Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Баённома
2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда Томонлар деб аталувчилар,
икки давлат фуқароларининг ўзаро келиб-кетишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида,
2006 йил 3 октябрда имзоланган Қирғизистон Республикаси Ҳукумати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида Битимнинг (кейинги ўринларда — Битим) 4 ва 13-моддаларига асосланиб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар.
1-модда
Битимга қуйидаги ўзгартириш киритилсин:
2-модда
Мазкур Баённома Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Битимнинг 16-моддасида кўрсатилган тартибда кучга киради ҳамда Битим билан бир пайтда ўз кучини йўқотади.
Бишкек шаҳрида 2023 йил 27 январда ҳар бири ўзбек, қирғиз ва рус тилларида бўлган икки нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Мазкур Баённома қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Томонлар рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.
(имзолар)
2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомага
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Қирғизистон Республикаси ҳудудига киришлари, ундан чиқишлари, транзит ўтишлари, ҳаракатланишлари ва унда бўлиб туришлари учун ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик дипломатик паспорти.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти.
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида доимий яшаш жойига эга мақомидаги фуқаролар учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти (2030 йилнинг 31 декабрига қадар);
4. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-картаси*.
5. Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома.
Изоҳ:
* Мазкур рўйхатнинг 4-бандида кўрсатилган ҳужжат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқиб, Қирғизистон Республикасига кириш ҳамда Қирғизистон Республикасидан чиқиб, Ўзбекистон Республикасига кириш учун фойдаланилади.
2006 йил 3 октябрда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисидаги Битимга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомага
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Қирғизистон Республикаси фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, ундан чиқишлари, транзит ўтишлари, ҳаракатланишлари ва унда бўлиб туришлари учун ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Қирғизистон Республикасининг дипломатик паспорти.
2. Қирғизистон Республикасининг хизмат паспорти.
3. Қирғизистон Республикаси фуқаросининг паспорти (ID-картаси)*.
4. Қирғизистон Республикаси фуқаросининг умумий фуқаролик паспорти.
5. Қирғизистон Республикасига қайтиш учун гувоҳнома.
Изоҳ:
* Мазкур рўйхатнинг 3-бандида кўрсатилган ҳужжат Қирғизистон Республикаси фуқаролари томонидан Қирғизистон Республикасидан чиқиб, Ўзбекистон Республикасига кириш ҳамда Ўзбекистон Республикасидан чиқиб, Қирғизистон Республикасига кириш учун фойдаланилади.