23.06.2023 йилдаги 14-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбeкистон Рeспубликаси Санитария-эпидeмиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг қарори, 23.06.2023 йилдаги 14-сон
Кучга кириш санаси
24.07.2023
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбeкистон Рeспубликаси Санитария-эпидeмиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ташиш, сотиш ва уларни сақлашда санитария-гигиена талабларини (0050-23-сон СанҚваН) тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 25 июлда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 187]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 июлдаги ПФ-6035-сон «Коронавирус пандемиясини юмшатиш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ташиш, сотиш ва уларни сақлашда санитария-гигиена талаблари (0050-23-сон СанҚваН) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Нон, нон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш ва ташиш учун гигиеник талаблар (0257-08-сон СанҚваН) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Савдо саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошлиқ Б. ЮСУПАЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 15 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили Д. КАСИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 27 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири А. ВОИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил 22 июнь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг 2023 йил 23 июндаги 14-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ташиш, сотиш ва уларни сақлашда санитария-гигиена талаблари (0050-23-сон СанҚваН)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари (бундан буён матнда санитария қоидалари деб юритилади) юқори сифатли ва хавфсиз нон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни таъминлашга, уларни ташиш, сотиш ва сақлашга, шунингдек нон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган барча корхоналар ва сехларнинг (бундан буён матнда корхоналар деб юритилади) ҳудудига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари, шунингдек меҳнат шароитларига оид ҳамда эпидемияга қарши талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур санитария қоидалари Кодекс Алиментариус Комиссиясининг «Жараён бўйича қўлланма» (25-нашр, 2017 йил) ва «Озиқ-овқат маҳсулотлари гигиенаси. Асос матнлар» (3-нашр, 2003 йил) асосида ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу санитария қоидаларида қуйидаги атамалар ва тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нон — маълум шаклга эга, ундан тайёрланувчи, намлик миқдори 19 фоиздан ортиқ бўлмаган маҳсулот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нон-булочка маҳсулоти — қолипли ёки печ листларида, тунука товада ва бошқаларда пиширилган нон-булочка маҳсулоти учун асосий хом ашёдан ёки нон-булочка хом ашёси ва қўшимча хом ашёдан ишлаб чиқарилган маҳсулот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қандолат маҳсулотлари — асосий хом ашё турларини – шакар ва (ёки) ун, ва (ёки) ёғлар ва (ёки) какао маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари ва ароматизаторлар қўшилган ёки қўшилмаган ҳолда технологик қайта ишлаш натижасида олинган, фойдаланишга тайёр, олдиндан белгиланган шаклга эга бўлган кўп компонентли озиқ-овқат маҳсулоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф — озиқ-овқат маҳсулотида мавжуд бўлган потенсиал хавф-хатарларнинг (биологик, кимёвий, физикавий ва бошқа омиллар) истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатиш эҳтимоли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфни баҳолаш — илмий маълумотлар ва усулларга асосланган ҳолда хавфли омилларнинг хусусиятларини аниқлаш, таъсирини баҳолаш ва хавфни тавсифлаш босқичлардан иборат бўлган жараён;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавф-хатар — озиқ-овқат маҳсулоти ёки унинг таркибида мавжуд бўлган инсон ҳаёти ва саломатлигига салбий таъсир кўрсатадиган биологик, кимёвий, физикавий ва бошқа омиллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нон-булочка хом ашёси — нон маҳсулотининг зарур таркибий қисми бўлган хом ашё бўлиб, унга дон маҳсулотлари, ун, хамиртуруш, ош тузи ва сув киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Корхоналар ҳудудига бўлган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қурилаётган ёки лойиҳалаштирилаётган корхоналар СанҚваН 0350-17-сон «Ўзбекистон Республикаси аҳоли пунктларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг санитария норма ва қоидалари» талабларига кўра турар жойлардан камида 50 метр оралиқ масофада (санитария ҳимоя минтақасининг В синфи) жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корхоналар ҳудуди девор билан ўралган бўлиши, иккита алоҳида кириш жойи бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корхоналар ишлаб чиқариш ва хўжалик ҳудудларига бўлиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ишлаб чиқариш ҳудудининг майдонида асосий ишлаб чиқариш биноси, хом ашё ва тайёр маҳсулотлар учун омборлар ҳамда маиший хоналар жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Хўжалик ҳудудининг майдонида таъмирлаш цехлари, тара ва ёқилғи омбори, қозонхона, гараж, чиқиндихоналар ва бошқалар жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корхона ҳудудидаги барча ўтиш жойлари ва йўлаклар чанг тарқалишининг олдини олиш учун қаттиқ қопламали (асфалтланган ва бошқалар) бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Корхона ҳудудида ер ости сувлари тўпланган жойлар бўлмаслиги зарур. Бинолар ва бошқа иншоотлардан ёғингарчилик