тартибга солиш гильотинаси» усули бўйича махсус тренинглар ташкил этиш.

2020 йил

октябрь — декабрь

Ташкилий тадбирлар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

8.

«Тартибга солиш гильотинаси» дастурининг моҳияти ва мақсадлари тўғрисида кенг жамоатчиликка маълумот бериш, шу жумладан семинар ва давра суҳбатларини ташкил этиш, йўриқнома ва қўлланмалар ва бошқа таҳлилий материалларни нашр этиш.

2020 йил

ноябрь — 2021 йил январь

Ташкилий тадбирлар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

9.

Хатловдан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ва техник тартибга солиш ҳужжатлар рўйхатини шакллантириш.

2021 йил

январь

Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

10.

Вазирлик ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш норматив ҳужжатларини рақобат ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини хатловдан ўтказиш ҳамда уларни бекор қилиш, қайта кўриб чиқиш ёки сақлаб қолиш бўйича аниқ асосланган таклифларни лойиҳа офисига киритиш.

2021 йил

январь-февраль

Таҳлилий материаллар

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

11.

Вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ва техник тартибга солиш ҳужжатларининг шакллантирилган рўйхатларини рақобат ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини хусусий бизнес вакиллари ва мустақил экспертларни жалб қилган ҳолда пухта экспертизадан ўтказиш.

2021 йил

февраль — апрель

Экспертиза хулосаси
ва ҳисобот

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

12.

Вазирлик ва идоралар билан экспертиза хулосалари бўйича муҳокамаларни ўтказиш ва қайта кўриб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг якуний рўйхатини шакллантириш ҳамда вазирликларнинг шикоят ва апелляциялари бўйича муҳокамаларни режалаштириш.

2021 йил

апрель

Экспертиза хулосаси
ва ҳисобот

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

13.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўпламини ишлаб чиқиш ва унинг рақобатга, бизнесга ва давлат бюджетига таъсирини баҳолаш.

2021 йил

апрель — июль

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(И. Норқулов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

14.

Қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар тўпламини тасдиқлаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник тартибга солиш ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлар миллий базасига киритиш.

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига киритилмаган қонун ҳужжатларни автоматик равишда ўз кучини йўқотган деб топиш тартибини жорий этиш.

2021 йил

август-сентябрь

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти
ва Ҳукуматининг қарорлари

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси