23.08.2023 йилдаги 417-сон
Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни билан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар, шу жумладан, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг якуний рўйхати тасдиқланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 27 январдаги ПҚ-104-сон қарорига мувофиқ радиочастота спектридан фойдаланувчиларга радиочастота органларининг тегишли рухсатномаларига асосан радиочастота спектридан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқи берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорига асосан 2023 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида биринчи навбатда жорий этиладиган рақамли хизмат ва сервислар қаторида радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасидаги давлат хизматларини жорий этиш белгиланган.
Шу билан бирга, радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини белгиловчи Вазирлар Маҳкамасининг «Радиочастота спектридан фойдаланиш соҳасида рухсат этиш ҳамда радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 2020 йил 22 декабрдаги 801-сон қарорини юқорида қайд этилган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш, соҳада ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тизимини жорий этиш мақсадида ушбу қарорга тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурати юзага келмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг «Радиочастота спектри тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 24 майдаги ПҚ-162-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
2. 1 — 4-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор — юридик ёки жисмоний шахс

Аризани электрон шаклда тайёрлайди ва Ишчи органга ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали тақдим этади*.

Низомнинг 25-бандида кўрсатилган муддатлардан кечикмаган ҳолда

2-босқич

Ишчи орган

1. Тушган аризани дастлабки экспертизадан ўтказади.

2. Дастлабки экспертизанинг натижаси ижобий бўлганда талабгор томонидан тақдим этилган ариза ва материалларни хулоса олиш учун радиочастота органларига юборади.

3. Дастлабки экспертизанинг натижаси салбий бўлганда талабгорга ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали рад жавобини юборади.

1. Ариза тушгандан сўнг 1 иш куни ичида

2-3. Экспертиза натижаси бўйича 1 иш куни ичида

3-босқич

Радиочастота органлари

1. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг электромагнит мослашувини баҳолайди ва талабгор томонидан тақдим этилган ариза ва материалларни техник экспертизадан ўтказади.

2. Кенгашга тегишли хулосани тақдим қилади.

Ўн саккиз иш куни мобайнида

4-босқич

(халқаро мувофиқлаштириш зарур бўлганда)

Ишчи орган

Тегишли ҳужжатларни Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан чегарадош давлатларга юборади ва РЭВ техник параметрларини мувофиқлаштириш ишларини ўтказади.

Бир юз ўн саккиз куни мобайнида

5-босқич

Кенгаш

1. Ижобий хулоса олинганда Кенгашнинг қарори лойиҳасини тайёрлайди.

2. Талабгорга Кенгаш қарорини ёки зарур бўлганда Кенгаш мажлисининг баённомаси билан тасдиқланган кўчирмани ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали юборади*.

3. Салбий хулоса олинганда қарор қабул қилишни рад этиш ҳақида талабгорга ЯИДХП ёки «Лицензия» АТдаги шахсий кабинети орқали электрон шаклда хат юборади*.

Беш иш куни мобайнида

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисида қарор

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарорига мувофиқ Радиочастоталар бўйича республика кенгаши.

Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг ишчи органи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги ариза.

Аризада қуйидаги маълумотлар келтирилади:

а) жисмоний шахс бўйича маълумот:

Ф.И.О., Жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда), фаолиятни амалга ошириш манзили;

Радиочастота полосалари сўралаётган РЭВ ва ЮЧҚнинг вазифаси (қўлланиш соҳаси, хизмат кўрсатиш зоналари) ҳамда талаб қилинадиган радиочастота полосалари (номиналлари) тўғрисидаги маълумотлар:

1. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан радиохизмат тури;

2. РЭВ ва ЮЧҚнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган номланиши, тури;

3. РЭВ ва ЮЧҚни ишлаб чиқувчиси (ишлаб чиқарувчи-корхона, импортдан сотиб олишда етказиб берувчи);

4. РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб келиб бериш учун буюртма берган буюртмачи;

5. Радиочастоталардан фойдаланиш мақсади;

6. Қарор қабул қилиш учун асос (учувчисиз учиш аппаратлари ва телерадиоэшиттириш РЭВдан фойдаланиш кўзда тутилган ҳолларда тўлдирилади);

7. РЭВ ва ЮЧҚнинг эксплуатацион, технологик ва конструктив хусусиятлари;

8. Фойдаланиш ҳудуди (жойи);

9. Ишлаш частотаси (радиочастота диапазони/ полосаси /номиналлари) ва унинг оғиши;

10. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан нурланиш таснифи (радиоканал полосаси кенглиги, асосий ташувчи сигналнинг модуляция тури ва хусусияти, узатилаётган маълумот тури, зичлик хусусияти, нурланишнинг қўшимча таснифлари ва б.);

11. Узаткичнинг чиқиш қуввати (дБВт):

минимал;

максимал;

шундан антеннанинг кучайтириш коэффициенти;

12. Ён тарафлама нурланишнинг нисбий сатҳи (дБ);

б) юридик шахс бўйича маълумот:

Юридик шахснинг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда), фаолиятни амалга ошириш манзили;

радиочастота полосалари сўралаётган РЭВ ва ЮЧҚнинг вазифаси (қўлланиш соҳаси, хизмат кўрсатиш зоналари) ҳамда талаб қилинадиган радиочастота полосалари (номиналлари) тўғрисидаги маълумотлар:

1. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан радиохизмат тури;

2. РЭВ ва ЮЧҚнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган номланиши, тури;

3. РЭВ ва ЮҚЧни ишлаб чиқувчи (ишлаб чиқарувчи-корхона, импортдан сотиб олишда етказиб берувчи);

4. РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб келиб бериш учун буюртма берган буюртмачи;

5. Радиочастоталардан фойдаланиш мақсади;

6. Қарор қабул қилиш учун асос (учувчисиз учиш аппаратлари ва телерадиоэшиттириш РЭВдан фойдаланиш кўзда тутилган ҳолларда тўлдирилади);

7. РЭВ ва ЮЧҚнинг эксплуатацион, технологик ва конструктив хусусиятлари;

8. Фойдаланиш ҳудуди (жойи);

9. Ишлаш частотаси (радиочастота диапазони/ полосаси /номиналлари) ва унинг оғиши;

10. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан Нурланиш таснифи (радиоканал полосаси кенглиги, асосий ташувчи сигналнинг модуляция тури ва хусусияти, узатилаётган маълумот тури, зичлик хусусияти, нурланишнинг қўшимча таснифлари ва б.);

11. Узаткичнинг чиқиш қуввати (дБВт):

минимал;

максимал;

шундан антеннанинг кучайтириш коэффициенти;

12. Ён тарафлама нурланишнинг нисбий сатҳи (дБ)

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

25 иш куни.

