ИЛОВА
| Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Муддат | Масъуллар |
| I. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш | ||||
| 1. | Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика марказига ҳамда унинг ҳудудий бўлимларига хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш ҳуқуқини бериш ҳамда аризалар, шикоятлар ва даъволар киритишда давлат божидан озод этишни назарда тутган ҳолда тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | 1. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил ноябрь | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (келишув асосида) Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази, Адлия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар |
| 2. Лойиҳани тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2023 йил декабрь | |||
| 2. | Тазйиқ ва зўравонликка оид жиноятларни аниқлаш, бу билан боғлиқ мурожаатларнинг кўриб чиқилиши жараёнларини такомиллаштириш. | 1. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш, тергов ва текширувларни ўтказиш ҳамда суд тартибида кўриб чиқиш бўйича ҳуқуқ-тартибот органларининг ҳаракатлари бўйича стандарт операцион чораларни (SOP) ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш. | 2023 йил 10 октябрь | Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Судьялар олий Кенгаши, Олий суд (келишув асосида) |
| 2. Ҳуқуқ тартибот органларининг ҳаракатлари бўйича стандарт тезкор чоралар асосида иш юритиш юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари ходимларини ўқитиш. | 2023 йил 1 ноябрь | |||
| 3. Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, тергов ва текширувларни ўтказиш ҳамда суд тартибида кўриб чиқиш жараёнларининг стандарт операцион чораларга мувофиқ ташкил этилиши юзасидан танлов асосида хизмат текширувларини олиб бориш. | 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб алоҳида режа асосида | |||
| 3. | Тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахс томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларни, шунингдек, уларнинг вояга етмаган фарзандларини даволаш, унга маслаҳат бериш ҳамда ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказга жойлаштириш харажатларини қоплаш бўйича тартибни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 1. Тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахс томонидан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларни, шунингдек, уларнинг вояга етмаган фарзандларини даволаш, унга маслаҳат бериш ҳамда ёрдам кўрсатиш бўйича махсус марказга жойлаштириш харажатларини қоплаш бўйича халқаро тажриба ва хорижий қонунчиликни ўрганиш. | 2023 йил ноябрь | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (келишув асосида), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, мутасадди вазирлик ва идоралар |
| 2. Ўрганиш якунлари асосида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва мутасадди вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2023 йил декабрь | |||
| 4. | Тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишни амалга оширувчи ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар томонидан жабрланувчиларга иқтисодий, ҳуқуқий, ижтимоий, тиббий ва бошқа ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 1. Тегишли вазирлик, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларидан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш. | 2023 йил сентябрь | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (келишув асосида), Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги |
| 2. Махсус реабилитация қилиш ва мослаштириш марказларида тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга кўрсатиладиган ёрдамлар бўйича давлат стандарти лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2023 йил ноябрь | |||
| 3. Ишлаб чиқилган лойиҳани вазирлик ва идоралар билан келишиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш. | 2023 йил декабрь | |||