сувлари оқиб кетиши учун ариқларга йўналтирилган қияликлар бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Корхона ҳудуди ишлаб чиқариш майдонидан хўжалик ҳудудига ўтиши, ичимлик сув таъминоти билан таъминланган бўлиши ва ҳар куни иш бошланишидан олдин тозаланиши лозим. Қишда ўтиш жойлари ва йўлаклари қор ва муздан тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Чиқиндини йиғиш учун зарур ҳажмга эга бўлган маҳкам ёпилувчи қопқоқли қутилар (металл идишлар) бўлиши, улар сув ўтказмайдиган майдонда ўрнатилиши керак. Чиқинди қутиларини тозалаш ҳар икки кунда камида бир марта амалга оширилиши, дезинфексия воситалари билан дезинфексияланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Чиқинди қутилари барча йўналишлар бўйича қутилар асосидан бир метр катта бўлган асфалтланган майдонда, хом ашё ва тайёр маҳсулотлар учун ишлаб чиқариш ва сақлаш омборларидан 25 метрдан кам бўлмаган масофада жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Чиқинди қутиларидан чиқиндиларни олиб чиқиш махсус транспорт воситасида амалга оширилиши лозим ҳамда ушбу транспорт воситасидан хом ашё ва тайёр маҳсулотни ташиш учун фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Чиқинди йиғиш марказлаштирилган усулда амалга оширилса, корхона ҳудудига чиқинди қутилар тоза ва дезинфексияланган ҳолда келтирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Корхоналар сув таъминоти, канализация ва иситиш тизимларига уланган ҳожатхоналарга эга бўлиши керак. Марказий канализация тизимига уланмаган ҳовли ҳожатхонаси (бетонланган ва бетонланмаган ўралар) ишлаб чиқариш биноларидан камида 25 метр масофада жойлашган бўлиши лозим. Маҳаллий канализация тизимига уланган ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган ҳожатхоналарни ишлаб чиқариш биноларида жойлаштириш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишлаб чиқариш ва корхона ҳудуди кемирувчилар, сувараклар, ит, мушуклар ва бошқа жонзодлар киришидан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Сув таъминоти ва канализацияга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Корхоналар марказлаштирилган сув таъминоти тармоғига улаш йўли билан ёки артезиан қудуқлари орқали ички сув таъминоти тизимини ўрнатиш орқали сув билан таъминланиши керак. Марказлаштирилган сув таъминоти тармоғи ва артезиан қудуқлар орқали ичимлик суви билан таъминланиши мумкин бўлмаган ҳудудларда корхона ишлаб чиқарувчи томонидан ичимлик суви билан таъминланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Технологик, ичимлик ва маиший эҳтиёжлар учун ишлатиладиган, сув омборлари ва ишлаб чиқариш сехларига етказиб берилаётган сувнинг сифати ҳамда тизимли назорат тартиби OʻzDSt 950 «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифатини назорат қилиш» талабларига жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Артезиан қудуқлар ва захира сув омборларининг санитария ҳимоя минтақалари (махсус режимдаги ҳимояланувчи ҳудуд) ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотларидан камида 25 метр бўлиши керак. Уларнинг санитария-техник ҳолати ва сув сифати устидан тизимли назорат ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Корхонада ичимликка яроқсиз (техник) сувдан техник эҳтиёжлар учун фойдаланилганда (компрессорларни совутиш, ҳудудни суғориш, ҳожатхоналардаги сувни ювиш учун ҳовузларда, ҳожатхоналарда фойдаланиш ва бошқалар) ичимлик ва саноат сув таъминоти учун алоҳида тизимлар бўлиши керак. Ичимлик ва техник сув таъминоти тизимлари бир-бири билан уланган бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Захира сув учун сув омборлари изоляцияланган, муҳрланган ва тоза бўлиши керак. Сув омборларининг тозаланган, дезинфексия қилинган вақти ва муҳрланганлиги махсус ёрлиқда қайд этилади. Ичимлик суви учун ҳар бир идиш қопқоқ билан ёпилган бўлиши, ундаги сув ҳар куни алмаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Сув идишларини тозалаш ва дезинфексия қилиш дезинфексияловчи восита эритмаси (бундан буён матнда дезинфексияловчи эритма деб юритилади) билан ҳар чоракда камида бир марта амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ишлаб чиқариш биноларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технология жараёнлари совуқ ва иссиқ ичимлик суви билан таъминланган бўлиши, сув олиш жойларида жўмраклар ўрнатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар 50 нафар ишчилар учун камида битта совуқ ва иссиқ сувли раковина билан жиҳозланган қўл ювиш жойлари бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совуқ ва иссиқ сувли раковина билан жиҳозланган қўл ювиш жойлари совун (дезинфексияловчи эритма), бир марталик сочиқ ёки электр сочиқ билан таъминланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўл ювиш жойлари ҳар бир ишлаб чиқариш сехининг кириш жойида, шунингдек улардан фойдаланиш учун қулай, иш жойидан 15 метрдан ортиқ бўлмаган масофада жойлашган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичимлик сувидан фойдаланиш учун ичимлик суви қурилмалари ўрнатилиши ёки иш жойидан 75 метрдан ортиқ бўлмаган масофада махсус идишларда қайнатилган сув жойлаштирилиши керак. Ичимлик сувининг ҳарорати 8°С дан 20°С атрофида бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Саноат ва маиший оқава сувларни тегишли ишлов бермасдан (тиндириш, фильтрлаш ва зарарсизлантириш) очиқ сув ҳавзаларига оқизиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ёритишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ишлаб чиқариш хоналарининг ёритилганлиги ҚМҚ 2.01.05-19 «Табиий ва сунъий ёритиш» талабларига жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кремли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бактерицид (бактерияларни ўлдирадиган) лампалар билан таъминланган алоҳида хоналарда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Деразалар, чироқлар ва бошқа шишали юзалар мунтазам равишда чангдан тозаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ёритгичларни тўғридан-тўғри очиқ (очилувчи) технологик идишлар, қайнатиш мосламалари, кремни аралаштириш машиналари, маҳсулотларини крем билан қоплаш столлар устида ўрнатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Иссиқлик таъминоти ва вентилацияга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Намлик ва иссиқлик манбалари (қайнатиш, хамиртуруш, парлаш қозонлари ва бошқалар) маҳаллий сўриб олувчи вентиляция ва дудбўронлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Чанг чиқариш манбалари (хамир аралаштиргичлар, қоп ургичлар ва бошқалар) ҳавони сўриб олувчи қурилмалар (чангютгичлар ва бошқалар) билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ишлаб чиқариш бинолари ҳавосидаги чанг миқдори ГОСТ 12.1.005-88 «Иш майдони ҳавоси. Умумий санитария-гигиена талаблари»да белгиланган меъёрлардан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Печлар ва иссиқлик ажратувчи жиҳозлар яқинидаги иш жойларида иссиқ буғлар ва газлардан ҳимоя қилиш учун нафас олиш зонаси баландлигида маҳаллий вентиляция бўлиши керак. Қишда вентиляция тизимидан чиқувчи ҳавонинг ҳарорати 18±1°С гача, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги 0,5-1,0 м/с гача, ёзда эса ҳавонинг ҳарорати 22±1°С гача, ҳавонинг ҳаракатланиш тезлиги 1-2 м/с бўлиши керак. Хоналар ичидаги ҳавони қайта хона ичига юборишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналарга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Корхонанинг ишлаб чиқариш хоналари ва сехлари технологик жараёнлар оқимини, хом ашё ва тайёр маҳсулотларнинг қарши ва кесишган оқимларининг олдини олган ҳолда жойлаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Омборлар қуруқ, тоза, иситилган, вентиляция тизими билан таъминланган (ҳарорат 8°C дан паст бўлмаган, нисбий намлик 70 — 75 фоиз), хом ашёни тушириш ва тайёр маҳсулотларни юклаш учун махсус хоналар билан жиҳозланган ва ёғингарчиликдан ҳимоя қилиш учун автомобилларни тўлиқ қоплайдиган чодирлар билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Омборларни тайёр маҳсулотлар ва хом ашёга зарар етказмаган ҳолда зараркунандаларга қарши газсимон моддалар билан тозалаш мумкин. Омбордаги пол ёриқларсиз зич, сементланган, деворлари силлиқ бўлиши керак. Омборда тез бузиладиган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни сақлаш учун музлатгич камералари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Омборларда тара ва қадоқлар хўжалик молларидан алоҳида, уларнинг ифлосланишига йўл қўймайдиган шароитда сақланиши керак. Озиқ-овқат омборларида ноозиқ-овқат материаллари ва ҳидли маиший буюмларини (совун, кир ювиш кукуни ва бошқалар) сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Кремли қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар (қувватидан қатъи назар) қуйидагилар учун алоҳида хоналар ажратилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тез айнийдиган хом ашёни сақлаш учун музлатгичлар билан жиҳозланган кунлик хом ашёни сақлаш хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом ашёни қадоқлаш ва уларни ишлаб чиқаришга тайёрлаш хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тухумни сақлаш ва очиш (совутиш билан), тухумни ювиш ва дезинфексия қилиш (1-2 фоизли калцийланган соданинг илиқ эритмаси билан), тухум массасини олиш учун алоҳида ажратилган хона ёки жой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёғ тозалаш хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кремни тайёрлаш (совутиш ускуналари билан) хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сироп пишириш хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бисквит ва ярим тайёр маҳсулот пишириш хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бисквитни сақлаш ва кесиш хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идишларни ювиш хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кесмалар ва картон қадоқлар, қоғозларни сақлаш хонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
совутиш ускуналари бўлган крем маҳсулотларини сақлаш хоналари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Корхоналар хоналарининг деворлари ва поллари ювиш ва зарарсизлантириш ишларини олиб боришга чидамли қоплама материаллар билан қопланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Поллар ҳар сменада намли тозаланиши, ювилиши ва қуритилиши керак. Кремли қандолат маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг поллари, дастлабки тозалаш ва ювишдан сўнг дезинфексияловчи эритмалар билан ювилиши керак. Сменадан ва тозалашдан сўнг хонада бактерицид (бактерияларни ўлдирадиган) лампалар ёқилиши зарур. Зарурат бўлса поллар қирувчи чўткалар билан тозаланади. Ёғ тўкилган ва силлиқ поллар (иш шароитларига қараб) кунига бир неча марта совунли ёки ишқорий эритма билан илиқ сувда ювилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Дераза ромларининг ички шишали юзаси заруратга кўра, лекин ҳафтасига камида 1 марта ювилади. Зинапояларнинг тутқичларини ҳар куни (ҳар смена) иссиқ совунли сув билан ювиш ва дезинфексия қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Маиший хоналар учун талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Корхоналарда технологик лойиҳалаш нормаларига мувофиқ маиший хоналар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Кийиниш