120 кун (Халқаро шартномаларга мувофиқ радиочастоталарни халқаро мувофиқлаштириш зарур бўлганда)

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан, РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш бўйича қонунчиликка мажбурий риоя қилиниши;

белгиланган РЭВнинг тарқатиш ва қабул қилиш параметрларининг РЭВ электромагнит мослашувини таъминлаш соҳасидаги техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши;

Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорлари доирасида хатти-ҳаракатларни амалга ошириш*

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мудофаа вазирлиги;

Давлат хавфсизлик хизмати;

«Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси.

(Радиочастоталар бўйича республика кенгаши ишчи органининг хулосаси асосида келишилади)

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг қарорида белгиланган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни хориждан олиб кириш давомийлиги икки йилдан кўп бўлмаган муддат белгиланади.

Радиочастоталардан фойдаланишнинг муайян шартлари ва тоифаларига боғлиқ ҳолда Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг қарорида унинг амал қилиш муддати ёки бу қарорда кўрсатилган айрим шартлар муддати белгиланмаслиги мумкин

12.

Изоҳ:

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисида қарор

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун ажратилган радиочастота полосаларидан фойдаланиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарорига мувофиқ Радиочастоталар бўйича республика кенгаши.

Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг ишчи органи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ишлаб чиқилаётган (яратилган), модернизация қилинадиган, ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб кириладиган (хориждан харид қилинадиган) радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тўғрисидаги ариза.

Аризада қуйидаги маълумотлар келтирилади:

а) жисмоний шахс бўйича маълумот:

Ф.И.О., Жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда), фаолиятни амалга ошириш манзили;

радиочастота полосалари сўралаётган РЭВ ва ЮЧҚнинг вазифаси (қўлланиш соҳаси, хизмат кўрсатиш зоналари) ҳамда талаб қилинадиган радиочастота полосалари (номиналлари) тўғрисидаги маълумотлар:

1. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан радиохизмат тури;

2. РЭВ ва ЮЧҚнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган номланиши, тури;

3. РЭВ ва ЮҚЧни ишлаб чиқувчи (ишлаб чиқарувчи-корхона, импортни сотиб олишда етказиб берувчи);

4. РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб келиб бериш учун буюртма берган буюртмачи;

5. Радиочастоталардан фойдаланиш мақсади;

6. Қарор қабул қилиш учун асос (учувчисиз учиш аппаратлари ва телерадиоэшиттириш РЭВдан фойдаланиш кўзда тутилган ҳолларда тўлдирилади);

7. РЭВ ва ЮЧҚнинг эксплуатацион, технологик ва конструктив хусусиятлари;

8. Фойдаланиш ҳудуди (жойи);

9. Ишлаш частотаси (радиочастота диапазони/ полосаси /номиналлари) ва унинг оғиши;

10. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан нурланиш таснифи (радиоканал полосаси кенглиги, асосий ташувчи сигналнинг модуляция тури ва хусусияти, узатилаётган маълумот тури, зичлик хусусияти, нурланишнинг қўшимча таснифлари ва б.);

11. Узаткичнинг чиқиш қуввати (дБВт):

минимал;

максимал;

шундан антеннанинг кучайтириш коэффициенти;

12. Ён тарафлама нурланишнинг нисбий сатҳи (дБ);

б) юридик шахс бўйича маълумот:

Юридик шахснинг тўлиқ номи, солиқ тўловчининг идентификация рақами, телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда), фаолиятни амалга ошириш манзили;

радиочастота полосалари сўралаётган РЭВ ва ЮЧҚнинг вазифаси (қўлланиш соҳаси, хизмат кўрсатиш зоналари) ҳамда талаб қилинадиган радиочастота полосалари (номиналлари) тўғрисидаги маълумотлар:

1. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан радиохизмат тури;

2. РЭВ ва ЮЧҚнинг ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган номланиши, тури;

3. РЭВ ва ЮҚЧни ишлаб чиқувчи (ишлаб чиқарувчи-корхона, импортни сотиб олишда етказиб берувчи);

4. РЭВ ва ЮЧҚни хориждан олиб келиб бериш учун буюртма берган буюртмачи;

5. Радиочастоталардан фойдаланиш мақсади;

6. Қарор қабул қилиш учун асос (учувчисиз учиш аппаратлари ва телерадиоэшиттириш РЭВдан фойдаланиш кўзда тутилган ҳолларда тўлдирилади);

7. РЭВ ва ЮЧҚнинг эксплуатацион, технологик ва конструктив хусусиятлари;

8. Фойдаланиш ҳудуди (жойи);

9. Ишлаш частотаси (радиочастота диапазони/ полосаси /номиналлари) ва унинг оғиши;

10. Халқаро электралоқа иттифоқи Радиоалоқа регламентига асосан Нурланиш таснифи (радиоканал полосаси кенглиги, асосий ташувчи сигналнинг модуляция тури ва хусусияти, узатилаётган маълумот тури, зичлик хусусияти, нурланишнинг қўшимча таснифлари ва б.);

11. Узаткичнинг чиқиш қуввати (дБВт):

минимал;

максимал;

шундан антеннанинг кучайтириш коэффициенти;

12. Ён тарафлама нурланишнинг нисбий сатҳи (дБ)

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

25 иш куни;

120 кун (Халқаро шартномаларга мувофиқ радиочастоталарни халқаро мувофиқлаштириш зарур бўлганда)

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектридан, РЭВ ва ЮЧҚдан фойдаланиш бўйича қонунчиликка мажбурий риоя қилиниши;

белгиланган РЭВнинг тарқатиш ва қабул қилиш параметрларининг РЭВ электромагнит мослашувини таъминлаш соҳасидаги техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мос келиши;

Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорлари доирасида хатти-ҳаракатларни амалга ошириш*

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мудофаа вазирлиги;

Давлат хавфсизлик хизмати;

«Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси.

