18.08.2023 йилдаги ПҚ-282-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш орқали жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашишда халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Ички ишлар вазирлиги) билан 24 та давлат ички ишлар органлари (полиция) ўртасида имзоланган англашув меморандумларида кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш бўйича ҳамкорлик қилиш белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб, Ички ишлар вазирлиги Академиясида (кейинги ўринларда — Академия) хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш (кейинги ўринларда — таълим бериш) тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг умумий чекланган штат бирликлари доирасида унинг тузилмасида Хорижий кадрлар билан ишлаш факультетини (кейинги ўринларда — Хорижий факультет) ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Хорижий факультетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини белгиланган тартибда қабул қилиш, ўқитиш ва битирув тадбирларини ташкил этиш, ушбу жараёнга жалб этиладиган Академиянинг илмий ва ўқув-тарбиявий бўлинмаларига ҳар томонлама кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш шакллари ва технологияларини такомиллаштириш мақсадида республиканинг бошқа соҳалардаги етакчи таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари ва Академиянинг курсантлари (тингловчилари) ўртасида маданиятлараро алмашинув бўйича тадбирлар, шунингдек, маданий ва маънавий-маърифий ишларнинг сифатли ўтказилишини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш жараёнининг самарадорлигини баҳолаш, маданиятлараро алмашинувнинг янги шаклларини қўллаш ҳамда ўқишнинг таҳлилини амалга ошириш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари вақтинча яшаши учун уй-жой ижараси ва маданий-ҳордиқ тадбирларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларининг таълим олиши хорижий давлатларнинг расмий мурожаатига асосан Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти билан келишилган ҳолда ташкил этилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш белгиланган тартибда тузиладиган икки ва кўп томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ бепул, имтиёзли ҳамда тўлов асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш олий таълимнинг бакалавриат дастури бўйича ажратиладиган квоталар доирасида ҳамда магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим дастури бўйича Академияга ажратилган квоталардан ташқари квоталар доирасида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш Академиянинг курсантлари, тингловчилари ва докторантлари учун ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

6. Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов):

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия томонидан хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш тартиби ва муддатлари бўйича доимий равишда тегишли хорижий давлатларни хабардор қилиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йилнинг якунига қадар Академия қошида етакчи хорижий олий таълим ташкилотларининг юқори малакали мутахассисларидан иборат ўқув-методик кенгашни ташкил этиш ҳамда унинг фаолияти асосий йўналишлари сифатида Академиянинг таълим жараёнига илғор хорижий тажрибани ва инновацион педагогик технологияларни татбиқ этишни белгилаш бўйича зарур чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили Академиянинг камида 10 нафар профессор-ўқитувчилари ва илмий-педагог ходимларини хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларига илмий-педагогик стажировка ва малака ошириш учун юбориш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 сентябрь кунига қадар хорижий давлатларнинг ички ишлар органлари (полиция) кадрларига таълим бериш учун етарли шарт-шароитларни яратиш ҳамда самарали таълим жараёнини йўлга қўйиш мақсадида Академиянинг ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва модернизация қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов) билан биргаликда 2024 йил 1 март кунига қадар юқори малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда, Академиянинг хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрлари учун ўзбек тилини ўқитиш бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин;

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) билан биргаликда хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларига белгиланган тартибда визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек, уларни турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.
(282-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

7. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) Ички ишлар вазирлиги буюртмасига асосан хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларининг фарзандларини яшаш манзили (вақтинча рўйхатдан ўтган жойи) бўйича бириктирилган ҳудуддаги давлат умумий ўрта таълим муассасаларига жойлаштириш чораларини кўриб борсин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

мазкур қарорни амалга ошириш, шу жумладан, хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш билан боғлиқ тадбирлар Ички ишлар вазирлигига ҳар йили Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар доирасида, Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатлардан ички ишлар органлари (полиция) кадрларининг таълим олиши учун Академиянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига келиб тушган маблағлар унинг ўқув ва моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, бино ва иншоотларни қуриш, таъмирлаш ҳамда реконструкция қилиш ишларига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 18 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-282-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-282-сон қарорига

1-ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби тўғрисида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси (кейинги ўринларда — Академия)да хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини (кейинги ўринларда — хорижий кадрлар) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш (кейинги ўринларда — таълим бериш) тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Академияда хорижий кадрларга таълим бериш икки ва кўп томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