хоналарида устки, уй, иш кийимлари ва поябзалларни алоҳида сақлашни таъминлаш лозим. Корхона ходимлари «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ходимлари учун махсус кийим, махсус поябзал ва якка тартибда ҳимояланишнинг бошқа воситаларини бепул беришнинг намунавий нормалари» (рўйхат рақами 2211, 2011 йил 25 март) талабларига кўра махсус кийим билан таъминланиши керак. Ҳар бир ходим поябзал қопламалари (бахилалар) билан таъминланиши зарур. Махсус кийим ҳар куни иш вақти тугагандан сўнг хўжалик совуни билан ювилиши, қуритилиши ва иш бошланишидан аввал дазмолланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ҳожатхона эшикларида «Махсус кийимларини ечинг» эслатмаси бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ҳожатхонага киришдан олдин дезинфексияловчи гиламча (хлор сақловчи эритмалар ва бошқа кимёвий воситалар билан намланган), қўл ювиш жойларида раковиналар, совун, электр-сочиқ, қўл учун дезинфексияловчи эритма, кийим илгич бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ишчи ходимлар сонидан келиб чиққан ҳолда санитар-гигиеник шароитларига эга бўлган дам олиш ва овқатланиш хоналари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ички биноларда кунлик тозалаш ишлари ювувчи ва зарасизлантирувчи воситалардан тўғри фойдаланган ҳолда амалга оширилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ҳожатхоналарни тозалаш ва дезинфексия қилиш учун алоҳида анжомлар (челаклар, хокандозлар, латталар, чўткалар ва бошқалар) ажратилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Асбоб-ускуналар, анжомлар, таралар ва уларни тозалашга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Маҳсулотлар билан алоқада бўлувчи асбоб-ускуналар ва аппаратларнинг барча қисмлари инсон саломатлиги учун хавфсиз бўлган материаллардан тайёрланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ускуналар ва анжомларнинг юзаси силлиқ, тозалаш, ювиш ва дезинфексия қилиш учун қулай бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ювиш хоналарида иссиқ ва совуқ сув таъминоти бўлган, канализацияга уланган уч бўлмали ювиш ванначалари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Хамир аралаштиргичлар, қолиплар, вакуум машиналари, қайнатиш қозонлари, конфетлар, ширинликлар ва пастилаларни кесиш ва шакар-қиём билан қоплаш машиналари, майдалаш ва карамел машиналари ва бошқаларнинг ички ва ташқи юзалари иш тугагандан сўнг яхшилаб тозаланиши ва иссиқ сув билан ювилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Силосга унни етказиб берадиган ҳар бир қатор унни элакдан ўтказиш ва металларни тутиш учун магнит тутқичи билан жиҳозланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унни элакдан ўтказиш тизими герметик бўлиши, қувурлар, қутилар, силосларда тешиклар бўлмаслиги керак. Унни элакдан ўтказиш тизими 10 кунда камида бир марта ечилиши, тозаланиши, ишга яроқлилиги текширилиши ва зараркунандаларга қарши ишлов берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Элакларда ҳар бир сменада камида бир марта бегона нарсаларининг мавжуд эмаслиги текширилади ва алоҳида хонага олиб ташланади. Унни элакдан ўтказиш тизимини текшириш ва тозалаш натижалари махсус журналда қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Сут учун ускуналар ва аппаратлар (идишлар, қувурлар, насослар ва бошқалар), сироп учун пишириш қозонлари, сиропни сақлаш учун идишлар, ўлчов бакчалари, қувурларни ҳар куни иш якунида ювиш ва дезинфексия қилиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ювиш ва дезинфексиялаш схемаси қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқ (35°C дан паст бўлмаган) сув билан ювиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатмаларга мувофиқ дезинфексияловчи эритмалардан фойдаланган ҳолда чўткалар билан ювиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқ (65°C дан паст бўлмаган ҳароратда) сув билан чайиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувурларни махсус ванналарда қисмларга ажратилган ҳолда ювиш, қуритиш камераларида ёки стеллажларда қуритиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Кремли нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган асбоб-ускуналар, анжомлар ва ишлаб чиқариш сехлари (бўлимлари) идишларига ишлов бериш даврийлиги қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тухум массаси учун идишлар, тухум учун жавонлар, сут ва шакар сиропи ва бошқалар учун қозонлар, сироп билан ишлов бериш учун қувури, крем тайёрлаш машинаси, торт ва пирожнийларни безатиш учун столлар, металл аравачалар, ярим тайёр маҳсулотлар ва тайёр маҳсулотлар учун аравалари – ҳар сменада камида бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
челаклар, идишлар, тухум массасини сақлаш ва ташиш учун тоғоралар, сут ва сут-шакар сиропи ва бошқа сиропларни сақлаш учун идишлар, иш жойида кремни олиб ўтиш ва сақлаш учун идишлар, ёғ тозалаш столи, пичоқлар, мойни кесиш машинаси, цех ичида контейнерлар (лоток, листлар, пишириш листлари ва бошқалар), тортларни олиб ўтиш учун металл лотоклар, листлар ва қопқоқлар – маҳсулот чиқарилгандан сўнг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бисквитни намлаш учун сироп (тоғора) ва бисквит парчалари учун қўлланиладиган идишлар – смена давомида камида икки марта.