ИЛОВА
Т/р | Индикатор номи | Тақдим этиладиган маълумотлар | Маълумотларни тақдим этувчи масъул вазирлик ва идоралар |
1. | Давлат ташкилотлари сони индикатори | тегишли бозорларда давлат улушларини қисман ёки тўлиқ сотиш учун давлат томонидан ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниши керак ёки керак эмаслиги тўғрисида маълумот; тегишли бозорлардаги мавжуд давлат иштирокидаги корхоналар сони (рўйхати) ва унда давлат улушининг ҳажми. | Давлат активларини бошқариш агентлиги |
2. | Давлат ташкилотларини бошқариш индикатори | давлат корхоналарини бошқариш механизмлари тўғрисида маълумот; давлат улуши мавжуд корхоналар бошқарув шакллари ҳамда уларнинг эгалик ҳуқуқини амалга оширувчи давлат органлари ёки корхоналар тўғрисида маълумот. | |
3. | Давлатнинг иқтисодиёт тармоқларидаги иштироки индикатори | тегишли бозорларнинг йиллик умумий ҳажми (айланмаси); келтирилган бозорларда фаолият юритаётган корхоналар рўйхати ҳамда сотув ҳажми. | Миллий статистика қўмитаси |
4. | Нархларни тартибга солиш индикатори | тегишли бозорларда Ҳукумат, вазирлик, тартибга солувчи ёки бошқа давлат идоралари томонидан ушбу тоифалардаги истеъмолчилар учун чакана нархлар тартибга солиниши ёки тасдиқланиши; тартибга солинадиган нархлар рўйхати. | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
5. | Давлат харидлари индикатори | давлат харидлари ва оммавий тендерларда иштирок этиш талаблари; давлат харидларида берилган имтиёзлар (агар мавжуд бўлса). | Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги |
6. | Манфаатдор шахсларнинг жалб этилиш (ўзаро ҳамкорлик) даражаси индикатори | қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқишда манфаатдор шахсларнинг иштироки тўғрисида умумий маълумотлар ва асословчи ҳужжатлар. | Адлия вазирлиги |
7. | Янги бизнесни рўйхатдан ўтказишнинг мураккаблик индикатори | янги бизнесни рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган мажбурий жараёнлар сони; бизнесни ташкил қилиш учун сарфланган вақт; бизнесни ташкил қилиш қиймати (аҳоли жон бошига даромаднинг фоизи); энг кам устав фонди (ўртача аҳоли жон бошига даромаднинг фоизи) тўғрисидаги маълумотлар. | |
8. | Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари индикатори | мамлакатимиздаги мавжуд рухсатномалар ва лицензиялар сони; Ҳукумат томонидан талаб қилинадиган рухсатномалар ва лицензиялар сонини кўриб чиқиш ва қисқартириш бўйича дастур мавжуд ёки мавжуд эмаслиги; бизнес учун лицензиялаш (рухсат бериш тартиб-қоидалари) талаблари ва тегишли қонунчилик ҳужжатлари. | |
9. | Рақобат муҳити индикатори | тегишли бозорларнинг умумий экспорт ҳажми; тегишли бозорларда фаолият юритаётган экспорт қилувчи корхоналар рўйхати ҳамда экспорт ҳажми. | Миллий статистика қўмитаси |
10. | Энергия ресурслари ишончлилиги ва ундан барқарор фойдаланиш индикатори | ҳар бир мижозга тўғри келадиган электр таъминоти узилишларининг ўртача умумий давомийлиги; йилига ўртача электр таъминотида узилишлар сони; энергия таъминотида асоссиз равишда узилишлар учун жавобгарликнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги; электр таъминотидаги узилишлар пайтида юзага келган зарарни қоплаш бўйича самарали механизмларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги. | Энергетика вазирлиги |
11. | Транспорт, коммуникация тармоқлари ва муқобил логистикадан фойдаланиш имконияти индикатори | аэропорт йиғимлари; автомобилда ташиш учун тарифлар; темир йўлда ташиш учун тарифлар; мавжуд логистика фирмалари ҳамда уларнинг бозордаги ўрни. | Транспорт вазирлиги |