3. Академияда хорижий кадрлар учун йиллик қабул квоталари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий давлатлар кесимидаги ҳар йилги квота, мутахассислик ва ўқитиш тури бўйича тақсимот Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибияти билан келишган ҳолда амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий кадрларни ўқишга қабул қилиш Вазирликка хорижий давлатларнинг ваколатли органлари тақдим этган расмий мурожаатга асосан режалаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хорижий давлатлар ваколатли органларининг хорижий кадрлар таълим олиши бўйича қилган расмий мурожаатларини кўриб чиқиш, квоталар ажратиш учун рўйхатни шакллантириш тартиби ва ўқишга қабул қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда белгиланган ушбу муддатдан ўқиш бошлангунга қадар бўлган оралиқ вақт тўрт ойдан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Академияда хорижий кадрларга таълим бериш харажатлари қуйидаги тартибда қопланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бепул асосда — таълим ва таъминот (махсус кийим-кечак, озиқ-овқат, пул таъминоти, коммунал хизмат) харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан (магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим тингловчиларининг турар жой, озиқ-овқат ва коммунал хизмат харажатлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзли асосда — таълим харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан, таъминот (кийим-кечак, озиқ-овқат, пул таъминоти, коммунал хизмат), ўқиш даври мобайнида турар жой харажатлари эса юборувчи томонлар ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов асосида — таълим ва таъминотнинг барча харажатлари юборувчи томонлар ҳисобидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Хорижий кадрларга таълим бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Академияга хорижий кадрлар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Хорижий кадрларга таълим бериш қуйидаги дастурлар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим даражасига мувофиқ келадиган олий таълимнинг бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълимдан кейинги таълим даражасига мувофиқ келувчи таянч докторантура дастури бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) дастурлари бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Академияда хорижий кадрларга таълим бериш Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, битирувчилар касбий тайёргарлигининг малака талабларига татбиқ этилган асосий таълим дастурлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хорижий кадрларга таълим бериш олий таълимнинг таълим дастурлари бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Академия томонидан хорижий кадрларга мавжуд мутахассисликлар (шартнома ва битим)ларда кўрсатилган) бўйича таълим берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Хорижий кадрларга ўзбек тилини ўргатиш Академия томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Хорижий кадрларни тайёрлаш бакалавриат, магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим дастурлари бўйича кундузги таълим шаклида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари бўйича кундузги ва масофавий шаклларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бакалавриат таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий кадрларга мутахассислиги бўйича малака, белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишони берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Магистратура таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий кадрларга тегишли магистр даражаси ҳамда белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишонлари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таянч докторантура дастурини ўзлаштирган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган хорижий кадрларга тегишли фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисқа муддатли курсларни тамомлаган хорижий кадрларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар (сертификатлар) берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Академияда хорижий кадрларни бепул, имтиёзли ва тўлов асосида тайёрлаш тартиби, уларнинг пул таъминоти, моддий-техника ва бошқа таъминот турларининг ўзига хослиги, қўшимча касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) дастурлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро ҳамкорлик доирасида тузилган шартнома (битим)ларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Хорижий кадрларга таълим беришни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Хорижий кадрларга таълим бериш билан боғлиқ харажатларнинг юборувчи томон ҳисобидан тўланадиган қисми ўқув йили бошлангунига қадар Вазирликнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича юборувчи томондан Академиянинг бюджетдан ташқари ҳисобварағига пул ўтказиш йўли билан олдиндан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўқишга қабул қилинган вақтда офицерлик унвонига эга бўлмаган, бепул асосда таълим олувчи хорижий кадрларга «Академия курсанти» лавозими бўйича пул таъминоти берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўқишга қабул қилинган вақтда офицерлик унвонига эга бўлган, бепул асосда таълим олувчи хорижий кадрларга, таълим олиш муддати ва курсидан қатъи назар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура таълим даражасига мувофиқ келувчи таълим дастури ва докторантура дастури бўйича — «катта инспектор» лавозими ва унга тенглаштирилган лавозимлар бўйича лавозим маоши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) дастурларида — «инспектор» лавозими ва унга тенглаштирилган лавозимлар бўйича лавозим маоши тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган тўловлар ўқишга қабул қилинган кундан бошлаб, ўқишни якунлаган кунгача бўлган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Офицерлик унвонига эга бўлмаган хорижий кадрлар ўқиш даврида Академия курсантларига белгиланган меъёрлар асосида озиқ-овқат билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Офицерлик унвонига эга бўлган хорижий кадрларнинг ўқиш даврида озиқ-овқат таъминоти ўз ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Хорижий кадрларнинг кийим-кечак таъминоти юборувчи томон ҳисобидан қопланади ва Академия ҳудудида ўз хизмат кийимини белгиланган қоидаларни бузмаган ҳолда кийиб юради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Хорижий кадрлар Вазирлик ходимлари учун назарда тутилган меъёрлар бўйича амалий машғулотларнинг алоҳида турларини ўтказиш учун махсус кийим-кечак билан таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўқиш даврида хорижий кадрларнинг турар жой таъминоти қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавриат дастури бўйича ўқиш даврида бепул асосда Академия ётоқхонасида турар жой билан таъминланади. Тўлов асосида ўқитиладиган курсантларнинг турар жой харажатларини юборувчи томон қоплайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура, таянч докторантура ҳамда қўшимча касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) дастурлари бўйича ўқиш даврида турар жой ижарага олиш орқали таъминланади. Бунда ижарага олиш харажатлари юборувчи томон ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Юборувчи томон хорижий кадрларнинг ўқиши даврида ўқув режаларида белгиланган меъёрлардан ташқари қўшимча академик соатлар талаб қилганда, ўтказилган қўшимча дарслар учун амалга оширилган сарф-харажатлар юборувчи томон ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Хорижий кадрларнинг тиббий таъминоти Вазирлик ходимлари учун белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Хорижий кадрларга таълим бериш жараёнида уларни ташиш билан боғлиқ харажатлар қабул қилувчи томон ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий кадрларнинг таътилда бўлиш даврида доимий яшаш жойига бориши ва қайтиши билан боғлиқ харажатлар юборувчи томон ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ўзбекистон Республикасида таълим олиш давомида хорижий кадрларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Хорижий кадрлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия илмий-тадқиқот ишларида (махфийлик грифига эга илмий-тадқиқот ишлари бундан мустасно), курсантларнинг илмий ва бошқа тўгаракларида қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг махфий бўлмаган ахборот-ресурс маркази, спорт мажмуалари, клублари ва маданият саройларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларидан ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган чекловлар ва тақиқларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
командир (бошлиқ)лар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан ўзига нисбатан адолатли муносабатда бўлишлари ҳамда шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган таълим стандартларига мувофиқ таълим олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаёти ва соғлиғини ҳимоялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик техникаси ҳамда санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига мос келадиган хизмат шароитларига эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дам олишнинг уюштирилган турларида қатнашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Хорижий кадрлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилиши, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналарга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, республикада хорижий фуқароларнинг бўлиши ва ҳаракатланиши бўйича белгиланган қоидаларга амал қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интизомга қатъий риоя қилиши, машғулотларда қатнашиши, ўқув режалари ва дастурларида белгиланган ўқув ишларининг барча турларини бажариши, имтиҳон ва синовларни белгиланган муддатларда топшириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда ўрнатилган ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик, Академия раҳбарлари ва командирларнинг кўрсатмалари ҳамда фармойишларини бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Академияда белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя этмаган, ўқув фани дастурларини ўзлаштирмаган хорижий кадрларни белгиланган тартибда ўқишдан четлаштириш чоралар кўрилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиш қоидаларини бузганлик учун хорижий кадрлар белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан республика ҳудудидан чиқариб юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Курсантлар ва тингловчиларни ўқишдан четлаштириш, қайта тиклаш ҳамда ўқув режаси талабларини бажара олмаган таълим олувчиларга академик қарздорликларни бартараф этиш имконини бериш тартиби ўқиш учун тузиладиган ўзаро шартномаларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноят содир этган хорижий кадрлар, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига асосан жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ўқишни тугатган ёки тингловчи ёхуд курсантлар рўйхатидан четлаштирилган хорижий кадрлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетишлари шарт, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек, жамоавий ва шахсий шартномалар ҳамда контрактларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор деб топилган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 18 августдаги ПҚ-282-сон қарорига

