15.07.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1494
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 15.07.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1494
Кучга кириш санаси
25.07.2005
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БУЙРУҒИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ ЁКИ ПСИХОТРОП МОДДАЛАРНИ НОТИББИЙ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛУВЧИ ШАХСЛАРНИ, ГИЁҲВАНДЛИК ЁКИ ЗАҲАРВАНДЛИК БИЛАН КАСАЛЛАНГАН БЕМОРЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА КУЗАТИБ БОРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА ЙЎРИҚНОМАНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 15 июлда 1494-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августдаги «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуни 35 ва 46-моддаларининг ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истъемол қилувчи шахсларни, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларни ҳисобга олиш ва кузатиб бориш тартиби тўғрисида»ги йўриқнома иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 15 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
278-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирининг
2005 йил 15 июндаги 278-сонли буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларни ҳисобга олиш ва кузатиб бориш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисидаги Қонуни 35 ва 46-моддаларининг ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни аниқлаш, кўрикдан ўтказиш ва ҳисобга олишни амалга оширишда соғлиқни сақлаш идораларининг фаолиятини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилиб туриши тўғрисида ишончли маълумотлар бўлган шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ташҳис қўйиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахслар суриштирув, тергов органлари, суд ва соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан давлат соғлиқни сақлаш тизимининг наркология муассасасига тиббий кўрикдан ўтказиш учун юбориладилар. Наркология марказлари, наркология диспансерлари, психоневрология муассасалари ҳузуридаги наркология хоналари (ва наркология бўлимлари) ҳамда туман марказий поликлиникалари, ҳудудий тиббиёт бирлашмалари ҳузуридаги наркология хоналари (бундан буён матнда — тиббиёт муассасалари) шундай муассасалар ҳисобланади. Кўрсатилган шахсларни ҳисобга олиш учун тиббиёт муассасаси шифокор психиатр-наркологининг «гиёҳвандлик» ёки «заҳарвандлик» ташҳиси ёҳуд гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш далилининг аниқланганлигини тасдиқловчи хулосаси асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Йўриқнома гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи, шунингдек гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган вояга етмаган беморларни ҳисобга олиш ва кузатиб боришга татбиқ этилмайди.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 27 майдаги 148-сонли буйруғига (рўйхат рақами 1494-1, 03.06.2011 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 241-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишга юбориш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидаги ҳолатлар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишга юбориш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс гиёҳвандлик билан касалланган, гиёҳвандлик воситалари таъсирида маст ҳолатда ёхуд шифокор кўрсатмаси бўлмагани ҳолда гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модда истеъмол этган деб ҳисоблашга етарли асослар бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс ўз танасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни олиб ўтаётир деб ҳисоблашга асослар бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг илтимосига ёки уларнинг розилигига кўра;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 27 майдаги 148-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1494-1, 03.06.2011 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 22-23-сон, 241-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошисида кўрсатилган шахслар тиббий кўрикдан ва текширувдан ўтказиш учун суриштирув, тергов органлари ва суднинг қарорига мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юборилади.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларни тиббиёт муассасаларида ҳисобга олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилиш ҳолати аниқланган тақдирда, диспансер кузатуви назорат картаси тўлдирилади ва мазкур шахс тиббиёт муассасасининг профилактика ҳисобига олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида шахсга «гиёҳвандлик» ёки «заҳарвандлик» ташҳиси қўйилганда унга «диспансер кузатувидаги наркологик беморнинг назорат картаси» тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш, «гиёҳвандлик» ёки «заҳарвандлик» ташҳисини қўйиш, шифокор нарколог томонидан ҳисобга олиш масаласини ҳал этиш, текширувдан ўтказиш маълумотлари мавжуд ҳаққоний материалларнинг бутун мажмуига боғлиқ бўлади; бунда