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Ишлов беришдан сўнг, асбоб-ускуналар ва сехлараро таралар қуритилади. Уларни полдан камида 0,5 — 0,7 метр баландликдаги стеллажларда, стендларда махсус хонада сақлаш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Тухум массасини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган ускуналар, идишлар, анжомлар, иш охирида, ҳар қандай рухсат этилган ювиш эритмаси ва дезинфексия воситалари билан яхшилаб ювилиши ва дезинфексия қилиниши, ундан кейин 65°C дан паст бўлмаган ҳароратдаги сувда ювилиши лозим. Ювишдан кейин кичик жиҳозлар 30 дақиқа давомида қайнатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Хом ашё, ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва ташишга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланиш СанҚваН 0296-11-сон «Озиқ-овқат қўшимчаларига гигиеник талаблар»га мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ишлаб чиқариш учун хом ашёларни тайёрлаш алоҳида хонада амалга оширилиши лозим. Хом ашё, ярим тайёр маҳсулотлар ва ёрдамчи материалларни қайта ишлаш тарани тозалагандан кейин амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Тарани очгандан сўнг, хом ашё солинади ёки цех ичидаги ёрлиқли идишга ўтказилади. Ишлаб чиқариш биноларида турли мақсадларда фойдаланилувчи идишларда хом ашёни сақлаш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуюлтирилган сутни завод қадоқларида сақлашга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Ишлаб чиқариш ҳудуди бўйича хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар ёрлиқланган ёпиқ идишларда ташилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Нон, унли ва кремли қандолат маҳсулотлари учун тайёрланган безакнинг ярим тайёр маҳсулотлари ва қўшимчалари 6°C дан ошмайдиган ҳароратда, ёрлиқланган ёпиқ идишларда ёки тараларда сақланиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Нон учун лотоклар тоза бўлиши ва уларни тўлдиришдан аввал текширилиши, санитария тозаловидан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Транспорт воситалари, таралар ва лотоклар ҳар куни иш бошлашдан аввал ва иш вақти тугагандан сўнг текширилиши, санитария тозаловидан ўтказилиши, 2 фоизли уксус эритмаси билан зарарсизлантирилиши ва тоза сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Цехлараро транспорт (айланма) таралар тоза, қуруқ, мустаҳкам, бегона ҳидсиз бўлиши керак. Ишлатишдан олдин қайта ишланадиган таралар корхонага етказиб беришдан олдин қайта ишланганлигидан қатъи назар, корхонада мажбурий тозаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Таралардаги хом ашё, ёрдамчи материаллар ва тайёр маҳсулотлар омборларда ва экспедиция хоналарида пол сатҳидан камида 15 см ва деворлардан 70 см масофада, улар орасидан камида 75 см ўтиш жойлари бўлган пештахталарда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Ишлатишдан олдин барча тўкилиши мумкин бўлган хом ашё магнит тутқичлардан ўтиши, техник ҳужжатларга мувофиқ элакдан ўтказилиши, қиём қуйиш учун ишлатиладиган крахмал вақти-вақти билан қуритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ун барча хом ашёлардан алоҳида сақланиши керак. Тарадаги ун пол сатҳидан 15 см ва деворлардан 50 см масофада пештахталарда сақланади. Пештахталар орасидаги масофа камида 75 см бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Унни тарасиз (қопсиз) қабул қилиш ва сақлашда қуйидаги шартларга риоя қилиш керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ун юк машиналари бўлмаганда қабул қилиш мосламалари доимий равишда ёпиқ, қабул қилувчи эгилувчан мосламалар хонага киритилган ва осилган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ун юк машинасини қабул қилувчи қурилмаларга улашдан олдин масъул шахс ун юк машинаси трубасининг ички таркибини, шунингдек ун юк машиналарнинг юклаш люкларидаги муҳрларнинг хавфсизлигини синчковлик билан текшириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Хавфни камайтириш мақсадида янги узилган мевалар, резаворлар, майиз ва қуритилган мевалар ишлатишдан олдин яхшилаб ювилади ва қуритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Хавф-хатарни олдини олиш мақсадида ҳар қандай сузувчи қушларнинг тухумлари, тухум қобиғида турли шаклдаги нозик ёпиқ ёриқлари бўлган товуқ тухумлари, синган ва оқаётган тухумлардан фойдаланиш қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Кремли (торт, пишириқлар, рулет ва бошқалар) қандолат маҳсулотлар ишлаб чиқаришда ҳар бир смена тоза стерилизация қилинган (қайнатилгандан кейин) крем қопчалари, улар учун учликлар ва бошқа жиҳозлар билан иш бошлаши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Кремлар ишлаб чиқариш амалдаги рецептлар ва технологик кўрсатмаларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Торт, пишириқлар ва рулетларни ноозиқ-овқат материаллари, шунингдек аниқ ҳидга эга бўлган маҳсулотлар билан бирга сақлашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Совутгичлар термометр билан та ъминланиши керак. Ҳароратни ма ълум даражада ушлаб туриш учун термостатни ишлатиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Торт ва рулетларни очиқ листларда ёки лаганда цех ташқарисига олиб чиқиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Қопқоқнинг ташқи томонида (торт ёки рулет учун қутилари, қадоқларда) маҳсулотнинг ишлаб чиқарилган санаси, сақлаш режими ва яроқлилик муддати кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Печдан чиқарилган нон дарҳол махсус лотокларга жойлаштирилиши ва экспедиция хонасига юборилиши керак. Нон ва қандолат маҳсулотларини бирга сақлаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Нонда «ёпишқоқ» (картошка) касаллиги аниқланганда ундан озиқ-овқат мақсадлари учун фойдаланишга рухсат берилмайди, уларни қайта ишлаш мумкин эмас ва дарҳол нон корхонасидан олиб ташланиши (утилизация қилиниши) лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Кремли маҳсулотлар ишлаб чиқарилгандан кейин ва