2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3216-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошиси «700 кишини,» сўзларидан кейин «шунингдек, тўлов-контракт асосида қўшимча 200 нафаргача,» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5076-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Академиянинг магистратура дастури бўйича ўқитиш ички ишлар органлари учун раҳбар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашга қаратилади ҳамда иккинчи даражадаги «ташкилий-тактик бошқарув», биринчи даражадаги «ташкилий-стратегик бошқарув» ва «илмий-педагогик фаолият» мутахассисликларида ташкил этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«биринчи даражали магистратуранинг таълим олувчилари Ички ишлар вазирлиги департамент бошлиқлари, ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларининг бевосита мураббийлигида мажбурий тартибда амалиёт (стажировка) ўтайди, шунингдек, магистратура тингловчилари хорижий ҳуқуқ-тартибот идоралари таълим муассасаларининг малака ошириш курсларига юборилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «Академия магистратурасида» сўзлари «Академия магистратурасининг «Ташкилий-тактик бошқарув» ва «Ташкилий-стратегик бошқарув» мутахассисликларида» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбошидаги «2024 йил» сўзлари «2026 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Академия бакалавриатининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти» таълим йўналиши бўйича тўлов-контракт асосида ўқитишда хизмат сафари ва автотранспорт харажатлари, кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат таъминоти таълим олувчилар ҳисобидан қопланади. Ушбу харажатларнинг миқдори ҳар ўқув йили учун Академия томонидан белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши этиб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 1-илованинг матни қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясидаги таълим йўналишлари (мутахассисликлари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р

