22.12.2020 йилдаги 801-сон
3. Радиочастота полосаларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Радиочастота спектрини бошқаришни ташкил қилиш ва фойдаланишни такомиллаштириш тўғрисида» 2013 йил 22 октябрдаги ПҚ-2053-сон қарори билан ташкил этилган Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) томонидан Ўзбекистон Республикаси радиочастоталарни тақсимлаш жадвалини (кейинги ўринларда — Жадвал) ишлаб чиқишда Халқаро электралоқа иттифоқининг Радиоалоқа регламентини ва Халқаро электралоқа иттифоқининг Бутунжаҳон радиоалоқа конференцияларида қабул қилинган қарорларини ҳисобга олган ҳолда, радиочастота спектридан фойдаланиш таҳлили ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
6. Кенгашнинг қарори ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шакл бўйича бланкда расмийлаштирилади.
19. Ўзбекистон Республикасида РЭВ ва ЮЧҚ ишлаб чиқиш (яратиш), модернизация қилиш ва ишлаб чиқариш учун радиочастота полосалари (номиналлари)ни ажратишга ариза берувчилар бўлиб ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган, бу воситаларнинг муайян турларини ишлаб чиқиш (яратиш) ва (ёки) ишлаб чиқаришни амалга оширадиган ёки буюртма қиладиган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига хориждан РЭВ ва ЮЧҚ олиб киришни режалаштирадиган субъектлар ҳисобланади.
РЭВ ва ЮЧҚ учун — ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тактик-техник маълумотлар;
рухсат бериш мазмунидаги ҳужжатни бериш учун зарур ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 25 — 30-бандларига риоя этмаган ҳолда тақдим этилиши, шунингдек, ҳужжатларнинг тўлиқ ҳажмда тақдим этилмаслиги;
ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда — ўта муҳим давлат эҳтиёжлари учун радиочастоталарга эҳтиёжга мувофиқ муддатга;
ушбу банднинг учинчи, тўртинчи, бешинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда — тадбиркорлик фаолияти учун ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга ва фаолиятнинг бошқа соҳалари учун радиочастота спектридан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ муддатга тўхтатиб турилади.
Қарор ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда Кенгаш томонидан, ушбу банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда — суд томонидан бекор қилинади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи — юридик ёки жисмоний шахс

Радиочастота талабномасини тайёрлайди ва Радиочастоталар бўйича Республика кенгаши (Кенгаш)га почта орқали ёки электрон кўринишда тақдим этади.

Низомнинг 30-бандида кўрсатилган муддатлардан кечикмаган ҳолда

2-босқич

Кенгашнинг Ишчи органи (Ахборот технологиялари вазирлиги)

1. Келиб тушган талабномаларни дастлабки экспертизадан ўтказади.

2. Дастлабки экспертизанинг натижаси ижобий бўлганда радиочастота талабномалари материаллари хулосалар олиш учун радиочастота органларига юборилади.

5 иш куни давомида

3-босқич

Радиочастота органлари

1. Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг электромагнит мослашувини баҳолайдилар ва радиочастота талабномалари материалларини техник экспертизадан ўтказадилар.

2. Кенгашга тегишли хулосани тақдим қиладилар.

20 иш куни давомида

4-босқич

Кенгаш

1. Ижобий хулоса олинганда Кенгашнинг қарорини лойиҳасини тайёрлайди.

2. Салбий хулоса олинганда қарор қабул қилишни рад этиш ҳақида ариза берувчига хат юборади.

5 иш куни давомида

5-босқич

Кенгаш

Ариза берувчига Кенгаш қарори ёки зарур бўлганда Кенгаш мажлисининг баённомасидан тасдиқланган кўчирма юборилади.