сотишдан олдин +4°C ҳароратгача совутилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Нон ва қандолат маҳсулотларини сотиш озиқ-овқат дўконлари ва йирик дўконларнинг нон маҳсулотларини сотиш бўлимларида амалга оширилади. Кремли қандолат маҳсулотлари махсус совутгичлар билан жиҳозланган дўконларда сотилади. Нон ва қандолат маҳсулотларини деҳқон бозорларида сотиш СанҚваН 0035-22-сон «Деҳқон бозорларига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари», дўконларда сотиш СанҚваН 0066-96-сон «Озиқ-овқат савдо корхоналарига санитария нормалари» талабларига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Нон ва қандолат маҳсулотларини олиб-сотиш билан шуғулланувчи шахслар ёки корхоналар (дистрибюторлар) маҳсулотни фақат маҳсулотнинг йўриқномасида кўрсатилган сақлаш шароитларини та ъминлаш имкони бўлганда 24 соатдан кўп бўлмаган вақт давомида сақлашлари мумкин. Дистрибюторлар транспорт туридан қат ъи назар нон ва нон маҳсулотлари, қандолат маҳсулотларини ташиш жараёнида уларнинг сифати ҳамда хусусиятларини йўқотмаслигини, қадоқнинг бутунлигини ва техник йўриқномаларда келтирилган талабларга риоя қилинишини та ъминлашлари зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Юклаш ва тушириш вақтида нон ва қандолат маҳсулотлари атмосфера ёғинларининг таъсиридан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Нон ва қандолат маҳсулотлари печдан чиққандан кейин қуйидаги муддатгача савдо корхоналарига етказилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36 соатгача — жавдар, жавдар-буғдой ва кепакли ундан тайёрланган нон, шунингдек буғдой ва жавдар унининг аралашмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24 соатгача — буғдой-жавдар ва буғдой кепакли ундан нон, навли буғдойдан 200 г дан ортиқ оғирликдаги нон ва қандолат маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 соатгача — оғирлиги 200 г ва ундан кам бўлган донали маҳсулотлар (шу жумладан булочкалар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу муддатлардан кейин нон ва қандолат маҳсулотларини сотиш тақиқланади ва улар савдо растасидан олиб ташланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Ҳиди ва таъми ўзгарган, ифлосланган, таркибида бегона қўшимчалар бўлган, зараркунандалар билан касалланган, қолипдан зарарланган нон ва қандолат маҳсулотларни қайта ишлаш учун қайтариш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Яроқлилик муддати ўтган нон ва қандолат маҳсулотлари махсус идишларда йиғилиб, ветеринария назорати рухсати билан чорва моллари ёки қушлар учун емга юборилиши ёки йўқ қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Нон ва қандолат маҳсулотларини ташиш учун транспорт воситаларининг кузовида гигиеник тозалаш осон бўлган қоплама билан қопланиши, маҳсулотни сақлаш шароити таъминланиши керак. Кремли қандолат маҳсулотларини ташилиши махсус жиҳозланган совутгичли транспортда амалга оширилиши керак. Нон ва қандолат маҳсулотларини ташиш учун транспорт воситаларидан маҳсулот сифатига ва хавфсизлигига та ъсир қилувчи маҳсулотларни ташиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Транспорт эгаси нон ва қандолат маҳсулотларини ташиш учун мўлжалланган транспортнинг санитария ҳолати, шунингдек транспорт ҳайдовчисининг тиббий кўрикдан ва санитария саводхонлигидан ўтганлиги, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши, махсус кийим билан таъминланганлиги учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Нон ва қандолат маҳсулотларини транспортга юклаш, транспортда ташиш ҳамда транспортдан тушириш вақтида санитария қоидаларига риоя қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Лаборатория назоратини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Лаборатория назорати хом ашё ҳамда тайёр маҳсулотнинг сифати ва хавфсизлигини текшириш мақсадида корхонанинг ишлаб чиқариш лабораториясида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонада лаборатория бўлмаган ҳолатларда хом ашё ҳамда тайёр маҳсулотнинг лаборатория назорати аккредитация қилинган лабораториялар билан тузилган шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Корхоналарда ишлаб чиқаришнинг санитария ҳолати ва қандолат маҳсулотлари сифатини микробиологик назорат қилиш жадвали ишлаб чиқилиши ва унга қатъий роия қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Асбоб-ускуналарга санитар ишлов бериш сифати иш бошланишидан олдин кунига камида 1 марта лабораторияда текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Кемирувчилар ва ҳашаротларга қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Корхона хоналарида кемирувчилар ва ҳашаротлар (чивинлар, сувараклар, омбор зараркунандалари) бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Иссиқ мавсумда очиладиган дераза ва дарчалар ҳашаротларнинг кириб келишидан тўрлар билан ҳимояланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Кемирувчилар пайдо бўлишининг олдини олиш учун пол, шифтлар, деворлар, техник туйнуклар атрофидаги бўшлиқлар семент, ғишт ёки темир билан маҳкамланган бўлиши лозим. Вентиляция тешиклари ва каналлари металл тўрлар билан ёпилиши керак. Кемирувчилар пайдо бўлганда, уларни йўқ қилишнинг механик усуллари (қопқон, тузоқлар) қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Кемирувчиларни (дератизация) ва ҳашаротларни (дезинсексия) йўқ қилиш учун кимёвий воситалардан фойдаланиш фақат профилактик дезинфексия корхоналари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Хавф-хатарни олдини олиш мақсадида дератизация ва дезинсексияни ишлаб чиқариш вақтида амалга ошириш таъқиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

