05.10.2023 йилдаги КҚ-595-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан парламент назорати доирасида Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан Андижон, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5088-сонли қарори асосида мамлакатимизда жами 210 та Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси (кейинги ўринларда — ЁСТЗ) ташкил этилган бўлиб, 299,9 гектар ер майдонида ва 5 800 квадрат метр бино ва иншоотларда 2 272 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилган. Ишга туширилган қиймати 2,1 трлн сўмлик 911 та лойиҳа доирасида 21 589 та иш ўрни яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлиллар ЁСТЗ фаолиятини ташкил этиш, ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасида ечимини кутаётган айрим муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармони билан кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар (кейинги ўринларда — ягона дирекция) ташкил этилган бўлиб, уларга ЁСТЗ ҳудудидаги ер майдонлари, бино ва иншоотларни электрон онлайн-аукционга чиқариш вазифаси юкланган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сонли қарорига асосан эса кичик саноат ва ЁСТЗдаги бўш ер майдонлари туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан аукционга чиқарилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 685-сонли қарори билан тасдиқланган Низомда ЁСТЗ ҳудудидаги ер участкаларини аукционга чиқариш бўйича таклифлар туман (шаҳар) қурилиш бўлимига ягона дирекция томонидан киритилиши назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалда эса туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ЁСТЗ ҳудудларидаги ер майдонлари ягона дирекция билан келишилмай турли шартлар асосида, жумладан, айрим ҳолларда ижара ҳуқуқи, бошқа ҳолларда эса ҳуқуқ тури кўрсатилмай, шунингдек, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар қайд қилинмай, аукцион савдоларига чиқарилмоқда. Оқибатда аукцион савдолари ўтгандан кейин ғолиб тадбиркорлик субъектлари билан ягона дирекция ўртасида шартнома тузилишида турли муаммолар юзага келмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁСТЗ ерлари ҳокимликлар захирасида қолмоқда ва уларни ягона дирекция томонидан аукцион савдоларига чиқариш имконияти чекланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ЁСТЗ фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ваколатли давлат органи сифатида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги белгиланган ҳолда ЁСТЗдаги бўш ер майдонлари туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари томонидан аукционга чиқарилаётгани ҳамда амалиётда ЁСТЗ фаолиятига ягона дирекциялар масъул эканлиги ЁСТЗ бошқаруви самарадорлигига салбий таъсир этмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги тартибга кўра, ягона дирекциялар ер солиғидан озод этилган. Бироқ, ЁСТЗ ер майдонлари ягона дирекциялар балансида бўлмаганлиги сабабли уларда жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларидан ижара тўловларидан ташқари ер солиғи ҳам ундирилмоқда. Мазкур ҳолат ЁСТЗларга ёш тадбиркорларни жалб этишга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁСТЗда лойиҳани амалга ошириш чораларини кўрмаган тадбиркорлик субъектидан ер майдони ёки ишлаб чиқариш майдонларини қайтариб олиш тартиби мавжуд эмаслиги ҳам бошқаруви самарадорлигига салбий таъсир кўрсатиб турли чалкашликлар ва қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Тошкент вилояти ЁСТЗда ёш тадбиркорлик субъектлари томонидан 2021 йилда аукцион орқали сотиб олинган 10 та, 2022 йилда эса 38 та лот бўйича шу кунга қадар инвестицион мажбуриятлар бажарилмаган бўлса-да, улар қайтариб олинмаган ва янги лойиҳаларга йўналтирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5088-сонли қарорида 2022 йил 1 январига қадар жами 210 та ЁСТЗ фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш белгиланган. Бироқ, мазкур вазифа ижроси етарлича таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Андижон вилоятининг Олтинкўл ва Пахтаобод туманларида, Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ЁСТЗ фаолияти йўлга қўйилмаган бўлса, Тошкент вилоятининг Бекобод, Паркент, Тошкент, Ўртачирчиқ туманларида ЁСТЗни ташкил қилиш учун ер майдонлари ажратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Қибрай, Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Миробод ва Шайхонтоҳур туманларида бўш ер майдонлари тўлиқ хатловдан ўтказилгандан сўнг, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ҳокимликлар қарорига асосан ЁСТЗ ташкил этиш вазифаси бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 — 2023 йиллар мобайнида