3 иш куни давомида

Фуқаролик мақсадида қўлланиладиган радиочастота полосалари ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган РЭВ учун рухсатномалар марказлаштирилмаган тартибда расмийлаштирилади.
ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ марказлаштирилмаган тартибда расмийлаштириладиган РЭВ бўйича тегишли рухсатнома ёки ёзма рад жавоби ҳужжатлар тақдим этилган кундан бошлаб беш иш куни давомида расмийлаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
73. Ҳисоб берилган вақтдан бошлаб ўттиз банк куни давомида тўлов амалга оширилмаганда эксплуатация қилиш ҳуқуқи берилмайди (ушбу Низомнинг 5-бобига мувофиқ рухсатномани бериш рад этилади) ва ариза берувчи радиочастоталарга эгалик қилиш ҳуқуқини йўқотади.
90. Тегишли рухсатномалар ушбу Низомнинг 6, 7 ва 8-бобларида белгиланган тартибда лицензия олингандан кейин лицензиатларга расмийлаштирилади.
РЭВнинг янги эгаси ушбу Низомнинг 6 ва 8-бобларида белгиланган тартибда керакли рухсатномаларни расмийлаштиришга мажбур.
Рухсатнома ушбу банднинг иккинчи хатбошида кўрсатилган ҳолда радиочастота органи томонидан ва ушбу банднинг учинчи хатбошида кўрсатилган ҳолатда суд томонидан бекор қилинади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ариза берувчи ўзи ва радиоэлектрон воситаси тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома тайёрлайди.

2. Талабномани «Электромагнит мослашув маркази» ДУК (ЭМММ)га тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

ЭМММ

1. Талабномани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади ёки қайтаради.

2. Ҳужжатлар таҳлилини, электромагнит мослашуви экспертизасини ва радиочастоталар мониторингини ўтказади.

3. Ҳужжатлар таҳлили, электромагнит мослашув экспертизаси ва мониторингининг натижаси салбий бўлганда рад жавобини юборади.

4. Ҳужжатлар таҳлили, электромагнит мослашуви экспертизаси ва мониторингининг натижаси ижобий бўлганда, радиочастоталарни ва РЭВнинг жойлашувини келиштириш учун радиочастота органлари — Мудофаа вазирлигига ва Давлат хавфсизлик хизматига юборади.

1. Келиб тушгандан сўнг 1 соат ичида.

2 — 4. Ариза олингандан бир иш куни ичида.

3-босқич

Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, хулосани ЭМММга юборади.

Ўн саккиз иш куни ичида

(мобил алоқа операторлари учун саккиз иш куни)

4-босқич

ЭМММ

1. Бошқа радиочастота органлари билан келиштириш натижаси ижобий бўлган ҳолда қуриш ёки сотиб олиш ва ўрнатиш рухсатномасини беради.

2. Бошқа радиочастота органлари билан келиштириш натижаси салбий бўлган ҳолда рад жавобини юборади.

Бир иш куни ичида

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ариза берувчи ўзи ва радиоэлектрон восита (РЭВ) тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома тайёрлайди.

2. Талабномани «Электромагнит мослашув маркази» ДУК (ЭМММ)га тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

ЭМММ

1. Талабномани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади ёки қайтаради.

2. Ҳужжатлар таҳлилини, электромагнит мослашуви экспертизасини ва радиочастоталар мониторингини ўтказади.

3. Ҳужжатлар таҳлили, электромагнит мослашув экспертизаси ва мониторингининг натижаси салбий бўлганда рад жавобини юборади.

4. Ҳужжатлар таҳлили, электромагнит мослашуви экспертизаси ва мониторингининг натижаси ижобий бўлганда, радиочастоталарни ва РЭВнинг жойлашувини халқаро мувофиқлаштиришни ўтказиш учун Ахборот технологиялари вазирлигига юборади.

1. Келиб тушгандан сўнг 1 соат ичида.

24. Ариза олингандан бир иш куни ичида.

3-босқич

Ахборот технологиялари вазирлиги

1. Тегишли ҳужжатларни чегарадош давлатларга юборади ва РЭВ техник параметрларини мувофиқлаштириш ишларини ўтказади.

2. Мувофиқлаштириш натижаларини ЭМММга юборади.

120 кун ичида

4-босқич

ЭМММ

1. Халқаро мувофиқлаштириш натижалари ижобий бўлганда ҳужжатларни келишиш учун радиочастота органлари — Мудофаа вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизматига юборади.

2. Халқаро мувофиқлаштириш натижалари қониқарсиз бўлганда ариза берувчига рад жавобини юборади.

Бир иш куни ичида

5-босқич

Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади, хулосани ЭМММга юборади.