(Радиочастоталар бўйича республика кенгаши ишчи органининг хулосаси асосида келишилади)

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг Радиоэлектрон восита ва юқори частотали қурилмалар учун радиочастота полосаларини ажратиш тўғрисидаги қарори ушбу қарор билан ажратилган радиочастота полосаларидан фойдаланиш шартларини ва кейинчалик узайтириш ҳуқуқи билан қарорни амалга ошириш давомийлиги икки йилдан кўп бўлмаган муддатни белгилайди.

Радиочастоталардан фойдаланишнинг муайян шартлари ва тоифаларига боғлиқ ҳолда Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг қарорида унинг амал қилиш муддати ёки бу қарорда кўрсатилган айрим шартлар муддати белгиланмаслиги мумкин

12.

Изоҳ:

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

1. Талабгор ўзи ва радиоэлектрон восита тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тайёрлайди.

2. Аризани радиочастота органига электрон рақамли имзосидан фойдаланган ҳолда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали тақдим этади*.

Заруратга кўра

2-босқич

Радиочастота органлари

1. РЭВ ва ЮЧҚ бўйича аризани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали қабул қилади ёки қайтаради*.

2. РЭВ учун ҳужжатлар таҳлилини, электромагнит мослашуви экспертизасини ва радиочастота спектри мониторингини ўтказади.

3. РЭВ учун ҳужжатлар таҳлили, электромагнит мослашув экспертизаси ва радиочастота спектри мониторингининг натижаси салбий бўлганда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали рад жавобини юборади*.

4. РЭВ учун ҳужжатлар таҳлили, электромагнит мослашуви экспертизаси ва радиочастота спектри мониторингининг натижаси ижобий бўлганда, радиочастоталарни ва РЭВнинг жойлашувини келишиш учун бошқа радиочастота органларига юборади.

1. РЭВ ва ЮЧҚ келиб тушгандан сўнг 1 иш куни ичида

2-4. РЭВ учун ариза олингандан сўнг 5 иш куни ичида

3-босқич

Келишувчи радиочастота органлари

РЭВ учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, хулосани сўровчи радиочастота органига юборади.

РЭВ учун 18 иш куни ичида

4-босқич

Радиочастота органи

1. Халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш талаб этилмаган ва бошқа радиочастота органлари билан РЭВ бўйича келишиш натижаси ижобий бўлганда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатномасини беради*.

2. Халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш талаб этилган ва бошқа радиочастота органлари билан РЭВ бўйича келишиш натижаси ижобий бўлган ҳолда радиочастоталарни ва РЭВнинг жойлашувини халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш учун Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг ишчи органи — Рақамли технологиялар вазирлигига юборади.

3. Бошқа радиочастота органлари билан РЭВ бўйича келишиш натижаси салбий бўлганда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали рад жавобини юборади*.

1-3. РЭВ учун 1 иш куни ичида;

4. ЮЧҚ учун назорат ўлчаш ишлари ўтказилади.

4. ЮЧҚ учун 5 иш куни ичида.

5-босқич

Кенгашнинг ишчи органи (Рақамли технологиялар вазирлиги)

1. Тегишли ҳужжатларни Халқаро электралоқа иттифоқининг радиоалоқа регламентига асосан чегарадош давлатларга юборади ва РЭВ техник параметрларини мувофиқлаштириш ишларини ўтказади.

2. Мувофиқлаштириш натижаларини манфаатдор РЧОга юборади.

120 кун ичида

6-босқич

Радиочастота органи

1. Мувофиқлаштириш натижаси ижобий бўлганда рухсатномани ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали беради.

2. Мувофиқлаштириш натижаси салбий бўлганда рад жавобини ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали юборади.

1 иш куни ичида

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

1. Талабгор ўзи ва радиоэлектрон воситаси тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тайёрлайди.

2. Ҳужжатларни ЭМММга электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ЯИДХП ёки «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

«Электромагнит мослашуви маркази» ДУК

1. Ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади. Аризани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини ЯИДХП ёки «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали текшириб қабул қилади ёки қайтаради.

2. Талабгорга РЭВ ёки ЮЧҚни олиб кириш учун рухсатномани ЯИДХП ёки «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали беради.

3. Олиб кирилаётган РЭВнинг турлари ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар ҳамда олдин берилган сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномасида, ЮЧҚ учун эса сотиб олиш (бериш) рухсатномасида кўрсатилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлганда талабгорга асосланган рад жавобини ЯИДХП ёки «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали беради.

1. Келиб тушгандан сўнг 1 иш куни ичида

2. РЭВ учун ариза олинганидан сўнг олти иш куни ичида;

ЮЧҚ учун тўрт иш куни ичида

3. Ариза олингандан сўнг

уч иш куни ичида

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

1. Талабгор ўзи ва радиоэлектрон восита (РЭВ) тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тайёрлайди.

2. Аризани радиочастота органига электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали тақдим этади*.

Заруратга кўра

2-босқич

Радиочастота органи

1. Аризани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади.

2. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва натижаси ижобий бўлганда РЭВдан фойдаланиш рухсатномасини беради.

3. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва натижаси салбий бўлганда талабгорга рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали рухсатнома бериш рад этилиши ҳақида хабарнома юборилади*.

1. Келиб тушгандан сўнг 1 иш куни ичида

2. Тўққиз иш куни ичида

3. Экспертиза салбий бўлганда икки иш куни ичида

ТИФ ТН коди

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг номи

8514 20 100 0

индукция ҳодисаси асосида ишлайдиган печлар ва камералар

8514 40 000 0

индукция ёки диэлектрик йўқотиш ҳодисаси ёрдамида материалларни қиздириш йўли билан ишлов бериш учун мўлжалланган бошқа ускуналар

8517 11 000 0

симли алоқа учун симсиз гўшакли телефон аппаратлари

8517 13 000 0

смартфонлар

8517 14 000 0

мобил (уяли) тармоқлар ёки бошқа симсиз тармоқлар (шу жумладан, глобал ва ҳудудий йўлдош тизимлари) учун бошқа телефон аппаратлари

8517 18 000 0

бошқалар:

овозли, тасвир ёки бошқа маълумотларни узатиш ёки қабул қилиш учун бошқа аппаратуралар, шу жумладан симли ёки симсиз алоқа тармоғи орқали коммуникация қилиш учун аппаратуралар (масалан, локал ёки глобал алоқа тармоғида)