12-боб. Меҳнат шароити ва шахсий гигийенага қўйиладиган талаблар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

97. Корхоналарининг микроиқлимлари СанҚваН 0324-16-сон «Саноат бинолари микроиқлимининг санитария меъёрлари» талабларига ҳамда жиҳозлар, машиналар ва ускуналарнинг тебраниш даражаси СанҚваН 0326-16-сон «Ишчи жойларда умумий ва локал тебранишларни санитария нормалари» талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Қиздирилмайдиган ёки сунъий совутилган хона тепасида жойлашган саноат биноларининг поллари изоляция қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Ишчи ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва кейинчалик даврий тиббий кўрикдан ўтказиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Янги келган ходимлар шахсий гигийена қоидалари билан танишиб чиққанидан ва тайёр маҳсулотга бегона нарсаларнинг киришини олдини олиш бўйича тушунтириш ишларидан сўнг иш бошлашлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

101. Хавфнинг олдини олиш мақсадида ишчи ходимлар шахсий гигийенага риоя қилишлари лозим, хусусан:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ яралар, тирналган, кесилган ёки бошқа тери жароҳати бўлганда, жароҳатни пластир билан беркитиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойида заргарлик буюмлари, соатлар ва чўнтакларда буюмлар билан юрмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш жойида махсус ҳимоя кийимлари, бош кийим, поябзал ва бахилалар кийиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Ишлаб чиқариш жараёнларида иштирок етувчи ишчи ходимлар иш бошланишидан аввал тана ҳарорати ўлчаниши лозим. Тана ҳарорати юқори бўлган, шамоллаш, ўткир респиратор касалликлар аломатлари бўлган, бурун, оғиз бўшлиғи, томоқда, йирингли касалликлари бўлган, қўлларида ва тананинг очиқ юзаларида яралари бўлган ходимларни ишлаб чиқариш жараёнларига жалб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Ишлаб чиқариш жараёнлари билан боғлиқ хоналарда қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