Саккиз иш куни ичида

6-босқич

ЭМММ

1. Радиочастота органлари билан келиштириш натижаси ижобий бўлган ҳолда рухсатномани расмийлаштиради.

2. Радиочастота органлари билан келиштириш натижаси салбий бўлган ҳолда рад жавобини юборади.

Бир иш куни ичида

(Намуна)

«Электромагнит мослашув маркази» ДУК бошлиғига


ТАЛАБНОМА
(радиоэлектрон воситаларни сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш учун)

Сиздан _____________________________________________________________________________________

(талабнома берувчининг номи, жойлашган жойи (почта ва элеткрон манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли — юридик шахс учун; фамилияси, исми, шарифи, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари — жисмоний шахс учун)

___________________________________________________________________ томонидан ишлаб чиқарилган

___________________________________________________________________ мақсадида фойдаланиладиган

(хатти-ҳаракат ва (ёки) маълум фаолият тури)

___________________________________________________________ туридаги радиоэлектрон воситаси учун

____________________________________________________________________________ жойда ўрнатилган
ва ____________________МГц диапазонда радиочастоталарни бериш имкониятини кўриб чиқишни ва тегишли рухсатномани расмийлаштиришни сўрайди. Фойдаланиш кўзда тутилган радиоэлектрон воситаси қуввати ____________ Вт.

Тўлов кафолатланган.

Илова:
радиоэлектрон воситасининг тўлиқ техник тавсифи, ташкил қилинаётган радиотармоқнинг вазифаси, ундан фойдаланиш соҳаси, радиоэлектрон воситасини қўллаш хусусиятлари тўғрисидаги батафсил ахборот;
агар талабнома берувчи юридик шахс бўлса, радиоэлектрон воситасини рўйхатга олиш ва эксплуатация қилиш учун масъул бўлган шахснинг тайинланиши тўғрисидаги буйруқнинг нусхаси;
жойнинг топографик харитасидан олинган нусхада радиоэлектрон воситасини жойлаштириш режа-схемаси;
радиоэлектрон воситасини жойлаштириш кўзда тутилган объектлар ва иншоотлар эгалари билан келишиш, агар у (буюртмачи) ушбу объектлар ва иншоотларнинг эгаси бўлмаса.

__________________ Талабнома берувчининг имзоси

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ариза берувчи ўзи ва радиоэлектрон воситаси тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома тайёрлайди.

2. Ҳужжатларни «Электромагнит мослашув маркази» ДУК (ЭМММ)га тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

ЭМММ

1.Ҳужжатларни белгиланган тартибда қабул қилади. Талабномани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади ёки қайтаради.

2. Олиб киришга рухсатнома берилганлиги учун тўлов амалга оширилганда ариза берувчига РЭВни олиб кириш учун рухсатномани беради.

1. Келиб тушгандан сўнг 1 соат ичида.

2. Ариза олингандан етти иш куни ичида.

3-босқич

ЭМММ

Хориждан олиб кирилаётган РЭВнинг турлари ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар ҳамда аввал берилган сотиб олиш (бериш) ва ўрнатиш ёки қуриш рухсатномасида кўрсатилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлган ҳолда ариза берувчига асосланган рад жавобини беради.

Ариза олингандан уч иш куни ичида.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ариза берувчи ўзи ва радиоэлектрон восита (РЭВ) тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома тайёрлайди.

2. Талабномани «Электромагнит мослашув маркази» ДУК (ЭМММ)га тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

ЭМММ

1. Талабномани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади.

2. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва натижаси ижобий бўлган ҳолда РЭВни эксплуатация қилиш ёки вақтинча эксплуатация қилиш рухсатномасини беради.

1. Келиб тушгандан сўнг 1 соат ичида.

2. Марказлаштирилмаган ҳолда уч иш куни;

марказлаштирилган ҳолда ўн иш куни.

3-босқич

ЭМММ

3. Ҳужжатларни экспертизадан ўтказади ва натижаси салбий бўлганда ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда рухсатномани бериш рад этилади.

Экспертиза салбий бўлганда икки иш куни ичида.