| 5. | Иш ўринларида турли тазйиқ ва зўравонликлар, шаҳвоний шилқимлик ҳолатларининг олдини олиш ва муросасизлик муҳитини шакллантириш. | 1. Жамоа шартномаларига ва ходимларининг касб этикаси ва маданияти қоидалари(кодекс)га иш ўринларида турли тазйиқ ва зўравонликлар, шаҳвоний шилқимлик ҳолатларига йўл қўймаслик ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига қатъий риоя қилиш юзасидан нормаларни киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | 2024 йил октябрь | Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон иш берувчилари конфедерацияси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
| 2. Жамоа шартномаларига ва ходимларининг касб этикаси ва маданияти қоидалари(кодекс)га ушбу нормалар киритилишини ташкил этиш. | 2024 йил 1 май | |||
| 3. Корхона, ташкилот ва муассасаларда ходимлар ва иш берувчилар иштирокида турли тазйиқ ва зўравонликлар, шаҳвоний шилқимлик ҳолатларининг олдини олишга қаратилган туркум тадбирларни ташкил этиш. | доимий | |||
| 6. | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш йўриқномасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 1. Хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш бўйича халқаро тажрибани ўрганиш. | 2023 йил октябрь | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Олий суд (келишув асосида), Ички ишлар вазирлиги |
| 2. Ўрганиш натижалари асосида судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш йўриқномасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2023 йил ноябрь | |||
| 3. Мазкур Йўриқномага мувофиқ ишни ташкил этиш. | доимий | |||
| 7. | Ўзбекистон Республикасининг «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг (2019 йил 2 сентябрдаги ЎРҚ-561-сонли) амалиётда қўлланилишини кенг таҳлил қилиш. | 1. Тегишли вазирлик, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилот вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш. | 2023 йил сентябрь | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази |
| 2. Қонуннинг амалиётда қўлланилишини таҳлил қилиш ва соҳага оид халқаро нормалар ва тажрибаларни ўрганиш. | 2023 йил ноябрь | |||
| 3. Таҳлил ва ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумот ва қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | 2023 йил декабрь | |||
| 4. Таҳлил ва ўрганиш якунлари бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этиш. | 2024 йил январь | |||
| 5. Якуний таҳлилий маълумотларни ҳамда қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни Олий Мажлис Сенатига киритиш. | 2024 йил февраль | |||
| 8. | Оиладаги зўравонлик бўйича жиноий ишлар учун ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилиш масаласини бекор қилишни ўрганиб чиқиш. | 1. Тегишли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш. | 2023 йил октябрь | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд (келишув асосида) |
| 2. Соҳага оид халқаро нормалар ва тажрибаларни ўрганиш. | 2023 йил ноябрь | |||
| 3. Таҳлил ва ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш. | 2024 йил январь | |||
| 9. | Оилавий (маиший) зўравонлик тўғрисидаги ишларни тергов қилиш ва судда кўриш муддатларини қисқартириш масаласини мақсадга мувофиқлигини ўрганиш. | 1. Соҳага оид халқаро нормалар ва тажрибаларни ўрганиш. | 2023 йил декабрь | Ички ишлар вазирлиги, Олий суд (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Бош прокуратура |
| 2. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш. | 2024 йил январь | |||
| 10. | Хотин-қизлар ва/ёки уларнинг фарзандларига нисбатан зўравонлик жиноятлари содир этилганлиги сабабли ярашув муддатларини қўлламасдан (шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан хулосалар олинмаган ҳолда) никоҳдан ажратиш тўғрисидаги аризаларини қаноатлантириш тартибини белгилаш масаласини ўрганиш ва хулоса тайёрлаш. | 1. Соҳага оид халқаро нормалар ва тажрибаларни ўрганиш. | 2023 йил октябрь | Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд (келишув асосида), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси |
| 2. Ўрганиш натижалари бўйича қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | 2024 йил декабрь | |||
| 11. | Тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахсни суд қарори билан яшаётган турар жойдан чиқариб юбориш бўйича ҳуқуқий ҳимоя механизмини жорий этиш мақсадга мувофиқлигини ўрганиш. | 1. Тегишли вазирлик, идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш. | 2023 йил октябрь | Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Олий суд (келишув асосида) |
