Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг
қарори
Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблар (0341-16-сон СанҚваН)га ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 29 сентябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 215]
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2023 йил 25 майдаги ПҚ-163-сон «Осиё тараққиёт банки ҳамкорлигида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида давлат-хусусий шериклик асосида умумий ўрта таълим мактабларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблари (0341-16-сон СанҚваН)га иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. ЮСУПАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 15 сентябрь,
22-сон
Келишилди:
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
2023 йил 15 сентябрь
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. ЗАКИРОВ
2023 йил 15 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2023 йил 15 сентябрдаги 22-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблари (0341-16-сон СанҚваН)га киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3.2-банднинг биринчи хатбошиси ва 1-жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3.2. Бир ўқувчига (бир сменада) ажратилган умумий ер майдонининг ўлчами умумтаълим мактабларининг сиғимидан келиб чиқиб, қуйидаги 1-жадвалга мувофиқ белгиланиши лозим.
|
|
1-жадвал | |
|
Т/р |
Ўқувчилар сони (киши) |
Бир ўқувчига ажратилган умумий ер майдони ўлчами (м²) |
|
1. |
40 — 660 нафар |
20 |
|
2. |
661 — 989 нафар |
15 |
|
3. |
989 нафардан ортиқ |
10 |
|
». |
2. 9.1.1-банддаги «1 — 9-синфлар» ва «180 дан 216 гача» деган сўзлар тегишли равишда «1 — 11-синфлар» ва «176 дан 264 гача» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 10.4-банднинг учинчи хатбошисидаги «9» рақами «9 ва 11» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 10.8-банднинг иккинчи хатбошисидаги «5 — 9-синфлар» деган сўзлар «5 — 11-синф» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 10.18-бандда:
биринчи хатбошидаги «5 — 9-синфларда» ва «5 — 9-синф» деган сўзлар тегишли равишда «5 — 11-синфларда» ҳамда «5 — 11-синф» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7-жадвалнинг «Синфлар» устунидаги «8-9» рақамлари «8 — 11» рақамлари билан алмаштирилсин.
6. 10.30-банддаги «9-синфларда» деган сўзлар «9 — 11-синфларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 10.32-банддаги «9-синфлар учун» деган сўзлар «9 — 11-синфлар учун» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 3-илованинг «Б» жадвалида:
номидаги «5 — 9» рақамлари «5 — 11» рақамлари билан алмаштирилсин;
«Баллар сони (мураккаблик даражаси)» устунидаги «9-синф» деган сўзлар «9 — 11-синфлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 6-илованинг «Уйга вазифаларни тайёрлаш» параграфининг тўртинчи хатбошисидаги «9-синфларда» деган сўзлар «9 — 11-синфларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.