(Намуна)

Ўзбекистон Республикаси
Ахборотлаштириш ва
телекоммуникациялар соҳасида
назорат бўйича давлат инспекцияси
бошлиғига
/ ___________________________________ вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий инспекцияси бошлиғига

ХАБАРНОМА
(Ҳаракатдаги (мобил) алоқанинг таянч станциялари, радиореле станциялари ва антенна мачта иншоотларидан фойдаланишни бошлаш ҳақида)

Сизга ______________________________________________________________________________________

(хабарнома берувчининг номи, жойлашган жойи (почта ва элеткрон манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли — юридик шахс учун; фамилияси, исми, шарифи, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари — жисмоний шахс учун)

_____________________________________________________________________ вазифасини бажариш учун

__________________________________________________________ мақсадида фойдаланиш бошланилаётган

____________________________________________________________________________ жойда ўрнатилган

________________________________________________________________ турларидаги ҳаракатдаги (мобил) алоқанинг таянч станциялари / радиореле станциялари / антенна мачта иншоотларидан фойдаланишни бошлаш ҳақидаги хабарнома юбормоқда.

Илова:
1. Қурилиш учун тасдиқланган проект-смета ҳужжатлари.
2. Радиоэлектрон воситаларни эксплуатация қилиш учун «Электромагнит мослашув маркази» ДУК рухсатномаси.
3. Радиоэлектрон воситаларни ва антенна мачта иншоотларни ўрнатиш учун ажратилган жой/майдон учун ижара шартномаси ёки ҳокимият томонидан берилган ерни ажратиш тўғрисидаги қарори, зарурат бўлганда — бинонинг томига антенна мачта иншоотларини ўрнатиш учун яроқлилиги ёки бинонинг ўзи яроқлилиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг хулосаси;
4. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармаси хулосаси.
5. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан берилган Радиоэлектрон воситаларнинг санитар паспорти.
6. Тармоқларда оператив-қидирув тадбирлар тизими талабларини бажарилишини тасдиқловчи ҳужжат (зарурат бўлганда).

__________________ Хабарнома берувчининг имзоси

М.Ў.

ЮЧҚни ўрнатиш жойи ўзгарганлиги тўғрисида ЮЧҚга эгалик қилувчидан хабарнома олинганда ушбу Низомнинг 4-бобига мувофиқ ЮЧҚнинг техник параметрларини текшириш бўйича ўлчашлар ўтказилади.
28. Ушбу Низомнинг 27-бандида баён қилинган барча аниқланган фактлар тўғрисида ЭМММ далолатнома тузилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирилмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясига (кейинги ўринларда — Инспекция) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланган бузилишларни бартараф қилиш мақсадида ЮЧҚнинг ишлашини вақтинчалик тўхтатиб туриш бўйича зарур чораларни қабул қилиши учун ахборотни тақдим этади.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ариза берувчи ўзи ва радиоэлектрон воситаси тўғрисида тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда талабнома тайёрлайди.

2. Талабномани «Электромагнит мослашув маркази» ДУК (ЭМММ)га тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

ЭМММ

1. Талабномани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади ёки қайтаради.

1. Бир соат ичида.

2. Ҳужжатлар таҳлили натижаси ижобий бўлганда ЮЧҚни сотиб олиш (бериш) ёки олиб кириш рухсатномасини беради.

3. Ҳужжатлар таҳлили натижаси салбий бўлган ҳолда рад жавобини беради.

2-3. Беш иш куни ичида.

3-босқич

ЭМММ

1. Талабномани ва илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текшириб қабул қилади ёки қайтаради.

1. Бир соат ичида.

2. Назорат ўлчаш ишлари ўтказилади ва натижалари бўйича ижобий хулоса олинганда ЮЧҚни эгалик қилувчи хабарномаси асосида ЮЧҚ реестрига киритилади.

2. Беш иш куни ичида.

3. Назорат ўлчашларнинг натижалари бўйича салбий хулоса олинганда техник параметрлар келтирилиши белгиланган кўрсатма ЭМММ томонидан эгалик қилувчига юборилади.

3. Беш иш куни ичида.