8517 61 000

таянч (базавий) станциялар:

8517 61 000 2

2,2 — 10 ГГц ташувчи частоталар диапазонида ишлаш имкониятига эга симсиз алоқа тармоқлари учун

8517 61 000 8

бошқалар

8517 62 000 2

фақат ташувчининг тўлқин узунлиги 1270 — 1610 нм диапазонида ишлайдиган оптик толали алоқа тизимлари учун ускуналар

8517 62 000 3

бошқалар

8517 62 000 9

бошқалар

8517 71

қисмлар:

барча турдаги антенналар ва антенна рефлекторлари;

Ушбу маҳсулотлар билан ишлатиладиган қисмлар

8517 71 110 0

радиотелеграф ёки радиотелефон ускуналари учун антенналар

8517 71 150 0

автотранспортда ўрнатилган портатив қурилмалар ёки қурилмалар учун телескопик ва штирли антенналар (тескари антенналар)

8517 71 190 0

бошқалар

8517 70 900

бошқалар

8517 79 000 9

бошқалар

8525 50 000 0

узатувчи аппаратура

8525 60 000 0

таркибига қабул қилувчи аппаратура кирувчи узатувчи аппаратура

8526

Радиолокация, радионавигация аппаратуралари ва масофадан бошқариш радиоаппаратуралари:

масофадан бошқариш радиоаппаратуралари:

8526 92 000 8

бошқа

8543 20 000 0

сигнал генераторлари

8806

учувчисиз учиш аппаратлари:

8806 22 000 1

максимал учиш массаси 250 г дан ортиқ, аммо 7 кг дан ортиқ эмас:

фуқаро авиацияси

8806 23 000 1

максимал учиш массаси 7 кг дан ортиқ, аммо 25 кг дан ортиқ эмас:

фуқаро авиацияси

8806 24 000 1

максимал учиш массаси 25 кг дан ортиқ, аммо 150 кг дан ортиқ эмас:

фуқаро авиацияси

8806 29 002

8806 29 002 1

8806 29 002 2

самолётлар ва бошқа учиш аппаратлари:

бўш жиҳозланган аппаратнинг массаси 2 000 кг дан ортиқ эмас:

фуқаро авиацияси

бошқалар

8806 92 000

8806 92 000 1

максимал учиш массаси 250 г дан ортиқ, аммо 7 кг дан ортиқ эмас:

фуқаро авиацияси

8806 93 000

8806 93 000 1

максимал учиш массаси 7 кг дан ортиқ, аммо 25 кг дан ортиқ эмас:

фуқаро авиацияси

8806 94 000

8806 94 000 1

максимал учиш массаси 25 кг дан ортиқ, аммо 150 кг дан ортиқ эмас:

фуқаро авиацияси

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш;

радиоэлектрон воситаларни қуриш;

юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш).

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг радиочастота органи сифатидаги ваколатини бажарувчи «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) Фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ҳамда қуриш учун рухсатнома расмийлаштириш учун аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс бўлган талабгор учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

жисмоний шахс бўлган талабгор учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

РЭВ тури, ишлаб чиқарувчи, вазифаси, ўрнатиладиган жойи;

Кенгашнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу турдаги РЭВдан муайян радиочастота полосасида фойдаланиш имконияти тўғрисидаги қарорига оид маълумотлар (рақами, қабул қилинган санаси);

талабгор бажаришни ёки амалга оширишни режалаштирган хатти-ҳаракат ва (ёки) фаолиятнинг муайян тури, лицензияланадиган фаолият турларида фойдаланиладиган РЭВ учун лицензияга оид маълумотлар (серияси, рақами, берилган санаси).

Аризага қуйидаги материаллар илова қилинади:

1) ускунанинг тўлиқ техник тавсифи;

2) агар талабгор юридик шахс бўлса, РЭВни рўйхатга олиш ва ундан фойдаланиш учун масъул шахсни тайинлаш тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;

3) РЭВ жойлаштириладиган жойлар тўғрисидаги маълумот (манзили, секундгача аниқлик билан географик координаталари);

частоталар режаси (режалаштирилаётган радиочастота диапазони ёки номиналлари);

нурланиш таснифи;

антенналар тури, уларнинг миқдори ва ер сатҳига нисбатан осма баландлиги, антенна таянчларининг максимал баландлиги, нурланиш азимутлари ва электромагнит нурланишга таъсир кўрсатувчи бошқа таснифлар;

радиоузатиш қурилмаларининг миқдори, турлари ва қуввати;

4) РЭВни жойлаштириш кўзда тутилган объектлар ва иншоотлар эгалари билан келишиш, агар талабгорнинг ўзи бу объектлар ва иншоотларнинг эгаси бўлмаса;

5) йўлдош алоқа хизматларининг ер станциялари учун — Халқаро электралоқа иттифоқида рўйхатдан ўтказиш бўйича зарур бўлган техник параметрлар;

6) махсус электрон тизимда ҳисоби олиб бориладиган электрон шаклдаги ЭМММ ва радиочастота спектридан потенциал фойдаланувчи ўртасидаги шартнома рақами ва санаси;

б) Фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахс бўлган талабгор учун — солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

жисмоний шахс бўлган талабгор учун — фамилияси, исми ва отасининг исми, жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатга оид маълумотлар ёки жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР), телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлганда);

талабгор ЮЧҚдан фойдаланиб бажарадиган ёки амалга оширадиган ҳаракат ва (ёки) фаолиятнинг муайян тури.