| 2. Соҳага оид халқаро нормалар ва тажрибаларни ўрганиш. | 2023 йил октябрь | |||
| 3. Ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумот ҳамда қонунчиликни такомиллаштириш мақсадга мувофиқлиги бўйича хулоса тайёрлаш. | 2024 йил декабрь | |||
| 12. | Тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахсларни мониторинг қилиш мақсадида электрон тасмалардан (браслет) фойдаланиш масаласини ўрганиш. | 1. Тазйиқ ва зўравонлик содир этган шахсларга тақиладиган электрон тасмалардан (браслет) фойдаланиш тартиби ва қоидалари бўйича хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиб чиқиш. | 2023 йил ноябрь | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (келишув асосида), Ички ишлар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш республика маркази |
| 2. Ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий маълумот ва қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | 2024 йил февраль | |||
| II. Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва болалар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш борасида соҳа вакилларига методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатиш | ||||
| 13. | Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва болалар билан ишлаш ва жиноятни малакалаш бўйича судьялар учун махсус ўқув курсларини ташкил этиш. | 1. Судьялар малакасини ошириш ўқув дастурларига тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва болалар билан ишлаш ва жиноятни малакалаш бўйича махсус курсларни киритиш. | 2023 йилдан бошлаб ҳар йили | Судьялар олий кенгаши, (келишув асосида), Судьялар олий мактаби (келишув асосида) |
| 3. Ўқув машғулотлари жараёнига юқори малакали экспертлар, ҳуқуқшунос олимлар, соҳа мутахассисларини жалб қилиб бориш чораларини кўриш. 4. Режа-график асосида ўқув машғулотларини ўтказиш. | ўқув режасига мувофиқ | |||
| 14. | Ички ишлар органлари ходимларининг (профилактика инспекторлари, терговчилар) ҳамда прокуратура ходимларининг хотин-қизлар ва болалар ўртасида тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олишга оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш бўйича ҳамкорлигини ривожлантириш ва ушбу масалаларга оид қонун ҳужжатлари, уларни қўллаш амалиёти бўйича доимий малакасини ошириш. | 1. Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ички ишлар ходимлари малакасини ошириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ўқув дастурларига хотин-қизлар ва болалар ўртасида тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олишга оид қонун ҳужжатлари, уларни қўллаш амалиёти бўйича алоҳида курслар киритиш. | 2023 йилдан бошлаб ҳар йили | Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси |
| 2. Ушбу курсларда фойдаланиш учун миллий ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда хотин-қизларни ва болаларни турли тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатлари, уларни қўллаш амалиёти бўйича алоҳида қўлланма ишлаб чиқиш. | 2023 йил сентябрь | |||
| 3. Мазкур курсларга юқори малакали экспертларни жалб қилган ҳолда тазйиқ ва зўравонликка оид жиноятларни, хусусан латент жиноятларнинг юзага келиш механизмлари, турлари ва уларнинг олдини олиш ҳамда бу турдаги жиноятларни фош этишда тезкор-тергов ходимларнинг тажрибасини ошириш чораларини кўриш. Ўқув жараёнида амалий (симулацион) ўқув машғулотларини ташкил этиш масалаларига эътибор қаратиш. | ўқув режасига мувофиқ | |||
| 15. | Мактаб ўқувчилари учун оиладаги зўравонликнинг олдини олиш ва оилавий қадриятларини шакллантиришга қаратилган факультатив машғулотлар ташкил этилишини йўлга қўйиш. | 1. Ўқув машғулотларини ташкил этиш борасида хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш. | 2023 йил сентябрь | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Болалар омбудсмани (келишув асосида) |
| 2. Бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари учун турли тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олишга қаратилган алоҳида факультатив машғулотлар ташкил этилиши бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2023 йил сентябрь | |||
| 3. Бошланғич, ўрта ва юқори синф ўқувчилари учун турли тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олишга қаратилган алоҳида факультатив машғулотларни ташкил этиш бўйича ўқув услубий қўлланма ишлаб чиқиш. | 2023 йил сентябрь | |||