(Намуна)

«Электромагнит мослашув
маркази» ДУК бошлиғига /
__________________________________ вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси

электромагнит мослашув хизмати бошлиғига


ТАЛАБНОМА
(юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш) ва олиб кириш учун)
Сиздан ______________________________________________________________________________________
(талабнома берувчининг номи, жойлашган жойи (почта ва электрон манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли — юридик шахс учун; фамилияси, исми, шарифи, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари — жисмоний шахс учун)


______________________________________________________________________ вазифасини бажариш учун

____________________________________________________________________ мақсадида фойдаланиладиган

_____________________________________________________________________________ жойда ўрнатилган

___________________________________________________________ туридаги юқори частотали қурилма учун

тегишли рухсатномани расмийлаштиришни сўрайди.

Тўлов кафолатланган.

Илова: Юқори частотали қурилманинг техник тавсифи

_____________________ Талабнома берувчининг имзоси

(Намуна)

«Электромагнит мослашув
маркази» ДУК бошлиғига /
__________________________________ вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси

электромагнит мослашув хизмати бошлиғига


ХАБАРНОМА
(юқори частотали қурилмалардан фойдаланишни бошлаш ёки тугатиш ҳақида)

Сизга________________________________________________________________________________________
(хабарнома берувчининг номи, жойлашган жойи (почта ва электрон манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шакли — юридик шахс учун; фамилияси, исми, шарифи, шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари — жисмоний шахс учун)

______________________________________________________________________ вазифасини бажариш учун

_______________________________________________________ мақсадида фойдаланиладиган / фойдаланилган

_____________________________________________________________________________ жойда ўрнатилган

____________________________________________________________ туридаги юқори частотали қурилмадан

фойдаланишни бошлаш / тугатиш ҳақидаги хабарнома юборилмоқда.
Илова:
1. Юқори частотали қурилмалардан фойдаланиш учун сўровнома1.
2. Масъул мансабдор шахснинг тайинланиши тўғрисидаги буйруқ нусхаси1.
3. Юқори частотали қурилмалардан нурланишининг назорат ўлчовларини ўтказиш баёни1.

_____________________ Талабнома берувчининг имзоси
М.Ў. (мавжуд бўлганда)

1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида исталган мақсадларда ишлатишга мўлжалланган, мазкур Низомнинг иловасида келтирилган радиоэлектрон воситалар (кейинги ўринларда — РЭВ) ва юқори частотали қурилмаларга (кейинги ўринларда — ЮЧҚ) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда — ЭМММ) томонидан берилган рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» ҳамда «вақтинча олиб кириш» божхона режимларига расмийлаштирилади. Ушбу рухсатнома божхона органига «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали тақдим этилади.

ТИФ ТН коди

Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларнинг номи

8514 20 100 0

индукция ҳодисаси асосида ишлайдиган печлар ва камералар

8514 40 000 0

индукция ёки диэлектрик йўқотиш ҳодисаси ёрдамида материалларни қиздириш йўли билан ишлов бериш учун мўлжалланган бошқа ускуналар

8517 11 000 0

симли алоқа учун симсиз гўшакли телефон аппаратлари

8517 12 000 0

мобил алоқа тизимлари ёки бошқа симсиз алоқа тизимлари учун телефон аппаратлари

8517 18 000 0

бошқалар

овозли, тасвир ёки бошқа маълумотларни узатиш ёки қабул қилиш учун бошқа аппаратуралар, шу жумладан симли ёки симсиз алоқа тармоғи орқали коммуникация қилиш учун аппаратуралар (масалан, локал ёки глобал алоқа тармоғида)

8517 61 000

таянч станциялар:

8517 61 000 9

бошқалар

8517 62 000 1

ҳисоблаш машина воситалари; симли телефон ёки телеграф алоқа коммутаторлари; ташувчи частотадаги симли алоқа тизимлари ёки рақамли симли алоқа тизимлари учун қурилмалар

8517 62 000 9

бошқалар

8517 70

қисмлар:

барча турдаги антенналар ва антенна қайтаргичлари/рефлекторлари; ушбу буюмлар билан биргаликда ишлатиладиган қисмлар:

8517 70 110 0

радиотелеграф ёки радиотелефон аппаратлари учун антенналар

8517 70 150 0

портатив аппаратлар ёки моторли транспорт воситаларига ўрнатилган аппаратлар учун телескопик ва штирли антенналар

8517 70 190 0

бошқалар

8517 70 900

бошқалар

8517 70 900 9

бошқалар

8525 50 000 0

узатувчи аппаратура

8525 60 000 0

таркибига қабул қилувчи аппаратура кирувчи узатувчи аппаратура

Радиочастота спектрининг мониторинги бўйича маълумотлар ушбу Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ расмийлаштирилади, таҳлил қилингандан ва умумлаштирилгандан кейин Вазирликка тақдим этилади.
13. Ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган органлар ҳар йили биргаликда ўтказиладиган чора-тадбирлар режасини тасдиқлайди, бу чора-тадбирларнинг бажарилиши Вазирликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан мувофиқлаштирилади.
14. Радиочастота спектрининг мониторинги маълумотлари, шунингдек, ушбу Низомда белгиланган тартибда аниқланган ноқонуний ишлатилаётган узаткичлар бўйича маълумотлар асосида ушбу Низомнинг 2-бобида кўрсатилган органлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳуқуқбузарларга нисбатан чоралар кўради. Бунда РЭВ ва ЮЧҚни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), хориждан олиб кириш ва фойдаланиш тартибининг бузилиши бўйича аниқланган ҳуқуқбузарлик фактлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 281-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома белгиланган тартибда тузилади.
16. Зарурий ҳолда олиб қўйилган РЭВ ва ЮЧҚ эксперт хулосасини тайёрлаш учун ЭМММга юборилиши мумкин. Бунда ЭМММ ёки унинг тегишли ҳудудий бўлинмалари мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклга кўра далолатномани расмийлаштирган ҳолда РЭВ ва ЮЧҚ тақдим этилган кундан бошлаб уч кундан кечиктирмай РЭВ ва ЮЧҚни техник экспертизадан ўтказади. Бунда техник экспертиза хулосасини тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар мол-мулкни олиб қўйган органлар маблағлари ҳисобига қопланади.
17. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома иш бўйича бошқа ҳужжатлар ва ашёвий далиллар билан бирга Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 282-моддасига мувофиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бир суткадан кечиктирмай маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқаётган ваколатли органга юборилади.

Намуна


Ўрта тўлқинлар, қисқа тўлқинлар ва ультра қисқа тўлқинлар диапазонларида радиомониторинг қилиш натижасида ва жамоавий радиоҳаваскорлик станциялари томонидан қайд қилинган ноқонуний радиоузатиш қурилмаларининг ишлаши тўғрисидаги маълумотлар

1. Эфирга чиқишлар, рўйхатга олинган радионазорат пунктлари (РНП) сони, жами__________________________
________________________
шу жумладан:
Ўрта тўлқинли ва қисқа тўлқинли диапазонларда _____________________________________________________
Ультра қисқа тўлқинли диапазонда ________________________________________________________________
чегарадош давлат (республика)лар ҳудудидан, жами __________________________________________________
2. Чақирув сигналлари, рўйхатга олинган РНП сони, жами _________________________
шу жумладан:
Ўрта тўлқинли ва қисқа тўлқинли диапазонларда _____________________________________________________
Ультра қисқа тўлқинли диапазонда ________________________________________________________________
чегарадош давлат (республика)лар ҳудудидан, жами __________________________________________________
3. Аниқланган ноқонуний ишлатилаётган узаткичлар сони, жами _____________ шу жумладан:
Ўрта тўлқинли ва қисқа тўлқинли диапазонларда ишлатилаётган (радиоҳаваскорлик, ясама тайёрланган) _____________________________________________________________
Ультра қисқа тўлқинли диапазонда ишлатилаётган, жами ______________________________________________
шу жумладан:
чегарадош давлат ҳудудидан (республика), жами _____________________________________________________
радиотелефонлар, радиоузайтиргичлар ____________________________________________________________
радиостанциялар (радиотармоқ) __________________________________________________________________
бошқа узатиш қурилмалари (ТВ узаткичлар, КТВТ узаткичлари ва ҳ.) __________________
____________________________________________________________________________________________