чекиш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

тупуриш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

овқатланиш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

очиқ маҳсулотлар устида аксириш ёки йўталиш.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Мазкур санитария қоидаларини ишлаб чиқувчилар рўйхати иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ташиш, сотиш ва уларни сақлашда санитария-гигиена талабларига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ишлаб чиқувчилар рўйхати:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузувчилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

А.С. Худайберганов

—

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, овқатланиш гигиенаси лаборатория мудири, т.ф.д., профессор;

А.Р. Носирова

—

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, овқатланиш гигиенаси лаборатория катта илмий ходими;

Г.М. Исраилова

—

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, гигиена кафедраси доценти, т.ф.н.;

М.Х. Махмудова

—

Тошкент Давлат стоматология институти, мустақил изланувчиси;

П.Н. Фийзибаев

—

Самарқанд Давлат тиббиёт университети мустақил изланувчиси, т.ф.н., дотсанти;

Э.Б. Наврузов

—

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, овқатланиш гигиенаси лаборатория катта илмий ходими, PHD.

А.Д. Исмаилов

—

Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Санитария-гигиена бошқармаси бош мутахассиси, т.ф.н.

Б.О. Сагдуллаева

—

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, катта илмий ходими;

Ф.Ф. Мирзаева

—

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти докторанти;

Тақризчилар:

Д.А. Зарединов

—

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, гигиена кафедраси мудири, т.ф.д., профессор;

М.А. Хамракулова

—

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, даволаш иши директор ўринбосари, т.ф.д., профессор;

Ф.И. Саломова

—

Тошкент тиббиёт академияси, атроф-муҳит гигиенаси кафедраси мудири, т.ф.д., доценти;