Тошкент вилояти ЁСТЗда атиги 2 та лойиҳа ишга тушган бўлса, Тошкент шаҳри ЁСТЗда бирорта ҳам лойиҳа амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунга қадар аксарият ЁСТЗлар бош режалари тасдиқланмагани ҳамда кадастр ҳужжатлари тайёрланмаган. Хусусан, Андижон вилоятида 14 та, Тошкент вилоятида 15 та, Тошкент шаҳрида 5 та ЁСТЗ бош режаси тасдиқланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁСТЗдаги лотларни электрон онлайн-аукцион орқали сотиш ишлари ҳам талаб даражасида ташкил қилинмаган. Жумладан, Тошкент вилояти ЁСТЗдаги мавжуд 291 та лотдан 107 таси (35,1 фоиз) аукцион орқали сотилган, 64 та лот турли сабабларга кўра савдога чиқарилмаган, Тошкент шаҳрида 102 та лотдан 30 таси, яъни (33 фоиз) сотилган. Сергели туманидаги ЁСТЗ ҳудудида аукцион савдоларига чиқарилган лотлар савдодан олиб қўйилган ва бугунги кунга қадар савдога қайта чиқарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁСТЗни инфратузилма билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан ҳамда маҳаллий бюджетдан йўналтирилиши белгиланган маблағлар ўз вақтида ажратилмаслиги ЁСТЗ фаолият самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, республика бўйича инфратузилма объектлари учун 2023 йилда 123,3 млрд сўм маблағ ажратилиши белгиланган ва бугунги кунга қадар 41.6 млрд сўм (33,8 фоиз) маблағ молиялаштирилган. Хусусан, республика ва маҳаллий буюджет маблағлари ҳисобидан «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан 21,7 млрд сўмлик (38,6 фоиз), «Ўзсувтаъминот» АЖ томонидан 7,6 млрд сўмлик (30,9 фоиз) ишлар амалга оширилган бўлса, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ЁСТЗдаги 66 та объектдаги лойиҳаларга 34 млрд сўм ажратилиши белгиланган бўлиб, амалда атиги 4,4 млрд сўмлик (12,8 фоиз) иш бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида 2021 йилда режалаштирилган 28 км ичимлик сув тармоғи учун 11,4 млрд сўм, 18,6 км оқова сув тармоғи учун 26,4 млрд сўм, 21,8 км узунликдаги автомобиль йўли учун 12,8 млрд сўм, 33,2 км электр энергияси тармоғи учун 7,5 млрд сўм, 32,4 км табиий газ тармоғи билан таъминлаш учун 7,5 млрд сўм маблағлар тўлиқ ажратилмаганлиги сабабли инфратузилма объектларидаги қурилиш-таъмирлаш ишлари якунига етказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси томонидан 2022 йилда кичик саноат зоналари ҳамда ЁСТЗ йўл бўйи инфратузилма объектларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш (қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш) ишларига умуман маблағ ажратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сонли қарорининг 19в-иловасига мувофиқ Тошкент вилоятида 2023 йилда маҳаллий бюджетдан ЁСТЗлар инфратузилмаси учун 3,3 млрд сўм йўналтирилиши белгиланган бўлиб, амалда шу кунга қадар 137,2 млн сўм (4,1 фоиз) ажратилган. Тошкент шаҳрининг тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси ҳамда маҳаллий бюджетнинг орттирилган қисмидан ажратилиши белгиланган 6,2 млрд сўмдан атиги 120,8 млн сўм (1,9 фоиз) молиялаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармонида ЁСТЗ ҳудудидаги бино-иншоотларни ҳамда ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган пул маблағларини ягона дирекцияларга қарашли зоналарда инфратузилма яратиш, уларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтириш белгиланган. Бироқ, Тошкент шаҳрида ягона дирекция ҳисоб рақамига 2022-2023 йилларда келиб тушган 13 млрд, Тошкент вилоятида эса 1,6 млрд сўм маблағлар белгиланган мақсадларга сарфланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ЁСТЗ инфратузилма объектлари ишга туширилиши қулай ва аҳолига яқин ҳудудларда ташкил этилиши белгиланган бўлсада, айрим вилоятларда мазкур тартибга амал қилинмаган. Жумладан, Фарғона вилояти Ёзёвон туманидаги ЁСТЗ газ тармоғидан 14 км узоқликда жойлашган ва бу ҳудудга газ олиб келиш қўшимча маблағ талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁСТЗ инфратузилма объектлари учун ажратилган маблағлар мақсадсиз сарфланиш ҳолатлари ҳам мавжудлиги аниқланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги 271-сонли қарорининг 4-иловаси асосида Бўка тумани Гулистон МФЙ ҳудудидаги ЁСТЗга кириш йўлларини таъмирлаш учун ажратилган 500 млн сўм миқдоридаги маблағ мақсадга мувофиқ сарфланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁСТЗ жозибадорлиги ва фаолият самарадорлигини оширишга салбий таъсир кўрсатаётган сабаблардан бири зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг белгиланган муддатларда қабул қилинмаганлиги билан боғлиқ. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 июндаги ПФ-153-сонли Фармонида Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида ер ва бино-иншоот муносабатларини тартибга солиш, шу жумладан уларни хусусийлаштириш масалалари бўйича ҳукумат қарорини тасдиқлаши белгиланган. Мазкур топшириқ ижроси таъминланмагани оқибатида ЁСТЗдаги бирорта ҳам бино-иншоот хусусийлаштирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁСТЗ тўғрисидаги Низомда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги ЁСТЗ ҳудудидаги ёш тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар ҳақидаги маълумотлар базасини юритиши ва уларга етакчи халқаро электрон савдо майдонларига чиқаришда кўмаклашиши белгиланган. Бироқ, мазкур вазифасининг ижроси таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшларга ўз инновацион ишланмаларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш ва натижаларини тижоратлаштириш, йирик саноат корхоналари билан кооперация алоқаларини ўрнатиш борасида амалий ёрдам кўрсатиш тизимли йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ёшларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш мақсадида лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун «лойиҳалар фабрикаси»га йўналтириш, ёш тадбиркорлик субъектининг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида маҳаллий ва хорижий компанияларни, мутахассисларни жалб қилган ҳолда мотивацион бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар ташкил этиш ишлари талаб даражасида эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁТСЗда, энг аввало, «Ёшлар дафтари»га киритилган ўғил-қизлар бандлигини таъминлаш норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда устувор вазифа сифатида белгиланган бўлишига қарамай, ҳудудларда бу борадаги ишлар йўлга қўйилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги ЁСТЗга жойлаштирилган бирорта ҳам лойиҳага маблағ йўналтирилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁСТЗ фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонунининг 16-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Д. Ташмуҳамедованинг ЁСТЗ фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда «Йўл харитаси») иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси «Йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ижро этилишини назоратга олсин ҳамда ҳар чорак якунида унинг ижроси юзасидан мутасадди вазирлик, идоралар ва ҳокимликлар билан бирга муҳокамалар ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси «Йўл харитаси»да қайд қилинган вазифалар белгиланган муддатларда ва тўлиқ бажарилишини таъминласин ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича Олий Мажлис Сенатига ҳар чорак якунида ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЁСТЗ ҳудудидаги ёш тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар ҳақидаги маълумотлар базасини юритиш ва уларга етакчи халқаро электрон савдо майдонларига чиқаришда кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини тегишлича ЁСТЗга жойлаштирилган лойиҳаларга йўналтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда ЁТСЗда энг аввало «Ёшлар дафтари»га киритилган ўғил-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига устувор вазифа сифатида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ёшларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш мақсадида лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун «лойиҳалар фабрикаси»га йўналтириш, ёш тадбиркорлик субъектининг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳар ойда маҳаллий ва хорижий компанияларни, мутахассисларни жалб қилган ҳолда мотивацион бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар ташкил этиш ишларини тизимли йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ёшларга ўз инновацион ишланмаларини ишлаб чиқариш жараёнига жорий этиш ва натижаларини тижоратлаштириш, йирик саноат корхоналари билан кооперация алоқаларини ўрнатиш борасида амалий ёрдам кўрсатишни тизимли йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикасининг Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлиги устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар, қонунчиликда белгиланган вазифалар ижросини муҳокама қилиб, мутасадди раҳбарлар ахборотларини эшитиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 5 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-595-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 5 октябрдаги КҚ-595-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари фаолиятини ташкил этиш ҳамда ёшларнинг тадбиркорликка оид ташаббусларини қўллаб-қувватлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари (ЁСТЗ) фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