Аризага ЮЧҚнинг техник тавсифи илова қилинади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

а) радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Т/Р

Хизматнинг номи ва қисқача техник тавсифи

Электромагнит мослашув хизматларининг радиоэлектрон воситаларини рўйхатга олиш ва фойдаланиш учун тарифлар (ҚҚС билан) БҲМдан % миқдорида

бюджет ташкилотлари

хўжалик ҳисобини юритувчи ва бошқа корхоналар

1

Ишчи частоталарни танлаш, РЭВнинг ЭММ экспертизаси ва узатгичнинг чиқиш қувватидан келиб чиққан ҳолда частоталардан фойдаланиш имкониятларини келишиш — ҳар бир частота учун:

4,8

10,2

2

Радиочастоталарга эгалик ҳуқуқини берувчи сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатномаларни расмийлаштириш — ҳар бир частота учун:

3,2

6,8

3

РЭВни ўрнатиш майдончаларини келишиш

1,4

2,9

4

Радиочастоталарни бириктиришда электромагнит мослашув ҳисоб-китоби ва улардан фойдаланишда электромагнит мослашувининг экспертиза хулосаси — ҳар бир бириктирилган частота учун:

1) ТВ узатгичлар:

5,9

12,5

2) Радиоэшиттириш узатгичлар:

3,3

7,1

5

Радиочастоталарга эгалик ҳуқуқини берувчи сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатномаларни расмийлаштириш — ҳар бир частота учун:

1) ТВ узатгичлар:

3,9

8,4

2) Радиоэшиттириш узатгичлар:

2,2

4,7

6

РЭВни ўрнатиш майдончаларини келишиш:

1,4

2,9

7

Радиочастоталарни бириктириш ва келишиш, РРЛни электромагнит мослашув ҳолатининг экспертизаси:

5,1

10,9

8

Радиочастоталарга эгалик ҳуқуқини берувчи сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномаларини расмийлаштириш — ҳар бир частота учун:

3,4

7,2

9

РЭВни ўрнатиш майдончаларини келишиш:

1,4

2,9

10

Сунъий йўлдош алоқа тизимларининг ер станцияларининг ЭММни экспертизасини ўтказиш (глобал йўлдошли кўчма радиоалоқалардан ташқари), ўрнатиш ва эксплуатация қилиш учун рухсатномалар бериш:

51,0

108,6

11

Муддати тугаганлиги сабабли рухсатномаларни қайта расмийлаштиришда сунъий йўлдош ер станцияларини экспертизадан ўтказиш:

15,5

33,0

12

Сунъий йўлдош ер станцияларининг жойлаштирилган жойи, узатгичнинг нурланиш қуввати ҳамда ЭММга таъсир қилувчи бошқа тавсифлари ўзгарганда фойдаланиш учун рухсатномаларни қайта расмийлаштириш:

51,0

108,6

13

РЭВни ўрнатиш майдончаларини келишиш:

1,4

2,9

14

Радиочастота тақдимотларини хорижий давлатларнинг алоқа маъмуриятлари билан мувофиқлаштириш ва Халқаро электралоқа иттифоқида рўйхатдан ўтказиш — битта частота тақдимоти учун:

1) Ер усти турғун радиохизмати:

1,7

3,7

2) Ўта юқори / ультра юқори частота диапазонидаги телевизион ва овоз эшиттириш станциялари:

3,7

7,9

3) Ер станцияси, радиоастрономик ва радионавигация станциялари:

17,3

36,9

4) Ер усти ҳаракатдаги радиоалоқа:

20,7

44,0

5) Йўлдош ва космик станциялар:

43,3

92,2

6) Битта йўлдош алоқа ер станциясининг мувофиқлаштириш ҳудудини ҳисоблаш:

31,4

66,9

б) юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома берилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун:

25 иш куни;

120 кун (халқаро шартномаларга мувофиқ радиочастоталарни халқаро мувофиқлаштириш зарур бўлганда).

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун:

5 иш куни.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва РЭВдан фойдаланиш бўйича қонунчилик талаблари ва нормаларига мажбурий тарзда риоя қилиш;

РЧОни хабардор қилмасдан ва (ёки) фойдаланиш рухсатномасини олмасдан радиочастоталардан фойдаланмаслик*;

Кенгаш қарорларида, РЧО рухсатномаларида ва фойдаланиш шартномаларида кўрсатилган доирадаги хатти-ҳаракатларни бажариш;

кўрсатилган фаолиятнинг ушбу турдаги фаолият учун белгиланган талаблар, нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги;

мулкдор (эгалик қилувчи) — юридик шахс учун талабгор ўзгарган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда мулкдор (эгалик қилувчи) — жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарганда қайта рўйхатга олингандан кейин беш иш куни давомида РЧОни хабардор қилиб тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт;

радиочастота органи хизматлари ва (ёки) радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловни амалга ошириш;

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун:

турли хил қўлланиладиган ЮЧҚдан фойдаланишни фақат Кенгаш қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида амалга ошириш;

ЭМММнинг рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик мақсадлардаги ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), хориждан олиб кириш, шунингдек, улардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарномани тақдим қилмасдан фойдаланишга йўл қўйилмайди, хабарнома талаб қилинмайдиган ЮЧҚ бундан мустасно;

саноат радиохалақитларининг манбаи бўлиши мумкин бўлган ЮЧҚ улар ҳосил қиладиган радиохалақитлар бостирилишини таъминлайдиган қурилмалар билан жиҳозланиши шарт;

ЮЧҚни хориждан олиб кириш учун рухсатномаларни олишда талабгор олдин сотиб олиш (бериш) учун рухсатномани расмийлаштирган бўлиши лозим

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан келишиш хулосаси;

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан келишиш хулосаси.

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун:

мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун:

1 йил (рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддатини узайтиришга йўл қўйилади);

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун:

1 йил

12.

Изоҳ:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун рухсатнома учун:

РЭВни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш (қуриш) учун рухсатноманинг амал қилиш муддати даврида фойдаланиш учун рухсатномани расмийлаштирмасдан РЭВдан юридик ва жисмоний шахсларга хизматлар кўрсатиш (тижорат мақсадлари) учун фойдаланиш тақиқланади;

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) учун:

турли хил қўлланиладиган юқори частотали қурилмадан фойдаланиш фақат Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида амалга оширилади.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни олиб кириш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг радиочастота органи сифатидаги ваколатини бажарувчи «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар турларини ва миқдорини кўрсатган ҳолда олиб кириш учун рухсатномани бериш тўғрисидаги ариза.

Аризага олиб кирилаётган ускунанинг тўлиқ техник тавсифи, товар-транспорт ҳужжатлари (инвойс, юкхатлар ва ш.к.) ҳамда талаб этилганда «Электромагнит мослашув маркази» ДУК томонидан РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) учун берилган рухсатнома рақами ва санасини кўрсатган ҳолда илова қилинади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни олиб кириш рухсатномаси учун:

7 иш куни.

