16.10.2023 йилдаги ПҚ-337-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиация фаолиятини самарали ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида маҳаллий аҳоли ва сайёҳларни ички авиақатновларда ташишни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Uzbekistan Airways» АЖ ҳамда «Uzbekistan Airports» АЖ бошқарув органларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«SILK AVIA» МЧЖ устав капиталидаги «Uzbekistan Airports» АЖнинг 100 фоиз улушини унинг брендини сақлаб қолган ҳолда «Uzbekistan Airways» АЖ таркибидаги «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ устав капиталига ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Аirports» АЖнинг 3 та «АТR72-600» русумли ҳаво кемасини «SILK AVIA» МЧЖга беғараз ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«SILK AVIA» МЧЖ фаолиятини самарали ташкил этиш ва ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш доирасида «АТR72-600» русумли ҳаво кемалари сонини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Airways» АЖ таркибидаги «Uzbekistan Helicopters» МЧЖ зиммасига маҳаллий авиақатновларнинг сонини ошириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, янги йўналишларни йўлга қўйиш ҳамда «АТR72-600» русумли ҳаво кемалари паркини ривожлантириш вазифаларини юклаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Airports» АЖнинг устав капиталидаги давлат улуши «SILK AVIA» МЧЖдаги улушнинг қолдиқ (баланс) қийматига камайтирилади ҳамда «Uzbekistan Airways» АЖдаги давлат улуши ва «Uzbekistan Airways» АЖнинг «Uzbekistan Helicopters» МЧЖдаги улуши ушбу қийматга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Airports» АЖнинг устав капиталидаги давлат улуши «Uzbekistan Airways» АЖ ва «Uzbekistan Аirports» АЖ вакилларидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан аниқланадиган «SILK AVIA» МЧЖга ўтказилаётган 3 та «АТR72-600» русумли ҳаво кемалари билан боғлиқ харажатлар суммасига камайтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорга асосан активларни бир ташкилотдан бошқа ташкилотга ўтказиш товарни реализация қилиш бўйича айланма сифатида эътироф этилмайди ва иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган бепул товар берилишига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Аirports» АЖ ва «Ўзмиллийбанк» АЖ ўртасида имзоланган кредит шартномаси асосида тўланган 13,62 миллион АҚШ долларининг (12,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги асосий қарз ва 1,12 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит фоизи) сўмдаги эквивалентига тенг миқдорда «Uzbekistan Аirports» АЖнинг 2022 йил якунига кўра олган соф фойдасидан Давлат бюджетига тўлаши лозим бўлган дивидендлари уч йил давомида тенг улушларда бўлиб тўланишига рухсат берилади, бунда кечиктирилган дивиденд суммаси Марказий банкнинг тўлов кунидаги курсида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан «Uzbekistan Аirports» АЖга 3 та «АТR72-600» русумли ҳаво кемасини харид қилиш учун берилган 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитнинг тегишли қисмини «Uzbekistan Airways» АЖга кредит шартларини қайта кўриб чиққан ҳолда қайта расмийлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Аirports» АЖнинг гаров таъминоти сифатида тақдим этилган кўчмас мулкини гаровдан чиқариб, 3 та «АТR72-600» русумли ҳаво кемаси учун ажратилган кредит қийматининг 125 фоизи миқдоридаги «Uzbekistan Аirways» АЖнинг мулки ҳамда харид қилинаётган ҳаво кемаларини гаров таъминоти сифатида тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий қарз, фоизлар, комиссия ва бошқа тўловлар билан боғлиқ келгусидаги харажатларни «Ўзмиллийбанк» АЖ билан имзоланган кредит шартномасида кўрсатилган миқдордан келиб чиққан ҳолда, «SILK AVIA» МЧЖ ҳамда «Uzbekistan Аirways» АЖ ҳисобидан тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Airways» АЖ ва «Uzbekistan Аirports» АЖ вакилларидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан «Uzbekistan Аirports» АЖнинг «SILK AVIA» МЧЖ бўйича тузилган барча шартномалари ва молиявий харажатларини хатловдан ўтказиб, ушбу хатлов асосида аниқланган шартномалар бўйича «Uzbekistan Airways» АЖни «Uzbekistan Аirports» АЖнинг ҳуқуқий вориси этиб белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Транспорт вазирлиги аҳоли ва хорижий сайёҳларнинг талаб ҳамда эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ҳудудларни ўзаро боғлаш мақсадида талаб юқори бўлган ҳудудларни аниқлаб, уларда авиақатновлар сонини ошириш ва йўналишларни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ҳар йили бир марта ички авиақатновлар йўналишларини қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда «Uzbekistan Airports» АЖнинг «SILK AVIA» МЧЖдаги 100 фоиз улуши «Uzbekistan Helicopters» МЧЖга ўтказилишини ҳамда мазкур қарорга мувофиқ жамиятлар устав капиталлари ўзгартирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Airways» АЖнинг соф фойдасидан давлат улушига ҳисобланадиган дивидендларни мазкур қарорга мувофиқ жамиятга расмийлаштириладиган кредитни қайтариш учун йўналтириш ва мазкур дивидендлар ҳисобидан жамият устав фондидаги давлат улушини ошириш масаласи жамият бошқарув органларида кўриб чиқилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги «Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-412-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб транспорт вазири И.Р. Махкамов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарорнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 16 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-337-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 октябрдаги ПҚ-337-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги «Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-412-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. «Ўзмиллийбанк» АЖ томонидан «Uzbekistan Аirways» АЖга 50,0 млн АҚШ доллари миқдорида ажратиладиган кредит бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Uzbekistan Аirways» АЖнинг 3 та «АТR72-600» русумли ҳаво кемалари учун ажратилган кредит қийматининг 125 фоизи миқдоридаги мулки ҳамда харид қилинаётган ҳаво кемалари гаров таъминоти сифатида тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий қарз, фоизлар, комиссия ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар «Ўзмиллийбанк» АЖ билан имзоланган кредит шартномасида кўрсатилган миқдордан келиб чиққан ҳолда, «SILK AVIA» МЧЖ ҳамда «Uzbekistan Аirways» АЖ ҳисобидан қопланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 7-банднинг биринчи хатбошисидаги «билан биргаликда» сўзлари «билан биргаликда 2023 йил якунига қадар» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2023 й., 07/23/337/0784-сон)