текширувдан ўтказиш пайтида баданда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар йўқлиги, бошқа етарлича асосланган маълумотлар бўлгани тақдирда, ҳисобга олмаслик учун асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий эпизодик истеъмол қилганлик ҳолатини аниқлаш, шифокор нарколог томонидан ҳисобга олиш масаласини ҳал этиш текширувдан ўтказиш маълумотлари ва мавжуд ҳаққоний материалларнинг бутун мажмуига боғлиқ бўлади; бунда текширувдан ўтказиш пайтида етарлича асосланган маълумотлар бўла туриб баданда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилиш далилининг йўқлиги профилактик ҳисобга олмаслик учун асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий эпизодик истеъмол қилувчи гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган ва айни чоғда руҳий касалликларга чалинган шахслар шифокор психиатрларнинг ва шифокор наркологларнинг ҳисобида туришлари керак. Бундай беморларни кузатиб туриш ва даволаш психоневрология муассасаларида (бўлинмаларида) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларга ихтиёрий тиббий ёрдам, давлатнинг ёхуд хусусий мулк шаклидаги наркология муассасаларидаги шифокор-наркологлар томонидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзига «гиёҳвандлик» ёки «заҳарвандлик» ташҳиси қўйилганига норози бўлган шахс қўйилган ташҳиснинг асослилиги устидан юқори соғлиқни сақлаш идораларига ёки судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тиббиёт муассасаси ҳисобидан чиқарилган шахсларнинг назорат карталарида чиқариш санаси ва сабаби кўрсатилади, карталар уларда динамик кузатув картотекасининг тегишли бўлимларида алоҳида сақланади ва статистика ҳисоботларини тузишда фойдаланилади. Календарь йил тугаганидан кейин улар тиббиёт муассасасининг архивига топширилиб, у ерда тиббий ҳужжатлар учун белгиланган умумий тартибда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларни диспансер кузатуви давомида кўрикларнинг даврийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларни кўрикдан ўтказиш, уларнинг ҳолатини назорат қилиш, динамик кузатув давомида даволаш ва тиббий профилактик ишларни олиб бориш мақсадида ўтказилади. Бунда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларни кўрикдан ўтказиш деб, фақат бу беморлар билан уларнинг участка психиатр-нарколог шифокори, участка ҳамшираси ёки ижтимоий кўмак фельдшери билан шахсан мулоқотда бўлиши назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳар бир келувчи беморнинг бир йил ичида кўрикдан ўтиш сони беморни кузатиш учун киритилган динамик кузатиш гуруҳига ва шу билан бир қаторда касалнинг индивидуал хусусиятлари ва касалликнинг кечишига боғлиқ. Гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморлар ушбу уч динамик гуруҳидан бирига киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I гуруҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тиббий ёрдам учун ҳаётида биринчи марта келган касаллар (диспансер кузатишга қайта олинганлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ремиссияси бир йилгача бўлган беморлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ремиссия бир йилдан ошганда беморлар II гуруҳга ўтказилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II гуруҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ремиссияси бир йилдан икки йилгача бўлган беморлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ремиссия икки йилдан ошганда беморлар III гуруҳга ўтказилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III гуруҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ремиссияси икки йилдан ортиқ бўлган беморлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I гуруҳ беморларини кузатиш давомийлиги бир ойда бир мартадан кам бўлмаслиги керак (бемор касалхонада ётмаган ҳолда), II гуруҳ — 2 ойда бир марта, III гуруҳ — 3 ойда бир марта.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморлар мажбурий даволаш учун ихтисослашган наркологик бўлимларда даволаниб чиққан касаллар ремиссияси уларнинг наркологик шифохонадан чиққан вақтидан ёки озодликдан маҳрум этиш жойларидан қайтгач янгидан хисобга олинган вақтидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Профилактик кузатув гуруҳига гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилиб, гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик белгилари бўлмаган шахслар киради. Ушбу гуруҳдагиларни кузатиш давомийлиги бир ойда бир мартадан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Қабул қилинган ушбу давомийлиги, ҳар бир гуруҳда уни ташкил қилувчиларни шахсларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Динамик кузатиш картатекасини тузиш учун юқорида қайд этилган кўрсатмалар ҳисобга олиниши мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кузатилаётган контингентни гуруҳларга бўлиш қоидасига гуруҳчалардан фойдаланиш, рангли маркировка каби ва бошқа иш олиб боришни енгиллатувчи усуллар кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган беморларнинг номларини ошкор қилмасдан (аноним) даволашни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Гиёҳвандлик ёки заҳарвандлик билан касалланган, тиббиёт муассасасига мурожаат этган беморларга ўзларининг илтимосларига кўра номларини ошкор қилмасдан даволаш таъминланади. Номини ошкор этмасдан даволаш амбулатория ва стационар шароитларида амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Номини ошкор қилмасдан амбулатория шароитида даволаниш учун тиббиёт муассасасига мурожаат этган шахслар учун қатнаб даволанувчи беморнинг тиббий картаси (шакл 025/у) очилади, бунда анкета маълумотлари шахсни тасдиқловчи бирон-бир ҳужжат асосида тўлдирилади, бироқ қатнаб даво олувчи беморнинг тиббий картасида тартиб рақами кўрсатилади. Беморнинг ёши, жинси, ижтимоий ҳолати ва у истеъмол қиладиган гиёҳвандлик воситаси ёки психотроп модданинг тури аниқлаштирилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Стационар шароитда номини ошкор қилмасдан даволаниш учун мурожаат этилганда, ётиб даволанувчи беморнинг тиббий картаси (шакл 001/у) юритилади, анкета маълумотлари эса қатнаб даволанувчи беморнинг картаси сингари тўлдирилади. Номини ошкор қилмасдан (аноним) даволанаётган бемор ҳақидаги маълумотларнинг махфийлиги сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мазкур фаолият тури билан шуғулланиш учун лицензиясини олган хусусий мулк шаклидаги тиббиёт муассасасига номини ошкор қилмасдан даволаниш учун мурожаат этилганда, амбулатория шароитида қатнаб даволанувчи беморнинг тиббий картаси, стационар шароитда эса — ётиб даволанувчи беморнинг тиббий картаси тўлдирилади. Анкета маълумотларини тўлдириш тартиби тиббиёт муассасаларидаги сингаридир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳар қандай мулк шаклидаги наркология муассасаларига номини ошкор қилмасдан даволаниш учун мурожаат этган беморлар тўғрисидаги маълумотлар «гиёҳвандлик» ва «заҳарвандлик» билан касалланган беморлар тўғрисидаги статистика маълумотларида белгиланган тартибда акс эттирилади. Ҳаётида биринчи марта «гиёҳвандлик» ёки «заҳарвандлик» ташҳиси қўйилган бемор тўғрисида статистика талони тўлдирилиб, унда анкета маълумотлари ўрнига қатнаб даволанувчи беморнинг картаси ёки касаллик тарихида акс эттирилган маълумотлар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи, «гиёҳвандлик» ёки «заҳарвандлик» билан касалланган беморларни тиббиёт муассасаларида ҳисобдан чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахсларни ҳисобдан чиқариш тартиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахслар ўзини тийган пайтдан эътиборан бир йил ўтгандан кейин ҳисобдан чиқариладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахс томонидан ушбу моддаларни яна истеъмол қилиш ҳолати аниқланиб, у диспансер ҳисобига олиниши муносабати билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни нотиббий истеъмол қилувчи шахс устидан профилактик кузатувнинг тўхтатилиши учун асос бўлиб тиббий-врачлик комиссиясининг хулосаси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. «Гиёҳвандлик» ёки «заҳарвандлик» билан касалланган беморларни тиббиёт муассасаларида ҳисобдан чиқариш тартиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гиёҳвандлик» ёки «заҳарвандлик» ташҳиси билан ҳисобда турган шахслар гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни истеъмол қилишдан ўзини тийган пайтдан эътиборан 3 йил ўтгандан кейин барқарор ремиссия муносабати билан улар кузатувда турган муассасанинг тиббий-врачлик комиссиясини хулосасига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобда турган шахснинг вафот этиши муносабати билан ФХДЁ ёки шаҳар, туман ИИБнинг расмий хабарномасига асосан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир этилган жиноят учун шахсни бир йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодликдан маҳрум этиш жойларидан қайтгач, бемор шаҳар, туман ИИБ йўлланмаси билан қайта диспансер ҳисобига олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш жойини ўзгартириши, наркологик муассаса хизмати қамраб оладиган ҳудуддан ташқарига кўчиб кетиши, шунингдек бемор бошқа наркологик муассаса кузатуви остига олиниши муносабати билан. Бемор яшаш жойини ўзгартирганлиги тўғрисида туман ИИБ дан аниқ маълумот олиниши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида ҳолатларда барча кўрилган чоралар (жумладан, жойлардаги ИИБларига мурожаат қилиш)га қарамай, наркологик муассаса бир йил давомида беморни кўрикдан ўтказишни таъминлай олмаса ва шахснинг қаердалиги тўғрисида аниқ объектив маълумотларга эга бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокурор Р. ҚОДИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 12 март
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири З. АЛМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 28 февраль
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 212-модда; 2011 й., 22-23-сон, 241-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)