06.04.2023 йилдаги СҚ-709-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 23 март куни қабул қилинган «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қонунни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқлансин ва Қонун расмий эълон қилингандан кейин ижрога қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмиталари мазкур Қонунни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» ўз вақтида ижро этилиши устидан назоратни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 6 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-709-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 6 апрелдаги СҚ-709-IV-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул вазирлик ва идоралар

I. АМАЛДАГИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш ва тегишли қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2023 йил 25 апрель

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура,

Адлия вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Олий суд

(келишув асосида)

2. Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш.

2023 йил 10 май

3. Қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2023 йил 1 июнь

4. Ишлаб чиқилган таклифларни манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2023 йил 15 июнь

2.

Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан суд амалиётида келиб чиқиши мумкин бўлган масалаларнинг олдини олиш ҳамда қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида Олий суд Пленуми қарорларини қайта кўриб чиқиш.

1. Тегишли чора-тадбирлар белгилаш.

2023 йил 1 октябрь

Олий суд

(келишув асосида)

2. Олий суд Пленуми қарорларини инвентаризациядан ўтказиш ва Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

2024 йил 1 март

3. Ишлаб чиқилган таклифларни Олий суд Пленуми йиғилишида кўриб чиқиш.

Пленум йиғилишида

3.

Соҳага оид ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Соҳавий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш.

2023 йил 10 май

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура

2. Тегишли ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2023 йил 1 июнь

4.

Таълим, тарбия, болалар соғломлаштириш, спорт ва ижодий ташкилотларда ишлаш ҳамда болалар билан бевосита ишлашни назарда тутувчи фаолият турлари билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг реестрини шакллантириш ва юритиш.

1. Ишчи гуруҳ тузиш.

2023 йил 25 апрель

Вазирлар Маҳкамаси,

Бош прокуратура,

Олий суд

(келишув асосида)

2. Амалдаги мавжуд ҳолат, статистик маълумотлар ва хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2023 йил 1 июнь

3. Реестрни тасдиқлаш ва юритишни белгиловчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини тайёрлаш ва қабул қилиш.

2023 йил 1 июль

II. ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР

5.

Мазкур Қонун билан киритилаётган ўзгартиришлар жиноятларни квалификация қилишга таъсир этишини инобатга олиб, олимлар, фан докторлари ва профессор ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳамда судьяларнинг малакасини ошириш.

1. Суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳамда судьяларнинг малакасини ошириш бўйича режа-график тасдиқлаш.

2023 йил 25 апрель

Адлия вазирлиги,

Судьялар олий мактаби

(келишув асосида),

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси

2. Режа-график асосида ўқув машғулотлари ва семинарлар ўтказиш.

Режа-график асосида

6.

Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти юзасидан суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳамда судьялар учун қўлланма, рисолалар тайёрлаш ва тарқатиш.

1. Қўлланма ва рисолалар тайёрлаш ва чоп этиш.

2023 йил 15 май

Адлия вазирлиги,

Судьялар олий мактаби

(келишув асосида),

Бош прокуратура,

Ички ишлар вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2. Қўлланма ва рисолаларни суриштирувчи, терговчи, прокурор ҳамда судьяларга тарқатиш.

2023 йил 25 май

III. ТУШУНТИРИШ ВА ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ

7.

Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш.

1. Тарғибот гуруҳлари тузиш ва режа-график ишлаб чиқиш.

2023 йил 25 апрель

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Адлия вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Тарғибот гуруҳлари томонидан режа-график асосида жойларда тушунтириш ишларини амалга ошириш.

Режа-график асосида

8.

Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситалари ҳамда расмий веб-сайтлар орқали ёритиш.

1. Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти юзасидан телевидение ва радиода ток-шоу ва бошқа кўрсатувлар ташкил этиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш.

2023 йил 25 апрель

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси,

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

2. Режа-график асосида кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш.

Режа-график асосида

9.

Қонуннинг моҳияти ва аҳамиятини босма оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш.

1. Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти юзасидан газета ва журналларда мақолалар чоп этиш бўйича режа-график ишлаб чиқиш.

2023 йил 25 апрель

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси,

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Бош прокуратура ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

2. Режа-график асосида газета ва журналларда мақолалар чоп этиш.

Режа-график асосида

3. Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритувчи буклет ва флаерлар тайёрлаш ва тарқатиш.

Доимий

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: «Йўл харитаси»да назарда тутилган чора-тадбирлар ижросига масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар бўйича белгиланган муддатларда Олий Мажлис Сенатига маълумот тақдим қилиниши лозим.