Йўналиш (мутахассислик) номи

Бериладиган малака

Таълим шакли

Таълим муддати

I. Бакалавриат

1.

Тезкор-қидирув фаолияти

юрист

кундузги

3 йил

2.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти

юрист

кундузги

3 йил

3.

Эксперт-криминалистика фаолияти

юрист

кундузги

3 йил

4.

Жазони ижро этиш фаолияти

юрист

кундузги

3 йил

5.

Пробация фаолияти

юрист-психолог

кундузги

3 йил

6.

Хизмат фаолиятини тарбиявий-психологик таъминлаш

юрист-психолог

кундузги

3 йил

7.

Ташкилий-штаб фаолияти

юрист

кундузги

3 йил

8.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фош этиш фаолияти

юрист

сиртқи

4 йил / 3 йил*

II. Магистратура

9.

Ташкилий-тактик бошқарув

II даражали магистр-юрист

кундузги

1 йил

10.

Ташкилий-стратегик бошқарув

I даражали магистр-юрист

кундузги

1 йил

11.

Илмий-педагогик фаолият**

магистр-юрист

кундузги

2 йил

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

* олий маълумотга эга бўлмаганлар учун — 4 йил, олий маълумотлилар учун — 3 йил;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** ўқув жараёни 2024/2025 ўқув йилидан бошланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Офицерлар таркиби» бўлими қуйидаги мазмундаги позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

ИИВ Академияси

кундузги илмий-педагогик магистратура

(2 йил)

Магистр

(«илмий-педагогик фаолият»)

таълим ва илмий муассасалар

полковник

-

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоҳ қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«*фуқаровий олий маълумотга эга бўлганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** фуқаровий олий маълумотга эга бўлганларни офицерлар таркибидаги лавозимларга тайинлашда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясида ўқитилиши белгиланган бошқа мутахассислик лавозимларига ўтишда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**** Ўзбекистон Республикаси ИИВ Молиявий ва моддий-техник таъминот департаментининг, Шахсий хавфсизлик бош бошқармасининг, Идоравий ҳамкорлик бош бошқармасининг бошқармалари, ахборот технологияларни жорий этиш бўлинмалари, Халқаро ҳамкорлик бошқармаси, Тиббиёт бошқармаси, Жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорлик бошқармаси, Ҳарбий-сафарбарлик бошқармаси, Назорат-тафтиш инспекцияси, Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
***** Молиявий ва моддий-техник таъминот департаменти, Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси, Идоравий ҳамкорлик бош бошқармасидан ташқари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-10-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банднинг учинчи хатбошидаги «ва «Тезкор-қидирув фаолияти» таълим йўналишларига» сўзлари «таълим йўналишига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда, қўшимча ўқув машғулотларидан тушган маблағларнинг 50 фоизи машғулот ўтказган ўқитувчининг меҳнатига ҳақ тўлашга қўшимча устама учун, қолган қисми академик лицейнинг моддий-техник ва ўқув базасини ривожлантириш, ходимларни рағбатлантириш ва бошқа харажатларга йўналтирилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 07/23/282/0631-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)