1.

Ташкил этилиши белгиланган 210 та ЁСТЗни мақбуллаштириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ташкил қилинган ЁСТЗ ер тоифасини ўзгартириш масаласини ўрганиб, тегишли таклифлар тайёрлаш

1. Инфратузилма объектлари ишга туширилиши ноқулай ва аҳолига узоқ бўлган ҳудудларда ҳамда тоифаси ўзгартирилмаган ерларда жойлашган ЁСТЗ рўйхатини шакллантириш ва уларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш.

2023 йил ноябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Таҳлилий ахборот ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

3. ЁСТЗ ер тоифасини ўзгартириш масаласини Ҳукумат комиссиясида муҳокама қилиш.

2024 йил январь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2.

Бугунги кунга қадар туман (шаҳар)ларда ташкил килинган ЁСТЗларнинг бўш ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва уларни мақбуллаштириш чораларини кўриш.

1. Туман (шаҳар)ларда ЁСТЗларнинг бўш ер майдонларини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва уларни мақбуллаштириш бўйича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иктсодиёт ва молия вазирлигига таклифлар киритиш.

2023 йил ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Кадастр агентлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иктисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. ЁСТЗларни мақбуллаштириш юзасидан умумлаштирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

2023 йил декабрь

3.

ЁСТЗдаги ерлар, бино ва иншоотларни электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш, шунингдек, белгиланган муддатларда лойиҳани амалга ошириш чораларини кўрмаган тадбиркорлик субъектидан ер майдони ёки ишлаб чиқариш майдонларини қайтариб олиш тартибини белгилаш.

1. Барча ЁСТЗнинг ерлари, бино ва иншоотларининг электрон онлайн-аукционга жойлаш ишлари ҳолатини ўрганиб чиқиш.

2023 йил декабрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. ЁСТЗнинг ерлари, бино ва иншоотларини электрон онлайн-аукционга Дирекциялар томонидан жойлашнинг ягона тартиби юзасидан таклифлар тайёрлаш.

2023 йил декабрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

3. Аукционда ғолиб бўлган, бироқ белгиланган муддатларда лойиҳани амалга ошириш чораларини кўрмаган тадбиркорлик субъектидан ер майдони ёки ишлаб чиқариш майдонларини қайтариб олиш тартиби бўйича таклифлар тайёрлаш ва бунда Дирекцияларга ерларни захирага қайтариш бўйича судга даъво аризаси киритишда давлат божи юзасидан имтиёзлар берилиши масаласини кўриб чиқиш.

2024 йил январь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

4. Таҳлилий ахборот ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил февраль

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

4.

ЁСТЗда ер ва бино-иншоот муносабатларини (шу жумладан, уларни хусусийлаштириш) тартибга солиш.

1. ЁСТЗда ер ва бино-иншоот муносабатларини тартибга солиш, шу жумладан, уларни хусусийлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2023 йил ноябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил февраль

5.

ЁСТЗ жозибадорлигини ошириш ҳамда ёш тадбиркорлик субъектларини мазкур зоналарга кенг жалб қилиш мақсадида ер майдонлари ва бино-иншоотларни электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришда бошланғич нархи бўйича тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш тартибини такомиллаштириш.

1. ЁСТЗ ер майдонлари ва бино-иншоотларини электрон онлайн-аукцион орқали ижарага беришда бошланғич нархи бўйича тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш тартибини йигирма тўрт ойгача узайтириш масаласини ўрганиб, тегишли таклиф тайёрлаш.

2023 йил ноябрь

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Қурилиш вазирлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Адлия вазирлиги

2. Таҳлилий ахборот ва таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2023 йил декабрь

II. ЁСТЗ инфратузилмасини яхшилаш, фаолият самарадорлигини ошириш ва ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш

6.

Республика бўйича ЁСТЗни инфратузилма билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан ҳамда маҳаллий бюджетдан йўналтирилиши белгиланган маблағлар ўз вақтида ажратилиши, шунингдек, мақсадли сарфланишини қатъий назоратга олиш.

1. ЁСТЗнинг ташқи муҳандислик ва коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилма билан таъминланиш ҳолатини таҳлил қилиш.

2023 йил ноябрь

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. ЁСТЗ инфратузилмаларини барпо этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилмаган инфратузилма объектларини таҳлил қилиш, сабабларини ўрганиш.

2023 йил декабрь

3. Аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тайёрланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил январь

7.

Ёшларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга оширишга кўмаклашиш.

1. Ёшларнинг тадбиркорликка оид билимини ошириш ва лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқишга кўмаклашиш.

доимий

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти

2. Ёш тадбиркорлик субъектининг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ҳар ч?ракда маҳаллий ва хорижий компанияларни, мутахассисларни жалб қилган ҳолда мотивацион бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар ташкил этиш.

3. Мазкур семинар, тренинг ва бизнес-форумларга Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларини жалб қилиш.