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни олиб кириш рухсатномаси учун:

5 иш куни.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни олиб кириш рухсатномаси учун:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва РЭВдан фойдаланиш бўйича қонунчилик талаблари ва нормаларига мажбурий тарзда риоя қилиш;

Кенгаш қарорларида, РЧО рухсатномаларида ва фойдаланиш шартномаларида кўрсатилган хатти-ҳаракатларни бажариш;

кўрсатилган фаолиятнинг ушбу турдаги фаолият учун белгиланган талаблар, нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги;

мулкдор (эгалик қилувчи) — юридик шахс учун талабгор ўзгарган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда, мулкдор (эгалик қилувчи) — жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарганда қайта рўйхатга олингандан кейин беш иш куни давомида РЧОни хабардор қилиб тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза берилиши шарт;

радиочастота органи хизматлари ва (ёки) радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловни амалга ошириш;

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни олиб кириш рухсатномаси учун:

турли хил қўлланиладиган ЮЧҚдан фойдаланиш фақат Кенгаш қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида амалга ошириш;

ЭМММнинг рухсатисиз Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик мақсадлардаги ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), хориждан олиб кириш, шунингдек, улардан фойдаланишни бошлаш ва тугатиш ҳақидаги хабарномани тақдим қилмасдан фойдаланишга йўл қўйилмайди, хабарнома талаб қилинмайдиган ЮЧҚ бундан мустасно;

Саноат радиохалақитларининг манбаи бўлиши мумкин бўлган ЮЧҚ улар ҳосил қиладиган радиохалақитлар бостирилишини таъминлайдиган қурилмалар билан жиҳозланиши шарт;

ЮЧҚни хориждан олиб кириш учун рухсатномаларни олишда талабгор олдин сотиб олиш (бериш) учун рухсатномани расмийлаштирган бўлиши лозим.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

12.

Изоҳ:

а) фуқаролик мақсадлардаги радиоэлектрон воситаларни олиб кириш рухсатномаси учун:

агар талабгор фуқаролик мақсадлардаги барча РЭВни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сотиш мақсадида олиб кираётган бўлса, ЭМММнинг олиб кириш рухсатномасини олишдан олдин Кенгашнинг радиочастота органлари билан келишиш натижалари асосида олинган техник хулосани тақдим қилиши керак.

РЭВни сотиб олиш (бериш) ва (ёки) ўрнатиш (қуриш) рухсатномасига эга бўлмасдан туриб хориждан олиб кириш рухсатномасини беришга Кенгашнинг тегишли қарори бўлган қуйидаги ҳолларда йўл қўйилади:

1) фавқулодда вазиятларда;

2) Ҳукумат даражасида шошилинч тадбирлар ўтказилганда;

3) талабгорнинг РЭВни кейин олиб чиқиш тўғрисидаги мажбурияти остида радиочастоталардан вақтинчалик фойдаланган ҳолда чора-тадбирларни ўтказиш;

4) РЭВдан ўқув мақсадларида фойдаланиш (эфирга чиқиш ҳуқуқисиз);

5) мобил алоқа операторлари томонидан олиб кирилаётган РЭВ.

Бундай ҳолларда хориждан олиб кириш учун рухсатномаларни бериш уч иш куни давомида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига фуқаролик мақсадлардаги радиоҳаваскорлик ускунасини олиб кириш фақат ЭМММнинг ҳаваскорлик радиостанциясидан фойдаланиш учун рухсатномаси бўлганда амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига радиоҳаваскорлик янги турдаги ва янги рақамли модуляция ускуналарини олиб кириш ва фойдаланиш Кенгашнинг алоҳида қарорлари асосида амалга оширилади.

Хориждан олиб кириш учун рухсатнома радиочастоталардан ва РЭВдан фойдаланиш учун асос бўлиб ҳисобланмайди, ҳаваскорлик радиостанциялари бундан мустасно;

б) фуқаролик мақсадлардаги юқори частотали қурилмаларни олиб кириш рухсатномаси учун:

турли хил қўлланиладиган юқори частотали қурилмадан фойдаланиш фақат Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорларида кўрсатилган полосалар доирасида амалга оширилади.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Радиоэлектрон воситалардан фойдаланиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик ва жисмоний шахслар

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг радиочастота органи сифатидаги ваколатини бажарувчи «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

1) ҳаракатдаги, турғун, йўлдошли алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш РЭВ учун:

сўровнома (турғун, таянч, йўлдошли алоқа, телевидение ва радиоэшиттириш РЭВ учун);

рўйхатга олиш қайдномаси (транспорт воситасига ўрнатиладиган, кўтариб юриладиган РЭВ ва абонент терминаллари учун);

қабул қилиш комиссиясининг далолатномаси (телевидение ва радиоэшиттириш, йўлдош алоқа РЭВ учун);

2) радиотелефонлар учун:

радиотелефон эгасининг фамилияси кўрсатилган ҳолда ҳар бир радиотелефон учун алоҳида тўлдирилган сўровнома;

радиотелефонни жойлаштириш жойи тўғрисида маълумот (манзили, секундгача аниқлик билан географик координаталари);

частоталар режаси (режалаштирилаётган радиочастота диапазони ёки номиналлари);

нурланиш таснифи;

антенналар тури, уларнинг миқдори ва ер сатҳига нисбатан осма баландлиги, антенна таянчларининг максимал баландлиги, нурланиш азимутлари ва электромагнит нурланишга таъсир кўрсатувчи бошқа тавсифлар;

радиоузатиш қурилмаларининг миқдори, турлари ва қуввати;

ЭМММ томонидан ўтказилган радиотелефон техник тавсифларини ўлчаш протоколи рақами ва санаси;

радиотелефон эгасига антеннани ўрнатиш учун иншоот томидан фойдаланишга рухсат берувчи объектлар ва иншоотлар эгаларининг розилик хати;

мобил (транспорт воситасига ўрнатиладиган) ва кўтариб юриладиган (терминаллар) РЭВ учун рўйхатга олиш қайдномаси.

3) ҳаваскорлик радиостанциялари учун:

таржимаи ҳол — якка тартибда фойдаланиладиган ҳаваскорлик радиостанцияларининг эгалари учун;

РЭВни жойлаштириш жойи тўғрисида — якка тартибдаги ва/ёки жамоавий фойдаланишдаги ҳаваскорлик радиостанцияларининг эгалари учун радиостанциянинг жойлашган жойи туширилган ва қуйидагилар кўрсатилган ҳолда маълумот:

антенналар тури, уларнинг сони ва ерга нисбатан осма баландлиги, антенна таянчларининг максимал баландлиги, нурланишлар азимутлари ва электромагнит нурланишга таъсир кўрсатадиган бошқа тавсифлар;

радиоузатиш қурилмаларининг сони, турлари ва қуввати;

16 ёшга тўлмаган шахслар учун қўшимча равишда радиостанцияни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш учун ота-онасининг ёзма розилиги мажбурияти;

жамоа бўлиб фойдаланиладиган ҳаваскорлик радиостанциясини ишга тушириш учун қўшимча равишда бу радиостанциялар учун хонани ажратувчи ташкилот ёки шахснинг розилиги ҳамда ҳаваскорлик радиостанцияси эгасининг розилиги.

4) хорижий давлатларнинг ҳаваскорлик радиостанциялари учун:

хорижий давлатларнинг рухсатномаси (лицензияси) нусхаси;

хорижий давлат фуқаросининг паспорти нусхаси;

ҳаваскорлик радиостанцияларига тааллуқли спорт турларини мувофиқлаштирувчи ваколатли органининг илтимосномаси.

5) махсус электрон тизимда ҳисоби олиб бориладиган электрон шаклдаги ЭМММ билан радиочастота спектридан потенциал фойдаланувчи ўртасидаги шартнома рақами ва санаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Т/Р

Хизматнинг номи ва қисқача техник тавсифи

Электромагнит мослашув хизматларининг радиоэлектрон воситаларни рўйхатга олиш ва фойдаланиш учун тарифлар (ҚҚС билан) БҲМдан % миқдорида

бюджет ташкилотлари

хўжалик ҳисобини юритувчи ва бошқа корхоналар

1

Рухсатнома беришда электромагнит мослашувига таъсир қилувчи очилаётган (ташкил этилаётган) радиотармоқ конфигурациялари ва параметрлари ёки радиоалоқа тизими ўзгарганда ҳар бир қурилмани (узаткич)ни рўйхатга олиш учун тўлов:

0,40

0,90

2

Рухсатнома беришда очилаётган (ташкил этилаётган) ёки радиотармоқ конфигурациялари ва параметрлари ёки радиоалоқа тизими ўзгарганда ҳар бир қабул қилувчи қурилмани рўйхатга олиш учун тўлов:

0,10

0,20

3

Рухсатномани муддатини узайтиришда радиотармоқ конфигурацияси ўзгармаганда ҳар бир радиостанция (узатгич ва (ёки) қабул қилувчи қурилма) учун:

0,25

0,55

4

Рухсатномани муддатини узайтиришда радиотармоқ конфигурацияси ўзгармаганда ҳар бир ТВ ва радиоэшиттириш узаткич учун:

0,20

0,45

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

10 иш куни

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва РЭВдан фойдаланиш бўйича қонунчилик талаблари ва нормаларига мажбурий тарзда риоя қилиш;

рухсатномада белгиланмаган радиочастоталардан фойдаланмаслик*;

ахборот хавфсизлиги ва радиоалоқанинг конфиденциаллиги талабларини бузмаслик*;

Кенгаш қарорларида, РЧО рухсатномаларида ва фойдаланиш шартномаларида кўрсатилган хатти-ҳаракатларни бажариш;

кўрсатилган фаолиятнинг ушбу турдаги фаолият учун белгиланган талаблар, нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги;

мулкдор (эгалик қилувчи) — юридик шахс учун талабгор ўзгарган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган ҳолда, мулкдор (эгалик қилувчи) — жисмоний шахс учун — фамилияси, исми, отасининг исми ёки фаолият жойи ўзгарганда қайта рўйхатга олингандан кейин беш иш куни давомида РЧОни хабардор қилиб тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт;

радиочастота органи хизматлари ва (ёки) радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўловни амалга ошириш.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

3 йилдан кўп эмас.

12.

Изоҳ:

Агар РЭВдан лицензияланадиган фаолият турларида фойдаланилса, у ҳолда РЭВдан фойдаланиш рухсатномасининг умумий амал қилиш муддати лицензиянинг амал қилиш муддатидан ошмаслиги керак.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

1. Талабгор ўзи ва радиоэлектрон восита (РЭВ) тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тайёрлайди.

2. Аризани радиочастота органига ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали тақдим этади*.

Заруратга кўра

2-босқич

Радиочастота органлари

1. Аризани тегишли радиочастота органидан рўйхатдан ўтган ва фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлган радиочастота спектри фойдаланувчиларидан ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали қабул қилади*.

2. Аҳолидан телевидение ва радиоэшиттириш дастурларини қабул қилишда юзага келаётган радиохалақитларни бартараф этиш учун буюртмалар ЭМММ томонидан қабул қилинади.

Буюртмалар ихтиёрий шаклда расмийлаштирилади, радиохалақитнинг пайдо бўлиши қисқа муддатли тусга эга бўлса, буюртмада радиохалақит пайдо бўлишининг вақти кўрсатилади.

1-2. Келиб тушгандан сўнг халақит 5 иш кунидан кўп бўлмаган радиохалақитлар манбаини аниқлаш мураккаб бўлмаган ҳолларда;

12 иш кунидан кўп бўлмаган халақитлар манбаини қидириш ва аниқлаш зарур бўлганда;

30 иш кунидан кўп бўлмаган халақитлар манбаини аниқлаш, топиш қийин бўлган ҳолларда.

3-босқич

«Электромагнит мослашуви маркази» ДУК

1. Агар буюртмани кўриб чиқиш давомида радиохалақит манбаи хорижий (чегарадош) давлат ҳудудида жойлашганлиги аниқланса, ЭМММ тегишли давлатнинг алоқа соҳасидаги ваколатли органига мурожаатни тайёрлаш учун керакли маълумотлар кўрсатилган ахборотни Халқаро электралоқа иттифоқининг ПР-10 шаклида Кенгашининг ишчи органи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига юборади.

Ушбу буюртма бўйича радиохалақит манбаи бартараф этилганлиги тўғрисида Вазирликдан ахборот олингунга қадар ЭМММ томонидан халақит бўйича радиочастота спектри мониторинги ишлари тўхтатиб турилади.

Бундай ҳолда ЭМММ буюртмачига ёзма равишда хабар қилади.

4-босқич

Кенгашнинг ишчи органи (Рақамли технологиялар вазирлиги)

1. Бошқа давлатлар алоқа маъмуриятларига халақитларни бартараф қилиш учун юборади.

Беш иш куни ичида

5-босқич

«Электромагнит мослашуви маркази» ДУК

1. Фуқаролик мақсадлардаги РЭВ, ЮЧҚ, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган турли техник воситалар томонидан ҳосил қилинадиган радиохалақитлар манбаи аниқланганда ЭМММ вакиллари томонидан аниқланган бузилишларни бартараф этиш муддати кўрсатилган ҳолда радиохалақитлар манбаининг эгасига огоҳлантириш хати топширилади.

Уч иш куни ичида

6-босқич

Радиочастота органлари

1. Буюртма берувчи билан амалга оширилган ишлар бўйича далолатнома тузади ва радиохалақитлар манбаи аниқланганлиги, ушбу манба эгасига эса унинг халақит қилувчи таъсирини бартараф этиш талаби қўйилганлиги тўғрисида ЯИДХП ёки «Лицензия» АТ орқали буюртмачига хабар қилади*.

Уч иш куни ичида

Намуна

Ўрта тўлқинлар, қисқа тўлқинлар ва ультра қисқа тўлқинлар диапазонларида радиочастота спектри мониторинги давомида ва жамоавий радиоҳаваскорлик станциялари томонидан қайд қилинган ноқонуний радиоузатиш қурилмаларининг ишлаши тўғрисидаги маълумотлар

1. Радионазорат пунктида (РНП) рўйхатга олинган сигналлар, РЭВ сони, жами _____ шу жумладан:

Ўрта тўлқинли ва қисқа тўлқинли диапазонларда __________________________________

Ультра қисқа тўлқинли диапазонда ______________________________________________

хорижий (чегарадош) давлат (республика)лар ҳудудидан, жами ______________________

2. Аниқланган ноқонуний ишлатилаётган узаткичлар сони, жами _____ шу жумладан:

Ўрта тўлқинли ва қисқа тўлқинли диапазонларда ишлатилаётганлари (радиоҳаваскорлик, ясама тайёрланган) ___________________________________________________________

Ультра қисқа тўлқинли диапазонда ишлатилаётганлари, жами _______________________

шу жумладан:

хорижий (чегарадош) давлат ҳудудидан, жами ____________________________________

радиотелефонлар, радиоузайтиргичлар __________________________________________

радиостанциялар (радиотармоқ) ________________________________________________

бошқа узатиш қурилмалари (ТВ узаткичлар, ва ҳ.) __________________________________

Бошлиқ _________________

(Ф.И.О.)

сана

Намуна

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни техник

экспертизадан ўтказиш __________-сон

ДАЛОЛАТНОМАСИ

_________сана

Ушбу далолатнома «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонасининг _____________________________________________ мутахассислари томонидан тузилди.

(далолатномани тузган шахсларнинг Ф.И.О, лавозими)

___________________________________________________________________га мувофиқ

(ҳужжат номи (хат, ариза, РЭВдан фойдаланиш бузилганлиги аниқланганлиги ҳақида далолатнома); ҳужжат рақами, сана)

_____________________________________________________________________ туридаги

(номи ва маркаси; завод рақами)

________________________га тегишли РЭВ ва/ёки ЮЧҚ техник экспертизадан ўтказилди

(РЭВ ва/ёки ЮЧҚ эгасининг Ф.И.О.)

ва натижада шу аниқландики: ___________________________________________________

1. Қабул қилиш/узатишнинг ишчи частоталари (каналлари)__________________________

2. РЭВ ёки ЮЧҚ қуввати _______________________________________________________

Кўрсатилган қурилмадан радиоузатишларни олиб бориш учун фойдаланилган, фойдаланилиши мумкин (кераклисининг тагига чизилсин).

Техник экспертиза хулосаси:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юқорида кўрсатилган РЭВ ва/ёки ЮЧҚдан фойдаланишга (рухсат берилади* ёки тақиқланади**)_______________________________.

_________________________________________ (сўзлар билан ёзилади)

* Белгиланган тартибда РЭВ ва/ёки ЮЧҚни ўрнатиш ва РЭВдан фойдаланиш учун тегишли рухсатномани расмийлаштириш зарур.

* Назорат қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тегишли чоралар кўрилади.

_____________________________________________________________________________

(Бўлинма раҳбарининг фамилияси, исм ва отасининг исми, имзоси)

Намуна

____________________ ҳисобот даври учун

Ноқонуний ишлатилаётган узаткичларни аниқлаш бўйича бажарилган иш тўғрисида маълумотлар

Т/р

Бажарилган ишлар

Кўрсаткич

(бирликда)

1.

Ўтказилган рейдлар сони

2.

Аниқланган РЭВ ёки ЮЧҚ сони

шундан:

хориждан олиб киришда

сотишда, олиш (бериш)да

сотиб олиш (бериш), ўрнатиш (қуриш), фойдаланишда

2.1

Шу жумладан ЎТ ва ҚТ диапазонида ишлатилаётганлари

2.2

УҚТ диапазонида ишлатилаётганлари

3.

Аниқланган РЭВ ёки ЮЧҚга нисбатан қуйидаги чоралар кўрилди

3.1

Олиб қўйилган РЭВ ёки ЮЧҚ сони, шундан:

3.1.1

Маъмурий жавобгарликка (жаримага) тортилган РЭВ ёки ЮЧҚ эгалари сони

3.2

Радиочастота органлари томонидан берилган рухсатномалари сони

3.3

Кейинчалик фойдаланиш тақиқланган (давлат ҳисобига мусодара қилинган, йўқ қилинган) РЭВ ёки ЮЧҚ сони

3.4

Материаллар радиочастота органи томонидан расмийлаштириш босқичида

3.5

Судга берилган материаллар

г) агар ушбу бириктиришлар учун мазкур Низомнинг 14-бандига асосан мувофиқлаштириш талаб қилинса ёки агар бундай мувофиқлаштиришга киритилган бўлса;
16. Мазкур Низомнинг 14-бандидан фарқли бўлган радиохизматлардаги РЭВнинг радиочастота бириктиришларининг ХЭИда рўйхатдан ўтказилиши зарурлигини мазкур Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда ушбу РЭВга буюртма берувчи ва улардан фойдаланувчи радиочастота спектридан фойдаланувчилар белгилайди.