| 4. Умумтаълим мактабларида факультатив машғулотларни ўтадиган мутахассислар учун қисқа муддатли ўқув курслари дастури ва мавзулар ишланмаларини ишлаб чиқиш. | 2023 йил сентябрь | |||
| 5. Умумтаълим мактабларида факультатив машғулотларни ўтадиган мутахассислар учун қисқа муддатли ўқувларни ташкил этиш. | 2023 йил сентябрь | |||
| 6. Умумтаълим мактабларида факультатив машғулотларнинг ўтилишини йўлга қўйиш. | 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб | |||
| 7. Мактабларда ушбу йўналишдаги факультатив машғулотларни ўтадиган педагог ходимларнинг малакасини доимий ошириб бориш. | 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб | |||
| 8. Танлов асосида умумтаълим мактабларида ушбу факультатив машғулотларнинг сифатини ва самарадорлигини таҳлил қилиш ва зарур ҳолда ўқув дастурларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, услубий қўлланмаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш. | Ўрганиш — ҳар йили ўқув йили давомида, таклифлар ишлаб чиқиш — апрел-май | |||
| 16. | Олий таълим муассасаларида талаба-ёшларнинг хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари тўғрисидаги ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида «Инсон ҳуқуқлари». «Аёллар ҳуқуқлари», «Бола ҳуқуқлари» бўйича ўқув ва махсус курсларини жорий этиш. | 1. Тегишли ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. | 2023 йил сентябрь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги |
| 2. Ушбу ўқувларни ташкил этиш бўйича ўқув услубий қўлланма ишлаб чиқиш ва барча таълим муассасаларига етказиб бериш. | 2023 йил сентябрь | |||
| 3. Ўқув машғулотларини ўтадиган мутахассислар учун алоҳида ўқув семинари ташкил этиш. | алоҳида режа-график асосида | |||
| 4. Ўқув дастурини барча таълим муассасаларида жорий этиш. | 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб | |||
| 17. | Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бўйича маҳалла фаоллари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларини малакасини ошириш. | 1. Ўқув семинарининг дастури, тарғибот материаллари ва режа-графикни ишлаб чиқиш (бунда битта ўқув гуруҳлари тингловчилари сонининг 30 — 35 нафардан ошмаслигига эътибор қаратиш) | 2023 йил сентябрь | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази |
| 2. Мазкур йўналишда улар фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш. | 2023 йил октябрь | |||
| 3. Малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда кейслар билан бойитган ўқувларни ташкил этиш. | ўқув режаси асосида | |||
| 18. | Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда амалий ёрдам кўрсатишда ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг амалий фаолиятини ўрганиш ҳамда уларнинг ролини ошириш чораларини кўриш. | 1. Тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар ва болаларга кўмаклашувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатини шакллантириш. | 2023 йил сентябрь | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Адлия вазирлиги, ННТМА |
| 2. Нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун хотин-қизлар ва болаларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва самарали ишлаш бўйича семинар-тренинг ўтказиш. | ҳар йили | |||
| 3. Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаолияти билан шуғулланадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида ўзаро тажриба алмашиш ва келгусидаги устувор вазифаларни белгилаб олишга қаратилган давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этиб бориш. | ҳар йили | |||
| 4. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида грант танловларини эълон қилиш. Бунда асосий эътиборни хавф остидагилар гуруҳини аниқлаш, уларнинг ўртасида ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган тарғибот ишларини ташкил этиш, тазйиқ ва зўравонликлардан жабрланган шахсларга амалий ёрдам кўрсатиш масалаларига қаратиш. | ҳар йили | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди | ||
| III. Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти юзасидан тарғибот тадбирларини олиб бориш | ||||