Бошлиқ _______________________
(Ф.И.Ш.)
сана

Намуна


Радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни техник
экспертизадан ўтказиш __________-сон
ДАЛОЛАТНОМАСИ

сана

Ушбу далолатнома «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонасининг ______________________________________________________________ мутахассислари томонидан тузилди

(далолатномани тузган шахсларнинг Ф.И.Ш, лавозими)

__________________________________________________________________________________га мувофиқ
(ҳужжат номи (хат, ариза, РЭВдан фойдаланиш бузилганлиги аниқланганлиги далолатномаси); ҳужжат рақами, сана)
____________________________________________________________________________________ туридаги

(номи ва маркаси; завод рақами)
___________________________________________га тегишли РЭВ ва/ёки ЮЧҚ техник экспертизадан ўтказилди.
___________________________________________________________________________________га тегишли
(РЭВ ва/ёки ЮЧҚ эгасининг Ф.И.Ш.)
____________________________________________________________________________________ туридаги
(номи ва маркаси; завод номери)
ва натижада шу аниқландики: ___________________________________________________________________
1. Қабул қилиш/узатишнинг ишчи частоталари (каналлари)____________________________________________
2. РЭВ ёки ЮЧҚ қуввати _______________________________________________________________________

Кўрсатилган қурилмадан радиоузатишларни олиб бориш учун фойдаланилган, фойдаланилиши мумкин (кераклисини тагига чизилсин).


Техник экспертиза хулосаси:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юқорида кўрсатилган РЭВ ва/ёки ЮЧҚдан фойдаланишга (рухсат берилади* ёки тақиқланади**) ___________________________________________________________________________

(сўзлар билан ёзилади)

*Белгиланган тартибда РЭВ ва/ёки ЮЧҚни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш учун тегишли рухсатномани расмийлаштириш зарур.
**Назорат қилувчи органлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли чоралар кўрилади.
___________________________________________________________________________________________

(Бўлинма раҳбарининг фамилияси ва исм-шарифи, имзоси)

Намуна


____________________ ҳисобот даври учун

Ноқонуний ишлатилаётган узаткичларни аниқлаш бўйича бажарилган иш
тўғрисида маълумотлар

Т/р

Бажарилган ишлар

Кўрсаткич (бирликда)

1.

Ўтказилган рейдлар сони

2.

Аниқланган радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмалар (кейинги ўринларда РЭВ ёки ЮЧҚ деб аталади) сони
шулардан:
олиб киришда
сотишда
сотиб олиш (бериш), ўрнатиш (қуриш), эксплуатация қилишда

2.1

Шу жумладан ЎТ ва ҚТ диапазонда ишлатилаётган

2.2

УҚТ диапазонда ишлатилаётган

2.2.1

радио телефонлар, р/узайтиргичлар

2.2.2

р/станциялар ва бошқа алоқа воситалари

3.

Аниқланган РЭВ ёки ЮЧҚга нисбатан қуйидаги чоралар кўрилди

3.1

РЭВ ёки ЮЧҚ олиб қўйилган сони

3.2

РЭВ ёки ЮЧҚ эгалари маъмурий жавобгарликка (жарима) тортилди

3.3

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) тегишли рухсатномалари берилган сони

3.4

РЭВ ёки ЮЧҚдан кейинчалик фойдаланиш тақиқланган сони

3.5

Материаллар Вазирлик томонидан расмийлаштириш босқичида

3.6

Судга берилган материаллар
Вазирликнинг ҳудудий
бошқармаси бошлиғи ____________________________________

(имзо, Ф.И.Ш.)

сана

г) агар ушбу бириктиришлар учун мазкур Низомнинг 14-бандига асосан мувофиқлаштириш талаб қилинса ёки агар бундай мувофиқлаштиришга киритилган бўлса;
16. Мазкур Низомнинг 14-бандидан фарқли бўлган радиохизматлардаги РЭВнинг частота бириктиришларининг ХЭИда рўйхатдан ўтказилиши зарурлигини мазкур Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда ушбу РЭВга буюртма берувчи ва улардан фойдаланувчи радиочастота спектри фойдаланувчилари белгилайди.