| 19. | Аҳоли хусусан, хотин-қизлар ва болалар ўртасида тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олишга қаратилган амалий тарғибот тадбирларини амалга ошириш. | 1. Аҳоли хусусан, хотин-қизлар ва болалар ўртасида тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот материалларини, жумладан баннерлар, плакатлар. буклет, флаер, лифлет каби тарқатма материалларни тайёрлаш, чоп этиш ва тарқатилишини ташкил этиш. | 2023 йил сентябрь | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, АОКА, ЎзА, МТРК, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси, ННТМА |
| 2. Аҳоли гавжум жойларига мавзуга тааллуқли баннерлар, плакатлар жойлаштирилишини ташкил этиш. | 2023 йил III ва IV чораклари | |||
| 3. Аҳоли хусусан, хотин-қизлар ва болалар ўртасида тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олишга қаратилган давомийлиги 1 дақиқадан ошмайдиган, жамоатчиликнинг диққатини жалб қиладиган ижтимоий роликлар тайёрлаш мақсадида алоҳида танлов ташкил этиш. | ҳар йили ноябрь, май | |||
| 4. Танловда ғолиб деб топилган ижтимоий роликларнинг марказий, маҳаллий телерадиоканаллар, Интернет ижтимоий тармоқлари, жамоат жойлари ва транспортларда кенг ёритиб борилишини ташкил этиш. | доимий | |||
| 20. | Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид мобил дастурини ишлаб чиқиш. Бунда зарур маълумотларни олиш, мутасадди идораларга ва органларга мурожаат қилиш, ушбу мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ҳолатларини онлайн кузатиш имконияти яратишни назарда тутиш. | 1. Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид мобил дастурининг техник талабларини ишлаб чиқиш. | 2023 йил октябрь | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимликлари |
| 2. Мобил иловани ишлаб чиқиш ва доимий ишлаб туришини таъминлашнинг молиявий манбаларини аниқлаш, бунда халқаро ташкилотларнинг молиявий кўмакларини жалб қилиш. | 2023 йил ноябрь | |||
| 3. Мобил дастурни ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда ишга туширилишини таъминлаш. | 2023 йил декабрь | |||
| 4. Мобил дастур фаолиятини мониторинг қилиб бориш ва зарур ҳолда такомиллаштириш чораларини кўриш. | доимий | |||
| 5. Аҳоли, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ўртасида мобил дастурининг имкониятларини тарғибот қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш. | 2024 йил давомида | |||
| 21. | Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида тарғибот тадбирларини амалга ошириш. | 1. Маҳаллаларда, таълим муассасаларида ва корхона-ташкилотларда тарғибот-тадбирларини ўтказиш (Бунда «Оқила аёллар» ҳаракати аъзолари, отинойилар, кўчабошилар (кўп қаватли уйлар бошлиқлари), зиёлилар, ёшлар етакчилари, давлат ташкилотларидаги Маслаҳат кенгаши аъзолари, фаол хотин-қизларни кенг жалб этиш). 2. Маҳаллаларда, таълим муассасаларида ва мулк шаклларидан қатъий назар барча ташкилотларда тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ОАВда кенг тарғиб қилиш. | ҳар йили режа асосида | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги |
| 22. | Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган ва уларни содир этишга мойил бўлган шахслар билан профилактик тадбирларни олиб бориш. | 1. Масъул ташкилотлар вакилларини жалб этган ҳолда зўравонлик содир этган ва содир этишга мойиллиги бўлган шахсларни меҳнат фаолияти соҳаси кесимида ўрганиш ишларини ташкил этиш. 2. Ўрганиш якунлари бўйича меҳнат фаолияти соҳаси энг юқори бўлган шахслар хатти-ҳаракатларининг салбий оқибатларини бартараф этиш юзасидан улар билан якка тартибда ёки гуруҳ шаклида тушунтириш ишларини олиб бориш. | ҳар йили режа-график асосида | Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, вазирлик ва идоралар |
| 23. | Оилавий (маиший) зўравонликка қарши курашиш мавзусида жамоатчилик фикри юзасидан ижтимоий тадқиқот (сўров) ўтказиш. | 1. «Ижтимоий фикр» жамоатчилик маркази билан ҳамкорликда аёллар ўртасида уларнинг оилавий (маиший) зўравонликка муносабати юзасидан ижтимоий сўровнома ўтказиш. 2. Сўровнома ва таҳлил натижаларига кўра хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб этиш бўйича таклиф ва тавсиялар тайёрлаш. | 2023 йил 10 декабрь | «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (келишув асосида), «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти |